OLOT.UZ🇺🇿|RASMIY KANAL
680 subscribers
9K photos
1.31K videos
45 files
5.45K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#профилактика
#Олот тумани

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича Олот туманида олиб борилаётган профилактика тадбирлари

Бухоро ФВБ

OLOT.UZ
Kanalga bepul obuna bo'lish uchun
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Olotuz_official
Диққат !!! Эълон📢📢📢
#Олот_тумани
#Ҳоким_кубоги
Ҳурматли туманимиз ёшлари!
"Янги Ўзбекистон келажагини бирга қурамиз" шиори остида 7-феврал куни соат 10:00 да туман марказида жойлашган "Ширинбобо" тўйхонасида 16-ёшдан 30 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида ўтказиладиган "Заковат " интеллектуал ўйинида иштирок этишингиз ҳамда жамоангиз билан туман ҳокими томонидан қўйилган қимматбаҳо совғаларга эга бўлишингиз мумкин.
Барча "Заковат" билимдонларини кутиб қоламиз. 📲 https://t.me/Olotuz_official
⚡️#Олот_тумани_ҳокимига_янги_ўринбосар_тайинланди.

Туман ҳокимининг қарори билан Қувондиқова Чинни Усмановна тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ч.Қувондиқова 1963 йил 16 июлда Олот туманида туғилган. 1987 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган.
У 1983-2005 йилларда Олот туманидаги 8-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2005-2010 йилларда Олот туманидаги 8-сон умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари, 2010-2017 йилларда ушбу мактаб директори лавозимларида фаолият олиб борган.
Ч.Қувондиқова ушбу тайинловга қадар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
https://t.me/Olotuz_official
#Олот_тумани. Бугун, Ёшлар агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Олот тумани Маданият бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан таркиб топган сектор босқичида ғолиб бўлган жамоалар ўртасида "5 ташаббус олимпиадаси" доирасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда жами 4 та жамоадан 48 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Тадбир якунига кўра
🥇-ўринни Кесакли маҳалласининг "Ташаббус" жамоаси;
🥈-ўринни, Опшоқ маҳалласининг "Миллиард" жамоаси;
🥉-ўринни Баёт маҳалласининг "Пазитив" жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирландилар. https://t.me/Olotuz_official
⚡️⚡️⚡️Диққат, ЭЪЛОН!

📍Вилоят ҳокими Ботир Зарипов олотлик тадбиркорлар муаммоларини ўрганади

Жорий йилнинг 28 июль (пайшанба) куни соат 11:00 дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов Олот туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказади.

🔰Манзил: Халифа МФЙда жойлашган “Маънавият ва маърифат маскани” биносида

☎️Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун (+99899) 387-96-77, (+99893) 096-11-16,
(+99897) 303-79-19, рақами орқали боғланишингиз мумкин.

❗️Изоҳ: Аввало, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларга тумандаги сектор раҳбарларига учрашиб, ўз бизнесларини ривожлантириш борасидаги муаммолари билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Вилоят ёки республика даражасидаги масалалар эса бевосита вилоят ҳокими иштирокида кўриб чиқилади.
#Олот_тумани_ҳокимлиги_матбуот_хизмати
⚡️⚡️⚡️Диққат, ЭЪЛОН!

📍Вилоят ҳокими Ботир Зарипов олотлик тадбиркорлар муаммоларини ўрганади

Жорий йилнинг 28 июль (пайшанба) куни соат 11:00 дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов Олот туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказади.

🔰Манзил: Халифа МФЙда жойлашган “Маънавият ва маърифат маскани” биносида

☎️Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун (+99899) 387-96-77, (+99893) 096-11-16,
(+99897) 303-79-19, рақами орқали боғланишингиз мумкин.

❗️Изоҳ: Аввало, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларга тумандаги сектор раҳбарларига учрашиб, ўз бизнесларини ривожлантириш борасидаги муаммолари билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Вилоят ёки республика даражасидаги масалалар эса бевосита вилоят ҳокими иштирокида кўриб чиқилади.
#Олот_тумани_ҳокимлиги_матбуот_хизмати
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги "2020-2022 йилларда Бухоро вилоятининг Олот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори ва Бухоро вилояти ҳудудида 2022 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида Кесакли МФЙ ҳудудидаги 4Н-188 "4Р78 "а" автойўли-Кесакли қ. -АБК" автомобиль йўлининг 1.5-3 км қисмида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хозирги вақтда ушбу йўлда 1 дона асфалтоукладчик, 2 дона каток, 7 дона автосомасвал, 1 дона гудранатор, 1 дона водавоз, 17 нафар ишчи хизматчилар ва 12 нафар механизаторлар жалб қилиниб 1,1 км қисми тўлиқ асфальтлаштирилди. Асфальтлаштириш ишлари 1 сентябргача якунланиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
OLOT.UZ🇺🇿|RASMIY KANAL
Photo
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Бугун Олот тумани “Кесакли” МФЙ даги 22-умумий ўрта таълим мактаби, "Шайхлар" МФЙ даги 16-умумий ўрта таълим мактаби ва "Солақоравул" МФЙ даги 10-умумий ўрта таълим мактабининг мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.

🔹Давлат бюджети маблағлари асосида замон талабларига мос таъмирдан чиққан 15-умумий ўрта таълим 260 ўринли мазкур мактабда ҳозирда 380 ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Мактабларда давлат бюджети маблағи эвазига унинг фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача батамом замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔹Хоналар фанлар бўйича жиҳозланди, кутубхона, қизлар учун технология хонаси, спорт зали ҳамда электрон интерактив доскалар ўқувчиларнинг билим олишига яқиндан ёрдам беради.

🔹Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, халқ таълими бўлими раҳбарлари, ота-оналар, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

🔹Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини таъкидлади туман ҳокими Наргиза Нематова.
https://t.me/Olotuz_official
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Шу кунларда туманнинг 11 та маҳалласида ички йўлларнинг носоз ҳолга тушиб қолган қисмини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Бўстон" маҳалласи аҳолисини ҳам қийнаб келаётган масалалардан бири йўл муаммоси эди. Айни вақтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллада 6 км.дан ортиқ йўллар шағаллаштирилмоқда. Айни жиҳатларни инобатга олиб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, тумандаги жами автомобиль йўлининг узунлиги 1 минг 278 километрни ташкил этади. Шундан умумфойдаланувдаги автомобиль йўли 250 километр, ички хўжаликлараро автомобиль йўли эса 1 минг 28 километрга етади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш-тиклаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Қиртай” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан қарийб 1 км ва “Баландмачит” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 2 км қисми асфальт қилинди. Бу каби ишларга қирққа яқин йўлсоз-мутахассис, ўнлаб махсус техника ва механизм жалб этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube