Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🌱Баҳорнинг илк куни — Первый день весны🌱

📸Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати учун махсус — Юрий Корсунцев специально для Пресс-службы хокимията города Ташкента

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қуйида субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмани тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

⚡️Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

❗️Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомнинг
2-бандида кўрсатилган
меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин

#Бу_муҳим

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#2021_йил_1_мартдан

📌 Ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор – юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

🔎 Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

➡️ Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Ҳуқуқий ахборот

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизимлаштирилади

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (110-сон, 26.02.2021 й) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

📌 Қарор билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди, шунингдек бу соҳадаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

🏢 Қарорга кўра, Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офиси ташкил этилади.

💼 Лойиҳа офиси комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради ҳамда унинг раҳбари ва бошқарув ходимлари Комиссия раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

➡️ Лойиҳа офиси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича илгари тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, бу бўйича коллегиал органлар фаолиятини методик таъминлайди.

☑️ Шу билан бирга, Лойиҳа офиси тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларга тегишли ўзгартириш киритиш ёки халқаро норма ва стандартларни имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Идоралараро комиссияда кўриб чиқиш учун киритади.

Идоралараро комиссия, 2022 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, мақбуллаштириш, халқаро норма ва стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий талаблар асосида мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ОАВ вакиллари ва блогерларнинг суд жараёнларида иштирок этиш тартиби ва судьяларга нисбатан нохолис айбловлар юзасидан баёнот

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов мавзу юзасидан муҳим маълумотларни берди:

〰️〰️〰️
🔰 “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллигига риоя этиши шарт. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлади”.

❗️ОАВ вакилларининг суд жараёнларини видеотасвирга тушириш тўғрисидаги илтимосномаси қандай ҳолларда суд томонидан қаноатлантирилади ва аксинча қачон рад этилади?

📝 Бу борада судлар Олий суд Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” ги қарорининг 14-бандидан ўрин олган тушунтиришга риоя қиладилар.

📸 “Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

▫️фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

▫️жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан” дея белгилаб қўйилган.

🔘 Жиноят кодексининг 236-моддасида “Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, деб белгилаб қўйилган.

Судьянинг рухсатисиз суд жараёнларини видеотасвирга олишга ҳамда трансляция қилишга уриниш билан боғлиқ жараёнлар ҳам суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг бир кўринишидир.

⚠️ Демак, судларга ҳурматсизлик кўрсатадиган, суд мажлиси тартибига риоя этмайдиган, суднинг рухсатисиз суд жараёнларини видеотасвирга олишга уриниб, судьянинг фармойишларига бўйсунмайдиган шахслар бундай хатти-ҳаракатлар салбий оқибатларга, хусусан, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини унутмасликлари керак.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судлар фаолиятига асоссиз аралашув ва нохолис ахборот тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган

📹 АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ аёл истиқомат қилади. Улардан 433 минг нафари "Аёллар дафтари"га киритилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

👩🏻‍💼Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар деярли барча соҳаларида фаол иштирок этиб, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔰Давлат раҳбари ташаббуси билан ўз вақтида жорий этилган “Аёллар дафтари”га хотин-қизларни киритиш орқали аёллар дарду ташвишлари, уларни ўйлантираётган масалалар ҳал этилмоқда. Жумладан, 6,5 млн нафар хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, ушбу дафтарга 9 та мезон асосида 433 минг нафари киритилди. Уларнинг:

▫️253 минг нафариишсиз сифатида;
▫️44 минг нафари тиббий;
▫️48,5 минг нафариҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож сифатида;
▫️37 минг нафарибоқувчисини йўқотган;
▫️33,5 минг нафариногиронлиги бўлган;
(шундан 4,5 минг – уй-жойини таъмирлашга муҳтож) ;
▫️9 минг нафаринотурар жойда яшовчи;
▫️8 минг нафари ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёллар сифатида рўйхатга олинган.

✔️Айни вақтга қадар мазкур рўйхатдаги 80 мингдан ортиқ аёлнинг аниқланган муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилган.

📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан айни пайтда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дафтарга киритилган хотин-қизлар орасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 15 665 нафар аёлларнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига мос бўлган 60 та намунавий “бизнес режа”ларни оммалаштириш ишларини йўлга қўйилмоқда.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

📹 Батафсил видеода

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📷 “Узбечка” фильмининг съёмка жараёнлари бўлиб ўтмоқда

✍️
Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

📽 “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан "Сinema of Сentral Аsia" киностудияси томонидан “Узбечка” ("Ўзбек қизи") бадиий фильми суратга олинмоқда.

🎭 Актёрлар Айсенем Юсупова, Зулхумор Мўминова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Фарҳод Худойбердиев ва бошқалар.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official