Расмий хабарлар I Официальные новости
30.8K subscribers
28.9K photos
6.19K videos
53 files
27.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувидаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Маҳкамова, сурдотаржимон:

«Касбим туфайли кўплаб ногиронлиги бор шахслар билан мулоқот қиламан, уларнинг дарду ташвишларини эшитаман.

Бу борадаги муаммоларни ичдан биладиган инсон сифатида Бош қомусимизда ҳар бир шахс ишсизликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалигини белгилаб қўйиш, шунингдек, давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини оширишга, уларга жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиши учун шароит яратишга, имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кучайтириши лозим, деб ўйлайман».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан мақулланди

☑️Ушбу Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

2023 йилдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақини пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган (3 888 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш.

Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади. Хусусан,

304 минг нафар ёшга доир пенсиялар;
25,2 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар;
23 минг нафар боқувчисини йўқотганлар.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️ Дастурга ажратилган 1,9 млрд сўм мақсадсиз сарфланган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланишдаги жойларини таъмирланиши юзасидан белгиланган дастурларни ўрганиш жараёнида пудратчи ташкилотлар томонидан 1,9 млрд сўм маблағ мақсадсиз ишлатилиб, талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик соҳасидаги 130 дан ортиқ лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 704 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 3 755 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 22 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсумдаги ўзгаришлар ва келиб тушган таклифлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Азимжон Ҳасанов, Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзагросуғурта” АЖ: суғурта хизматлари сифати ва қамрови кенгайтириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: “Ўзагросуғурта” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔎 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича

АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлардаги рекламалар ва уй мулкдорларининг розилиги бўйича олиб борилган ўрганишлар натижаси ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги махсус репортаж.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17-22 июль кунлари глобал исиш тенденцияси

Ўзгидромет июль ойида Ер сайёрасининг кўпгина минтақалари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам глобал исиш тенденцияси қандай ошиб боргани акс этган видеони эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аттестацияда қатнашган 20 мингдан ортиқ педагог«Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас» деб топилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов маълум қилди.

✍️ 2022 йилдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта, яъни январь-июнь ва август-декабрь ойларида ўтказилиши йўлга қўйилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун жами 294 минг 175 нафар педагог мурожаат юборган.

🔎 Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 16 минг 190 нафари (6 фоиз) олий малака тоифаси, 53 минг 662 нафари (19 фоиз) биринчи малака тоифаси, 104 минг 782 нафари (38 фоиз) иккинчи малака тоифаси олди.

❗️Шунингдек, 22 минг 626 нафар (8 фоиз) педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида, 20 минг 30 нафар (7 фоиз) педагогларга нисбатан эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас”лиги тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💼 Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰Эндиликда ОЎЮ дипломи дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади

Ҳукумат қарори билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра эндиликда,

фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради;

фуқародан бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди;

фуқаро таҳсил олган таълим муассасасига бориб, овора бўлишига ҳожат қолмайди;

📌 Диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️⚡️Қорақалпоғистонлик ўқувчилари диққатига!

Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули Қорақалпоғистондаги таълим муассасалари ўқувчилари учун 30 июлга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

● Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
● 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
● баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
● паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
〰️〰️〰️

Нечанчи синфдан қабул қилинади?

▫️Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфга;

▫️Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 7-синфга.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда vacancy.argos.uz порталида 2552 та вакант лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда, уларнинг 558 таси учун иш стажи талаб этилмайди

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар ҳақида маълумот берди.

📲 Жорий йилнинг 21 июль ҳолатига, 70 та давлат органи ва ташкилоти, шунингдек, барча ҳокимликлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталига уланган бўлиб, улар томонидан вакант лавозимлар учун 78 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган. Танловларга 935 316 нафардан зиёд номзодлар ҳужжат юборган бўлса, уларнинг 35 780 нафари танлов ғолиби сифатида давлат хизматига қабул қилинган.

📊 Танлов ғолибларининг 14 063 нафари 30 ёшгача бўлган, 11 132 нафари аёллар, шунингдек, 6 986 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинган фуқароларни ташкил этади.

🌐 Ҳозирда порталда 231 мингдан ортиқ фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📨 "Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсумдаги ўзгаришлар ва келиб тушган таклифлар

АОКАда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Азимжон Ҳасанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌Магистратурага қабулда сохта сертификатлар юкланаётганлиги аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2022/2023 ўқув йили учун қабулни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим муаммоларга эътибор қаратилган.

Хусусан, магистратура йўналишида келиб тушган 4332 та аризанинг 1282 таси талаб даражасида эмаслиги, айрим ҳолларда сохта сертификатлар ҳам юкланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, магистратурага қабул тугашига оз муддат қолганига қарамай ҳамон аксарият ОТМ томонидан бакалавриат босқичи битирувчилари дипломларини ўз вақтида расмийлаштириш якунламагани танқид қилинди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔖 «Ўзагросуғурта» АЖ: суғурта хизматлари сифати ва қамрови кенгайтириш йўналишидаги ишлар таҳлили

АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда қуввати 1500 МВтли янги иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур лойиҳа Саудия Арабистоннинг “ACWA Power” компанияси томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар жорий этилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади.

Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 55 гектар майдонда барпо этилмоқда ва 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Ўзбекистон "Тинчликсеварлик глобал индекси"да юқорилади

Global Peace Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 7 поғонага юқорилаб, 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон "Россия ва Евроосиё" гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатди – 1,5 фоиз.

Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.

Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилди. Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official