Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Ўзаро телефон суҳбатлари, матнли ёзишмаларни сухбатдошнинг розилигисиз сақлаш, тарқатиш, фойдаланиш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас.

Асос:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 27-моддаси.
2. "Алоқа тўғрисидаги" қонуни, 10-моддаси.
3. "Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисидаги" қонуни, 13-модда.

Агар сизда юқоридаги ҳолат, яъни сиз билан бўлган телeфон суҳбатлари, матнли ёзишмалар сизнинг рухсатингизсиз бирор жойда тарқатилса, бирор жойда фойдаланилса, судга мурожаат қилиб, ҳаққингизни талаб қилишингиз, шаънингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

Бизни ТикТокда ҳам кузатишингиз мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Уй-жой қуриш учун ерларнинг эгаси бўлган ХАЛҚ учун ер йўқ, лекин тадбиркорлар учун эса бор.

Нега ўзимизга тегишли бўлган ерни ўзимизга пуллашмоқда?

Энди уй-жой қуриш учун ер ололмаймиз шекилли...

15 йил аввал Тошкентнинг ўртача жойлари(М.Горкий)да ер участкаларини 1 сотиҳ учун нархи 10.000 $ атрофида эканлигини эшитиб, ёқамни тишлагандим. Қуруқ ер учун ҳам одам шунча пул сарфлайдими деб ўйлардим.
Шу вақтларда Фарғона шахрида 1 сотиҳ учун 1000 $ атрофида, биз яшайдиган қишлоқлар(Фарғона вилояти, Қўштепа тумани)да ер бепул эди. Давлат томонидан эҳтиёжи бўлганларга бепул бериларди, уй-жой қуриш учун.

Орадан вақтлар ўтди.
Жисмоний шахсларга уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўхтатилди.
Шу сабаб аввал ер-участка олиб қўйганлар нархларни кўтариб юборишмоқда, мулк уларники, нархни ихтиёрий белгилашади.

Ҳозир Тошкентда нарх қандай билмайман, Фарғона ва Марғилон шахарларида 1 сотиҳ учун 10.000$ дан камига ер сотиб олиб бўлмайди.

Бизни қишлоқларда ҳам 1 сотиҳ учун қишлоқ четида бўлса, камида 2.000 $, маҳалла ичида бўлса, 4.000 $ долларгача кўтарилиб кетди.
Қишлоқ жойларида бу жуда катта пул.
Агар оилада Ғарбда ёки Кореада ишлайдиганлар бўлмаса, бир уй қуриш учунгина 5-6 сотиҳ ерни 150-200 млн сўмга ер сотиб ололмайди, бундайлар афсуски қишлоқларда саноқли.

Бизнику ховлимиз ўртача катталикда, озгина-озгина қилиб бўлиб олишимиз мумкин ака-укалар, лекин ҳовлиси кичкина, бир нечта оила бир хонадонда яшайдиганлар нима қилишади?

Бир хонадонда 7-8 оила ўтирадиганлар ҳам жуда кўп.

Нега энди юридик шахсларга давлат ерни бепул ёки жуда арзон нархларда бермоқда, коттежлар қуриш учун?

Коттежлар нормадан камида 2 баробар қиммат. Нега деса ер нархи ҳам қўшилган дейди.

Шу ерни аҳолини ўзига берса бўлмасмикан давлат?

Масалан биз 4 сотиҳлик ҳовлига, Меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, ҳожатхона, ҳаммом, кичикроқ залдан иборат 3 хоналик коттеж кўришида уй қуриш учун ҳисоб қилиб кўрдик. Жами ҳаражатларимиз 100 млн сўм атрофида бўлди. Бу ўртача ҳисоб. Бундан ҳам арзонроқ сарф қилиш мумкин, имкониятга қараб.

Тадбиркорлар қуриб, сотаётган ҳудди шундай уй эса 250 млн сўмдан бошланади( 20 йиллик ипотекага 700 млн сўмдан ошиб кетар экан).
2.5 баробар қиммат.

Шу ерни одамларга берса, ўзлари уй қуриб олишади, бемалол.

Ҳеч бўлмаса 4 сотиҳдан якка тартибда уй-жой қуриш учун оилада кўп болалар бўлган ҳонадонларга ер ажратишни қайтариш керак.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

Видео мурожат эгаси Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2- сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Отабаев Сардорбек Мирзамурод ўғли.

Сардорбек 2011-2015 йилларда ИИВ академиясида ўқиган, олий маълумотли ҳуқуқшунос. 


