Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
29.8K photos
6.34K videos
53 files
27.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Жаҳонда мисга талаб ортиб бораётган шароитда Ўзбекистоннинг истиқболлари

📌Ҳозирги вақтда аҳоли сонининг ўсиши, урбанизация, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, “яшил" ва кам углеродли иқтисодиётга ўтиш каби омиллар минераллар ва металларга бўлган талабнинг ортишига хизмат қилмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, бундай тенденция яқин келажакда бутун дунёда давом этади.

🔺Мисол учун, анъанавий автомобил ва автобусларга қараганда электромобиллар 4 баробар (қарийб 85 кг) ва электр автобус 11-16 марта (тахминан 370 кг) кўпроқ мисни ўз ичига олади.

📈Прогнозларга кўра, кам углеродли иқтисодиётга ўтиш 2030 йилга бориб мисга бўлган жаҳон талабини 40 фоизга ошириши кутилмоқда.

📈Келгуси йигирма йил ичида жаҳон миқёсида мис учун реал нархлар 2020 йилдаги ўртача йиллик кўрсаткичга нисбатан 60 фоизга ошиши кутилмоқда.

📊#ХВЖ прогноз қилишича, жаҳон бозорида металл ишлаб чиқариш қиймати металлар бозорида таклифнинг мослашуви туфайли жадал равишда ортиб боради.

📈Мисни жаҳон бозорида сотишдан тушадиган йиллик даромад икки баравардан кўпроқ, яъни 2020 йилдаги 150 миллиард доллардан 2030 йилда 350 миллиард долларгача ўсиши мумкин.

❗️Глобал бозорда мисга бўлган талаб ортиб бораётган шароитда ушбу металнинг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган Ўзбекистон учун заҳиралари 45 миллион тоннани ташкил этган ҳолда мис саноатини иқтисодиёт драйверларидан бири сифатида ривожлантириш учун муҳим истиқболлар очилмоқда.

❗️Бу нуқтаи назардан, мамлакатда кон-металлургия сектори салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official