Jurnalist-kotib
167 subscribers
488 photos
108 videos
554 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Анақиса бизни мактаб ҳам Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган челленжда қатнашяптикан. Ёш ўқитувчимизни Ватан ҳақида инглиз тилида ижро этган шеъри ва роликка баҳо берворарсизлар. Сифат ўлмасин деб ютубга қўявердик.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)
Мохидилхон Бахриддинова - ФҲДЁ тизими бўйича сўнгги етти йилда мукофотга муносиб кўрилган ягона ходим
28 август, шанба куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ андижонликларга орден ҳамда медалларни тантанали равишда топширди.
Тақдирланганлар орасида Қўрғонтепа тумани 1-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Мохидилхон Бахриддинова ҳам бор.

Каналга уланиш учун:
https://t.me/andijondavlatxizmat
Forwarded from Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)
#ДХА_соғлом_турмуш_тарзи_тарафдори

Қуйидаги беш маҳсулотни такрор иситиб истеъмол қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

🥗 Исмалоқ ва кўкатлар
Улар ўсадиган ерга қараб таркибидаги нитрат миқдори кам ёки кўп бўлиши мумкин. Нитратнинг ўзи зарарсиз модда ҳисобланади. Бироқ у такрор иситилган исмалоқ ва кўкатлар таркибида касалликка сабаб бўлувчи нитритларга айланиши мумкин. Бу қонда кислород айланишига салбий таъсир қилиши мумкин.

🍄 Қўзиқоринлар
Қўзиқоринлар таркибидаги оқсилларни фермент ва микроорганизмлар жуда тез парчалайди. Шунинг учун уларни 24 соатдан ортиқ музлаткичда сақлаш ва 70 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда қайта иситиш зарар қилмайди.

🥔 Картошка
Пишган картошкани музлаткичда сақлаш муҳим. Хона ҳароратида турган картошкани фолга қоғози билан ўраб, кислород кирмайдиган тарзда қўйиш хавфли. Бунда ботулизм касаллиги пайдо бўлиши мумкин. Бундай картошкани истиб истеъмол қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ.

🍚 Гуруч
Пиширилган гуруч уй ҳароратида қолдирилмаслиги керак. Aгар у очиқ хона ҳароратида қолдирилса, ўзида диарея (ич кетиши)га сабаб бўладиган моддаларни йиғишни бошлайди. Шунинг учун уни қайта иситиш бу заҳарларни йўқ қилмайди.

🍳🍗 Парранда гўштлари
Тухумлар ва парранда гўштлари таркибида ичак касаллигига сабаб бўладиган салмонелла моддаси учрайди. Парранда гўштлари таркибида оқсиллар ҳайвон гўштларига қараганда зичроқ жойлашган бўлади. Aгар уларни иситаётганда орқа-олди алмаштириб турилмаса, таркибидаги оқсиллар турли хил пишиши, бу эса ошқозонда оғриқ келтириб чиқариши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/andijondavlatxizmat
#DXA_Andijon #DXA_soglom_ovqatlanish
Посвящается 30-летию Независимости Республики Узбекистан

Челлендж, от учителей общеобразовательной школы №3 Джалакудукского района
Оператор и монтажёр: Э. Мамажонов

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Andijondagi Mustaqillik bayramida 70 yoshdan oshgan otaxon Shohruhxon qo‘shig‘iga mazza qilib o‘ynadi

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
«Дарё»нинг Андижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълумот беришича, вилоятнинг асосий байрам тадбири Андижон шаҳридаги ёзги амфитеатрида бўлиб ўтган.

Ҳоким ўз нутқида сўнги йилларда Андижон вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, хотин-қизлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ҳақида
гапирган.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Darsdagi hokimlar, xursand ota-onalar, hayajondagi bolalar. O‘zbekistonning turli hududlarida o‘tgan “Birinchi qo‘ng‘iroq” (foto).

Batafsil — http://dy.uz/44v8i
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижон ҳокими мактабнинг аълочи ўқувчилари учун ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мактаб директорлари билан учрашувда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб аъло баҳоларга ўқиган, ўзининг хулқи ва иқтидори билан намуна бўладиган мактаб ўқувчилар учун «Вилоят ҳокими стипендияси»ни таъсис этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Шуҳрат Абдураҳмонов халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган «Директорлар мактаби» лойиҳаси доирасида вилоятдаги барча умумтаълим, ихтисослаштирилган мактабларнинг директорлари билан учрашув ўтказган.

Учрашув давомида 2020/2021-ўқув йилида вилоят бўйича таълим тизимида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинган. Мактаб битирувчиларининг етти ярим минг нафарга яқини олий таълим муассасаларига киргани ва бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан ортгани қайд этилган.

Вилоят ҳокими учрашув давомида таълим ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, вилоятда 2021/2022-ўқув йилини «Умумтаълим мактабларида инновацион таълим, касбий маҳорат ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш йили» деб эълон қилиш, ҳафтанинг жума кунини «Таълим куни» сифатида ўтказиш таклифини ўртага ташлаган. Шунингдек, ўзининг аъло баҳолари, юксак иқтидори ва қобилияти, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда республика ва халқаро даражадаги ютуқлари билан намуна бўлоладиган мактаб ўқувчилари учун вилоят ҳокими стипендияси жорий этилишини маълум қилган. Бироқ ҳоким стипендия қай тартибда ва қанча миқдорда берилишига аниқлик киритмаган.

@daryo_live
Шу қўшиқ бундан 10 йилча олдин ХИТ бўлгани эсимда. Қайси тўйга борсангиз якунида куёв жўралар ҳофиз билан қўшилиб, бақириб шуни айтишарди. Яқинда ютуб деган сандиқдан чиқиб қолди.
https://youtu.be/blbIoBzLNaw
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижонда фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, фирибгарлик, талончилик, ўғрилик каби жиноятларни содир этиш орқали олти марта судланган жиноятчига қасддан баданга оғир шикаст етказиши ортидан еттинчи марта ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди ахборот хизмати хабар бермоқда.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ шаҳарчаси қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти билан чегарадош. 10 га яқин маҳаллада қирқ мингга яқин мансуб фуқаро истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисми деҳқончилик, боғдорчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. Агар ҳудудга йўлингиз тушса, ҳар бир хонадонда етиштирилаётган турли навдаги сарҳил узумларни кўриб ҳавасингиз келиши аниқ. “Дарё”нинг бу галги қаҳрамони “Шуҳрат” медали соҳиби Улуғбек Аҳмедов айнан ушбу ҳудудда яшайди. 1965 йилда таваллуд топган Улуғбек айни ишлаб оила тебратадиган вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралиб қолган. Шундай бўлсада ўзидаги тушкунликни матонат билан енгиб, йигирма беш йилдирки, шаҳарча марказида пойабзал таъмирлаш билан шуғулланиб келади. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Токио-2020 Паралимпия ўйинлари олтин медали совриндори Бобур Омоновга Андижон шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган 16-қаватли уйдан 2-хонали хонадон совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижонни 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони қайтариб берилди. У мазкур унвондан 2004 йил айрилганди

Андижон вилоятини 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга Президент фармонига асосан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қобилжон Обидов 1951 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 1972 йилда Андижон пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Андижон сув иншоотлари қурилиш трести учинчи қурилиш-монтаж бошқармаси устачилигидан бошлаган. Турли йилларда қурилиш трестининг иш бошқарувчиси, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи, технологик жамлаштириш бошқармаси бош муҳандиси, трест бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 1988—1993 йилларда Марҳамат тумани ҳамда Андижон шаҳрига раҳбарлик қилган. 1993—1996, 1997—2004 йилларда Андижон вилоятини бошқарган. 1996 йилдан 1997 йилга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

1994 йилдан 2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган. У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасини бошқариб келмоқда.

Обидов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1998 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган. Бироқ 2004 йилда унинг унвони номаълум сабабларга кўра қайтариб олинган. Хорижий оммавий ахборот воситаларида унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани таъкидланади.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида унга Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижон ҳокими Паралимпиада ғолиби ва рекордчиси Бобур Омоновга икки хонали уй совға қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Токио-2020 Паралимпия ўйинлари олтин медали совриндори Бобур Омоновга Андижон шаҳридан 2-хонали хонадон совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Унда сўзга чиққан Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилган, ядро улоқтириш бўйича Паралимпиада рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритган Бобур Омоновга Андижон шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган 16 қаватли уйдан 2-хонали хонадон калитини, чемпионнинг мураббийи Мавлон Ҳайдаровга 50 миллион сўм пул мукофотини топширган. Шунингдек, Паралимпия иштирокчилари Фирдавс Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев, Муслима Одилова, Бекжон Чеваров, Темур Ғиёсовларга ўз миннатдорлигини билдириб, эсдалик совғалари билан тақдирлаган.

Тадбирда таъкидланишича, Бобур Омоновга «Ўзбекистон ифтихори», мураббий Мавлон Ҳайдаровга эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилган, Паралимпия иштирокчиси Темурбек Ғиёсов эса «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

@daryo_live
Чемпионнинг уйини қандай топганимиз ҳақида

Бугун Паралимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, рекордчиси Бобур Омонов ҳақида материал тайёрлаш учун Марҳаматга бордик. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида устози билан қўнғироқлашдик. Мавлонбек ака айрим сабабларга кўра узрини айтиб, манзилни тушунтирди. Бир амаллаб кўчасига кириб бордик. Машинада борар эканмиз, бирдан текис кетаётган йўл тугаб, ўнқир чўнқир йўллар бошланди. Шеригим Элёр ака шу ерда "Уйга етиб келдик" деди. Анча бор десам ҳам қўярдай қўймай асфальт тугаган жойдаги уйга тўхтади. Ўша ерда боллар турган экан. Улардан чемпионни уйини сўрасак, шу ер деб турибдида. Агар чемпионни кўргани борсангиз кўчанинг ямалган жойлари тугаган ерда тўхтаб бир сўраб қўёрасизлар, ана қиса.

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...
Манбалар асосида
Т.НИЗОМ тайёрлади.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлади. Укалардан бири вафот этди

Андижон туманида яшовчи фуқаро келишмовчилик сабаб ўгай укаларини чопиб ташлади. Улардан бири кўп жароҳат олиши оқибатида вафот этган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 7 сентябрь куни соат 17:00 да Андижон туманининг «Жаҳонобод» маҳалласида яшовчи фуқаро М.С. ўгай укалари — вояга етмаган Р.С. ва И.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уларга чопқи билан зарар етказган.

Ўгай ака жанжал давомида дарахт шохларини чопиш учун мўлжалланган чопқи билан Р.С.нинг бош, бўйин, елка, қўл, оёқ ва сон қисмларига уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари етказган ва унинг ўлимига сабаб бўлган. Шунингдек, ака яна бир укаси И.С.нинг ҳам бош, бўйин, елка, қўл қисмларига уриб, оғир турдаги кўплаб тан жароҳатлари етказган.

Айни кунда ҳолат юзасидан М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.С.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижонда Labо ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида Labо автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Натижада пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 сентябрь куни соат 11:00 да Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро У.Х. Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида жойлашган «Лемон» қўшма корхонаси қаршисида Labо автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган 38 ёшли аёлни уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Воқеа жойи ўрганилганда йўлга ётиқ чизиқлари чизилгани, йўл белгилари мавжудлиги, куннинг ёруғ вақти, йўлнинг қатнов қисмида нуқсонлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Пиёда 20 метр атрофида яқин оралиқ масофада пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлса-да, йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вақтида автомобиль ҳайдовчиси уни кўрмасдан уриб юборган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@daryo_live
Коронавирус ҳам ўзимизники бўлиб қолди. Бу коронавирус ўлгурни сайловолди пахта қўйишини қаранг. Шунча чекловларни ўйлаб ўтирмасдан шартда бекор қивордия.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Зарина Мадраҳимова Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси. 2021 йилда Андижон вилояти ҳокими стипендияси совриндори. Турли кўрик-танлов, илмий-амалий конференциялар иштирокчиси. Йигирмадан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Мақолалари республика ва халқаро журналларда (Полша, Ҳиндистон, АҚШ, Россия каби мамлакатларда) чоп этилган.
Заринанинг икки оёғи соппа-соғ бўлса ҳам, қўл ва бармоқларида айрим нуқсонлар билан дунёга келган. Кулиб турган юзларида ўзбекона латофат, кўзларида ҳаётга муҳаббат ва ишонч балқиб турган 22 ёшли бу қиз имконияти чекланган бўлишига қарамасдан жудаi катта муваффақиятларга эришмоқда. «Дарё» мухбири у
билан суҳбат қурди.

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​МИБ UzAuto Motors’дан давлат фойдасига 257 млн сўм бож ундирди

Мажбурий ижро бюроси Асака тумани бўлими томонидан суд қарорига асосан UzAuto Motors акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 257 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 13 августидаги қарорига асосан даъвогар Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги UzAuto Motors АЖ ҳисобидан республика бюджетига 257 миллион 679 минг 319 сўм давлат божи ундирилиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида корхона томонидан республика бюджетига белгиланган маблағлар ундирилиши таъминланди.

Қўшимча қилинишича, келгусида мазкур пулларнинг маълум бир қисми «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

@daryo_live