OLOT.UZ🇺🇿|RASMIY KANAL
760 subscribers
9K photos
1.31K videos
45 files
5.45K links
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги "2020-2022 йилларда Бухоро вилоятининг Олот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори ва Бухоро вилояти ҳудудида 2022 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида Кесакли МФЙ ҳудудидаги 4Н-188 "4Р78 "а" автойўли-Кесакли қ. -АБК" автомобиль йўлининг 1.5-3 км қисмида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хозирги вақтда ушбу йўлда 1 дона асфалтоукладчик, 2 дона каток, 7 дона автосомасвал, 1 дона гудранатор, 1 дона водавоз, 17 нафар ишчи хизматчилар ва 12 нафар механизаторлар жалб қилиниб 1,1 км қисми тўлиқ асфальтлаштирилди. Асфальтлаштириш ишлари 1 сентябргача якунланиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
OLOT.UZ🇺🇿|RASMIY KANAL
Photo
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Бугун Олот тумани “Кесакли” МФЙ даги 22-умумий ўрта таълим мактаби, "Шайхлар" МФЙ даги 16-умумий ўрта таълим мактаби ва "Солақоравул" МФЙ даги 10-умумий ўрта таълим мактабининг мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.

🔹Давлат бюджети маблағлари асосида замон талабларига мос таъмирдан чиққан 15-умумий ўрта таълим 260 ўринли мазкур мактабда ҳозирда 380 ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Мактабларда давлат бюджети маблағи эвазига унинг фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача батамом замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔹Хоналар фанлар бўйича жиҳозланди, кутубхона, қизлар учун технология хонаси, спорт зали ҳамда электрон интерактив доскалар ўқувчиларнинг билим олишига яқиндан ёрдам беради.

🔹Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, халқ таълими бўлими раҳбарлари, ота-оналар, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

🔹Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини таъкидлади туман ҳокими Наргиза Нематова.
https://t.me/Olotuz_official
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Шу кунларда туманнинг 11 та маҳалласида ички йўлларнинг носоз ҳолга тушиб қолган қисмини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Бўстон" маҳалласи аҳолисини ҳам қийнаб келаётган масалалардан бири йўл муаммоси эди. Айни вақтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллада 6 км.дан ортиқ йўллар шағаллаштирилмоқда. Айни жиҳатларни инобатга олиб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, тумандаги жами автомобиль йўлининг узунлиги 1 минг 278 километрни ташкил этади. Шундан умумфойдаланувдаги автомобиль йўли 250 километр, ички хўжаликлараро автомобиль йўли эса 1 минг 28 километрга етади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш-тиклаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Қиртай” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан қарийб 1 км ва “Баландмачит” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 2 км қисми асфальт қилинди. Бу каби ишларга қирққа яқин йўлсоз-мутахассис, ўнлаб махсус техника ва механизм жалб этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube