OLOT.UZ🇺🇿|RASMIY KANAL
679 subscribers
9K photos
1.31K videos
45 files
5.45K links
Download Telegram
Олот туманида аҳолига қулайликлар яратиш ва ички хўжалик автомобиль йўллари инфратузилмасини яхшилаш мақсадида, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан, Қиртай МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 900.0 метр қисми ва Баландмачит МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 2080.0 метр қисми асфальт қилиб таъмирланди. Мазкур йўлларни таъмирлаш давомида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 1 дона автогудранатор, 1 дона асфальтукладчик, 1 дона траллер, 1 дона выброкаток, 15 дона автосомасвал ва 21 нафар ишчи ходимлар хизмат қилишди.

https://t.me/Olotuz_official
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш-тиклаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Қиртай” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан қарийб 1 км ва “Баландмачит” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 2 км қисми асфальт қилинди. Бу каби ишларга қирққа яқин йўлсоз-мутахассис, ўнлаб махсус техника ва механизм жалб этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube