Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Коронавирус 24-27.07.2020.pdf
1.6 MB
Молия вазирлиги ахборот хизмати республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотномани (жорий йилнинг 24-27 июль ҳолатига) тақдим қилди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига қанча маблағ ажратилган? Моддий раҳбатлантириш,
озиқ-овқат харажатлари миқдори қанчани ташкил этди?
- шу каби саволларга жавоблар маълумотномада келтирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠COVID-19 пандемияси пайтида одамларга ёрдам беришни истайсизми?

🔹Ижтимоий ёки тиббий волонтёр сифатида фаолият юритмоқчимисиз?

🔹Рўйхатдан ўтинг ва кўнгиллилар сафига қўшилинг.

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги ва кўнгилли ёшлар ташаббуси билан Volontyor.uz платформаси яратилди.

Яхшилик қилиш истаги борми, кўнгиллилар қўшилинг!

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#ДХА_назорати

ДХА назоратининг самараси

Ўтказилаётган назорат тадбирлари давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш билан биргаликда, ушбу соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг йилдан-йилга камайишига ҳам хизмат қилмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг шу даврига нисбатан ҳуқуқбузарликлар 43 фоизга камайган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-nazoratining-samarasi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғли ҳудудда яшайман. 60 сўтих қаровсиз лалми ер бор. Мен шу ерга маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қурмоқчиман. Бу борада қонуний рухсат олишим учун нима қилишим керак?

📲 «E-kadastr.uz» электрон портали — бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган.

🗺 Бугунги кунда порталга 18 329 та бўш ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

❗️Ушбу портал орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

Таклифингиз 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, «E-kadastr.uz» электрон порталига жойлаштирилади.

⚖️ Кейинги қадам эса — аукцион бўлиб, Сиз e-auksion.uz сайтига кириб, аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб, кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Божхона

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан божхона фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Давлат Божхона қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурбек Саломов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Хориждан кислород концентратори товарларини импорт қилиш тартиби қандай? Бу бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёзлар мавжудми?

✍️ Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сонли қарорининг
1-иловасига мувофиқ 2020 йил 1 октябрга қадар рўйхатдаги кислород концентратори импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат руйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш рухсат берилган.

☑️ Шунингдек, мазкур карорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар импорти билан шуғyлланувчи ва маҳаллий ишлаб чикарувчи кopxoналар маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган.

‼️ Имтиёз олиш учун ҳуқуқий асос:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2863-сон қарори 8-банди “б” кичик бандига мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари божхона тўловларидан озод этилган.

☑️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги
ПҚ–4508-сон Қарори иловасига мувофиқ (Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати):

Тиббиёт техникаси ва ускуналари (шприцлар, игналар, катетерлар, канюлялар, шунга ўхшаш асбоблар, қон босими, тана ҳароратини ўлчаш ускунаси, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган аппаратуралар бундан мустасно).

Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринария мебели (тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган механик мосламали шифохона койкалари бундан мустасно) жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмаслиги белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазири ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди

«20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ёрқин Эргашевич Молия вазирлиги тизимида ишлаган, у ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юқори маъсулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турар эди», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.

▪️ Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.

▪️Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимини эгаллаган.

▪️Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, уларни молиялаштириш бўйича самарали фаолият олиб борган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё вилоятининг 3 та жойида 1200 ўринга мўлжалланган "COVID-19: махсус тақсимлаш маркази" иш бошлайди

Вилоят ҳокимимлиги ахборот хизмати хабар беришича, вилоят ҳокими Ғузор тумани ва Қарши шаҳрининг икки жойида ташкил этилган марказларда бўлган.

Зарурат юзага келганда бу ердан шифохона сифатида фойдаланиш учун ҳам керакли шароитлар яратишимиз керак, - деди вилоят ҳокими. - Бунинг учун марказлар талаб этилган тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари билан таъминланган бўлиши, бемор ва шифокорларга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бера олишимиз керак.

