🌸🌺ВОСПИТАТЕЛИ & СУПЕР МУЗИКАНТЫ🌸🌺
4.68K subscribers
112K photos
73.6K videos
29.8K files
40.2K links
WELCOME TO OUR CHANNEL
KANALIMIZGA HUSH KELIBSIZ

🏪 MTT hodimlari
🎼MP3 musiqalar 🎶
📷 Suratlar
📚 Ko'rgazmalar
Ish rejalar
👫Tarbiyachi ijodi
🇬🇧Ingliz tili
🇳🇱Rus tilli


BARCHASI BIZDA. CHET TILLARIDA HAM XOXLAGAN NARSALARINGIZNI SO'RANG👍👍👏
Download Telegram
#ИСКАНЖА


#Но_202
#Бй_Нафиса_Маликова


Ўтмишдан хотираларидан илкис кўзини очиб укасига боқди..
-ҳозироқ кет!
-ака кечирдим деган сўзингни эшитмагунча кетмайман!
Биллура бориб нотаниш амакига юзчасини чимириб қаради...
-дадамни ҳафа қилябсиз!
Яҳё ширингина қизга қараб оғир ютунди..
-ўзим ҳам ҳафа бўляпман...
-айиқчамни берсам кетасизми?-деди қўлидаги севимли айиқчасини кўрсатиб..
Шу пайт Яҳёни кўзи боя тўқнашиб кетган гўзал қиз ва ёнидаги рус қизга тушди...
-Ясин...
Рус қиз Яҳёга нафрат билан боқиб акасига яқинлашди...
Эътиборини ҳуркак нигоҳли қиз тортди...беғубор кўзлари унга қарай олмаётгани янада диққатини оширарди...
-бошқа сафар гаплашасиз!-деди рус қиз Яҳёга боқиб...
-акам кечирдим демагунча кетмайман!-деди Яҳё қатъий...Ясин нафрат билан унга яқинлашганда бояги қиз тўхтатди...
-муллака...керакмас!
Ясин унга қараб тинчлангандек бўшашди...нигоҳларини диққат билан кузатаётган Яҳё акасининг қизга бефарқ эмаслигини сезди...
-Яҳё...кет дедим!
Яҳё индамай бош эгиб ўтираверди...
-илтимос кетинг!
Бу сафар тилга кирган бояги қизга қараб бир зум кўз узолмади...бунча гўзал бўлмаса бу қиз...акаси ҳам яшаётган эканда!
-Румаса опа сок беринг!
Қизчани қўлидан тутган бу қизни исми Румайса шекилли...Ясин Румайсадан кўз узмаётган укасига боқиб секин яқинлашди...
-баъзи инсонлар асло ўзгармайди Яҳё!
Яҳё аламли жилмайди...
-ака ёдингдами? Менга олма териб бераман деб йиқилганинг?
#ИСКАНЖА

#Но_203
#Бй_Нафиса_Маликова


     Ясинни жуда яхши ёдида укасини деб неча бора йиқилганлари...бирга югурганлари аммо хотини билан ҳиёнати...
  -сен менга ҳиёнат қилдинг!-деди Ясин юраги оғриб...
  -ака бу ҳаммаси уни иши эди...онам қаердалар...сиз билан келганларми?
  Яҳёнинг умидвор нигоҳларидан Ясин унинг ўлимдан бехабар эканлигини сезди...
  -онамиз ўлди Яҳё...
  Яҳё тошдек қотиб қолди...
  -қачон?
  -сен ўзингни ўлдига чиқарган кунинг!
  Ясинни бу гапидан кейин Яҳё бўшашиб кетди...
  -заҳарланган..узоқ вақт давомида...
  Бу гапдан Яҳё ялт этиб акасига боқди...
  -Ффф...Фаёзачи?
  Икки қиз ошхонага кириб кетган акаси билан ёлғиз юзма юз турарди..
  у қамоқда! Заҳарлагани сени ўлдиргани учун!
  -ака...-дея ўрнидан туриб акасини қучди...-кечира олсанг кечир мени...сендан ўзга борар жойим йўқ..ўша мегажин бор пул билан қочиб кетди...қандай алдандим ўзим ҳам билмайман..энг муҳими қара тирикман..яна учрашдик!
  Ясин укасини куч билан итарди...
  -мусофир сифатида бошпана беришим мумкин аммо ака сифатида эмас!-деди қатъий...охири виждони устунлик қилди барибир..Яҳё мамнун жилмайди...


🌺🌺🌺🌺🌺

   -уялмай келиб олганини қара!
  Жан ошларни солишаркан жаҳл билан қош чимирди...
  -Жан агар у бу уйда қолса мен ортиқ бу ерда ишлай олмайман...
-яна чекинасанми? Сен ундан қочишга мажбур эмассан...
   -шундайкуя аммо уни юзини кўрсам уни деб қанча азоб тортганим ёдга тушади...-дедим аламдан лаб тишлаб...


   -кечирасизлар...сув борми?
  Яҳёни овозидан ялт этиб қарадим...
  -сув ичмай заҳар ичгур..-дея ғудранди Жанна...-бор..ана кириб ичаверинг...
   Яҳё бир зум ҳам мендан нигоҳини узмасди...қанийди юзига тўйиб тўйиб тарсаки тортсам...

Ўтмиш.

   -Фаёзам...доим сени севганман шуни унутма!
   Ўша оқшом кўксига бош қўйган инсоним киприк қоқмай мени қотилга айлантириб кетганди...
#ИСКАНЖА


#Но_204
#Бй_Нафиса_Маликова



Ташқаридаги товушдан чўрчиб уйғониб кетиб секин юриб ҳовлига чиқдим..ғалати ис атрофни босиб кетган...оёқ кийимимни кийиб юрсам кўзим шундоққина тупроқли еримизда ёниб кул бўлган катта изга тушди...йиғган ёғочларимни ким ёқдийкан?
-шу ҳовли...
Қўшни келин ҳарбий либосли йигитларни бошлаб келганди...
-турушини қаранг буни одам ёқиб!
Анқайиб туравердим..нималар бўляпти...
-холани кўриш керак...
Қайнонамни хонасига кириб кетди келин...бир пайт аюҳаннос кўтарди....
-уни ҳам ўлдирибди...
-фуқаро Фаёза бизга жавоб беринг...
Жойимда қимирламай турардим..туш кўряпманми?

Кўзимга ёш тўлиб хотиралардан чекиндим...
-Жан мен ҳозир келаман...-дея секин чиқиб кетаётгандим Яҳё сув учун идиш сўради...
-керак бўлса топиб олинг!-дедим тез тез юриб чиқиб кетганча...

🌺🌺🌺🌺🌺
-бу қиз нимадан бунча аламзада?-деди Яҳё Жаннага сўз қотиб...
-битта ғаламис алдаган...-деди Жанна ошни идишларга солиб бўлгач Яҳёга тўмрайиб...
-шундай қизни алдаган бўлса демак кўр экан!-деди Яҳё жилмайиб...
-кўр ҳам гапми? Алфонс ҳали кўп афусланади!-деди ишонч билан...
Яҳё сувни бир маромда ича бошлади...«Акамга ким бўларкан бу қиз?»..


🌺🌺🌺🌺🌺


Диванда ўтирганча хаёл суриб ўтирган муллакамга кўзим тушди...индамай секин ўтиб кетаётгандим
-Румайса яна йиғлаяпсизми?-дедилар секин ўгириларкан...
Кўзимни ёшини тезда артдим...
-ҳеч...
-қаёққа кетаябсиз?
-кўчага...сал нафасим бўғилаяпти!
-тўхтанг бирга чиқамиз!-дея ўрнидан қўзғалди...
#ИСКАНЖА

#Но_205
#Бй_Нафиса_Маликова


      -дада...қаёққа кетябсиз?
   Биллура бизни кўриб югуриб чиқди...муллакам жилмайди...
  -юр сен ҳам қизим!
  Қизалоқ муллакамни қўлини маҳкам тутди...кўчага чиқдик...Москвада ҳозир баҳор...тез тез ёмғир ҳам ёғиб турибди...чиқаётиб рўмолимга қўл югуртирдим...
  -жуда яхши турибди тегинмаганингиз  маъқул!
  Муллакамни гапидан дарҳол тўхтадим...
  -Румаса опа менга ҳам рўмол ўраб қўйинг!-деди Биллура эркаланиб...
  -хўп асалим!-дедим жилмайиб..муллакам биз иккимизни зимдан кузатаётганини сезардим...
  -дада музқаймоқ олиб беринг!
   Муллакам ёлғондакам жиддий қиёфага кирди...
  -томоғинғиз оғриб қолсачи қизим?
  -оғримайди...-деди Биллура қайсарлик қилиб эркаланаркан...
  -бу ерда қаерда музқаймоқ бор?
  Муллакам ўша қиёфада давом этди...
  -сизни ҳам томоғингиз оғриб қолади!
  Кулиб юбордим...кайфиятим уларга ҳам кўчиб кулди...
  -рости...иккингиз жуда ўхшайсиз!
  Биллурага меҳр билан боқиб қўлини тутдим...у иккимизни ҳам қўлимиздан тутди..
  -дада мен сизни яхши кўраман!
  Муллакам менга қараб бош чайқаб қўйди...Биллура чиндан устамонлик билан дадасини кўндирарди...
   Музқаймоққа етиб келдик...бир туристми ким яқинроқ келиб расмга туширсам майлими деб сўради...
  -фақат бу қиз юзини тўсиб туради!-дедилар менга ишора қилиб...
  -араб оиласимисиз?-деди турист бизга ҳавас билан боқиб..муллакамни оппоқ кийими унга арабларни эслатиб юборди шекилли...муллакамни илтимоси билан юзимни тўсиб тушдим...фотограф расмдан бизга ҳам нусха ташлаб кетди...Биллура тилини чиқариб тушибди...
  -дада мен зўр тушибмана?-деди бошини қийшайтириб расмга қараркан...
  -ҳа қизим..чунки сен мени қизимсанда!
   Бу қизчани онаси нега бундай бахтдан кечган экан?
  Музқаймоқни секин еярканман муллакам кулди...
  -сиз ҳам Биллурадек бутун юзга чаплаб еркансизда!
  Қарасам Биллура ҳам худди мендек уёқ буёғига ишқалаб юборибди...аксига олиб рўмолча олмабман..
  -олинг!-деди муллакам менга рўмолчасини узатиб...топ тоза мушк ҳиди уфуриб турган рўмолчага секин артиб сўнг қўлимга ушлагандим
  -менга ҳам беринг!-дедилар рўмолчага қараб...
  -кир бўлдида!-дедим ҳижолат бўлиб...
  -ҳеч қиси йўқ!
  Секин узатдим...ювиб кейин қайтарардим нега олиб қўйди? Ёки бу қайтариб бермайди дедилармикин? Ёдимга уни қурумсоқ деб ўйлаб юрган вақтларим тушди...
#ИСКАНЖА


#Но_206
#Бй_Нафиса_Маликова


-ҳалиги...бояги киши энди уйингизда яшайдими?-дедим Яҳёни тилга олишни ҳам истамасдим...
-узр...оилавий келишмовчиликларни сизларни ёнингизда ҳал қилдик!-дедилар оғиз очгиси келмай...
-у кишини мақсади нима?-дедим кўзлари яна нурсиз бўлиб қолган муллакамга боқиб...
-мақсадими?-дедилар истаб истамай жилмаяркан...-ўртадаги ришталарни тиклаш...маълум сабаблар бор эди алоқа узишга..
Кўп ҳам уларни қийнагим келмади..шундоқ ҳам тушуниб тургандим вазиятларини...фақат яна бир уйда Яҳё билан тўқнашишни истмасдим...
Ўйчан бўлиб қолганимни сабабини сездилар шекилли
-сиз ҳавотир олманг...унга алоҳида 1 кишилик квартирам бор шуёқда яшайди...-деди
Кўзларига боқиб ҳайрон бўлдим..шундай мулоҳазали инсон Яҳё акани наҳот кечирса...у ҳам менга боқиб жилмайди...
-кўзларингиз доим йиғлашга шай турадия!
Дув қизариб нигоҳимни олиб қочдим..
-борақолайлик энди...Жанна ҳам кутиб қолгандир!
Сал нарида Биллура қувнаб сакраганча кабутарлар ортидан қувиб юрарди...

Ясинни юраги симиллади...укаси қизини ўзиники эканлигини сезиб қолса нима бўлади? Уйга киритмай деса жони ачишди...балки тавба қилгандир дея беғубор нигоҳда ўзига қараб ўпич йўллаётган қизчасига қучоқ очди...
-Биллурани қучоғи қани?-деди бор дарду ҳасрати ариб қизини чақираркан...
-дадаааа....
Чопиб келган қизини йўқотиб қўядигандек маҳкам қучди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-эсинг жойидами Боря?-деди Жанна ювиниш хонасига кириб эшикни ёпиб гаплашаркан..
-шунча пулни қаердан топасан?
-Румайса турган квартирани сотсанг ҳам бор мол мулкингни сотсанг ҳам етмайдику!-деди жиғибийрони чиқиб...
-Ясинга айтмайман майли аммо у ахмоқ эмас сезади сени бундай ишга аралашиб қолганингни..ҳеч йўқ уни ўйласанг бўларди...Луиз одам эмас вахший ҳеч кимга ачинмайди!
-калитни Румайсадан оламан...Боря...-деди ҳавотир билан...-сени севаман!
#ИСКАНЖА


#Но_207
#Бй_Нафиса_Маликова



Жанна залда диванда оёқларини чалиштириб ўтирган Яҳёни ёнидан беъетибор ўтиб кетди...
Фаёза қаёққа кетти экан?
Чама қилган тарафи томон юра бошлади...«Боря нега бунақасана? Бунча хавфни севмасанг? Қамоқдан сўнг бахтли яшаймиз деб ўйлагандим...неча бора терговчилар томондан учраган зўрликка сени деб чидадим ахир?»
Ваниҳоят Фаёзани топди...ҳотиржам қиёфага кириб Ясинга яқинлашди...
-Ясин ошларни ҳайдовчинг олиб кетди...ҳалиги бизни Румайса билан ишимиз бор эди..бугунга рухсат берсанг!
Ясин бир зум ишонқирамай боқди...
-Боря келдими?
Жанна сир бой бермади...
-йўлда экан!
Ўзига ҳайрон қараб турган Фаёзани қўлидан тутди...йўл йўлакай секин шивирлади...
-Фаёз Боря тузоқда!
-нима?
-квартира калити керак..зудлик билан сотамиз..сенга Ясин бошпана берар..йўқ десанг яна ҳам қидириб кўраман..лекин ҳозир пул керак...
-менда ҳам муллакам берган пул бор берайми?
-жиннимисан? Ўзингчи? У пул ҳеч нима бўлмайди...


Йўл бўйидаги машина уларни изидан тушди...
-Маэстро Ясинни ёнида икки қиз ундан айрилиб бошқа ёққа юрябди!
-овлоқ жойда тутларинг...Боря айтилган муҳлатда пулни топмаса иккиси ҳам ўлади!
-лекин...жаноб жуда кетворган нарсалар экан!-деди чандиқли йигит қизлардан кўз узмай узоқдан боқаркан...
-буни олиб келганингда кўрамиз!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Яҳё уёқдан буёққа юра бошлади...
-Фаёза онамни заҳарлаш ҳақида ўйламаган ҳам...демак ҳаммаси сени ишинг Сумайя...ҳаммаси учун жуда осон жавоб берган экансан!-деди кўзларини юмиб очаркан соатдаги вақтга боқиб....
#ИСКАНЖА


#Но_208
#Бй_Нафиса_Маликова




🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺



-так-так...-деди Луиз қўл оёғи боғланган қизларга қараб тиржайиб...-оҳ Жан!
Жанни ёнига яқинлашиб қизни юзига қўл теккизди...шу пайт Жанна унинг юзига қараб тупуриб юборди...
-манжалақи!
Луиз Жаннага бир мушт туширди...Жанна қалқиб кетаркан бурнидан бироз қон оқди...
-урманг уни!
Илтижо билан тикилган қизга Луиз бир муддат қараб қолди...
-сен Ясинни янги овунчоғимисан?
-албатта Луиз...мен сенга айтган қиз шу!
Овоз эгасига Жан ҳайратланиб қаради...
-Алфия...
-салом гўзалим!-деди Алфия жилмайиб Луизни елкасига қўлини қўяркан...
-сотқин ичимизда эканда демак? Шунинг учун Боряни ишлари охирги вақтлар ўхшамай қолган...ёнимизга нажот сўраб келганингда бошингни силаганларга шуми раҳматинг?-деди Жан нафрат билан...
-нима сенлардан қолганни еб юравераманми? Дугонангни тиқмаганингда Ясин меники бўларди!-деди Алфия тор юбкаси билан секин қадам босиб...
-Алфия...қизларга ҳозирча тегмайсан..Боряни кутамиз..топмаса улар сеники!
-раҳмат жоним!-деди Алфия ноз билан...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Боря ростини айт нима бўлди?
Ясин телефонда уёқдан буёққа юриб асабий сўради...
-дўст десанг айтасан йўқса мени қайтиб кўрмайсан!
Яҳё олмани тишлаб телевизор кўриб ўтираркан акасини кузатиб жилмайиб қўйди...«бунча куйиб пишавермаса..ҳаёт шундоқ ҳам қисқа»

-Боря нега эртароқ айтмадинг? Ҳозир етиб бораман...пул борку менда...
Ясин телефонни ўчириб Яҳёга боқди...
-Биллурага қараб тур...мени ишим чиқиб қолди...
-шу қизни олса олибдида...шунга йиллаб йиққанингни бериб юборасанми?-деди Яҳё олмани стол устига қўйиб ҳотиржам...
-бир вақтлар бир ука деб ўйлаганимга берганда бу пул нима бўлибди? Аллоҳ бераридан қисмасин!-дея қатъий хонасига кириб кетди...
Яҳё бош қашиб қўйди...у пулни Сумайя иккиси тезда тугатиб қўювди...Сумайяни ўйлаб яна ғазаби тошди...
#ИСКАНЖА


#Но_209
#Бй_Нафиса_Маликова


      -дада....
  Ичкари хонадан овоз чалинди..Яҳё оҳиста юриб борди...
  -дадам қани?-деди қизча кўзлари ним очилиб...Яҳё бир муддат талмовсираб турди...
  -ҳозир келади...
  -қўрқаяпман!
  Яҳё секин қизалоққа яқинлашди...
  -қўрқма...мен сени ёнингда ўтираман...
  Қизча уни қўллари тутиб уйқуга кетди...дўмбоқ ёқимтой юзлари...иссиққина қўлчаси Яҳёга ўзгача туйғулар берди...беихтиёр қизалоқни сочларини силади...қачон болали бўлди экан? Наҳот Сумайяни шунча тез унутган бўлса Ясин? Шунда кўзи қизлақоқнинг қўлидаги холга тушди...ажабо Яҳёда ҳам шундай хол бор!
   Секин солиштириб мутаносибликдан ёқа ушлади...амакисининг ҳам сифатлари ўтган бўлса керакда бу қизга...узоқ ўйланиб бир қарорга келди....


🌺🌺🌺🌺🌺🌺


    -Барчаси учун раҳмат Ясин!-деди Боря дўстининг бор йиққан терганини кўзда ёш билан оларкан...
  -ҳаромдан келган татимайди дейишган...бу ҳам яхшиликка...ҳалолидан берсин илоҳим...қизлар омон эканми? Мен қилсам кўтармади Луиз?
   Ясинни хавотирли нигоҳларига боққан Боря бир зум иккиланиб турди...
  -Ясин сенга бир ҳақиқатни айтишим зарур!
  Ясин эшитаман дегандек диққат билан тикилди...
#ИСКАНЖА


#Но_210
#Бй_Нафиса_Маликова



-Жан...бизни ким қутқаради?-дедим шивирлаб...
-Боря пул топиб келади ишон!
-топа олмасачи?-дедим қўлим оғриб...
-унда Луиз бизни ўлдиради ёки Алфия!-деди Жан Алфияга совуқ назар ташлаб...
Қорнимиз ҳам очиб кетганди...силламиз қуриб борар гўё бир йилдан бери шу ерда ўтиргандек эдик...
-Жан йигитинг пул топа олмади шекилли!-деди Алфия пичоқчасини ўйнаб иккимизга тикиларкан...шу пайт Луизни ёрдамчиси келди...
-иккисини ҳам бўшат...
-нега?
-Боря ва Ясин келди...

Кўзларим ёшланди...насибамиз бор эканки шу ерларгача келдик...Аллоҳ тақдиримга нени битган билмайман аммо шундай меҳрибон инсонлар билан учраштиргани учун шукур айтаман!


Чиқганимизда Боря ва муллакам Луиз билан гаплашиб турарди...муллакам мени кўриб хавотир билан боқди...
-яхшимисиз Румайса?
Кўзда ёшни артиб бош силкидим...
-мен ҳам яхшиман Ясин!-деди Жанна кулиб..Боря уни кўриб кўзи косасидан чиқай деди...
-ким урди?
-мен!-деди Луиз ўшшайиб...Боря унга ташланмоқчи эди муллакам қўлидан тутиб қолди...
-пастга паст кетма ошна! Ҳаромдан келган пуллар биздан кетгани яхши...ҳалолидан қўймасин!
-Новосибирскка келинг меҳмоним бўласиз!-деди Луиз менга жилмайиб...муллакам келиб қўлимдан тутди...
-кетдик...бошқа қайтиб йўлимдан чиқма Луиз..кейинги сафар аяб ўтирмайман!-деди Луизга қараб нафрат билан...
-эссиз шунча пулинг кўплигини билганимда ўйинга таклиф этардим Ясин!
Боря Жанни қўлидан тутди...
-қайтиб сени ўйинингни ўйнамаймиз!
Қўлимдан тутиб кетаётган муллакамдан қўлимни чиқариб олишга ички туйғу тўсқинлик қиларди...илк бора ўзимни ҳотиржам ва ҳимояда ҳис этардим...


Муллакамни машинасида кетарканмиз йўл бўйи миқ этмадилар...Жан ва Боря таксида кетганди...
-Румайса вақтинчалик Биллурани хонасида яшаб турасиз...укам бошқа уйда туради...фақат бир қатъий илтимосим қизимни унга яқинлаштирмайсиз! Насиб этса уй оларман..Аллоҳим бераридан қўймасин!-деди ойначадан боқиб..
-хўп!-дедим итоаткорана бош эгиб...сўнг нигоҳларимни олиб қочдим...
-қандай бандитлар тўдасига йўлиқиб қолдим экан деяётгандурсиз?-деди бироз жилмайиб...
-сизлардек меҳрибон инсонларга йўлиқтирганига шукур!-дедим миннатдорона боқиб...
-мен билан Боряни асосий ишимиз шу эди...кўриб турганингиздек осон келган пул осон кетаркан!
Ойначадан боқиб турган нигоҳларни оташига дош бера олмаётгандим..манзилга етсагу тушсаму қочсам...
-Румайса...-дедилар сокин овозда...-бир нарса сўрасам рост жавоб берасизми?
Саволомуз боқган нигоҳларга ҳайриҳоҳ қарадим...
-беринг!
#ИСКАНЖА


#Но_211
#Бй_Нафиса_Маликова


    -нега буёқларга келгансиз?
   Қорним бураб сурнай чала бошлади...
  -ҳалиги...-дея лабим қуриб бошим сал айланди...
  -ҳа айтганча узр Румайса туз ҳам тотимаган бўлсангиз керага?
   Машинани рестаран тараф бурди...
  -шартмас!-дедим базўр...
  -шарт!-дедилар эътибор бермай...ўзбек таомларига тўхтадик...машинадан тушиб мен тарафни очди...бошим айланиб эшикни ушлаганимни сезиб хавотирли боқди...
   -яхшимисиз?
  -баъзан шундай бўлиб туради оч қолсам..-дедим секин қадам босиб...меҳр билан боқди...
  -энди оч қолишингизга йўл қўймайман!
  Нимадир бўғзимга тиқилди...ҳаво анча салқин этим жунжикди...муллакам устидаги жемферини ечиб менга илдирди...
  -Россияда юриб баъзан ўзимизни юртни соғинаман...айниқса хамирли таомларни!-дедилар маъюс тортиб...уни самимий нигоҳларига бир зум термулиб қолдим...
  -юринг!-дедилар менга боқиб...ёнма ён кетиб борардик...гоҳ у менга гоҳ мен унга қараб қўяман...
  -нима буюрамиз?
  -манти?-дедим беихтиёр...
  -хонимчи?-дедилар кулиб...
  -чучварачи?
  Биринчи бора ҳеч нарсани ўйламасдим...
  -майли...аммо тўлишиб кетмасак!-деб ўзига боқиб қўйди...
  -менимча рус аёлларига фарқи йўқ!-дедим официант келтирган чойни қайтариб...лабим билинар билинмас дуо ўқиди..у қўлларини иягига тираб мени кузатиб жилмайди...
  -ўзбек одатларини соғинибман!
  -мен ҳам...-дедим яна онамлар ёдга тушиб..
  -Румайса...-дедилар маҳзун тортиб қолганимга...-саволим нега бу ердасиз?
  Бир зум иккиланиб боқдим...
  -рости мен қамоқдан қочдим!
  У ҳаммасини биладигандек ўзгаришсиз ҳотиржам боқди...
  -буни ишга олганимда билгандим!
  Кўзим менимча бор бўйи очилди...
  -қандай қилиб?
  -бундай қараманг!-дедилар жилмайиб...-нега қамалгансиз деб сўрамайман аммо чин исмингиз нима?