Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
230 мингдан зиёд алимент олувчиларнинг пластик карточкалари тайёрланиб, ўз эгаларига етказилади

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Алоқабанк» мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
📄 «2021 йил 1 мартдан бошлаб алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими йўлга қўйилади, алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисоб-варағи билан интеграция қилинади.

📮 Бундай амалиёт алимент маблағларининг ундирувчиларга ўз вақтида тезкор равишда етказилишини таъминлайди. Шунингдек, алиментларни етказишдаги почта харажатлари тежалиб, алимент пулларининг ҳеч қандай чегирмаларсиз тўлиқ олинишига замин яратади.

🔎 Энг муҳими, алментларнинг ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилади.

💳 Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тақдим этилаётган ҳужжатларга кўра, 230 мингдан ортиқ алимент олувчи фуқароларнинг пластик карточкалари тайёрланиб, тез фурсатларда ўз эгаларига етказиб берилиши таъминланади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️"Сардоба" сув омборини қайта тиклаш бўйича россиялик мутахассислар билан биргаликда иш олиб борилмоқда

❗️Қурилиш вазирлигида “Сардоба” сув омборини қайта тиклаш режалари ва амалга ошириладиган вазифалар” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳозирги кунда "Сардоба" сув омборини қайта тиклаш бўйича қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

☑️ Сув омборида катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилаётгани, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этаётгани таъкидланди.

🔹Сирдарё вилоятида йирик сув омбори қурилишидан мақсад Токтагул сув омборидан ташланаётган сувларни йиғиб бориш ҳамда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги суғориладиган ерларни сув билан таъминлашдир. Айтилишича, ҳозирда нуқсонларни бартараф этиш ҳамда вақтинчалик сув омборни қисман фаолият юритишини тиклаш кўзда тутилган.

🔸 Сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган, у тез орада 350 млн м3 га етказилади. Сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида россиялик мутахассислар жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бош вазир ўринбосари фавқулодда видеоселектор йиғилиши ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев
бошчилигида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

☑️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда нечта ота алимент тўлашдан бош тортиб, яшириниб юрибди? Улар тўлаши зарур бўлган алимент миқдори қанча?

Мазкур саволга АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жавоб берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси саноат ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 халқаро стандартартларини жорий қилди

Бу ҳақда "Ўзтўқимачилик" уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан маҳсулотлар сифатини ошириш, хорижий бозорларда тўқимачилик маҳсулотларига қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда сертификациядан ўтказиш, миллий кийим брендларини ташқи бозорга олиб чиқиш ва товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш, ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари нуфузини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тўқимачилик саноати корхоналари республикада халқаро стандартларни жорий қилишда етакчилик қилади ва 1300га яқин корхоналарда турли хил хорижий стандартлар жорий қилинган.

Швейцариянинг SGS халқаро сертификация компанияси томонидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига ISO 9001:2015 халқаро стандартлари жорий қилинганлигини тасдиқловчи сертификат топширилди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.
Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов для Сырдарьинской области.
Для реализации в текущем году сформировано 737 проектов, в результате которых намечено организовать мощности по производству продукции на 11 триллионов сумов в год, а также создать почти 36 тысяч рабочих мест.
Даны указания по качественной и своевременной реализации проектов, увеличению выпуска импортозамещающей продукции.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF-2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади.

Ушбу янги вакцина ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина номи билан тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Чет элга чиқишга «тақиқ» борлигини қандай текшириш мумкин?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қўйилишига сабаб бўлади.

Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot телеграм бот орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Субсидия бўйича топ 8 та муҳим саволга жавоблар

Субсидиялар кимга берилади?
Субсидия олишда баллар... бу нима?
Субсидия олиш учун ойлик маоши қандай бўлиши керак
?

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати шу ва бошқа бошқа долзарб саволларга жавобларни эълон қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил давомида мактабгача таълим тизимида жами 51,8 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🔎 Ички аудит хизмати томонидан 2020 йил давомида мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган 611 та назорат тадбирида жами 51,8 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқланди. Жумладан:

▫️ноқонуний харажат ва камомадлар - 23,4 млрд.сўмни (45%);
▫️Давлат харид қонунчилиги талабларини бузилиши - 11,2 млрд.сўмни (21,6%);
▫️бухгалтерия ҳисоби қоидаларини бузилиши ва бошқа молиявий хато камчиликлар - 11,9 млрд.сўмни (22,9%);
▫️бюджет ва ташкилот ҳисобига қўшимча ҳисобланган даромадлар - 5,3 млрд.сўмни (10,3%) ташкил этди.

🔗Мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва рағбатлантириш маблағларидан 10,1 млрд. сўм ноқонуний ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

🧾Сохта таомномалар тузиб, ҳақиқатда сарфланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харажатга чиқариш, камомад ва меъёрга нисбатан ортиқча ҳисобдан чиқарилиши каби ҳолатлар орқали 3,6 млрд.сўм нотўғри сарфланган.

📌Ота-оналар тўловларини кассага кирим қилмаслик орқали 531,5 млн.сўм маблағлар ноқонуний ўзлаштирилган.

🔘Муддати ўтган 805 млн.сўм дебитор қарздорликларга йўл қўйилган ва ундириш чоралари кўрилмаган, 59,6 млн.сўмлик дебитор қарздорликлар ҳисоботлардан яширилган.

💳 Ҳақиқатда етказиб берилмаган товар ва хизматлар учун асоссиз равишда маблағларни турли таъминотчи корхоналар ҳисобига ўтказиб берилган.

💼 Харидларнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 11,2 млрд.сўмлик шартномалар тузилган.

🧮 Профилактика ишлари натижасида яъни ортиқча бойликларни кирим қилиш, асоссиз ҳисобланмаган бадал тўловларини ҳисоблаш, асоссиз ҳисобланган кредитор қарздорликларни камайтириш, мулкни сотишдан тушган маблағларни 50%ни маҳаллий бюджетга йўналтириш каби йўллар билан 5,3 млрд.сўм бюджет ва мактабгача таълим ташкилоти фойдасига қўшимча ҳисобланди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаррух Аминов, Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари:

1412 нафар тадбиркор билан ДХШ асосида битим имзоланган. 1097 нафарига 1 трлн 970 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Ҳозирда уларнинг 1033 нафари ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва 105 мингта болажон ушбу МТМларида тарбияланмоқда.

Шунингдек, ДХШнинг оилавий шаклидаги модели ҳам мавжуд бўлиб, мазкур модел асосида 10244 нафар тадбиркор билан битим имзоланган. Ҳозирда ушбу турдаги боғчаларда 247 мингта бола тарбияланмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳужжатлари йўқолган фуқаролар пенсияга чиқиши учун иш стажларини қандай исботлаши мумкин?

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг ушбу пости шу ҳақда.

🔰Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади.

📌Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига сўзлаб берди.

📍Мақолани ўқиш

📺 Тўлиқ интервьюни томоша қилиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифлар билдирилди:

📌Мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар ва қатновчи болалар сонини аниқ билиш ва уларга қўшиб ёзишларни олдини олиш мақсадида “Face ID” тизимини жорий қилиш;

📌Тизим ходимларининг ойлик маошлари пастлигини кўриб чиқиш (маълумот учун: МТМ ошпази 680 минг сўм, ҳисобчиси 1,6 млн сўм, МТТ раҳбари 1,5 млн сўм маош олиши аниқланди);

📌Озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланаётган нархлар номутаносиблиги ўрганиш;

📌Ижтимоий соҳада амалга оширилган жиноятлар учун жавобгарлик чорасини кучайтириш ва жазо муқаррарлигини ва таъсирчанлигини таъминлаш;

📌Тизимнинг барча жараёнларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, бухгалтерия ҳисоб-китоб ва ҳисобот тизимини соддалаштириш ва автоматлаштириш орқали бир-бирини такрорлаётган ишлар ҳажмини камайтириш.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔬ПЗР натижаси манфий маълумотнома билан Ўзбекистонга кириб келган 173 нафар йўловчида экспресс-тестда мусбат натижа қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

2020 йилнинг 25 декабрдан 2021 йил 2 мартагача бўлган ҳолатда 325 303 нафар ПЗР натижаси манфий бўлган Ўзбекистонга кириб келувчиларнинг 173 нафарида мусбат натижа аниқланган. Уларнинг 72 нафарида аэропорда, 101 нафари эса темир йўллар ва чегара пунктларида аниқланган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official