Forwarded from Daryo — LIVE
Хонобод шаҳри ҳудудида 68 гектар майдонда сунъий кўл ҳавзаси ташкил этилади
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги «Кампирровот» маҳалласи ҳудуди, Андижон сув омбори атрофидаги 68 гектар ер майдонида сунъий кўл ҳавзаси ташкил этилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Андижон вилоятига ташрифи давомида ички туризмни ривожлантириш, хусусан, Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш бўйича кўрсатма берган. Ушбу топшириқ ижросини амалга ошириш мақсадида бир йил давомида шаҳар ҳудудида ўрганишлар олиб борилган. Натижада Андижон сув омбори атрофи — шаҳарнинг «Кампирровот» маҳалласи ҳудудида сунъий кўл ҳавзаси ҳамда турли дам олиш масканларини қуриш бўйича лойиҳа тайёрланган.
Лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмга яқин бўлиб, ушбу маблағларга сунъий кўл ҳавзасини ва унинг атрофида автомобиль йўли, вело ва пиёдалар йўлакларини қуриш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, ичимлик суви ва оқова суви қувурини қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, кўл атрофида 300 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари, овқатланиш жойлари, кўнгилочар ва бошқа хизматлар ишга туширилади. Лойиҳани қуриш ишлари 2021—2022 йилларга мўлжалланган.
Хонобод шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича туркиялик лойиҳачилар ва инвесторлар билан музокоралар олиб борилмоқда.
@daryo_live

Forwarded from Daryo | Расмий канал
«Кимгадир муҳтожлигимни англаб етган куним яшашдан тўхтайман». Имконияти чекланган бўлса-да, муваффақиятларга эришаётган андижонлик Зарина ҳикояси.
Батафсил — http://dy.uz/Xs3gu

Жалақудуқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг барча устоз ва мураббийларига бағишланади. Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!!!
- - - - - - - - - - -
Посвящается всем учителям и наставникам 3-ей общеобразовательной школы Джалалкудукского района. С праздником дорогие учителя
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji

YouTube
Жалақудуқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг барча устоз ва мураббийларига бағишланади.
Жалақудуқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг барча устоз ва мураббийларига бағишланади. Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!!!
Посвящается всем учителям и наставникам 3-ей общеобразовательной школы Джалалкудукского района. С праздником дорогие…

29 сентябрь – Андижон округи ташкил этилган кун
1926 йилнинг 29 сентябрь куни ЎзССРнинг районлаштириш бўйича тузилган комиссиясининг қарорига асосан мавжуд 7 та вилоят ва 25 округ ўрнида 10 та -Андижон, Бухоро, Зарафшон, Қашқадарё, Самарканд, Сурхондарё, Тошкент,Фарғона, Хожант ва Хоразм округлари ташкил этилган.
Шу куни Андижон округи таркибида Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Жалақудуқ, Марҳамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Косонсой, Норин, Шўрқўрғон, Янгиқўрғон туманлари ҳам ташкил этилган. Жорий йилда ушбу туманлар ташкил этилганига 95 йил тўлган бўлсада ҳеч қандай тадбирлар ўтказилмади. Менимча 100 йилликни дахшат қилиб ўтказишади.
1930 йил 30 июлда СССР ҳудудидаги бошқа округлар каби Андижон округи ҳам бекор қилиниб, унинг туманлари тўғридан тўғри Ўзбекистон ССРга бўйсундирилган.

