Бордонкул
196 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#таҳорат

СИГАРЕТ ТАҲОРАТНИ КЕТҚИЗАДИМИ?

САВОЛ:

Ассалому алайкум хурматли Шайҳ Ҳазратлари! Аллоҳга шукроналар бўлсинким хозирги кунда биродарларимиз сафи анча кенгаймоқда, бу яҳши албатта. Лекин ачинарлиси шуки кўп дўстларимиз сигарет деган балодан қутила олишмаябди. Шулардан бир дўстим билан тортишиб қолдик. У масжидга киришдан олдин сигарет чекиб сўнг оғзини чайиб намоз ўқиб кетябди. Мен унга сигарет таҳоратни кетказмайдими? Ахир уни ҳаромлиги тасдиқланганку деб сўрасам. У менга нега ёлғон гапиришчи ҳаромми? Яна қанча шунгга ўхшаш нарсалар бор булар ҳам ҳаромку нега таҳоратни кетгазмайди деб сўради. Мен тўғрисини айтсам илмим камлиги учунми жим бўлиб қолдим. Шунга сиз нима дейсиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Ёлғон гапириш ва унга ўхшаш нарсалар маънавий ҳаромлар. Бу масаладаги нарса эса моддий ҳаром, жисми бор, қўлда ушланади, оғизга солинади ва ҳоказо. Ораларидаги фарқ шунда.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

•┈┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈┈•

https://t.me/mirzohid_domla
«Бутун иш Аллоҳнинг (қўлидадир)!» (Оли Имрон сураси, 154 оят).
Ушбу оят кимнинг қалбидан мустаҳкам ўрнашиб, жой олса, унга сокинлик ва хотиржамлик келади.

@arabicuz

https://t.me/mirzohid_domla
Пайгамбарлар кетма кетлиги

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/mirzohid_domla
Одамлар икки хил бўлади: бири тўфондан бутун чиқса, иккинчиси косада чўкиб кетади.

Нажиб Сурур

https://t.me/mirzohid_domla
12-Suiqasd qilishmoqchi
Saodat asri qissalari 1-kitob
▶️ Saodat asri qissalari

📌 # Ahmad Lutfiy Qozonchi
1-kitob
Suiqasd qilishmoqchi
15:56
📥 7.3 МВ

https://t.me/mirzohid_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️


https://t.me/mirzohid_domla
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ

Бировнинг айби

Бир киши донишманднинг олдига келиб арз қилибди:
-Фалончи кўпчилик ўртасида менинг камчилигимни айтиб изза қилди. Энди ундан қандай қилиб қасдимни олсам бўлади? Донишманд унга деди:
-Агар у кўпчилик ўртасида сенинг айбингни айтган бўлса, демак, ўзининг ҳам айбини очибди. Энди сен ўша одамлар ичида унинг яхши сифатларини айтиб мақтагин.
-Нима учун, ахир у мени ёмонлаган бўлса, мен уни мақтайманми?
- Агар сен ҳам уни ёмонласанг, унда ўша нодондан нима фарқинг қолади? Агар мақтасанг, балки қилган ишидан уялиб, пушаймон бўлар.

ЭЙ ФАРЗАНД, ҲАР БИР ИШНИНГ ЎЗИНГ УЧУН ФОЙДАЛИ ТОМОНИНИ ҚИДИР. АГАР ҲЕЧ НИМА ТОПА ОЛМАГАНИНГДА ҲАМ БУ ИШДАН ФОЙДА ЧИҚМАСЛИГИНИ БИЛИБ ОЛАСАН.

“Тарбия китоби”

https://t.me/mirzohid_domla
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
22.09.2020y. 03.Safar.1442y.
Seshanba.Toshkent vaqti bilan.


04:52 TONG ( Saharlik tugashi )

05:30 BOMDOD

06:09 QUYOSH

12:21 PESHIN

16:33 ASR

18:26 SHOM ( Iftorlik vaqti )

19:37 XUFTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мутафаккирлар

Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир.

У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз. Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/mirzohid_domla
Имом Марвазий айтдилар:
Бир куни имом Аҳмаднинг ҳузурларига кириб: "Қандай тонг оттирдингиз?" десам, у киши: "Роббиси (зиммасидаги) фарзларни адо этишни амр қилган бўлса, Пайғамбари суннатга амал қилишни талабгори бўлса, икки фаришта амални бехато бажаришни талабида бўлса, нафси шаҳватга эргашишни истаб турса, шайтон бўлса фаҳшга ундаса, малакул мавт-ўлим фариштаси жонини олишни истаса, аҳли оиласи эса нафақа сўраб турсалар, (ўйлаб кўр, у инсон) қандай тонг оттириши мумкин?", деб жавоб бердилар.

Эй Аллоҳ! Ўзинг ҳолларимизга раҳм қилгин!

@arabicuz

https://t.me/mirzohid_domla
Дуо ва Зикр

ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!


https://t.me/mirzohid_domla
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Яратган охиратларини обод қилсин!

https://t.me/mirzohid_domla
Оилада аёл кишининг ишлаши

00:00 / 08.07.2011 | eski savollar | 3761

Ассаламу алайкум Хазрат.Аввало сизга минг бор раҳмат.Сизга яна бир савол билан мурожаат қиламан.Мен оила қурмоқчиман.Мен уйланаётган қиз ўзим билан бир даргоҳда ўқиган.Ўқишни тамомладик.Мен уни ишлашини хохламайман.Сабаб албатта ИСЛОМ.Фикрим тўғрими?Ёки маьлум шартлар билан аёл киши ҳам ишласа бўладими?Нотўғри савол берган бўлсам узр.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёл кишиларга хос, шариат кўрсатмалирга мос иш бўлса, бўлади.

https://t.me/mirzohid_domla
ОГОҲЛИК

Охирги пайтлар диндан гапирадиганлар кўпайиб кетди. Ислом умматининг олимлари тўлиқ эътироф этган ва уларнинг илми, фазли олдида тиз чўккан буюк имомлар, алломалар ҳақида тил учида гапирувчи пасткашлар, таг-туби номаълум одамлардан эшитиб олган гапларини дин деб ҳамманинг олдида жар солаётган жоҳиллар, нима ҳақида гапираётганини ҳам англаб етмаётган, ўз соҳасида ҳеч бир натижага эришолмаган майдагаплар ижтимоий тармоқларда авжига чиқди. Аллоҳнинг дини ҳақида ҳар ким ҳам гапиравермайди, буни яхши тушунайлик ва тушунтирайлик. Бу улкан гуноҳ. Бунинг зарари охиратдан олдин шу дунёнинг ўзида жамиятларни пароканда бўлиши, мусулмонларни янада заифлашиши, давлатларнинг нотинч бўлиши ва одамларга динни ёмон кўрсатиб қўйиш билан намоён бўлади. Сал ҳаддимизни билайлик. Бир масалани гапиришдан олдин, дўппини ечиб қўйиб: "Тўхта, ўзи мен гапирсам бўладиган масалами шу? Динимизнинг манбаларини қанчалик ўрганганманки, мен гапирай..." деб ўйлаш керак. Одамда ақл-фаросат бўлиши керак. Ўзини кимлигини билмаганлар ҳар қандай мавзуда гапираверади.

Биттаси "Аллоҳ аршда ўтирибди" деб пост қўйса, иккинчиси, "Манимча, зам сура ўқишда суралар кетма кетлигига риоя қилиш керакмас" дейди. Яна бири "Ҳақиқий мусулмонлар Ваҳҳобийлардир" деса, бошқаси "Сўфийлик исломданмас" деб жар солади. Ким санлар? Сенларга ким ҳуқуқ берди Аллоҳнинг дини ҳақида гапиришга, омма олдида жар солишга? Эътиқодинг шахсий ишинг, аммо бунақа нозик масалаларда сенларни гапиришга умуман ҳаққинг йўқку. Аллоҳдан қўрқмайсанларми?

Буларнинг жоҳиллиги ва кимларга эргашаётгани кўпчилик аҳли илмларга маълум. Аммо, оддий халқ буларнинг гапларига эргашиб адашиши одамни маҳзун қилади.
Буларнинг гапларига жавоб қайтариш, булар билан баҳслашиш аслида нотўғри деб биламан. Чунки улардан катталари ҳам мунозарадан қочади, далилни қабул қилмайди. Оддий илмсиз одамлар алданиб қолаётганини кўрмаганимда, бунақанги тоифалар ҳақида ёзиб ҳам oтирмасдим. Аммо, огоҳлантириб қoйишни вазифам деб билдим.

Азизлар, илмни oзингиз билган, яхши таниган аҳли илмлардан олинг. Динимиз биз учун энг азиз нарсамиздир. Уни интернетдан ёки дин ҳақида гапираётган ҳар кимдан ҳам олиб кетаверилмайди. Биргина қиммат нарса сотиб олмоқчи бўлсангиз, адашиб алданиб қолмаслик учун қанча суриштирасиз, қанча изланасиз. Охирида, яхшисини топганингизда олишга қарор қиласиз. Нега? Чунки, биргина пулингиз нотўғри жойга сарфланмаслиги учун, дунё матосида куйиб қолмаслик учун. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, динингиз бу сизнинг ҳам дунёйингизни, ҳам охиратингизни обод қилувчи илоҳий йўлдир. Буни ўтган-қайтган ҳаммадан ўрганаверсангиз, дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берасиз. Огоҳ бўлинг. Ҳозирда, минг йилдан ошиқ вақт мобайнида халқимиз амал қилиб келаётган мазҳабни, эътиқодни ва ахлоқий йўлни ёқотишга катта уринишлар аллақачон бошланган. Динингизни арзон санаманг. Қўлида дори кўринган ҳар қандай одамнинг ташхисига ишониб, ундан дори сотиб олиб истеъмол қилаверсангиз, тезда ҳалок бўласиз.

Фитнали замондамиз. Ўзингизни асранг! Иймонингизни асранг! Динингизни ҳимоя қилинг!

t.me/UlugbekBuxoriy

https://t.me/mirzohid_domla
Аёллар учун 30 та шаръий қайтариқ
1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.
Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Нозимжон Ҳошимжон


https://t.me/mirzohid_domla
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Мустахкам оила.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
23.09.2020y. 05.Safar.1442y.
Chorshanba.Toshkent vaqti bilan.


04:54 TONG ( Saharlik tugashi )

05:30 BOMDOD

06:11 QUYOSH

12:20 PESHIN

16:31 ASR

18:22 SHOM ( Iftorlik vaqti )

19:34 XUFTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM