Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Учтепа: Маҳалла – қадриятлар ўчоғи

Обновляющаяся Учтепа: Махаля - центр ценностей

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Яна бир раҳбар танлов асосида тайинланди

♦️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси томонидан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлиги учун очиқ танлов ўтказилди.

♦️ Меритократия тамойили асосида Қўзиев Фарҳод Эркинович энг муносиб номзод деб топилди ва вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 9 октябрдаги буйруғига асосан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Тиббиёт муассасаларидаги ўпка МСКТсининг нархлари ўрганилди

Республикада, хусусан, пойтахт Тошкентда эпидемиологик вазият сабабли, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шошилинч тиббиёт муассасаларидаги ўпканинг Мультиспирал компьютер тамографияси (МСКТ) нархлари ўрганилди.

Батафсил - Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарида

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ Ойлар давомида нега чиқиндилар олиб кетилмаяпти?

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент туманидаги
маиший чиқиндилар билан боғлиқ танқидий вазиятни ўрганиб чиқди
.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Меҳнат миграцияси: баҳолар, муаммолар, ечимлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси соҳаси ва меҳнат мигрантлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича жамоатчилик фикри сўровини ўтказмоқда.

Сўровнома якунлари бўйича соҳани янада ривожлантириш ва меҳнат мигрантлари учун қулайликлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ташқи меҳнат миграциясига бефарқ бўлмаган инсонларнинг мазкур сўровномада фаол иштирок этишларини сўраймиз.

👉 Сўровнома ўзбек тилида

👉 Сўровнома рус тилида

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
⚡️12-16-октябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, қонунчиликдаги муҳим янгиликлар, таълим жараёнларидаги масалалар ҳамда бошқа долзарб ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

12 октябрь
1️⃣ Адлия вазирлиги соат-12:00

2️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00
3️⃣ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси соат- 15:00

13 октябрь
1️⃣ Халқ таълим вазирлиги соат-12:00
2️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00

14 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00
2️⃣ Давлат солиқ қўмитаси
соат-15:00

15 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
3️⃣ Молия вазирлиги соат-14:00

16 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни

- Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
- муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари;
- йўловчи транспорт тизимидаги янгиликлар;
- таълим соҳасидаги ўзгаришлар ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги Бухоро

Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган вилоятидаги "Идеал текстил орзу" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Идеал текстил орзу" в Наманганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Б. Қудратходжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қарақалпағым" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда рўй берган улкан ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Қарақалпағым" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о больших преобразованиях, произошедших в последние годы в Каракалпакстане.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎙Бугун, 12 октябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳақида

🕙 12:00 Адлия вазирлиги

Спикер
: Зафар Мустафоқулов – масъул ходим

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣Мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиши ва уларга қабул жараёнлари ҳақида

🕙 15:00

🎙Мактабгача таълим вазирлиги

🎙 Давлат хизматлари агентлиги

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 12 октября, в АИМК:

📣О правовых основах волонтерской деятельности

🕙 12:00 Министерство юстиции

Спикер: Зафар Мустақулов – ответственный сотрудник

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О возобновлении деятельности дошкольных образовательных учреждений и процессе их приема

🕙 15:00

🎙Министерство дошкольного образования

🎙 Агентство государственных услуг

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга биродар Тожикистон халқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Эмомали Рахмона с убедительной победой на прошедших накануне выборах Президента страны и пожелал больших успехов в деятельности на благо братского таджикского народа.
В ходе беседы рассмотрены актуальные аспекты дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Бугун АОКА залида Адлия вазирлиги масъул ҳодими Зафар Мустафоқулов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

— Жаҳон хайрия индексида мамлакатимиз хайриялар амалга оширилиши бўйича 25-ўринни эгаллаган. Шундан келиб чиқиб, юртимизда волонтёрликни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Қонун қабул қилинганидан сўнг давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, маҳаллий давлат органларига ижтимоий шерикчилик шартномаси тузиш орқали волонтёрлар кучидан фойдаланиш имконияти яратилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Унга мувофиқ, волонтёрлик фаолияти орқали:

— кам таъминланганларга, ишсизлар, кўп болалилар, бошпанасизлар, қаровсиз қолганларга ёрдам кўрсатиш, беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ёлғизларни, қарияларни ва бошқа ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни парваришлаш, табиий ёки техноген тусдаги фавқулодда вазият оқибатида, алоҳида режим, фавқулодда ҳолат жорий этилганда, ижтимоий можаролар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланган фуқароларга, шунингдек жиноятлардан жабрланганларга, қочқинларга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни, тарихий-маданий муҳитни, дафн этиш жойларини сақлаб қолиш, оммавий спорт, маданий ва бошқа жамоат тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ миллий ҳамда халқаро аҳамиятга молик тадбирларни ўтказишга кўмаклашиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

👉 БАТАФСИЛ

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг оғир шаклига чалиниб тузалганларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ростми?

Иммун тизими 38 даражагача тана ҳароратида ишлаши борасида илмий асосланган ва исботланган маълумотлар мавжуд. Шунинг учун биз 38 даражагача тана ҳароратида иситмани тушурувчи воситаларни қабул қилишни тавсия этмаймиз.

📹 Батафсил: 08:46

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш бўйича электрон навбатлар юритилмаяпти?

Бу жараён қачондан йўлга қўйилади?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳром Хидирбаев саволларга жавоб қайтарди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биологик фаол қўшимчалар таркиби витамин ва микроэлементларга бойлигини сабаб иммунитетни яхши кўтаради дейишяпти. Отамга БФҚ берсак ҳам 6 кундан бери иситмалари тушмай, ҳолсинзланиб боряптилар. Нима қилсак бўлади, тавсия берсангиз?

Бу каби ҳолатлар инфекцион касалликларда ва сурункали бирор аъзони жароҳатланиши оқибатида ҳам бўлиши мумкин...

📹 Батафсил: 00:00

〰️〰️〰️〰️〰️
Қон босимини ортиши коронавирус касаллигига хос бўлган одатий ҳолатми?

Ҳа, бугунги кунда кўпгина одамлар коронавирус касаллигидан қўрқув, ваҳима ва хавотирлик билан азият чекмоқдалар. Бу ҳолатлар ўз ўрнида касаллик белгиларини бўртириши билан организмда қон томирларни торайишини ва қон босимини ортишини келтириб чиқармоқда.

📹 Батафсил: 02:41

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари тайинланди

Президентнинг махсус қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

А. Каримов 2019 йил 6 сентябрдан ҳозирга қадар Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёзда коронавирус билан касалланиб соғайдим. 7 кун олдин иситмам кўтарилди, ҳид ва таъм билишим йўқолди. Нима қилай?

Иммуноглобулин G кўрсаткичини юқори ёки пастлигига қараб, 3 ойдан 6 ойгача инсонни ҳимоя қилиши мумкинлиги ва касалланган бемор яна қайта касалланиши мумкинлиги ҳақида мақолалар чоп этилмоқда. Лекин организм нейтраллашган антитаначалар ишлаб чиқарган бўлса ва уларнинг титри юқори бўлса, турғун иммунитет ҳосил бўлиши ҳам мумкин...

📹 Батафсил: 00:00

〰️〰️〰️〰️
Отам 73 ёшда, шамоллаганларида шифокор назорати остида муолажа олиб бордик. Лекин тўсатдан аҳволлари оғирлашиб қолди. Нега шундай бўлган бўлиши мумкин?

Аҳволи оғирлашганига кўра отангизга «Дексаметазон» каби гормонал препаратлар, антибиотиклар ва қон суюлтирувчи дориларни юборишган...

📹 Батафсил: 03:21

@Rasmiy_xabarlar_Official
Статистика: жиноят ишлари бўйича судларнинг 43 046 та, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 320 104 та, маъмурий судларнинг 255 073 та ва иқтисодий судларнинг 453 726 та жами 1 071 949 та ижро ҳужжатлари ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган.

Хусусан, "E-XSUD” ҳамда “E-SUD” ахборот тизимлари ҳамда марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси жорий қилиниши қуйидаги имкониятларни берди:

- судларга келиб тушган ишларни электрон тартибда рўйхатдан ўтказиш;

- судларга электрон шаклда келиб тушган ариза ва мурожаатларни рўйхатга олиш ва суд ҳужжатларини электрон шаклда юбориш;

- ишларни судьялар ўртасида инсон омилисиз автоматик тарзда тақсимлаш;

- судларда ишларни кўриш билан боғлиқ барча босқичлар бўйича маълумотларни марказлашган ҳолда электрон ҳисобини юритиш;

- қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини мажбурий ижрога электрон шаклда юбориш ва уларнинг ижросига доир маълумотларни онлайн тарзда олиш;

- ишларни суд архивига топширилганлиги ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда юритиш ҳамда ишларнинг электрон архивини шакллантириш;

- судларда ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча процессуал тартиб ва муддатларга риоя қилиниши устидан алоҳида, ҳудудий ва марказлаштирилган ҳолда онлайн тарзда мониторинг ўрнатиш;

- статистик ҳисоботларни алоҳида, ҳудудий ва марказлаштирил-ган ҳолда автоматлаштирилган тарзда онлайн режимда юритиб бориш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини электрон тартибда рўйхатдан ўтказиш ва уларни ўз вақтида кўриб чиқиш муддатларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг ўрнатиш;

- судьялар ва суд ходимлари томонидан фаолиятга доир амалга оширилган ишларни, шунингдек суд раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш ҳамда натижаларига доир маълумотларни электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг доимий ҳисобини юритиб бориш.

Олий суднинг бошқарма бошлиғи Баҳром Очилов

@Rasmiy_xabarlar_Official