Qur'on qalb shifosi
19.5K subscribers
2.84K photos
4.41K videos
62 files
9.28K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу насиҳатлари

#тафаккур

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:

Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

① Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

② Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

③ Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.


@foydalar_foyda

┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​┄┅┅•🔹•═•═•⊰🔷⊱•═•═•🔹•┅┅┄

#тафаккур

🚗🚙🚗🚙🚗

Баъзиларга нима бўлдики, уловларини манзилга етиб олиш учун шунчаки восита деб эмас, балки мақтаниш, ифтихор қилиш воситаси деб биладилар…

🏡🏡🏡🏡🏡

Яна баъзиларга нима бўлганки, улар уйларини яшаш учун бир манзил деб эмас, меҳмонларга мақтанадиган, эътиборни тортадиган, ҳаммани ҳавасини келтирадиган жой деб биладилар…

👕🧥👕🧥👕

Яна кўпчиликка нима бўляптики, кийимларини авратни, баданни беркитадиган либос деб эмас, ўзни кўз - кўз қиладиган, обрўсини оширадиган, баъзиларни ичини ёндирадиган мато деб билмоқдалар…

😔😔😔😔😔

Таассуфлар бўлсин…
Таассуфлар…

© Умму Амина

@foydalar_foyda

┄┅┅•🔹•═•═•⊰🔷⊱•═•═•🔹•┅┅┄
Улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​═══════❄️☔️❄️══════

Мусибат пайтида ҳамд айтиш учун сабаблар

#тафаккур

Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Агар менга бирор мусибат етса, тўрт нарса учун Унга ҳамд айтаман:

1⃣ Менга еткан мусибат, ундан ҳам каттороқ бўлмагани учун ҳамд айтаман.

2⃣ Мени сабр қилишга муваффақ қилгани учун Ҳамд айтаман.

3⃣ Истиржоъ - «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз) дейишни насиб қилгани учун ҳамд айтаман.

4⃣ У мусибат динимга етмагани учун ҳамд айтаман.


[«Сияр» (105/4) ]


@foydalar_foyda

Бизни кузатинг!
Бизга обуна бўлинг!

У Л А Ш И Н Г!👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​"Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми?"
#ўгит
#мулоҳаза
#тафаккур

Эркак билан аёл ўртасидаги пардалар кўтарилиб кетди-да...

Бугун бир бўйи етган қиз – турмушга чиққандир-чиқмагандир – бир нарса сўради, аммо гапига умуман тушунмадим. Шунинг учун юзимни терс буриб ўтиб кетавердим. Балки унинг нима деганини сизлар тушунтириб берарсизлар, дўстлар?

“Туалет қаерда, билмайсизми?” деб сўради! Гапга ҳам, эгасига ҳам умуман тушунмадим?! Тушунганим шу бўлдики, чиройи бор экан-у, Худойим шармдан, фаросатдан қисган экан!

Одам қаҳат чўлдамас эдим, қадам етмас ўрмонда эмасдим, балки мижоз сони бўйича бозордан кейинги ўринда турадиган касалхонадай жойда эдим. Ўша ерда ойдай бир ожиза мендан ҳожатхонанинг қаердалигини сўраб турибди-я. Нима дейишни билмай довдираб, “мандараж“ бўлиб қолдим. Бир нарса дейишга бетим чидамай, ерга қараб бошимни силкитдим-у, ўтиб кетавердим.

😔 Ёқа кетди – индамадик.
😔 Енг кетди – юзни буриб ўтдик.
😔 Енгга қўшилиб, елкадан ҳам бир парча кетди – кўзни юмиб, ерга қарадик.
😔 Кейин этак кетди лахта-лахта бўлиб, ўрнига майка-футболка келди –замонавийликка, маданиятга йўйдик, шу билан ўзимизни овутдик...
😔 Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми? Бет-кетди – битта эт бўлиб қолди.

