Qur'on qalb shifosi
20.6K subscribers
2.82K photos
4.31K videos
62 files
9.21K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
​​​​​​═════ 🦋 🌺 🦋 ═════

#мулоҳаза

🌊🛳🌊
Кемани сув узра кўрасиз. Бу оддий ҳол. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қорқинчли. Сиз ҳам дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!
🍃🥀🍃
Кутилмаганда, йўқотишни истамаганингизни йўқотсангиз, билингки, Аллоҳ сиз эга бўлишни хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсани беради.
🍃🤗🍃
Ишларингиз қийинлашса, умид қилинг, умид билан яшанг. Зеро, Аллоҳ таоло: "Албатта қийинчилик кетидан енгиллик бор. Албатта машаққат ортидан осонлик бор" (Шарҳ сураси 5-6 #оят ) деб икки карра ваъда берди. "Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас" (Оли Имрон 9 #оят ).
🍂🍃🍂
Ҳаёт ўлимдан:
- нимага инсоният мени яхши, сени эса ёмон кўради? -деб сўради. Ўлим:
- чунки сен, чиройли ёлғонсан. Мен эса, аччиқ ҳақиқатман, -деб жавоб берди.
🍃🕋🍃
Аллоҳнинг раҳматидан кейин, бизни нима жаннатга олиб киришини билмаймиз: намозми, садақами ё бировга сув беришимиз ёки муслим инсонни ҳожатини чиқаришми, дуо ё зикрми!? Кичик санаманг, солиҳ амалларда давомли бўлинг!
🍃😊🍃
Ақлингизга озроқ меҳр қўшинг. Токи юмшасин. Қалбингизга эса, ақлдан жойланг. Токи тўғри йўлда собит бўлсин.
🍃😌🍃
Азоб- уқубат, ғам - ташвиш келганда, уни жазавасиз ўтказган, бошқаларнинг хатолари тўғрисида чиройли гумон қилган қалб, қандай гўзал!
🍃🌹🍃
Бахтсизликдан сўнг саодат, кўз ёшлардан кейин табассум келишига ишонсангиз, буюк ибодат килибсиз. Чунки бу, Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилишликдир.
🍃🤗🍃
Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!
🍃😉🍃
Сиз ишлирингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди. Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади. Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади. Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.
Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади
.

©Умму Абдуллоҳ
©Фойдалар


@foydalar_foyda

Бизни кузатинг! 🔎
Бизга обуна бўлинг!

У Л А Ш И Н Г 📲👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​#мулоҳаза

Бир дона олмани олиб🍏 уни иккига бўлинг! Ярмини сув ва шакар (қиём) га солинг! Қолган қисмини сув ва туз (намакоб) га солинг! Бир неча кундан сўнг:
Бири мураббо 🍯, бошқаси 🍵 сиркага айланади.
Олманинг асли ўша олма. Лекин уни муҳит ўзгартирди.

Агар солиҳ инсон бўлишни истасангиз, солиҳларни дўст тутинг!
Улар билан суҳбатлашинг!
Уларнинг қуршовида бўлинг!


👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
#мулоҳаза

Бир кунда атиги 5 вақт намоз учун 25 дақиқа сарфлашингиз, бир кунингизнинг 2% ни ташкил қилади.

Хўш ўзингизни қандай баҳона билан оқлайсиз?!

Бир суткада 24 соат бор. Телефон титиш, телевизор кўриш, сайр қилиш, дам олиш ва ҳакозолар учун дақиқалар тугул, соатларни аямаймиз... Бироқ 25 дақиқани руҳимиз ҳаловати, дунё-охиратимиз ободлиги учун сарфлашга қизғонамиз...

"Намозни қоим қилинг ва Аллохга тақво килинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир."

(Анъом сураси 72- #оят )

Улашинг 📲👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
Оналар...

#мулоҳаза

🔆 «Болажоним, бунча шошмасанг? Нонуштангни қилиб ол» онасининг бу сўзларига жавобан «Нимага вақтлироқ уйғотмадингиз? Кеч қоляпман, ўртоқларим кутиб қолишди, керакмас ичмайман чой» дея зарда билан чиқиб кетди... Бечора она эса эшикдан термулиб қолаверди...

