Бордонкул
186 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Илм изла!

Мол-дунё хоҳласанг – илм ўрган. Охиратни хоҳласанг – илм ўрган. Агар иккисини ҳам хоҳласанг – илм ўрган! Сен илмга борингни бермагунингча у сенга бир қисмини ҳам бермайди. Агар унга фақатгина бир қисмингни бағишласанг, билиб қўйки, у сенга ҳеч нарса бермайди. Киши илм талабида бўлар экан, у олимдир. Бордию ўзини олим бўлдим, деб ўйлаб қолса, дарҳақиқат, у жоҳилдир.
Толиби илм дунёдан охиратни устун қўяди, натижада уларнинг ҳар иккисини ҳам қўлга киритади. Жоҳил эса охиратдан дунёни устун қўйиб, уларнинг ҳар иккисидан ҳам айрилади!

✍️ Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/mirzohid_domla
ЗИКРНИНГ ФАЗИЛАТИ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирортангиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми? Юзта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта савоб ёзилиб, мингта хато ўчирилади!", дедилар".
Муслим ривоят қилган.

📚"Жавомеъул калим" китобидан.

https://t.me/mirzohid_domla
«Шукр қилинмайдиган неъматдан сабр қилинадиган мусибат яхшироқ».

✍️ Шайх Aбдулазиз #Тарифий

https://t.me/mirzohid_domla
Тоат-ибодатнинг машаққати кетиб, савоби қолади. Гуноҳ-маъсиятнинг лаззати кетиб, жазоси қолади!

https://t.me/mirzohid_domla
#мухим_мавзу
#ҳалол_ҳаром

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ

CАВОЛ:

Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаганга турмушга чиқиши Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва ақлий далиллар билан ҳаром ва ботил амалдир.
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (البقرة:221)
“Мушрик эркакларга, то имон келтирмагунларича, (мўмина қизларни) никоҳлаб бермангиз. Зеро, ҳур мушрикдан кўра имонли қул яхшироқдир, гарчи у (мушрик) сизларга манзур туюлса ҳам. Улар (мушриклар) дўзахга чорлайдилар. Аллоҳ (эса) ўз изни билан жаннатга ва мағфиратга чорлайди ва эслатма олишлари учун одамларга ўз оятларини баён этади” (Бақара, 221-оят).
Машҳур муфассир олим Абу Жаъфар Табарий айтадилар: “Аллоҳ таоло мўмина аёлларга мушрикка, у ким бўлишидан қатъий назар ва қандай ширкда бўлса ҳам турмушга чиқишини ҳаром қилди” (“Тафсири Табарий” китоби). Имом Қуртубий айтадилар: “Ушбу оятда “Муслима аёлни мушрикка турмушга берманг”, дейилмоқда. Ислом уммати мушрик эркак ҳеч қандай йўл билан мўмина аёлнинг эри бўла олмаслигига ижмо қилган. Зеро, мушрикнинг муслимага эрлик қилишида Исломни хорлаш бор!”. Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَاهُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (الممتحنة:10)
“Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга (Макка кофирлари томонидан) мўмина аёллар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўрингиз! Аллоҳ уларнинг имонларини (бор ёки йўқлигини) яхшироқ билувчидир. Бас, агар уларнинг (ҳақиқатан) мўмина аёллар эканини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтармангиз! Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир”.
Мазкур оятдаги “Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир” жумласида ғайри дин эркак муслима аёлга ҳалол эмаслиги такрорланмоқда ва мўмина аёл ва мушрик эркак ўртасидаги алоқани узиш муҳимлиги эслатилмоқда. “Уларга сарфлаган маҳрларини эрларига (қайтариб) берингиз!” – деб кофир эр мусулмон бўлган аёлига сарфлаган нафақасини мусулмонлар қайтариб беришларини буюрмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا (النساء:141).
“Аллоҳ кофирлар учун (қиёмат куни) мўминларга қарши сира йўл бермайди” (Нисо сураси 141-оят).
Эр учун хотин устида валийлик ва раҳбарлик ҳаққи бор. Лекин бу ҳақлар кофир эркак учун муслима аёлнинг устида мавжуд эмас. Ибн Қудома айтадилар: “Илм аҳлининг ижмоси (якдил фикри)га кўра кофир киши учун ҳеч қайси ҳолатда муслиманинг устида эгалик йўқдир”.
Суннатдан далил: Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча эри мусулмон бўлмаган муслималарни турмушдан ажратганлар. Жумладан, қизлари Зайнабни эри Абул Ос ибн Рабиъдан ажратдилар. Кейинчалик у киши мусулмон бўлгач, яна қизларини қайтариб бердилар.
Ижмоъдан далил: Уламолар куфр аҳлининг муслима аёл билан никоҳи ботил эканига, никоҳ мутлақо боғланмаслигига ижмо қилганлар. Буни Ибн Мунзир, Ибн Абдулбар, Ибн Қудома, Шавконий ва бошқа уламоларимиз нақл қилишган.
Ақлий далил: Муслима аёл куфр аҳлига хотин бўлиш билан ғайридинга итоат қилиши, ўзини паст олиши вожиб бўлиб қолади. Кофир эр унинг хўжасига айланади. Қолаверса, ғайридин муслима аёлнинг динини ҳурмат қилмайди, балки дини сабабли аёлни хўрлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом шариатига кўра бирор аёл ғайри динга турмушга чиқиши ҳаром амалдир. Агар аёл буни билсаю, уни ўзига ҳалол санаб, ўзга дин вакилига турмушга чиқса, у муртад ҳисобланади (Аллоҳ сақласин). Агар ўзига ҳалол санамасдан турмушга чиққан бўлса, никоҳи ботил саналади ва ўша аёл бегона эркак билан зино қилаётган ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈┈•

https://t.me/mirzohid_domla
Дўзах нафсга ёқадиган шаҳватлар билан ўраб қўйилган. Жаннат нафсга ёқмайдиган нарсалар билан ўраб қўйилгандир.

@arabicuz

https://t.me/mirzohid_domla
ЭРИ БОР АЁЛ БИЛАН МУНОСАБАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Ⓜ️Savollar_kanal 3893-савол

Ассалому алайкум! Мен бир эрли аёл билан хар куни интернетда гаплашаман, лекин оромизда умуман ёмон ниятимиз йўқ. Ҳурмат бор фақат, сиздан илтимос мани шу аёл билан муносабат қилишим мумкинми? Ёки нотўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сизни хотинингиз билан ҳам тез орада тўғри кўнгил билан кимлардир опоқ-чапоқ бўлишни бошлайди. Шунда тўғри ёки нотўғри эканлигини биласиз. Бу каби муомалалар қарз ҳисобланади, уни албатта тўлайсиз. Аллоҳдан қўрқинг ва тезда тавба қилинг. Номаҳрам билан гаплашишни ўзи катта гуноҳлардан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

https://t.me/mirzohid_domla
Жойнамоз

Бу - нажот кемаси.
Қачон устига чиқиб олсам, ўзимни омон ва хотиржам ҳис қиламан. Хавфу хатар ортда қолганини сезаман. У мени юксакларга, олий манзилларга элтади. Бундан қалбим нурланади, гуноҳлар кири эриб тушади. Вужудимдан оғирлик ва танбаллик арийди. Устида турар эканман, кўнглимни бахтиёрлик, сурур ва эзгуликларга ошиқиш туйғулари чулғаб олади.
Энг асосийси, у Унга кириш остонаси, Ҳузури илоҳийнинг пойгаки ва Ўзига муножот минбаридир.
Бу - нажот кемаси..

☪️https://t.me/MubashshirAhmad

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

https://t.me/mirzohid_domla
11-Shom safari
Saodat asri qissalari 1-kitob
▶️ Saodat asri qissalari

📌 # Ahmad Lutfiy Qozonchi
1-kitob
Shom safari
30:57
📥 14.1 МВ

https://t.me/mirzohid_domla
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
20.09.2020y. 02.Safar.1442y.
Yakshanba.Toshkent vaqti bilan.


04:51 TONG ( Saharlik tugashi )

05:30 BOMDOD

06:08 QUYOSH

12:21 PESHIN

16:35 ASR

18:27 SHOM ( Iftorlik vaqti )

19:39 XUFTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

БУ ДУНЁ ИМТИҲОН, СИНОВ ДУНЁСИДИР. САБР, ШУКУР, ТАВАККУЛ ҚИЛА ОЛГАН ИНСОНГИНА МЎЪЖИЗАЛАР СОҲИБИ БЎЛА ОЛАДИ.

https://t.me/mirzohid_domla
Мудом ўша йўлда экансан, хато ва гуноҳларингни тўғирлаш маҳолдир.

@MubashshirAhmad

https://t.me/mirzohid_domla
Тасаввур қилинг, сиз яхши топасиз. Лекин ўғлингиз сизнинг мисқоллаб йиғганингизни ботмонлаб сочади. Исрофгар. Сизда барака бўладими?!

Давлат ҳам турли ислоҳотлар ва қийин ечимларни амалга ошириб, ишчи ўринлар яратади, сармоялар жалб қилади. Мувозанатни сақлаб солиқлар жорий этади. Аммо бир тўда коррупционерлар улардан ҳосил бўлган бойликни талон-тарож қилади, ботмонлаб ўмаради. Энг ёмони ҳаром топганини мамлакат иқтисодига киритмайди, балки кейинчалик унинг ўзига ҳам қайтармайдиган хориж банкларига қўяди. Шундан мамлакатда барака бўлмайди, иқтисод ўлади ва ватан фарзандлари четда мардикорчилик қилади.

Яна ўша тасаввурга қайтамиз. Ақлли одам исрофгар ўғлини тарбиялаб, тийиб қўядими ёки унинг исрофгар сочишига қараб бойлик ғамлашга интиладими?!

@MubashshirAhmad

https://t.me/mirzohid_domla
Қадимда мусулмон уламоларнинг мамлакатларни "ислом диёри", "куфр диёри", "ҳарб диёри" ёхуд "аҳд диёри" каби атамалар билан тақсимлашлари бу асло-асло, "дорул куфр" ёки "дорул ҳарб" деб аталувчи жойларда бузғунчилик, қўпорувчилик, талончилик каби манфур ишларни мубоҳ қилиш мақсадида пайдо бўлмаган. Балки мазкур истилоҳлар мамлакатларни идорий жиҳатдан, у ёки бу юртни бошқарув тизимига кўра тақсимлаш нуқтаи назаридан келиб чиққан. Ўша даврнинг табиати ва ҳолатининг тақозоси эди бу.

Демак, мазкур тақсимотлар бирор ҳукмни англатмаган балки, мамлакатларнинг идорий тизимини тавсифлаш учун шунингдек, шундай жойларда яшайдиган мусулмонларнинг юриш-туришларини баён қилиш учун чиқарилган.

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)га кўра бирор ерда ислом аҳкомлари бекор қилиниши билан у ер дорул куфрга айланиб қолмайди. Балки, бундай ҳисобланиши учун ўша ердаги мусулмонлар учун хотиржамлик ва омонликнинг йўқолиши лозим. У кишига кўра, бир юрт дорул исломдан дорул куфрга айланиши учун у ерда бирорта ҳам ўз жонига хотиржам бўлган мусулмон ёки зиммий қолмаслиги керак.

Батафсил 👇ўқинг

https://azon.uz/content/views/dorul-harb-nima

https://t.me/mirzohid_domla
Аллоҳ учун бўлган муҳаббатнинг белгиси, ўзини Аллоҳ томонидан доим кузатилиб турилганини ҳис қилиб, У Зотнинг розилигига эришиш мақсадида изланишдир.

Муҳаммад ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ.


https://t.me/mirzohid_domla
Мен сенга турмушга чиқмайман, чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!

Бир мусулмон йигит ғарблик бир қизни яхши кўриб қолади. Отасидан унга уйланиш учун рухсат сўрайди. Отаси унга қиёмат қоим қилади ва унга уйланса ундан кечишини айтиб қўрқитади. У бир неча ойдан кейин масалага яна қайтади ва «Эй отажон! Агар у қиз Исломга кирса рухсат берасизми?» деб сўрайди. Отадан ижобий жавоб келади. Йигит хурсандчиликдан ҳушини йўқотаёзади ва зудлик билан Исломга оид инглизча китобларни сотиб олади. Қизга у китоблар билан танишиб чиқишни таклиф қилади. Мақсади қиз Исломга кирсаю, отасига хабар бериб у билан турмуш қурса. Қиз жуда заковатли қиз эди. Ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз Ислом билан чуқур танишиш учун тўрт ой муҳлат сўрайди. Йигит учун тўрт ой тўрт йилдек чўзилади. Муддат ўтиб бўлгандан кейин у қиз билан боғланади. У қизнинг жавобини эшитиб ўзини йўқотади. Чунки қиз Исломга кирганини айтади. У мақсадга етганидан масрур эди. Лекин қизнинг кейинги сўзлари умуман бошқача бўлди. Кутилмаганда у «Лекин мен сенга турмушга чиқмайман. Чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!!» дейди…

Аллоҳга қасам. Мен бугун аксар мусулмонларнинг ҳоли шундай, десам муболаға қилмаган бўламан. Отаси мусулмон, онаси мусулмон. Намоз ўқийди, ҳажга боради. Лекин уларнинг хулқлари, хонадони, қилаётган ишлари, даромади, сарфи,бозорлари, орзулари, ўйин-кулгуси, принцип ва қадриятлари мусулмонга хос эмас…
Ислом гўзал ахлоқдир...
Ислом ҳалолликдир...
Ислом омонатдорликдир...
Ислом ростликдур...
Ислом илмдир...
Ислом покликдир...
Ислом хайрихоҳликдир...
Ислом ширин сўздир...
Ислом исломдир…

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/mirzohid_domla
ТАСБИҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

510-CАВОЛ: Бир танишим айтадиган зикрларингни тасбиҳда эмас, бармоқларинг билан санашинг керак, деди. Зикрларни айтишда тасбиҳ ишлатишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадим-қадимлардан бери юртимизда ҳеч ихтилофсиз ишлатиб келинган тасбиҳ яқин-яқиндан бидъат, ҳаром дейдиганлар чиқа бошлади. Динда бир амални бидъат ёки ҳаром дейиш учун кучли далиллар керак бўлади. Тасбиҳ ишлатишдан ман қиладиган бундай далиллар эса мавжуд эмас. Тасбиҳ ишлатиш жоиз эканига келган далиллар инкор этиб бўлмас даражада қувватли ва кўпдир. София бинти Ҳуяй онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
دخل علي رسول الله صلي الله عليه وسلم وبين يدي أربعة آلاف نواة أسبح بها قال لقد سبحت بهذه ألا أعلمك بأكثر مما سبحت فقلت بلي علمني فقال قولي سبحان الله عدد خلقه (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар, олдимда тўрт минг дона данак бор бўлиб, улар билан тасбиҳ айтар эдим. Шунда У Зот: “Сенга сен айтаётган тасбиҳдан кўра кўпроғини ўргатайми?” – дедилар. Мен: “Ўргатинг” – дедим. У Зот “Субҳаналлоҳи адада холқиҳи” – деб айт, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Мазкур ҳадис тасбиҳ ишлатишни жоизлигига далилдир. Зеро, бунда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақрирлари (жоиз ишни ўз ўрнида қолдиришлари) бор. Агар тасбиҳ ишлатиш мумкин бўлмаганида Расул алайҳиссалом онамизни дарҳол бу ишдан қайтарган бўлар эдилар. Онамизни олдидаги данакни кўриб индамаганлари бу ишни жоизлигига далил бўлади. (“Мирқотул мафотиҳ” ва “Туҳфатул аҳвазий” китоблари).
Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг халтачада тош ёки данаклари бўлиб, улар билан “Субҳаналлоҳ, субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтар эдилар. Тошлар тугагач чўриларига берар, чўри уларни тўплаб халтачага солиб, яна у кишига қайтариб берар эди (Имом Ибн Аби Шайба ривоятлари).
Бадрда қатнашган саҳобалардан қирқтаси билан учрашиб, ҳадис эшитган тобеин Қосим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг бир халтачада ўнта атрофида ҳисобланган ажва хурмосининг данаклари бўлиб, бомдод намозини ўқигач, халтачадан данакларни бирма-бир олиб тасбиҳ айтар, данаклар тугагач, бирма-бир яна халтачага қайтариб солар эди. Доим шу ҳолатда тасбиҳ айтар эдилар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Юнус ибн Убайд онасидан ривоят қилади: Унинг онаси “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Абу София деган киши бизнинг қўшнимиз эди. У кишининг тасбиҳ айтиш учун тошчалари бор эди”, деган (Имом Аҳмад ривоятлари).
Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” номли асарларида тобеинларнинг улуғларидан бўлган Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб айтадилар: “Ҳасан Басрийдан қўлларида ҳамиша тасбиҳ бўлишининг сабаби ҳақида сўралганида “Биз авваллари (саҳобалар даврида) буни ишлатар эдик, келажакда ҳам буни тарк қилмаймиз. Мен қалбим, тилим ва қўлим билан зикр қилишни яхши кўраман” деганлар”.
Мазкур далиллардан маълум бўладики, тасбиҳ ишлатиш асло бидъат эмас, балки жоиз, ҳатто мустаҳаб бўлган ишдир. Чунки буни ман қиладиган бирорта далил йўқдир. Балки саҳобалардан келган хабарлар туфайли бу ишни қилиш марғуб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

https://t.me/mirzohid_domla
Салбчи аёллар ҳижоб ўрашда муслималарга тақлид қилишарди. Чунки ҳижоб аёлларга ҳаё ва виқор бағишларди.

Профессор Стивен Рансимeн, "Салб урушлари тарихи", 2/509


https://t.me/mirzohid_domla