Бордонкул
193 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ

Бировнинг айби

Бир киши донишманднинг олдига келиб арз қилибди:
-Фалончи кўпчилик ўртасида менинг камчилигимни айтиб изза қилди. Энди ундан қандай қилиб қасдимни олсам бўлади? Донишманд унга деди:
-Агар у кўпчилик ўртасида сенинг айбингни айтган бўлса, демак, ўзининг ҳам айбини очибди. Энди сен ўша одамлар ичида унинг яхши сифатларини айтиб мақтагин.
-Нима учун, ахир у мени ёмонлаган бўлса, мен уни мақтайманми?
- Агар сен ҳам уни ёмонласанг, унда ўша нодондан нима фарқинг қолади? Агар мақтасанг, балки қилган ишидан уялиб, пушаймон бўлар.

ЭЙ ФАРЗАНД, ҲАР БИР ИШНИНГ ЎЗИНГ УЧУН ФОЙДАЛИ ТОМОНИНИ ҚИДИР. АГАР ҲЕЧ НИМА ТОПА ОЛМАГАНИНГДА ҲАМ БУ ИШДАН ФОЙДА ЧИҚМАСЛИГИНИ БИЛИБ ОЛАСАН.

“Тарбия китоби”

https://t.me/mirzohid_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_ҳикоя
👆 Шу ёшимгача камбағалликка чидадим лекин ҳаром емадим, қариганимда ейманми?
🌸 🌱 🌼 🌱 🌸 🌱 🌼 🌱 🌸
- тақво қилган одамга Аллоҳ беради!
- синовга енгилиб қўймасак бўлди!
- рабавий муомала охири касод бўлади!
- кимки фоиз олиб ишим юришди деса ёлғончидир.

🎙 Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
💾 Ҳажми: 17,1 Мб.
Давомийлиги: 08:26 дақиқа.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
📌 Каналга аъзо бўлинг!
📲 https://t.me/Mirzohid_Domla