🌸🌺ВОСПИТАТЕЛИ & СУПЕР МУЗИКАНТЫ🌸🌺
5.22K subscribers
138K photos
79.6K videos
39.7K files
79.3K links
WELCOME TO OUR CHANNEL
KANALIMIZGA HUSH KELIBSIZ

🏪 MTT hodimlari
🎼MP3 musiqalar 🎶
📷 Suratlar
📚 Ko'rgazmalar
Ish rejalar
👫Tarbiyachi ijodi
🇬🇧Ingliz tili
🇳🇱Rus tilli


BARCHASI BIZDA. CHET TILLARIDA HAM XOXLAGAN NARSALARINGIZNI SO'RANG👍👍👏
Download Telegram
#ИСКАНЖА


#Но_210
#Бй_Нафиса_Маликова



-Жан...бизни ким қутқаради?-дедим шивирлаб...
-Боря пул топиб келади ишон!
-топа олмасачи?-дедим қўлим оғриб...
-унда Луиз бизни ўлдиради ёки Алфия!-деди Жан Алфияга совуқ назар ташлаб...
Қорнимиз ҳам очиб кетганди...силламиз қуриб борар гўё бир йилдан бери шу ерда ўтиргандек эдик...
-Жан йигитинг пул топа олмади шекилли!-деди Алфия пичоқчасини ўйнаб иккимизга тикиларкан...шу пайт Луизни ёрдамчиси келди...
-иккисини ҳам бўшат...
-нега?
-Боря ва Ясин келди...

Кўзларим ёшланди...насибамиз бор эканки шу ерларгача келдик...Аллоҳ тақдиримга нени битган билмайман аммо шундай меҳрибон инсонлар билан учраштиргани учун шукур айтаман!


Чиқганимизда Боря ва муллакам Луиз билан гаплашиб турарди...муллакам мени кўриб хавотир билан боқди...
-яхшимисиз Румайса?
Кўзда ёшни артиб бош силкидим...
-мен ҳам яхшиман Ясин!-деди Жанна кулиб..Боря уни кўриб кўзи косасидан чиқай деди...
-ким урди?
-мен!-деди Луиз ўшшайиб...Боря унга ташланмоқчи эди муллакам қўлидан тутиб қолди...
-пастга паст кетма ошна! Ҳаромдан келган пуллар биздан кетгани яхши...ҳалолидан қўймасин!
-Новосибирскка келинг меҳмоним бўласиз!-деди Луиз менга жилмайиб...муллакам келиб қўлимдан тутди...
-кетдик...бошқа қайтиб йўлимдан чиқма Луиз..кейинги сафар аяб ўтирмайман!-деди Луизга қараб нафрат билан...
-эссиз шунча пулинг кўплигини билганимда ўйинга таклиф этардим Ясин!
Боря Жанни қўлидан тутди...
-қайтиб сени ўйинингни ўйнамаймиз!
Қўлимдан тутиб кетаётган муллакамдан қўлимни чиқариб олишга ички туйғу тўсқинлик қиларди...илк бора ўзимни ҳотиржам ва ҳимояда ҳис этардим...


Муллакамни машинасида кетарканмиз йўл бўйи миқ этмадилар...Жан ва Боря таксида кетганди...
-Румайса вақтинчалик Биллурани хонасида яшаб турасиз...укам бошқа уйда туради...фақат бир қатъий илтимосим қизимни унга яқинлаштирмайсиз! Насиб этса уй оларман..Аллоҳим бераридан қўймасин!-деди ойначадан боқиб..
-хўп!-дедим итоаткорана бош эгиб...сўнг нигоҳларимни олиб қочдим...
-қандай бандитлар тўдасига йўлиқиб қолдим экан деяётгандурсиз?-деди бироз жилмайиб...
-сизлардек меҳрибон инсонларга йўлиқтирганига шукур!-дедим миннатдорона боқиб...
-мен билан Боряни асосий ишимиз шу эди...кўриб турганингиздек осон келган пул осон кетаркан!
Ойначадан боқиб турган нигоҳларни оташига дош бера олмаётгандим..манзилга етсагу тушсаму қочсам...
-Румайса...-дедилар сокин овозда...-бир нарса сўрасам рост жавоб берасизми?
Саволомуз боқган нигоҳларга ҳайриҳоҳ қарадим...
-беринг!