Olimjon Haydarov
7.11K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда актуал бўлган ҳолатлардан — соқол билан паспорт олиш мумкинми, ёки йўқки?

Бу видеода шу саволга жавоб олиш мумкин.



👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат
Савол: Аёллар ички пасспорт( ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун рўмол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Йўқ, қонунан мумкин эмас.
Афсуски ҳозирча бош кийим билан на эркаклар, на аёллар пасспорт учун расмга туша олишмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/99
https://t.me/OlimjonHaydarov/98

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
#латифа

Эшак катта ўрмонга нозир этиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.

Типратикан унга ҳасрат қилибди:
– Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?

Лайлак:
– Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени “Ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан?”, деб қамашди... – деямуш.

P.S. Мансабга эшаклар келар экан, жабрланувчилар кўпаяверади!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

КХШТ(ОДКБ)нинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссияси ҳақида кенг қамровли инфографика.

П.с. Бу расмий, ҳукумат томонидан тақдим қилинган маълумот. Норасмий маълумотларга кўра Россияда келган ҳарбий контингент бундан бир неча марта кўпроқни ташкил қилади

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кутилганидек, Олма-Ота аэропортида фаолият олиб бораётган  Россия контингенти аэропорт периметрларини назорат қилишда «Бургут-10» учувчисиз қурилмаларидан фойдаланмоқда. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида интернет ишлай бошлади.

Орда.кз  хабар беришича, Нур-Султон, Олмаота, Павлодар, Семей, Тараз, Қўстанай ва Қизилўрдада интернет бир ҳафталик узилишлардан сўнг ишлай бошлаган. 

Шунингдек  интернет ВКО, Атирау, Ақтўбе, Чимкент, Талдиқўрғон ва Қарағанда вилоятида ҳам «ёқилган». 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Олма-Ота кўчалари ёниб кетган машиналардан тозаланмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Намойишлар бошланганидан буён ҳибсга олинганлар сони 10 000 нафардан ошди.

Манба: Orda.kz

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қозоғистонда кун хабарлари: 

- Тоқаев икки кундан кейин КХШТ қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиш бошланишини айтди. Тўлиқ чиқиб кетишга 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинмайди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлган 

— Тоқаев намойишлар бошланганидан кейин биринчи марта Назарбоевни тилга олди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда унинг қўл остида жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартларга кўра бой одамлар қатлами пайдо бўлган.

- Тоқаев иқтисодиёт ва тараққиёт ҳақида кўп гапирди: ҳуқуқ-тартибот тизимини ислоҳ қилиш, мансабдор шахсларнинг маошларини оширишга беш йиллик мораторий жорий этиш, Ғарбий ва жанубий минтақалар учун таълим дастурларини такомиллаштириш, янги университетлар очилиб, кераксиз бюрократиядан қутулиш керак. 

- Қатор шаҳарларда МХҚ раҳбарлари намойишчиларга биноларни қаршиликсиз топширдилар. Лекин объектларда қуроллар ва махфий ҳужжатлар сақланиб қолган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота шаҳар ҳокимлиги ёнида ёниб кетган машиналардан иборат "автопарк".

Қизиғи шундаки, ёниб кетган машиналар орасида Россиядан келган машиналар ҳам бор.


Пс. Ёқиб юборилган машиналар орасида Cobalt, Gentra каби УзАвтоМоторснинг машиналари ҳам бор экан. Уларни шу ўзимизни ўзбеклар ёқиб юборган бўлса керак)))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота мери Бакытжан Сагинтаев.

Уни қандай қилиб ўлдиришга ҳаракат қилишгани ҳақида айтиб берди.

Намойишлар вақтида унинг ҳаётига МХҚнинг махсус тайёрланган кучлари томонида суиқасд уюштирилган.
Лекин у бунда омон қолди.

Айнан шу ҳаракатни бошида турган деган гумон билан МХҚ раҳбари Масимов давлатга хиёнат моддаси билан айбланиб, қамоққа олинган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Тоқаев парламентга янги бош вазирни таклиф этди.

 Янги бош вазири Алихан Смоилов Токаевнинг ишончли одами ҳисобланади. 

Токаев ТИВ раҳбари бўлганида у ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қозоғистонлик ММА жангчиси Куат Найман Хамитов қўлга олинди.

Хабар беришларича у ҳозирда Олмаота шаҳар МХҚда. Хамитов «тинч митингларда қатнашиб, одамларни хотиржамликка чақирган».

Хамитов Инстаграмдаги саҳифасида: «Атирау, Актау, Манғистауликлар, кўчага чиқиб, ватанга ғамхўрлик қилаётган йигитларга айтмоқчиман – биз сизлар биланмиз! Найманми, қозоқми, уйда ўтириб телефонда ёзаётган бўлсакда, уйда ўтириш кўнглимизга сиғмаяпти, яқин бўлмасак ҳам, биз сиз биланмиз! Олмаотага кетаётган йигитлар бўлса менга ёзинг! Биз албатта қозоқ халқини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Олға, Қозоғистон! ”, — деб видеомурожаат жойлаган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қозоғистон ҳукуматининг янги таркиби:

1.Скляр Роман - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари 
2.Тугжанов Ерали - Бош вазир ўринбосари 3.Тлеуберди Мухтор — Бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири 
4 Султонов Бахит — Бош вазир ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири 
5.Қойшибаев Ғалимжон — Бош вазир девони раҳбари 
6.Бектанов Мурат - мудофаа вазири 
7.Тургумбаев Ерлан — ички ишлар вазири 8.Умаров Асқар — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири 
9.Карашукеэв Эрбол — қишлоқ хўжалиги вазири
10.Мусин Канат - Адлия вазири 
11.Аягамбетов Асхат - Таълим ва фан вазири 
12.Гиният Азҳар - Соғлиқни сақлаш вазири 13.Шапкенов Серик - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
14.Ускенбаев Қайирбек - саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири 
15.Жамаубаев Ерулан - молия вазири 
16.Абаев Даурен - Маданият ва спорт вазири 
17.Илйин Юрий - Фавқулодда вазиятлар вазири
18.Қуантиров Алибек - Миллий иқтисодиёт вазири 
19.Мусин Багдат - рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири
20.Брекешева Сериккали — Экология, геология ва табиий ресурслар вазири 
21.Акчулаков Болат - Энергетика вазири


👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Туҳмат нима?

Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлғон маълумотлар бериш туҳмат ҳисобланади.

Туҳмат дея аташ учун қуйидаги уч белги бўлиши лозим:

•    туҳмат қилаётган шахс ўзининг тарқатаётган маълумоти ёлғон эканлигини олдиндан билади;
•    маълумот бошқа жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қаратилган бўлади;
•    тарқатилаётган бу маълумотларда шахсни ёки ташкилотни шарманда қилиш эҳтимоли мавжуд бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг пленум қарорига кўра, туҳмат деганда юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, хизмат таърифномаларида, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.

Бундай маълумотларни шахснинг ўзига айтиш – маълумот тарқатиш дея ҳисобланмайди. Бадном этувчи дея, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар дея белгиланган. 

Ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб ҳисобланмайди. Тарқатилаётган маълумот рост бўлса, бу туҳмат ҳисобланмайди.

Туҳмат учун жавобгарлик қандай?

Амалдаги қонун ҳужжатларида туҳмат қилган шахсга нисбатан унинг оғирлик даражасига қараб икки хил – маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари(4.460.000 сўм)дан олтмиш баравари(13.380.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Туҳматга оид ишлар бўйича суриштирув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилади. Туҳмат қилган шахсга нисбатан жазо эса тегишли маъмурий суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади.

Маъмурий суднинг қарорига асосан туҳмат қилганликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган шахс бир йил ичида ушбу ҳаракатни такрор содир этса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. 

Жиноят кодексининг 139-моддаси биринчи қисмига кўра, туҳмат у учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жиноий қилмиш дея баҳоланади. Бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Агар туҳмат қилиш нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса, бу қилмишни ва унинг учун жавобгарликни янада оғирлаштиради. Бундай ҳолатда  бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан қўлланилиши мумкин. 

Бордию, шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб ёки оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда ёхуд хавфли ретсидивист томонидан ёки ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилинса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Агар шахс туҳматда айбланаётган бўлса, буни суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан айби исботланиши лозим ва бунга суд баҳо беради. Бажарилган хатти-ҳаракатнинг туҳмат эканлигини исботлаш эса маълум вақт талаб қилади.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Намойишлар маркази бўлган Олмаота ҳокимлиги биноси. 

Деярли бутунлай вайрон бўлган.

Бугундан бошлаб бинони яроқсиз жисмлардан тозалаб, таъмирлаш ишларига тайёргарлик бошлаб юборилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тармоқда Қизилўрдада намойишчилар томонидан хавфсизлик кучларига тегишли махсус КАМАЗ тортиб олиниб, унинг ёрдамида намойишчилар махсус тўсиқ ҳосил қилган хавфсизлик кучларини ёриб ўтганликлари тасвирланган видео тарқалди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳақорат қилиш.

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

•жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

•хавфли ретсидивист томонидан;

•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 цент учун кечирим сўраш жараёни.

Бу Япония.

Машхур Акаги бренди остидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Акаги Нюгё компанияси охирги 25 йилда(воқеа, адашмасам 2016-йилда содир бўлган) биринчи марта маҳсулот нархини 60 иена(0.55 доллар)дан 70 иена(0.64 доллар)га, яъни 10 иена(9 цент)га оширгани учун компания бошлиғидан тортиб то энг қуйи ҳодимларгача биргаликда, оммавий тарзда истеъмолчилардан узр сўрашмоқда.

25 йилда бир марта, 9 цент учун оммавий узр.

Бу Япония.

*****

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махсус кучлар аскарлари тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинган бир неча кишини ҳибсга олди. Улардан ўнлаб қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва махсус техника мусодара қилинган.


👉 @OlimjonHaydarov 👈