🔅Телефон жиринглади, йигит қаллиғи қўнғироғини кутаётганди. Қараса шаҳарда ўқишлар билан бўлиб бир ойдан бери хабар омагани онаизори қўнғироқ қилмоқда. Хоҳламайгина, совуққина жавоб қилди қўнғироққа:
- Алло... Саломалекум... Ҳа, ҳа, бўлади, бўлади, йўқ... Оббоо нима деяверасиз!!! Яхшиман деяпманку! Мен бандман, вақтимни оляпсиз... Муҳим инсоондан қўнғироқ кутяпман... Ии ана ўзиям қиляпти. Бўпти хайр...
Гўшак қўйилди. Камсуқум онанинг гаплари охирига етмай, худбин фарзанд томонидан эътиборсиз қолдирилди...
«Ҳада ахир бу Худбин жуда ‘‘БАНД‘‘» 😏😏😏

🔅 Қизи мактабга юпун кийиниб кетди. Ҳаво бирдан совуб кетди. Онаизор эса қизининг курткасини олиб мактабга йўл олди. Танаффус пайтига етиб келди. Узоқда қизалоғини кўриб фахрланиб кетти. «Қизалоғим ўзимнинг, шундай чиройли қиз бўлибдики. Аллоҳим Ўзинг уни ёмон кўзлардан асра...»
Онасини келаётганини кўрган қизнинг ранги ўзгарди, кўриб кўрмаганликка олди. Онаси ёнига келиб энди гап бошламоқчи ҳам эдики, чўрт кесди:
- Нимага келдингиз? Синфдошларим олдида мени уялтиряпсиз. Керемас куртка, ҳамма енгил кийиниб келган! Киймайман дедимку сизга! Кетаверинг!
Бу дашномларни эшитиб уйга жимгина қайтиб кетди она...
😔 😔 😔 😔 😔
Шу ва шунга ўхшаш воқеаларга кўп гувоҳ бўламиз. Тавбаа... Эй ноқобил, худбин, ярамас фарзанд! Ахир у онанг! Инсонлар орасида биринчи ўринга қўйишинг керак бўлган зот! Онанг-Жаннатинг! Бугун уни қадрламасанг, эртага аниқ зор бўласан!
Хулоса чиқариш ўзингиздан!

Шайх Али Тантовий айтадилар:
«Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсатни қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинглар».
Онажонларингизни ранжитманг! Уларни табассумингиз, эътиборингиз, меҳрингиз билан сийланг! Ахир кечагина гўдак эдингиз, волидангиз сизни қорнида сўнг бағрида сўнг бошида олиб юриб катта қилди! Қарзингиз узиш навбати келди!!!

©Муҳаммадий

Улашинг!
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
#Мулоҳаза

АЁЛ КИШИ

- Ўқиса, турмушга чиқса,
- муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса,
- ҳомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, уйда ёки шариат рухсат берган жойларда ишласа,
- ташвишу хавф-хатарларни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ноқис саналса...
Ақли тўлиқ бўлганида яна не - не ишларни қилган бўлармиди ? ?

🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

Муслима аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим !
- Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.
- Номахрамлардан узини сақлайди .
- Бўйга етгач, эрининг ярим динини мукаммал қилади.
- Бошқа эрсиз муслима аёлни узига кундош қилади ва сабр қилади .
- Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг! Уларни каналимизга таклиф қилинг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун 👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​#мулоҳаза

💠 Кемани сув узра кўрасиз. Бу оддий ҳол. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қўрқинчли. Сиз ҳам дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!

💠 Кутилмаганда, йўқотишни истамаганингизни йўқотсангиз, билингки, Аллоҳ сиз эга бўлишни хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсани беради.

💠 Ишларингиз қийинлашса, умид қилинг, умид билан яшанг. Зеро, Аллоҳ таоло: "Албатта қийинчилик кетидан енгиллик бор. Албатта машаққат ортидан осонлик бор"
(Шарх сураси 5-6 #оят ) деб икки карра ваъда берди. "Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас"
(Оли Имрон:9 #оят ).

💠 Ҳаёт ўлимдан:
- нимага инсоният мени яхши, сени эса ёмон кўради? -деб сўради. Ўлим:
- чунки сен, чиройли ёлғонсан. Мен эса, аччиқ ҳақиқатман, -деб жавоб берди.

💠 Аллоҳнинг раҳматидан кейин, бизни нима жаннатга олиб киришини билмаймиз: намозми, садақами ё бировга сув беришимиз ёки муслим инсонни ҳожатини чиқаришми, дуо ё зикрми!? Кичик санаманг, солиҳ амалларда давомли бўлинг!

💠 Ақлингизга озроқ меҳр қўшинг. Токи юмшасин. Қалбингизга эса, ақлдан жойланг. Токи тўғри йўлда собит бўлсин.

💠 Азоб- уқубат, ғам - ташвиш келганда, уни жазавасиз ўтказган, бошқаларнинг хатолари тўғрисида чиройли гумон қилган қалб, қандай гўзал!

💠 Бахтсизликдан сўнг саодат, кўз ёшлардан кейин табассум келишига ишонсангиз, буюк ибодат килибсиз. Чунки бу, Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилишликдир.

💠 Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!

💠 Сиз ишлирингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди. Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади. Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади. Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

💐 Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади!

https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​#мулоҳаза #оят
«Сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳр-муҳаббат ва марҳамат солиб қўйгани ҳам У Зотнинг мўъжизаларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратлар бордир»
(Рум сураси, 21 #оят ).

💖 Оила қуриш – Набий алайҳиссаломнинг суннатларидир.

💖 Оила қуриш нафсни хотиржам қилади, унга сокинлик беради.

💖 Оила қуриш яхши натижаларни, илмий кашфиётларни юзага келтиради.

💖 Оила қуриш жамиятда аҳиллик ва ҳамжиҳатликни юзага келтиради.

💖 Оила қуриш жисмоний қониқиш ато этади.

💖 Оила қуриш саратон (рак) касалининг олдини олади.

💖 Оила қуриш ризқни кенгайтиради, баракани кўпайтиради.

💖 Оила қуриш диннинг ярмини тўлдиради.

💖 Оила қуриш ота-оналик бахтини беради.

💖 Оила қуриш жисмга саломатлик ва офият беради.

💖 Оила қуриш севги, меҳр-муҳаббат пайдо қилади.

У л а ш и н г !
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂

#мулоҳаза

🍂 Умр ўтар елдек, гоҳ уловда гоҳ пиёда…

🍂 Бенамоз ҳам яшамоқда, намозхон ҳам яшамоқда иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир узоқ юртларда тирикчилик ғамида, кимдир иссиққина уйида оиласи бағрида, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир қорни тўйганидан хурсанд, кимдир 9тонна ош пиширганидан хурсанд, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир жонини Аллоҳ учун бермоқда, кимдир Аллоҳдан ўзига умр сўрамоқда, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир боласини ўлдирмоқда, кимдир боласи учун жонини беришга тайёр, тирноққа зор, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир бахтли яшашни хохлайди, кимдир кимнидир бахтли қилишни хохлайди…

🍂 Одамлар кўп, бироқ тақдирлар ниятлар-дуолар турфа...

🍂 Вақт ғанимат, бир кун келиб ойнага қараб, ажинларимиз ва оқарган сочларимизни кўрганимизда «Эй Аллоҳ бу ажинлар, сенинг дининг йўлида даъватларим ортидан келадиган маломатларга сабр қилганим, ҳақ йўлда келган синовларга сабр қилганим учун тушди, энди менинг ажрим сенинг зиммангда, Мени жаннат аҳлидан қил» дейишни ким ҳоҳламайди?…

🍁 Буни насихат деб билманг асло.
Ким қандай яшашни ўзи танлайди.

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

#тафаккур #мулоҳаза

Сиз бирор нарсага етишиб, у билан Аллоҳ сизни мукаррам қилиши учун Аллоҳга дуо қиласиз...

Аллоҳга яқинлашишга уринасиз..

Дуолар ижобат бўладиган жойлар, вақтларни ғанимат биласиз..

Сўнг...

Аммо лекин, ҳеч нимага эришмайсиз.

Шу ўринда, сиз синалаётган бўласиз. Аллоҳга бўлган ишончингиз, Унинг раҳматидан умидсизликка тушиб қолмасликда синалаётган бўласиз..

Сиз барча қилган дуоларингиз ажрсиз, Аллоҳнинг сиздан рози бўлиши мукофотсиз қолмаслигини билинг! Ва ҳаракатдан тўхтаманг!

Доктор Султон Аробий

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
•┈┈┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈┈┈•

Садақа бу...

#мулоҳаза

💰 Агар садақанинг фазлини билдирилганда эди, бойлар камбағаллар эшиги олдида қатор бўлиб турардилар...

💰 Садақа қилувчи берган садақаси ҳали камбағалнинг қўлига етиб бормай туриб Аллоҳнинг ҳузурига етиб боришини билса эди, беришнинг лаззати олишнинг лаззатидан устунроқлигини ҳис қилган бўлар эди.

💰 Садақа ёпиқ ризқ эшикларини очади, беморларга шифо бўлади, ғам ғуссани бартараф қилади ёки гуноҳни ўчиради. Шундай экан, садақа қилиб қолинг!

💰 Аллоҳ йўлида инфоқ эҳсон қилиш мўмин қилган амалларнинг энг манфаатлисидир. Садақа беришга шошилинг, чунки садақа Қиёмат куни албатта манфаат беради.


👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂

#мулоҳаза

🍂 Умр ўтар елдек, гоҳ уловда гоҳ пиёда…

🍂 Бенамоз ҳам яшамоқда, намозхон ҳам яшамоқда иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир узоқ юртларда тирикчилик ғамида, кимдир иссиққина уйида оиласи бағрида, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир қорни тўйганидан хурсанд, кимдир 9тонна ош пиширганидан хурсанд, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир жонини Аллоҳ учун бермоқда, кимдир Аллоҳдан ўзига умр сўрамоқда, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир боласини ўлдирмоқда, кимдир боласи учун жонини беришга тайёр, тирноққа зор, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир бахтли яшашни хохлайди, кимдир кимнидир бахтли қилишни хохлайди…

🍂 Одамлар кўп, бироқ тақдирлар ниятлар-дуолар турфа...

🍂 Вақт ғанимат, бир кун келиб ойнага қараб, ажинларимиз ва оқарган сочларимизни кўрганимизда «Эй Аллоҳ бу ажинлар, сенинг дининг йўлида даъватларим ортидан келадиган маломатларга сабр қилганим, ҳақ йўлда келган синовларга сабр қилганим учун тушди, энди менинг ажрим сенинг зиммангда, Мени жаннат аҳлидан қил» дейишни ким ҳоҳламайди?…

🍁 Буни насихат деб билманг асло.
Ким қандай яшашни ўзи танлайди
.

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWwq
​​🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸

​​#мулоҳаза

🌹 Кимки гўзал ахлоқ билан хушбўйланса, унинг ифори ҳеч қачон кетиб қолмайди...

🌴 Ҳар бир «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» сўзининг ортида Жаннатда биттадан ҳурмо дарахти бор. Бас, уни кўпайтиринг!

🔐 Ҳеч қайси қаффол қулфни калитсиз ясамайди. Ғам-ташвиш, мусибатлар қанчалик узоққа чўзилмасин, аниқки чиқиш йўли бор. Сизни яратган Зот ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Шундай экан Аллоҳ ҳақидаги гумонингизни чиройли қилинг!

🎁 Эҳтиром - инсон атрофидагиларга улашиши мумкин бўлган энг гўзал ҳадядир...

💰 Адаб - сотилмайди, сотиб ҳам олинмайди. Инсон тарбия берган кишисининг қалбига босилган муҳрдир...

😢 Балки, сен зулм билан истаган нарсангга эга чиқишинг мумкин... Лекин мазлумнинг биттагина дуоси билан борингдан айриласан!

🙌 Севган инсонингизни бахтиёр қила олмасангиз, Аллоҳдан уни бахтли қилишини сўранг. Зеро Аллоҳ уни бахтиёр қилиш йўлларини билгувчироқ!
Аллоҳим! Севган инсонларимизни саодатманд эт!

💐 Шукроналик - неъматларни зиёда қилишлиги билан бирга, бандага берилган бебаҳо неъматлардандир!
Эй, Меҳрибон Роббимиз! Бизларни шукр қилгувчилардан айла!

Алҳамдулиллаҳ! Алҳамдулиллаҳ! Алҳамдулиллаҳи касиро ъала кулли ҳал!!!


👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​#мулоҳаза

🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃

Бомдод намозини ўқимаган кунинг куни билан босинқираб юрганга ўхшайсан.
Қуёш чиқишидан олдинги ўқилган икки ракъат бомдод намозида шу қадар майин шабада борки, унинг васфига тил ожиз.
Субҳидамдаги бу тароватли онларда Аллоҳни кўп зикр қиладиганларнинг қалбида умид қуёшлари порлаяжак.

☀️-☀️-☀️-☀️-☀️-☀️

☝️ Намоз ўқимай қўйган бўлсанг, ҳаётингдан бахт, роҳат ва барака узоқлашибди.


👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸

​​#мулоҳаза

🌹 Кимки гўзал ахлоқ билан хушбўйланса, унинг ифори ҳеч қачон кетиб қолмайди...

🌴 Ҳар бир «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» сўзининг ортида Жаннатда биттадан ҳурмо дарахти бор. Бас, уни кўпайтиринг!

🔐 Ҳеч қайси қаффол қулфни калитсиз ясамайди. Ғам-ташвиш, мусибатлар қанчалик узоққа чўзилмасин, аниқки чиқиш йўли бор. Сизни яратган Зот ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Шундай экан Аллоҳ ҳақидаги гумонингизни чиройли қилинг!