Видео Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновга мурожат шаклида тайёрланган. 

(12.11.2021 ёзиб олинган)

Катта лейтенант Отабаев ўз видео мурожатида Наманган шаҳар ИИБ, 2- сонли ИИБ да содир бўлаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар юзасидан шикоят қилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Инсон_қадри Видео мурожат эгаси Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2- сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Отабаев Сардорбек Мирзамурод ўғли. Сардорбек 2011-2015 йилларда ИИВ академиясида ўқиган, олий маълумотли ҳуқуқшунос.  Видео Ички Ишлар Вазири…
#Инсон_қадри

Бу сафарги видео мурожат эгаси Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2- сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Отабаев Сардорбек Мирзамурод ўғли.

Сардорбек 2011-2015 йилларда ИИВ академиясида ўқиган, олий маълумотли ҳуқуқшунос.

Видео Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновга мурожат шаклида тайёрланган.

Катта лейтенант Отабаев ўз видео мурожатида Наманган шаҳар ИИБ, 2- сонли ИИБ да содир бўлаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар юзасидан шикоят қилган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2- сонли ИИБ раҳбари майор Сатторов Азиз қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни 5 тадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби ноқонуний талабларни режа қилиб белгилаб берган. Бу режаларни бажармаган ходимларга ишдан ҳайдалиш таҳдиди қилинган. Ёки ҲПБ бошлиғи подпалковник Иномов Бобурга 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, кадрлар бўлими бошлиғи майор Умрзақов Абдулазиз доимий равишда ноқонуний тарзда хуфиёна хизмат текширувларини ўтказиб келади. Тартиб бўйича бир ходим раҳбарлик лавозимида 5 йилдан ортиқ ишлаши мумкин бўлмаса-да, майор Умрзақов қўл остида Комил исмли шахс 10 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи маҳаллийчиликка йўл қўйиб асосий раҳбарлик лавозимларига ўзининг ҳамқишлоқлари ва яқин танишларини тайинлаб қўйган.

Катта лейтенант Отабаев видео мурожатда атишича Профилактика инспекторларига бир ой давомида 15 тадан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси( майда безорилик, жарима миқдори 270 минг сўмдан 810 минггача ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ) бўйича маъмурий баённома тузиш мажбурий режа қилиб қўйилган. Бундан, оддий аҳолига шунча жарима солаверишдан профилактика инспекторларининг виждонлари қийналади. Лекин юқоридан келган буйруқ сабабли мажбур қилишади.

Агар мажбурий юклама бажарилмаса раҳбарлардан куракда турмайдиган, ўта ёмон ҳақоратлар эшитишади.
Қачонгача профилактика инспекторлари ҳудудий раҳбарларнинг юқори раҳбариятга яхши кўриниш учун қилаётган ҳаракатлари сабабли оддий халқ кўз ўнгида душман сифатида кўринади?!

Қайсидир ходим ҳаққини талаб қилса босим қилинади.

Видео мурожатда катта лейтенант Отабаев келтирилган айтиб ўтилган вазиятлар учун факт ва далиллари борлигини, шу вазият сабабли ишдан бўшатишадиган бўлса қўрқмаслигини, мурожатининг ҳуқуқий оқибатларига тайёрлигини, нияти кимнидир ёмон отлиқ қилиш эмас, тизимдаги муаммоларни олиб чиқиш орқали Ички Ишлар ходимдарининг ижтимоий меҳнат шароитларини яхшилашга ҳаракат қилишдан иборат эканлигини такидлаб ўтган.

Умид қиламизки ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов юқоридаги вазият бўйича ҳолатни назоратга олиб, мурожатда санаб ўтилган муаммолар юзасидан тегишли текширувлар ўтказиб, нафақат Наманган шаҳри ёки Қува тумани балки бутун Республика бўйича Ички Ишлар ходимларининг ижтимоий хизмат фаолияти яхшиланиши учун тегишли чораларни кўради.

Пс. Имкони бўлса, шу видеони кўпроқ улашинглар(поделиться, repost), сабаби Сардорбек ишини, лавозимини ҳатарга қўйиб бўлса ҳам ушбу мурожаатни чиқарди.
Токи видео кўпроқ тарқалиб, керакли жойга етиб борсин. Сардорбекни ҳаракати зое кетмасин, натижа бўлсин.

( Хабар 12.11. 2021 санада ёзилган)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Андижонни Пахтаободидан бир мурожаат келиб қолди. Ўзгартиришсиз тақдим этаман, умид қиламанки кузатувчиларимиз ичида Андижон тиббиётига алоқадор инсонлар ҳам бор. 
________________________________________

«Биз ҳам замонавий поликлиникада ишлашни хоҳлаймиз»

«Биз Андижон вилояти Пахтаобод тумани Ҳаётбахш маҳалласидаги 53- оилавий поликлиника ходимлари номидан ёзяпмиз. 2009- йилдан буён эски масжидни поликлиника сифатида фойдаланиб келамиз. Аҳоли учун етарли шароитлар мавжуд эмас. Мутасаддилар бизни шароитимизни яхшилаб беришсин, қийланиб кеттик»

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Инсон_қадри Видео мурожат эгаси Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2- сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Отабаев Сардорбек Мирзамурод ўғли. Сардорбек 2011-2015 йилларда ИИВ академиясида ўқиган, олий маълумотли ҳуқуқшунос.  Видео Ички Ишлар Вазири…
Бугун жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар судида Ички ишлар тизимларидаги ноқонуний юкламалар бўйича видео мурожаат қилган Наманган шаҳар 2-сонли ИИБ бўлимига қарашли участкалардан бирида участка нозири бўлиб ишлаган Отабаев Сардор Мирзамурод ўғли устидан жиноят иши кўриб чиқилиш бошланди.

Суд жамоатчилик эътибор марказида.

Судни шахсан жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар суди раиси ўзи олиб борди.
Сардордек 2 ойдан бери қамоқда эди.
Суд залига кирганида руҳида ҳам, жисмида ҳам тетиклик кўрдик.
Бу бизни ҳам оила аъзоларини ҳам қувонтирди. Фақат оила аъзоларини кўриб бироз чўкди, қийналди, буни билдирмаса ҳам кўзларидан билинди.

Суд бошланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг:

- 206-моддаси 1-қисми(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),

-230¹ моддасининг( Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш))1-қисми(а.бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;)

-168-моддаси(Фирибгарлик) 3- қисми «б,в” бандлари( б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, в) хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса)

-209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2- қисми «а» банди(а. такроран ёки хавфли рецидивист томонидан),

-238-моддаси(Ёлғон гувоҳлик бериш) 2-қисми( Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш )

-205- моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)ва

-208-моддаси(Ҳокимият ҳаракатсизлиги) каби моддалари билан айблов эълон қилингани ўқиб эшиттирилди.

Сардордек айблов хулосаси билан таниш эмаслиги, иш билан танишмаганлиги сабабли, судья суд ишига 10 кунлик танаффус берди. Бу Сардорбекни талаби бўлди. Бунга Прокурор ва адвокатни эътирози бўлмаганлиги сабабли судья бу талабни қондирди.

Сардорбекка нисбатан 5 том, 1250 варақда жиноий иши материаллари тўпланибди, қойил қолдим, 2 ойда шунча материал тайёрлашганига. Анча ҳаракат қилишибди.

Суд 24 январгача танаффус эълон қилди.

Суд охирида Сардордек ва 3 ёшли ўғли ҳаммамизни йиғлатди. Суд тугагач оиласи билан 2 3 дақиқага кўришишди. Метиндек турган Сардор чўккалаб қолди, фарзандлари ва онаси олдида....
Айниқса ўғли анча эсини таниб қолибди, дадасини жуда соғинган экан, суд биносидан чиқиб кетганимиздан кейин ҳам қўлини бино томонга узатиб, «дадам» деб йиғлашдан тўхтамади.

2 ой... 2 ой мана шундай соғинчда яшаш, Аллоҳ сабр берсин.

Сардордек ўзига ишоняпти, аниқ бу айбларни қилмаганман деяпти. ИншаАллаҳ, Аллоҳ юзини ёруғ қилсин.

Жабрланувчилар аввал бошда 2 та эди, ҳозир 5 та бўлиб қолишибди.

Аллоҳ яқинларига сабр берсин, Сардорбекка қувват берсин.

Ўзига осон, ҳақиқатни, адолатни юзага чиқаришга ёрдамчи бўлсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибонлик уйлари тугатилиб, ёпиб юборилса, кейин ёрдамга муҳтож болалар қаерга жойлаштирилади?

Президент ташаббуси, фармони билан меҳрибонлик уйлари тугатилмоқда.

Уларнинг негизида уй меҳрибонлик уйлари ташкил қилинмоқда. 

Шу ҳолатда менга бир савол қизиқ.

Агар давлат меҳрибонлик уйларини буткул ёпиб юборса, ундан кейин меҳрибонлик уйига жойланиши керак бўлган, шунга зарурат бўлган болажонлар тақдири нима бўлади?

Бу саволга Миллий Гвардия Фарғона вилоят бошқармаси қўмондони, полковник Шавкатжон Акбаров қуйидагича жавоб берди:

@OlimjonHaydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КХШТ(ОДКБ) тинчликпарвар кучларининг Арманистон ва Тожикистон бўлинмалари Қозоғистон ҳудудидаги вазифаларни бажариб, доимий жойлашиш жойлари(уйлари)га қайтишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим Жoмарт Тоқаев КХШТ(ОДКБ) ҳарбийлари мамлакатдан 13 январдан бошлаб чиқиб кетишни бошлаши ҳақида айтганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Россия Мудофаа вазирлиги КХШТ(ОДКБ) тинчликпарвар контингенти бўлинмаларининг Қозоғистондан доимий жойлаштириладиган жойлари(уйлари)га қайтарилиши тасвирланган кадрларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Беларус ҳарбийлари ўнта самолётда ўз ватанларига учган, қирғизистонлик ҳарбийлар эса ўз транспортида ўтказиш пункти орқали чегарадан ўтган.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда 5 январь куни Олмаотада намойишчилар томонидан ёнғин ўчириш машинаси эгаллаб олиниши тасвирланган видео тарқалди

Унда машинаси кабинкасига чиқмоқчи бўлган намойишчиларга қарата ўт ўчириш хизмати ходими “пожарний граната»дан фойдаланганини кўриш мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи келиб, охирги кетади.

Россия Ҳаво-десант кучларининг махсус бўлинмалари ҳарбийлари КХШТ тинчликпарвар контингентини Қозоғистондан олиб чиқиб кетиш хавфсизлигини таъминламоқда.

Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, КХШТ(ОДКБ) Коллектив тинчликпарвар кучлари бўлинмаларини олиб чиқиш Россия Аэрокосмик кучларининг 14 та самолёти томонидан 19 январь куни якунланади. 

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
«Толибон» Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига Толибон ҳукуматни қўлга олган вақтда Ашраф Ғани тарафида бўлган ҳарбийлар олиб қочиб кетган ҳарбий техникаларни, хусусан 40 вертолётни қайтаришни сўраб мурожаат қилди.  У мурожаатида…
Толибон» Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ Афғонистон Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонга таҳдид оҳангида мурожаат қилиб, икки давлатдан жами 40 та ҳарбий вертолётларини қайтаришни талаб қилиб, мурожаат билан чиққанди. 

«Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош вилоятга махсус кучларни жойлаштирганди. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон билан чегарага минглаб жангчиларни жойлаштиргани маълум қилинган.

Шундан кейин «техник носозликлар сабаб» Ўзбекистон томонидан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш 60 фоизга қисқаргани ҳақида хабарлар тарқалди
Бу воқеалардан кейин Толибон ҳаракати матбуот котиби Суҳайл Шоҳин икки давлат муносабатлари ҳақида маълумот берди.

«Толибон» расмийси авиация техникаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган. У афғон халқи Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатга экани ва бу давлат узоқ вақтдан буён «Толибон»нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини қайд этган.

«Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган, биз бундан миннатдормиз. Мазкур давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи. Биз иккаламиз ҳам мусулмон давлатмиз, бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлаймиз. Бу ва бошқа ҳар қандай масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишимизга ишонаман», — дейди у.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Афғонистон

Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг ўзбек диаспораси вакиллари гуруҳ раҳбариятининг бошқа вилоятдаги ҳаракатларига қарши митингга чиқди.

Бунга сабаб Фарёб вилоятининг Маймана шаҳрида дала қўмондонларидан бири, миллати ўзбек Махдум Алямнинг ҳибсга олинганидир.

Толибон уни Балх вилоятининг Мозори Шариф шаҳрида уч аёлни ўғирлаганликда гумон қилиб қўлга олган.

Намойишчилар ўз қўмондонларини зудлик билан озод қилишни талаб қилишмоқда.

Хабарларга кўра, пуштун миллатига мансуб Толибон аъзолари Майманани тарк этишмоқда, ҳудуд ўзбеклар жамоаси назорати остида қолмоқда.

Толибон норозиликларни тасдиқлади ва намойишчилар билан келишмовчиликларни бартараф этганини қайд этди.

Манба: Directorate тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