Бу ерга олиб келинган фуқаролар тўлиқ таҳлилдан ўтказилганидан сўнг, касаллик даражаси ва саломатлигининг ҳолатига кўра, шифохоналарга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 🌱Mohidil Fozilov@
Юнусобод туман "Олой" бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд булади.

Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

https://t.me/yunusobod_hokimiyati
Айни пайтда Ўзбекистонда электр энергияси танқислиги мавжуд эмас

Жорий йил 21–24 июль кунлари энерготизимдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида республикамиз истеъмолчиларига ўртача 0,8–1,0 фоиз миқдорда чекловлар киритилган эди.

▪️Бунга асосан 2 та омил таъсир кўрсатган:

1) Ўзбекистон гидроэлектростанцияларида режага нисбатан кунлик 6–7 млн. кВт•соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10–12 млн. кВт•соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда эди.

2) Минтақада юзага келган сув танқислиги оқибатида Тожикистондан импорт амалиёти суткалик ўртача 12,0 млн.кВт•соатдан 0,3 млн кВт•соатгача камайган эди.

📈 Энергия танқислигини бартараф этиш мақсадида кўзда тутилган миқдордан 10–12 % кўп табиий газ етказиб бериш ҳисобига иссиқлик электр станцияларида режага нисбатан 8 млн. кВт•соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.

⚡️ "Ўзбекистон МЭТ" ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб маълум қилишича, айни пайтда 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳамда 110 кВли Дашовуз–Шовот ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан Ўзбекистонга 400–430 МВт қувват етказиб берилмоқда. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорига нисбатан, эътибор беринг, 4.0–4.5 % ни ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Суд ҳимояси имконияти ошади

2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

🎤 Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов билан мазкур фармон мазмун-моҳияти ва тизимда кутилаётган ўзгаришлар бўйича интервью берди.

Материалда қуйидаги саволларга жавоб топасиз:

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан вилоят фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Бунга қандай зарурият бор эди?

Маъмурий одил судлов тизимини яратиш қандай натижа беради?

“Бир суд – бир инстанция” тамойили қандай афзалликларга эга?

Фармонда Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркиби тузиш белгиланган. Бу судлов ҳайъатининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича Дастур лойиҳаси ишлаб чиқилишидан мақсад нима?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+205) 2020 йил 29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Сохта “фармацевт”лар фаолиятига чек қўйилди

🧑🏼‍✈️ Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли ҳамда фуқаро Ш.И. бошқарувидаги “Спарк” автомашиналари белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

🚨 Мазкур автомашиналар юкхонаси ва салонида қоғоз қутиларга солинган хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги дори воситалари ва уларнинг ноқонуний реализациясидан олинган 21,4 миллион сўм пуллар борлиги аниқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

💵 Олиб қўйилган дори воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 205 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

💊Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х.ни 23 хил турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча пуллаётган вақтида қўлга олишди. Тезкор тадбир давомида олинган ашёвий далиллар умумий қиймати 50 миллион сўмлик 731 қути дори воситаларини ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Туризм соҳаси тадбиркорларга фоизсиз ссудалар ажрата бошлади

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
маълумот берди.

2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-6002 сонли Президент Фармонига асосан туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилиши белгиланган.

❗️ Туроператорларга 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч баробаридан ошмайдиган миқдорда ва жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача ссуда ажратилиши кўзда назарда тутилган.

Ссуда олиш учун ариза иловадаги намуна асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига топширилади. Аризаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 15 декабрига қадар, уларни кўриб чиқиш эса 2020 йилнинг 25 декабригача давом этади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2-3 кун ичида қўшимча 2000 ўринли даволаш марказлари фаолияти йўлга қўйилади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди:

🛏 Мудофаа вазирлиги томонидан — 814 ўринли (Ўзэкспомарказ павильонлари),

🛏 Давлат хавфсизлик хизмати томонидан — 520 ўринли («Ёшлик» аренаси),

🛏 Ички ишлар вазирлиги томонидан — 750 ўринли (Енгил атлетика зали) тез тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш муассасалари ишга туширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатди

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича. "Ўзавтомоторс" АЖда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Каналга
уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Асаджон Ходжаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланди.



Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official