🎁 Эҳтиром - инсон атрофидагиларга улашиши мумкин бўлган энг гўзал ҳадядир...

💰 Адаб - сотилмайди, сотиб ҳам олинмайди. Инсон тарбия берган кишисининг қалбига босилган муҳрдир...

😢 Балки, сен зулм билан истаган нарсангга эга чиқишинг мумкин... Лекин мазлумнинг биттагина дуоси билан борингдан айриласан!

🙌 Севган инсонингизни бахтиёр қила олмасангиз, Аллоҳдан уни бахтли қилишини сўранг. Зеро Аллоҳ уни бахтиёр қилиш йўлларини билгувчироқ!
Аллоҳим! Севган инсонларимизни саодатманд эт!

💐 Шукроналик - неъматларни зиёда қилишлиги билан бирга, бандага берилган бебаҳо неъматлардандир!
Эй, Меҳрибон Роббимиз! Бизларни шукр қилгувчилардан айла!


Алҳамдулиллаҳ! Алҳамдулиллаҳ! Алҳамдулиллаҳи касиро ъала кулли ҳал!!!

© Умму Амина
© Фойдалар
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸


Кўк ёзувни босиб каналимизга обуна бўлинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​#Мулоҳаза

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...


Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади.
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


👉 @QuronQalbshifosi
​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @QuronQalbShifosi
​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


👉 @QuronQalbShifosi
​​#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

👉 @QuronQalbShifosi
​​#МУЛОҲАЗА

Бир куни оилалик бир эр, уйига қайтиши билан   аёли   жанжал кўтара бошлади.  Жанжал шу даражада авж олдики, хатто аёл талоқ сўрашга ўтди. Жаҳл отига миниб олган аёл, талоғини беришини сўрашдан нарига ўтмай қўйди. Ҳеч чора топмаган эр,  қоғоз қаламни олиб  "Ҳа, мен Фалоний ўғли Фалончи, ақли ҳушим жойида, нима деяётганимни яхши билиб турган ҳолимда иқрор бўлмоқдаман:  Мен, аёлимни талоқ қўйиш нийятим йўқ. Ундан бошқаси керак ҳам  эмас."  деб ёзиб қўйиб, қаттиқ ғазаб билан ташқарига чиқиб кетди.
Қоғозни ичида талоқ қилинган иқрор бор дея ўйлаган аёлнинг хаёлидан, турли ваҳималар ўта бошлади  "Энди нима бўлади? Қаерга бораман? Болларимчи? Ота-онамга нима дейман? Хаётим энди қандай кечади?"   Бу саволлар қайта-қайта айланавериб, қаттиқ тушкун ҳолига ғарқ бўлди.   Бир қанча вақт ўтгач,  эр уйга қайтиб келди-да,  бир калима ҳам демай  хонасига кириб кетди.  Эри олдига кириб, нотўғри иш бўлганини тушунтира бошлади. Тушунмовчилик бўлганини айтиб, узр сўради.  Сўнг, бирор домлага бориб,  бўлган иш борасида фатво сўраб кўришини айтди.  Эр, "Ростдан ҳам бу ишдан афсусдамисиз?" дея сўради.  Аёли ростдан ҳам надоматда эканини айтганидан сўнг, эр: "Бориб қоғозни очиб, ўқиб кўринг" деди.
  Ҳақиқатдан қағозда ёзилган иқрорни ўқиган аёлнинг кўзига беихтиёр дув-дув ёш кела бошлади.  Эр:  "Ажралиш,  муаммоларга ечим бермайди. Бир-биримизни тушуниб, меҳр мурувват кўрсатиш билан барча нарсани ҳал этишимиз мумкин"  деганича чиқиб кетди.

«Аёлингиз ғазабингизни келтирадиган бўлса,  эсланг! Аллоҳ таоло талоқни сизнинг қўлингизда қилганини боиси,  ғазаб келганда уни қайтаришга аёлингиздан кўра кучлироқ бўлганингиздир»

«Айтиладики:  "Аёл киши, электр токига ўхшайди. Агар,  ундан тўғри қўллана олсангиз, хаётингизни нурга тўлдиради. Борди-ю, ножўйи ишлатсангиз,  хаётингизга нуқта қўйиб қўйиши ҳам мумкин"»

«Яна айтиладики: "Аёл киши, совунга ўхшайди.  Ўзи мулойим, ҳиди ҳушбўй.  Агар, қўлда маҳкам тутмоқчи бўлсангиз, қўлдан чиқиб кетади. Борди-ю, оёқ ости қилиб боссангиз,  қулаб тушасиз»

👉 @QuronQalbShifosi