Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
28.7K photos
6.14K videos
53 files
27.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📍Ҳудудлардаги «Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари» қошидаги Call-марказлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

☎️ Қуйидаги рўйхатда республикадаги барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Call-марказлар телефон рақамлари кўрсатилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Божхоначилар автомашина салонига яширилган “гашиш”ни фош қилишди.

🔍 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” режа тадбирлари доирасида Ширин шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

🐕‍🦺 Тадбир давомида фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли, енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида, “Орка” лақабли хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди.

▪️ Автомашина салонининг орқа чап ўриндиғи олдидаги резина тўшама тагига қора рангли целофан пакетга ўралган 2 бўлакдан иборат бўлган “тўқ жигар” рангли, ўзига хос ўткир ҳидли модда яшириб қўйилгани аниқланди.

🔬 Экспертиза xулосасига асосан, тезкор тадбир жараёнида ашёвий далил сифатида олинган мазкур модда 38,68 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳванд моддaси эканлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирус туфайли экологик вазияти оғир бўлган чет эл давлатларидан почта орқали жўнатмаларни олиш хавфли эмасми?

Хавфли эмас. Почта жўнатмалари орқали коронавирус инфекецияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти давлатлараро савдо ва юкларнинг ҳаракати бўйича ҳеч қандай чекловлар тавсия этмайди. Хозирги вақтда Ўзбекистонга бошқа давлатлардан почта юборишларининг етакзилиши штат режимида ташкил этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳудуларда етарли миқдорда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар мавжудми?

🧪 Ҳозирги кунда республикамизга етарли миқдорда замонавий лаборатор асбоб-ускунлар келтирилган. Ва бу жараён давом этяпти. Ушбу анализаторларда ишлаш учун мутахасисслар тайёрлаш жарайни бир кун ҳам тўхтамаган. Эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари, вилоятларда туманлараро лабораториялар, Республика СПИДга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика бўйлаб COVID-19 га чалинган беморларни даволовчи клиникалар етарли миқдорда тест-тизимлар билан таъминланган.

🏥 Махсус комиссия томонидан керакли шароитларга эга бўлган хусусий секторда фаолият кўрсатувчи лабораторияларга ҳам коронавирусни аниқловчи ПЗР, ИФА ва ИХЛА таҳлилларини ўтказиш ҳуқуқи берилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавируснинг ҳомиладор аёлларга ва ҳомилага таъсири борми, бор бўлса қайси даражада?

👶🏻 Ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига коронавирус инфекциясининг таъсири тўғрисида далилларга асосланган илмий хулосалар йўқ.

🚫 Ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясига
ва унинг асоратларига бошқалардан кўра кўпроқ мойиллиги борлиги тўғрисида ахборотлар ҳам йўқ.

❗️Лекин шу билан биргаликда соғлом фарзанд кўриш мақсадида инфекция туридан катъий назар, ҳомиладор аёл улардан ўзини асраши кераклиги барча тоифадиги шифокорлар томонидан такидланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирус билан касалланганда бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатиладими?

🦠 Бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳолатлари коронавирус касаллигига хос эмас. Лекин коронавирус касаллигининг мавжуд бўлиши мумкин бўлган асоратлари бу ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Бош айланиш ва ҳушдан кетиш асосан қон босими тушиб кетиши, камқонлик ёки юрак ритмининг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+193) 2020 йил 28 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 185 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 352 нафар бемор тузалди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Пандемия шароитида жаҳонда содир бўлаётган бундай вазият Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб турибди. Жорий йил биринчи чорагида мамлакатимиздаги иқтисодий ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 1,6 фоизга пасайиши кузатилган. Бундан ташқари, инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ҳам сезиларли қисқарган. Шундай шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини камроқ йўқотишларга учраши учун нималарга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайсиз?

✍️Жавоб: Коронавирус оқибатидаги инқироз аввалги инқирозлардан фарқли ўлароқ талаб ва таклифнинг биргаликда қисқариши билан содир бўлди. Бунда, давлатимиз раҳбарияти томонидан биринчи ўринда иқтисодий кўрсаткичлар эмас балки одамлар соғлиғи ҳимояси экани бир неча бор таъкидланди ва касалликни кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида иқтисодий фаолият секинлашишига қарамасдан карантин чоралари қўлланди.

▪️ Ушбу шароитда ҳам иқтисодиётни рағбатлантириш, молиявий кўмакка мухтож аҳоли қатлами ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилди, хусусан:

🏦 10 триллион сўм миқдоридаги Инқирозга қарши кураш жамғармасини ташкил этилди,

💼 ишсизларни
жамоат ишларига жалб этиш учун маблағлар ажратилди,

💴 корхоналарнинг банкрот бўлишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди,

🚜 Аграр соҳа карантин чораларидан ҳоли ҳудуд сифатида сақланди.

🚧 Афсуски, июль ойидан бошлаб касаллик сонининг кескин ортиши Республика махсус комиссияси қарори асосида кайтадан кучайтирилган карантин чораларини кўришга сабаб бўлди. Бу эса ўз навбатида иқтисодий фаолликни қисқаришига олиб келиши мумкин.

▪️Шу сабабдан, саволга қайтадиган бўлсак, менинг фикримча, Ўзбекистонда камроқ иқтисодий йўқотишларга эришиш учун бугунги кунда асосий эътибор муаммонинг ўзагига, яъни тиббиёт тизимини мустаҳкамлашга қаратилиши лозим.

▪️ Бунда, асосий эътибор карантин чораларини тезроқ юмшатиш ва бошқа кучайтирилган карантин чораларига қайтмаслик иқтисодиётни рағбатлантиришга асосий омил бўлишига қаратилиши керак.

▪️ Буни одамлар тезроқ англаб етиб, карантин чораларига қатъий амал қилса ва натижада эпидемиологик вазият яхшиланса карантин чораларини юмшатишга сабаб бўлади ва иқтисодиётимиздаги йўқотишларни қисқартиришимиз мумкин бўлади.

Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига танбеҳ берди

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, Светлана Боймирзаевна бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилган.

Журналистнинг қорақалпоғистонлик давлат арбобига оид нотўғри ахборот эълон қиниши ортидан айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари қоқ ярим тунда прокуратура органларига чақиртирилиб, тушунтиришлар хати ёздирилиши баробарида иш қуроллари олиб қўйилганига оид саволига Бош прокуратуранинг кўп ғалваларга балогардон мутасаддиси қуйидагича жавоб берди:

— Кеча шу масалада Қорақалпоғистон прокурори билан гаплашдим. Вазиятни муҳокама қилиш жараёнида ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ходимларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслиги айтиб, уларга қаттиқ танбеҳ бердим. Қорқалпоғистонлик айрим ҳамкасбларим кечанинг ўзида маҳаллий журналистлардан узр сўрашган.... Айни пайтда ўша ходимларининг хатти-ҳаркаратлари ўрганилмоқда, натижасига қараб тегишли чора кўрилади. Начора, гуруч курмаксиз бўлмас экан-да... Бироқ бу — энди нотўғри ахборот тарқатилганлик ҳолати «ёпилиб» кетар экан-да, деган маъно англатмайди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижасига қараб, қонунийлик таъминланади барибир.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Давлат хизматлари агентлиги электрон хизматлардан фойдаланишни сўрамоқда

Давлат хизматлари марказларида одамлар оқими юқори бўлани боис, бу ерда назорат қилиш қийин бўлган алоқа юзага келиши табиий.

🦠 Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, қатъий чоралар кўрилган бўлса-да, бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимининг 57 нафар ходими COVID-19 га чалинган бўлиб, 1 нафар мутахассис ушбу вирусдан вафот этган. Шунингдек, 2 нафари соғайган бўлиб, қолганлар ҳозирда даволанмоқда.

👉 Яшаш тарзимиз ўзгарган, аммо давлат хизматларини олиш эҳтиёжи камаймаган. Шу боис, ДХА фуқаролардан электрон хизматлардан фойдаланишни сўрамоқда. Хизматлардан онлайн фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар тайёрланган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилади

Азиз ОБИДОВ,
Олий суд ахборот хизмати раҳбари:

— Президентимизнинг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тузилмасида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармасининг, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида эса матбуот хизматларининг ташкил этилиши, бугунги куннинг энг муҳим талаби бўлган суд органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов бугун 54 ёшда оламдан ўтди.
Руслан Шарипов “Болалар”, “Сетора”, “Байт” гуруҳларини ташкил қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🚐 Республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.

🩺 Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.

🏥 Тошкент шаҳридаги тажриба асосида COVID-19 ва пневмония билан касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган “махсус поликлиникалар” ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

❗️ Карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Шавкат Мирзиёев: мы вынуждены и обязаны как лечить больных, так и двигать экономику

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ахборот 24” дастурида AОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилаётган брифинглар ҳақида лавҳа эфирга узатилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 591 нафар бемор соғайди. Бу — рекорд

✔️ Тузалганлар:

📍381 нафари Тошкент шаҳрида

📍 82 нафари Тошкент вилоятида,

📍41 нафари Андижонда,

📍23 нафари Сирдарёда,

📍20 нафари Наманганда,

📍17 нафари Бухорода,

📍 17 нафари Навоийда,

📍10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

❗️Шу тариқа юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+276) 2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари
Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 12 265 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Президент мактаблари

Обновляющийся Узбекистан: Президентские школы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter