Olimjon Haydarov
7.11K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

КХШТ(ОДКБ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистон Мудофаа вазирлиги билан биргаликда қўриқланадиган объектларни республика ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш режасини ишлаб чиқмоқда, деди тинчликпарвар кучлар қўмондони Сердюков. 
Вазифаларни бажариб бўлгач, КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистон билан ҳамкорликда қуролли кучларни доимий жойлаштириш пунктларига қайтаришни ташкил қилади.

Манба: РИА новости
Ассалому алайкум каналимиз кузатувчилари. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан огоҳлантириши хати келди. 

Унда постлар муҳокамасида ёзган канал аъзолари орасидан ҳақоратли сўзлар ёзганлар ҳам бор экан. Шуларни топиб, ўчириш талабини қўйишди. Агар ўчирмасам, ҳақорат эгасига ҳам, канал эгаси ҳам чора кўрилади.

Шу сабаб  вақтинчалик каналда муҳокамаларни ўчирмоқчиман. Бу ҳар икки томонни ҳам фойдасига бўлади деб ўйлайман. 

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчиман. Ижтимоий тармоқларда ҳақорат сўзларни ишлатишдан аввал бу ҳақдаги қонунлар борлигини унутманглар. Вақтинчалик ҳиссиёт сабаб ҳамёнингизга каттагина зиён бўлиши мумкин. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қозоғистонни янги ҳукумати.

Фотоинфо. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда 5 январь куни Олмаотадаги тартибсизликлар вақтида намойишчилар томонидан полициячиларни вахшийларча калтаклагани акс этган видеолар тарқалди

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турклар учувчисиз қурилмалар соҳасида ҳатто Россия ва АҚШни ортда қолдиришмоқда.

Туркиянинг TUSAŞ компаниясининг ANKA разведка ва зарба берувчи учувчисиз самолёти 30,5 соатлик рекорд даражадаги парвозни амалга оширди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асли келиб чиқиши Қозоғистонлик бўлган, Россия ҳукуматига мухолиф бўлган ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский ТикТок платформаси учун контент тайёрламоқда. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намойишлар вақтида Олмаотадаги қурол магазинлари(Қозоғистонда қурол сотиб олишга рухсат берилган) талон-тарож қилинган.

Шундай ўғрилардан бири қўлга олинибди. Қизиғи, унинг бўйнида АК-47 автомати татуировкаси ҳам бор.

Тасодифми?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ҳарбийлари ёрдамида тўлиқ назорат қилинаётган Олмаотага намойишлардан бошланганидан кейин, биринчи марта Президент Тўқаев ташриф буюргани айтилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмата. 

Қозоғистон президенти Тоқаев кортежи. 

Кортежда махсус кучлар(спецназ)нинг зирҳли машиналари, радиоэлектрон ҳужумга қарши жиҳозланган махсус транспорт воситаларини кўриш мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Президентга қандай мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентига фуқаролар 3 хил усулда мурожаат қилишлари мумкин.

1. Туман/шаҳарлардаги ҳудудий ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАларига шахсан ўзлари ташриф буюрган холда.

2. 1000 (0-800-210-00-00) қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, оғзаки мурожаат усулида, операторлар ёрдамида.

3. Интернет орқали, Президент виртуал қабулхонаси — www.pm.gov.uz сайти орқали(Сайт орқали Президентдан ташқари барча вазирликлар, қўмиталар, агентликларга ҳам мурожаат йўллаш мумкин).

Фойдали маълумотни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Business Drive kursining 4-mavsumi uchun qabul boshlandi.

—Biznes bilan ko‘p yildan beri shug‘ullanasiz, ammo maqsadingizni yo‘qotib qo‘ydingizmi?
— Reklamaga ko‘p mablag‘ sarflayapsiz, lekin sotuv kamayib ketganmi?
— SMM kompaniyalar bilan ishlayapsiz-u, ulardan nima kutishni bilmaysizmi?
— Ish taqsimotini yaxshi yo‘lga qo‘ymaganingiz uchun asosiy vazifa o‘zingizga qolib ketyaptimi?
— Pulni rejalashtirishda, taym-menejmenetda muammoingiz bormi?
— Sheriklikda ishlagansiz-u, kuyib qolishingizga to‘g‘ri kelganmi?

Agar bu vaziyatlar sizga ham begona bo‘lmasa, unda Business Driveʼning 4-mavsumi aynan siz uchun!

📋 Kursda ishtirok eting va yuqoridagi holatlar bo‘yicha batafsil bilim hamda tajribaga ega bo‘ling.

🌸 Ayol tadbirkorlarimiz uchun qo'shimcha 10% chegirma mavjud

⬇️ Ro‘yxatdan o‘tish uchun: @businessdriveuz_bot

📞 Murojaat uchun: 712000371

Bizni kuzatib boring👇👇👇
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook |Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Намойишлардан кейин вайрон бўлган Олмаотанинг вертолётдан олинган тасвирлари.

Асосий зарар ҳокимият биноси(собиқ ҳукумат биноси, 1997 йилгача Олмаота шаҳри Қозоғистонни пойтахти бўлган, шу даврда Қозоғистон ҳукумат мана шу бинода жойлашган)га етказилган.

Расмийларнинг ваъда беришларича 20 февралгача мамлакатдаги барча вайрон бўлган бинолар қайта тикланади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига Толибон ҳукуматни қўлга олган вақтда Ашраф Ғани тарафида бўлган ҳарбийлар олиб қочиб кетган ҳарбий техникаларни, хусусан 40 вертолётни қайтаришни сўраб мурожаат қилди

У мурожаатида дўстона алоқаларни сақлаб қолиш учун шу вақтгача кескин ҳаракатлар қилинмаганини, лекин зарурат бўлса, ўз техникаларини қайтариб олишга кучлари етишини таъкидлаб ўтган.

Мулла Ёқубнинг айтишича Толибон ҳукуматга келгунича Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари таркибида 164 та ҳарбий техника бор бўлиб, ҳозирда улардан 81 та қолгани, қолганлари бошқа давлатларга олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкин.

Бизни Ташқи ишлар вазирлигимиз бу мурожаатга қандай жавоб қайтарар экан?

Аввалроқ Беларус Президенти Александр Лукашенко, Россия давлат думаси депутати Леонид Калашниковлар Ўзбекистон КХШТ(ОДКБ) киришга мажбур бўлади деган маънода фикр билдиришганди, уларга ҳам муносабат билдирилмади.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота. Толдиқўрғон. 11.01.2022. 

Бир оиладан 3 нафар: эр, хотин ва қиз дафн этилмоқда.
Айтишларича улар ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган

Кадр ортидан одамларнинг : «Армия шундай бўлиши керакми,улар ўлдириши эмас, ҳимоя қилишлари керак эмасми?» деган овозлари эшитилмоқда...

Манба: БАСЭ тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Аввалроқ Жамбил вилояти полиция бошлиғи генерал-майор Жанат Сулеймонов ўз жонига қасд қилгани( ўзини отиб ўлдирган) ҳақида маълум қилгандик. 

Маълум бўлишича,  у 5-6 январь кунлари намойишлар вақтида юқоридан келган  намойишчиларга қарата ўқ очиш( аҳолини ўққа тутиш) буйруғини бажармаганлиги учун ҳарбий трибунал  олдида жавоб бериши керак бўлган.   

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича ўз жонига қасд қилишга шу ҳолат сабаб бўлган. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чеченистон полициясига энг охирги моделдаги  махсус жиҳозланган Cadilac Escalade сотиб олибди. 

Рамзан Қадиров Чеченистонни аҳоли турмуш тарзи бўйича Россиядаги энг яхши ҳудуд деб айтади доим.

Лекин мустақил экспертларнинг фикрича 50% фоиздан ортиқ Чеченистонлик ўзини камбағал деб ҳисоблайди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандан бир мурожаат келди.

Унда айтилишича Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Гўртепа қишлоғидаги Гўртепа коллежидан ўтганда жойлашган балиқхона(тадбиркор исми бизга маълум, маълумот тасдиқланмагунча эълон қилмай турамиз) табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келмоқда экан. 

Мурожаатда айтилишича маҳаллий аҳоли туман газ таъминот бўлимига бир неча марта  мурожаат қилишган, лекин натижа бўлмаган. 

Ҳудудгаз Намангандан шу вазиятга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
КХШТ(ОДКБ) нима?

У қандай ташкилот.

Охирги кунларда Қозоғистондаги воқеалар фонида ОАВда КХШТ(ОДКБ) атамаси кўп қўлланмоқда. Шу ҳақда қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламан.

КХШТ(ОДКБ — Организация Договора о коллективной безопасности) — коллектив хавфсизлик ташкилоти (Тошкент пакти, Тошкент шартномаси ҳам дейилади) — Халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва осойишталикни, аъзо мамлакатлар мустақиллиги, ҳудудий дахлсизлиги ва суверенитетини коллектив ҳимоя қилиш учун тузилган.

Совет Иттифоқи парчалангандан кейин 1992 йил 15 майда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон Президентлари Тошкент шаҳрида коллектив ҳамкорлик бўйича шартнома имзолашган. Кейинроқ шартномани Озарбайжон(1993 йил, 24- сентябр), Грузия(1993 йил, 9 сентябр), Белоруссия (1993 йил, 31 декабр) давлатлари Президентлари ҳам имзолаган.

Шартнома 5 йил муддатга тузилиб, 1994 йил 20 апрелдан кучга кирган. 1999 йил 2 апрелда Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон Президентлари шартномани яна беш йилга узайтиришга имзо чекишган. Лекин Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон шартномани ўзгартиришдан воз кечишган.

2002 йил 7 октябрда Молдавиянинг Кишинёв шаҳрида коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
2003 йил 18 сентябрдан расман иш бошлаган.
2004 йил 2 декабрда БМТ томонидан расман тан олинган.

2006 йил 16 августда Ўзбекистон КХШТ га тўла қонли аъзо сифатида қайтган.

2009 йил 4 февраль Москвада ташкилот аъзолари томонидан Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ташкил қилиш бўйича ҳужжат имзоланган. Имзоланган ҳужжатга кўра, Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ҳарбий тажовузни қайтариш, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қўлланилиши кўзда тутилган.

2009 йил 14 июнда Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ҳақидаги ҳужжат Ўзбекистон ва Белоруссия парламенти ратификация қилмаганлиги сабабли маъқулланмаган.

2009 йил 20 октябрда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Белоруссия томонидан Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ташкил қилиш ҳақидаги ҳужжат имзоланган.

2010 йил июндаги Ўш воқеаларида КХШТ воқеаларга аралашмагани сабабли 2012 йил 28 июнда расмий Тошкент КХШТдан чиқиш бўйича сўров жўнатган.

Ўзбекистон расман 2012 йил 19 декабрда ташкилот сафидан чиққан.

Ҳозирда расман КХШТ таркибида Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Белоруссия, Россия давлатлари мавжуд.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қозоғистонликлар Россия ҳарбийларни тошбўрон қилишмоқда.

Тармоқда Қозоғистонга КХШТ(ОДКБ) тинчликпарвар кучлари таркибида келган Россия ҳарбий контингенти шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётганда, уларга маҳаллий фуқаролар тош ва бошқа буюмлар отаётгани тасвирланган видео тарқалди

Видео 9 январь (КХШТ(ОДКБ) кучлари  Олмаотага кирган) куни олинган. 

Катта эҳтимол билан Олмаотада олинган.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қирол ўлди, яшасин янги қирол!

Назарбоевга яқин кишилар ҳибсга олинишда давом этади.
Маҳаллий нашрларда Карим Масимовдан ташқари миллиардер олигарх Булат Утемуратов ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда. Айтилишича, у ҳибсга олинган ва ўз активларининг катта қисмини унга айтилган одамларга ўтказиши керак. Агар у талабни бажарса, мамлакатни тарк этиши мумкин.

Назарбоевнинг 2006-2009 йиллардаги Президент ишлари бўйича собиқ менежери Булат Утемуратов собиқ президентнинг энг яқин одамларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, у мамлакатдаги энг йирик банклардан бири — ForteBank (активлари бўйича бешинчи), KaR-Tel ва Sky Mobile(Қозоғистон ва Қирғизистондаги Beeline алоқа операторлари) улушлари, RG Gold олтин қазиб олиш, Нур-Султон, Вена ва Москвадаги Ritz-Carlton меҳмонхоналарига эгалик қилади, шунингдек, Қозоғистон Burger King франшизаси эгаси.

👉 @OlimjonHaydarov 👈