©Абдуғофур ИСКАНДАР

Эй орияти бор, ҳамиятли, ўзини Эркак деб билувчи, даюсликдан ҳазар қилувчи Мусулмон диндошим! Онангиз, аёлингиз, опа-синглингиз, қизингиз булар барчаси Сизнинг орингиз, ғурурингиз, маҳрамингиз, бегона кўзларнинг назари тушиши асло мумкин бўлмаган Хазинангиздир! Минг афсуслар бўлсинки, бугунга келиб буни аксарлар эсдан чиқарди...
Онаси, аёлию, қизлари мода дея очиқ, сочиқ кийинсада индамайдиганларни бир четга сурайлик, Сизчи?! Уларни ўрантирдим дейсизми? Ҳижоб ўзи нима? Кийган аёлни бутун баданига ёпишиб турадиган зорманда кўйлакми? Ёки нозик хилқатнинг вужудини ҳеч кимга билинтирмайдиган кўйлакми?
Эркаклар, маҳрамларингиз рўмол ўраган ҳолларида, тор танқис , калта кўйлаклар кийиши, бўяниб, атирларни гупиллатиб юриши сизга ёқадими?! Ҳижобланишдан мақсад- аёлни барча гўзалликларини номаҳрамлардан тўсишдир! Ҳижоб-тўсиқ демакдир! Тарбияни ёшликдан бошлайлик, ҳали кичкина деманг! Қизингиз 1 синф бўлса ҳам тиззасидан тепа турадиган, попка осганида кўтарилиб кети очилиб ётадиган юбка, сарафанларни кийгазманг! Сиз қўл остингиздагилардан масъулсиз! Тарбияни ширинсўзлик ила ҳозирдан бошланг! Аёлингиз, қизингиз, опа, синглингиз... Эртани кутсангиз кеч бўлиб қоляпти!
Бир маъноли ибора ўқиган эдим, нақадар тўғри ва ҳақиқат... «Аёл кишининг кийимлари - отасининг тарбияси, ака-укаларининг ғурури ва эрининг эркаклик ҳамияти ҳақида ҳикоя қилади»
Бир аёл ва қизнинг кийими унинг отаси ва эрининг қанчалар ҳамиятли, ғурурли ёки қанчалар даюс эканлигини билдириб туради!
Хулоса сиздан

©Муҳаммадий


👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​═════🍁🍂🍁══════

#тафаккур

🥀 Ҳар ким ўз жасадининг ўлими ҳақида қайғуради.


🍂 Қалбининг ўлими ҳақида қайғурадиган киши йўқ.

👆 Аслида муҳим бўлган нарса, қалбнинг ўлиб қолмаслигидир...


© Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қ.с.



У Л А Ш И Н Г

═════🍂🍁🍂══════

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

#тафаккур #мулоҳаза

Сиз бирор нарсага етишиб, у билан Аллоҳ сизни мукаррам қилиши учун Аллоҳга дуо қиласиз...

Аллоҳга яқинлашишга уринасиз..

Дуолар ижобат бўладиган жойлар, вақтларни ғанимат биласиз..

Сўнг...

Аммо лекин, ҳеч нимага эришмайсиз.

Шу ўринда, сиз синалаётган бўласиз. Аллоҳга бўлган ишончингиз, Унинг раҳматидан умидсизликка тушиб қолмасликда синалаётган бўласиз..

Сиз барча қилган дуоларингиз ажрсиз, Аллоҳнинг сиздан рози бўлиши мукофотсиз қолмаслигини билинг! Ва ҳаракатдан тўхтаманг!

Доктор Султон Аробий

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​•┈┈┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈┈┈•

#тафаккур

☝️ Кечирасиз, жаноб Ньютон! Бизни ўзига тортаётган нарса Раҳмоннинг муҳаббатидир.

☝️ Узр, жаноб Декарт! Мен мусулмонман, демак мавжудман.

☝️ Леонардо да Винчи, маъзур тутасиз, муслима аёл Мона Лизадан гўзалдир.

☝️ Жаноб Эдисон, айбга буюрмайсиз! Оламнинг чироғи Қуръони Каримдир.

☝️ Устоз Афлотун, кечирасиз! Фозил одамлар шаҳри Мадинаи Мунавварадир.

☝️ Узр, Рим шаҳри! Ҳамма йўл Маккага олиб боради.

☝️ Дарвоқе, Дарвин! Одамлар маймундан эмас, маймунлар одамдан пайдо бўлган!

☝️ Мана шулар биз билишимиз лозим бўлган ҳақиқатлардир
.


👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​┄┅┅•🔹•═•═•⊰🔷⊱•═•═•🔹•┅┅┄

#тафаккур

🚗🚙🚗🚙🚗

Баъзиларга нима бўлдики, уловларини манзилга етиб олиш учун шунчаки восита деб эмас, балки мақтаниш, ифтихор қилиш воситаси деб биладилар…

🏡🏡🏡🏡🏡

Яна баъзиларга нима бўлганки, улар уйларини яшаш учун бир манзил деб эмас, меҳмонларга мақтанадиган, эътиборни тортадиган, ҳаммани ҳавасини келтирадиган жой деб биладилар…

👕🧥👕🧥👕

Яна кўпчиликка нима бўляптики, кийимларини авратни, баданни беркитадиган либос деб эмас, ўзни кўз - кўз қиладиган, обрўсини оширадиган, баъзиларни ичини ёндирадиган мато деб билмоқдалар…


😔😔😔😔😔

Таассуфлар бўлсин…
Таассуфлар…

© Умму Амина


Каналга кириш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
#Тафаккур

«Агар Аллоҳ гуноҳларни яширмаса, бу дунё қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмадим!

Фараз қилинг:
■Гуноҳларда ҳид бўлса-ю, гуноҳимиз миқдорича ҳид анқиб турса!

■Қилган гуноҳларимиз пешонамизга ёзилиб қолаверса!

■Қилган ишларимиз дарвозамизга ёзиб қўйилса!

■Одамлар Аллоҳ яшириб турган амалларимизни билиб туришса!

Бир фараз қилиб кўрайлик...😔

©Муҳаммад Арийфий



Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
#Тафаккур

Талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг

Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.
Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баланлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.

Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...
Фақат юқориланг!

©️ Ikrom Sharif

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

👉 @QuronQalbShifosi
#Тафаккур #Биласизми

Асаларининг нечта қорни бор?

Наҳл (асалари) сурасида шундай оят бор:

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ🍯...

"Унинг қоринларидан шароб (асал) чиқади.."

Нега Раббул ъизза қорин сўзини бирлик шаклида эмас кўпликда келтирди.
Маълум бўлишича асаларининг учта қорни бор экан. Гулдан олган шираси биринчи қоринга киради. Бир муддат тургач, клапан очилиб иккинчи қоринга тушади ва шу ерда соф асалга айланади. Иккинчи қорин охирида яна бир клапан бўлиб шу ердан асал заруратга қараб учинчи қоринга ўтади. Учинчи қоринда ошқозончаси бўлиб узоқларга учганда унга қувват бўлиши учун шу асалдан озуқаланади.
Уясига қайтиб келгач, мўъжизанинг каттаси руй беради. Яъни асалари иккинчи қорнидаги барча соф асални оғзидан (орқасидан эмас) уянинг бўш жойларига қуя бошлайди.

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْأنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا

Қуронни тадаббур-тафаккур қилмайдиларми ёки қалбларга қулфлари осилганми!?

Арабчадан Абдулатиф Атаханов таржимаси

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

🔶 Савоб ишлари қабул бўлмайдиган кишилар ҳақида билишни хоҳлайсизми ?

📖 Ибн Можа ривояти
👤 Сирожиддин Толипов ўқиди
⬇️ 1.0 MB
🕑 0:01:20

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР

Порахўр кимсалар ҳақида жуда ажойиб ролик.

Қўшниларимиз порахўрлик жамият учун қанчалар қимматга тушишини кўрсатиб қўйишибди.

Ушбу роликни иложи бўлса, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва талабаларга юборинг, келажакда уларни (пора олиш-бериш билан шуғулланадиганлар) нималар кутаётганлигини кўриб қўйишсин!

👉 @QuronQalbShifosi
​​#Тафаккур
АЖАБО...

АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...

АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...

АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...

АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...

АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...

АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...

АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...

АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...

АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...

АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...

АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...

АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...

АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @QuronQalbShifosi
​​#ТАФАККУР: Кўпчиликда бўладиган ҳолат...

— Бугун Жумъада домла таъсирли мавъиза қилдилар. Зўр бўлди.

— Нима ҳақида бўлди?

— Нима ҳақида бўлгани эсимда йўғ-у, лекин зўр бўлди-да.

Эшитилган мавъизага амал қилинсагина, у ҳақиқий таъсир қилган ҳисобланади. Амал қилинмаган мавъиза эса, нари борса, кейинги Жумъагача эсда туради-да, кейин эсдан чиқади.

Аллоҳ таоло ўқиган-эшитганларимизга ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР.

Ўлимни кўп эсланг! Қабрдаги аҳволимиз.

✍🏻Умар Ибн Абдулазиз
👇
ㅤㅤㅤㅤ
👉 @QuronQalbShifosi
​​​​#Тафаккур

ШАЙТОН УНИТГАН ИККИ ТАРАФ

Шайтонни жаннатдан Аллоҳ ланатлаб қувгaн вақти шайтон Аллоҳга шундай деган экан:

Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан дебди.
1. Олди томонидан чиқиб бойликка нафсбузарликка ўргатаман,
2. Ўнг томонидан келиб зинога номаҳрамга қарашга,
3. Чап томонидан келиб ҳаром йеб, ҳаром ичишга,
4. Орқа томонидан
кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман дебди.

Шунда Аллоҳ ха боравер шундай қилишга уруниб кўрчи дебди.

Фаришталар Аллоҳдан
сўрашибди:
Нимага сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг. Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат қилишади сен яна уларга 4 томонидан шайтон юбораяпсан дебди

Шунда Аллоҳ:
Шайтон 4 томонни айтдию 2 тамонни унитиб
қўйди Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб менга ибодат қиладилар ва мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман деган экан...


👉 @QuronQalbShifosi
#Тафаккур

Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Қайсарлик.
2. Жаҳл, асаббузарлик.
3. Шубҳа-гумон.
4. Овозни баландлатиш.

Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Узоқлашиш.
2. Эътиборсиз бўлиш.
3. Қаттиққўл бўлиш.
4. Бахиллик қилиш
.

👉 @QuronQalbShifosi