Кечиккан табрик
Ассалому алайкум! Ҳайрли оқшом қадрдонларим. Ҳар гал байрам олдизларим ҳақида хотираларимни ёзгим келади. Лекин негадир ҳеч ҳам битикларни қоралаш насиб қилмайди. Аммо бугун йўқларини хотирлаб, борларини бир оғиз табриклаб қўймасам бўлмайди.
Илк сабоқни менга Рахмонова Наталья Александровна берган бўлса 9 йил давомида Муқаддас Исмонова, Барчиной Мирзаҳамддмовна, Гўё Муҳаммедовна Мавлюда Нурмуҳаммедова, Мавжуда Маҳмудовна, Шоира Нугмановна, Барно Абдувахобовна, Дилрабо Маҳмудовна, Шохиста Болтабоевна ва бошқалар(айримларининг исмларини эслолмаган бўлсам уларнинг барчасидан узримни сўрайман)дан таълим олдим. Коллежда Дилшобек Сулаймонов, Наргиза Саттиева, Машъалбек Бўтабоев, Мунира Садирова, Қаҳрамон Нурматов, Дилмурод ака, Ориф ака (фамилиялари эсимда йўқ) ва бошқалардан касб-ҳунар сирлари, қандай ишлашни ўргандим.
Журналистиканинг бошланғич сир-асрорларини Раҳима Абдураҳмонова ҳамда Нажмиддин Икромийдан ўргандим. Шунингдек, бугунги кунга қадар етиб келишимда Шукрилло Ҳайитохунов, Мавлуда Каттахўжаева, Қобилжон Асқаров, Ҳабиб Сиддиқ, Рустам Эшонов, Нурилло Нўъмонов, Назиржон Саидов, Саидаҳмад Шукуров, Ғолибжон Абдуллаев, Шефие Иманкулова, Умида Абдуллаева, Муҳаббат Отамирзаева, Гулжаҳон Жабборова, Акбаржон Назаров, Нилуфар Юлдашева, Махпура Артиқова, Фаҳриддин Убайдуллаев, Леонид Орлов, Азам Қодиров, Азизбек Абдувалиев, Жамшид Ниёзов, Гульнара Бабажонова, Наргиз Қосимова, Беруний Алимов, Акбар Нурматов, Гулмира Шукуроваларнинг ҳам хиссаси беқиёс. Бундан ташқари иш фаолиятимда ўзларининг маслаҳатларини аямаган Дилфузахон Иминжонова, Садбархон Мамитова, Жамшид Раҳмонов, Абдураҳмон Алимов ва бошқаларни ҳам тилга олмасам бўлмас. Агар устозларимни санайдиган бўлсам анча вақт кетиши аниқ.
Буларни бекорга тилга олмадим. Уларнинг ҳар бири мен учун азиз ва ҳурматли. Аввало, ёшлик қилиб, кимнингдир кўнглини оғритган бўлсам узр сўрайман.
Ҳурматли устозларим, мураббийларим барчангизни чин қалбдан бугунги касб байрами билан табриклайман. Сиҳат-саломатлик, тинчлик-ҳотиржамлик ҳеч қачон тарк этмасин.

Malibu’ga qiziqib sportga kirgan, qisqa muddat ichida Paralimpiya o‘yinlari chempioni va rekordchisiga aylangan Bobur Omonov bilan intervyu.
Boburjonning sportga kirib kelish tarixi, g‘alaba yo‘lidagi qiyinchiliklar va kelgusidagi rejalari haqida
Batafsil — http://dy.uz/RYLrh
Aʼzo boʻling 👉 @Jurnalist_kotib

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан бошлаб свет ва газни ўчириш маросимларини бошланганлигини тантанали равишда эълон қиламиз.
Айтишларича, Ўшда қор ёғипти. Бу ёғига кўмир ғамлашни ҳам бошлорамиз
Aʼzo boʻling 👉 @Jurnalist_kotib
Айтишларича, Ўшда қор ёғипти. Бу ёғига кўмир ғамлашни ҳам бошлорамиз
Aʼzo boʻling 👉 @Jurnalist_kotib
Forwarded from Daryo — LIVE
Миллат ойдинлари: Абдулла Қодирий ҳовлисида ўтган кун
1938 йилнинг 4 октябрь санасини унутиш қийин. Шу куни Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Худойберган Девонов, Раҳим Иноғомов, Усмон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби миллат ойдинлари отилган.
Халқ фарзандларининг хотирасини абадийлаштириш, меросини кенг ўрганиш учун бир қанча ишлар қилинмоқда. 2020 йилнинг 28 мартида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан адиб Абдулла Қодирий хонадони ҳам уй-музейга айлантирилди. «Дарё» ёзувчи яшаб ижод қилган, фарзандлари улғайган Шайҳонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасидаги хонадонда бўлиб, қайсидир маънода, тарих билан юзлашиб қайтди.
Батафсил

Раҳматли Абдуғулом ака билан умрининг охирги дамларида – 6 ойча бирга ишлашлик насиб қилди. Ҳар гал таҳририятга келганида ижодий суҳбат қурардик. Ўзининг шеърларидан ўқиб берарди. Ўзбекистон халқ хофизи Шерали Жўраевнинг чинакам шинавандаси, шералипарастлардан эди. Унинг бир орзуси бориди. Суҳбатларимиздан бирида ўша орзусини айтиб берганди.
- Илҳом Жўраев билан ижодий ҳамкорлик қиламиз. Бир-иккита шеърларимни куйга солди, ажойиб қўшиқ бўлди. Шохжаҳон Жўраев билан ҳам уч-тўрт маротаба ижодий давраларда, тадбирларда кўришганмиз. Ўшанда Шохжаҳон Андижончаданам шўх бир қўшиқ айтмоқчиман, деганди
“Атлас куйлакда зулфинг, нозик белинг сийпалар.
Товус каби товланиб, жон олишга шайланса” деб бошланадиган шеъримни бергандим. Маъқул келибди чоғи айтганакан. Шу бирдан бир орзуим Шеракамни ҳам кўриб, суҳбат қурсам дейман, деганди.
Минг афсуси, бу бевафо ҳаёт Абдуғулом акани эрта олиб кетди. Орзулари ушалмади.
Куни кеча, компьютеримни титкилаб шу қўшиқни топиб олдим. Гоогледан поискка берсам чиқмади. Ютубда ҳам йўқ экан. Эшитинг, бир мазза қилиб ўйнанг.
Айтарим, шоирнинг руҳи шод бўлсин, илойим.
https://www.youtube.com/watch?v=xNv7JWpW8rw

Шохжаҳон Жўраев - Занжир / Shoxjahon Jo‘rayev - Zanjir
Сўз муаллифи: андижонлик шоир Абдуғулом Абдуғани.
Раҳматли Абдуғулом ака билан умрининг охирги дамларида – 6 ойча бирга ишлашлик насиб қилди. Ҳар гал таҳририятга келганида ижодий суҳбат қурардик. Ўзининг шеърларидан ўқиб берарди. Ўзбекистон халқ хофизи Шерали…

Forwarded from Олтин воҳа
ЁМҒИР РОМАНТИКАСИ ТУГАДИ – КОММУНАЛ ТИЗИМЛАРДА МУАММО БОШЛАНДИ
💡Ўрта Чирчиқ. Қорасувда электр йўқ.
⚠️Ёмғир – Қибрайда электр йўқ дегани.
🚰Олмалиқ. "Тинчлик" МФЙ да нотинчлик – сув муаммоси.
🆘Пискент. Туман бўйича газ йўқ. Таъмир жараёни, бла, бла, бла...
🤦♂️Ўрта Чирчиқ. "Қурилиш" МФЙ Боғишамол кўчасида электр шит портлаган. Кечадан бери свет йўқ. Масъулларнинг телефони ишламаяпти, алоқа йўқ (айтганча, алоқа вазиримиз ҳам Ўрта Чирчик туманида яшайди), ҳатто "скорый" ҳам чақиришни имкони йўқ (фуқаролар мурожаатидан).
⚡️Қибрайда Қурилиш маҳалласида, об-ҳаво ноқулай келгани учун электр таъминотида узилишлар бор.
⚡️ Олмалиқ. Камида иккита кичик туманда электр бутунлай узилган. Сабаб – авария.
⚡️ Бўстонлиқ. Сижжак қишлоғи электрсиз қолди.
⚡️Бўка. Деярли барча маҳаллалларда электр йўқ.
☎️Дарвоқе, сизда коммунал масалалар бўйича муаммолар юзага келса, (95) 145 20 56, (95) 514 20 56 рақамларига қўнғироқ қилинг. Лекин, бу рақамлар узлуксиз ишлашига ва нафи тегишига @oltin_voha кафолат бермайди.
🤦♂️P.S. Кстати, солиқларни вохтида тўлаларинг, хопми? Муаммонг бўлса, мана, қадрдон Миллий гвардия кеч кузакда аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганаяпти (Level 99 уже). Умуман олганда, бутун дунёда очлик ҳукмрон, халқ бетўхтов шукр қилиши керак.
Ҳай, тинчлик бўлсин оламда)))
@oltin_voha

«Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёшида бир оёғидан айрилган, бироқ меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамаган андижонлик косиб ҳикояси
Улуғбек Аҳмедов Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ шаҳарчасидан. Бу ҳудуд қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилояти билан чегарада жойлашган. Ёрқишлоқнинг 10 га яқин маҳалласида 40 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисми деҳқончилик, боғдорчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. 56 ёшни қоралаб қўйган Улуғбек ака айни ишлаб оила тебратадиган вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралиб қолган. Шундай бўлса-да, ўзидаги тушкунликни матонат билан енгиб, йигирма беш йилдирки, шаҳарча марказида пойабзал таъмирлаш билан шуғулланиб келади. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.

Daryo.uz
«Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёшида бир оёғидан айрилган, бироқ меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамаган андижонлик…
У даставвал ҳаммаси тугади деб ўйлагани, бироқ...