Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📊 Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил июнь ойидаги савдо алоқалари

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 15,1 фоизга ўсиб, 3,4 млрд. долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 13,9 фоизни ташкил этди.

✔️2022 йилнинг июнь ойи якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:

▫️Қозоғистон — $2,1 млрд.
▫️Қирғизистон — $589,2 млн.
▫️Туркманистон — $418,2 млн.
▫️Тожикистон — $289,7 млн.

Батафсил
〰️〰️〰️

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида тарқалаётган миш-мишларга муносабат билдирди.

Компания ушбу миш-мишлар мутлақо асоссизлигини маълум қилиб, фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликларини сўради.

Ичимлик суви сифати республикамиздаги 79 та лаборатория томонидан куну тун ҳар томонлама назорат қилиниб, сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди. Улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.

Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, кальций гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.
”, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тест қилиниб, Active DAS тизими синовдан ўтказилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов ҳамда “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси бошлиғи А.Абдуллаев билан биргаликда Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тести, мажмуада жойлашган ҳар бир бинонинг ички қисми ва ташқи нуқталарида Active DAS тизимининг синов жараёнларида шахсан иштирок этиб, натижани амалда синаб кўрдилар.

Ўзбекистонда илк бор барча мобиль алоқа операторлари ўзаро ҳамкорликда антенна инфратузилмасини бир мачта орқали бинолар, меҳмонхона ва мажмуа ҳудудида Active DAS (Distributed Antenna System) тизимида хизматлар кўрсатиши йўлга қўйилмоқда.

Бундай ёндашув келгусида Республиканинг барча ҳудудларида замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш орқали телекоммуникация хизматларидан янада кенг кўламли фойдаланишга хизмат қилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 24 – 27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTWEEK UZBEKISTAN ҳафталигини Самарқанд туризм марказида ўтказиш режалаштирилган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан биринчи инстанцияда 84 237 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 7,4 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📨 "Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсумдаги ўзгаришлар ва келиб тушган таклифлар АОКАда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Азимжон Ҳасанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумдаги ўзгаришлар ва келиб тушган таклифлар

АОКАда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Азимжон Ҳасанов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

〰️〰️〰️
🗓 «Ташаббусли бюджет» жараёни 2-мавсуми бошланганлиги хақида қисқача:

1-босқич: 15.07.2022 - 03.08.2022 (20 кун)
2-босқич: 04.08.2022 - 23.08.2022 (20 кун)
3-босқич: 24.08.2022 - 12.09.2022 (20 кун)

Ажратилган маблағ мидқори — 911 млрд сўм.

🔎 Эслатиб ўтамиз, 1-мавсум феврал-март ойларида ўтказилган ва 69,7 мингта лойиҳага 6,7 млн овоз берилган. 1,2 трлн сўм маблағ йўналтирилган. 2354 та лойиҳа ғолиб бўлган.

Жараённи ўтказиш билан боғлиқ киритилган ўзгартиришлар:

● модереацияни 20 кунга узайтирилганлиги (жами 60 кун);

● овоз бериш жараёнида фақат СМС хизматини жорий этилиши;

● лойиҳаларни илгари суришда маҳаллалар кесимида лойиҳа киритиш;

● «Хуманс» овоз беришда чекланганлиги.

📢 Фуқаролардан фаол бўлишни сўраб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔖 «Ўзагросуғурта» АЖ: суғурта хизматлари сифати ва қамрови кенгайтириш йўналишидаги ишлар таҳлили АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
#матбуотанжумани

🛡 Жорий йил 1-ярим йиллигида қарийб 158 миллиард сўм суғурта мукофоти таъминланди, 2638 та ҳолатда 23,5 миллиард сўмга яқин суғурта қопламалари амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 «Ўзагросуғурта» АЖда мижозлар учун компанияда «Онлайн полис» ахборот тизими орқали жами 9 та суғурта тури бўйича Э-полис сотиб олиш имконияти яратилган.

💰 2022 йил ўтган даври мобайнида жами 403 044 дона суғурта шартномаси тузилган, шундан 367 720 таси аҳоли суғуртаси йўналишида расмийлаштирилган. Қарийб 23,4 млрд. сўмлик суғурта товонлари тўланган, шундан деярли 5,6 млрд. сўми аҳоли суғуртаси улушига тўғри келади.

✈️ «Ўзагросуғурта» АЖ ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида имзоланган битимда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини комплекс суғурта қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга суғуртанинг моҳияти, афзаллик жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш ва уларни суғуртавий ҳимояга олиш бўйича ҳамкорликда шароит яратиб бериш кўзда тутилган.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💧 Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари муҳокама қилинар экан, Президентимиз «улар учун сув манбаи етарлими» дея савол қўйди. Лойиҳалар доирасида камида 30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, қурилиш таннархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан, харидларни 80 фоиз маҳаллийлаштириб, 10 фоиз иқтисод қилиш мумкинлиги айтилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон-жамият-давлат принципи асосида йўлга қўйилган инсонпарварлик сиёсати янгиланаётган Конституциянинг бош мезонига айланмоқда. Унга кўра барча баҳсли вазиятларда адолат тарозисининг палласи фақат ва фақат инсон манфаати ва фойдасига тош босиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Ўзгаришлар йўлида биргамиз

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев "Бхаратия жаната парти" ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус: яна 62 нафар киши касалликка чалинди

😷2022 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242632 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон, 3 нафари Андижон, 3 нафари Бухоро, 2 нафари Жиззах, 4 нафари Қашқадарё, 3 нафари Навоий, 6 нафари Наманган, 3 нафари Самарқанд, 2 нафари Сирдарё,
4 нафари Сурхондарё, 3 нафари Фарғона, 5 нафари Хоразм, 4 нафари Тошкент вилояти ва 15 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239572 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Эркабой Тожиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.

Бунга қадар Э.Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳжаҳон Хўжаев, Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири:

«Конституциявий кафолатлар доирасида мулкни олиб қўйиш (снос) ва унга нисбатан адолатли товон белгилаш, бу ҳолатда бозор иқтисодиёти омилларини ҳисобга олиш ҳамда айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим”».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк