Jurnalist-kotib
168 subscribers
490 photos
108 videos
555 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Андижон вилояти Бўстон (собиқ Бўз) тумани ҳокими Садбархон Мамитова 31 июль куни оғир хасталикдан вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

«Дарё» мухбирининг қайд этишича, Садбархон Мамитова июнь ойидан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида ичак касаллиги бўйича даволанаётган эди. Маълумотларга кўра, Садбархон Мамитова 2013—2015 йиллар оралиғида ўт пуфагида мавжуд хасталик боис жарроҳлик муолажасини олган.

«Ўт пуфагини лазер нури орқали олиш жараёнида нур ичак тизимларига шикаст етказган ва йиллар давомида чириш ҳолатига олиб келган. Июнь ойида касаллик белгилари кучайиши оқибатида у яна жарроҳлик столига ётқизилган эди», — дейди Мамирова хонимнинг «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган яқинларидан бири.

Маълумот учун, Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижоннинг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982—1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган. У узоқ йиллар Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган

Хусусан, 2007—2008 йилларда туман ҳокими ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган, 2011—2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилган.

У 2020 йилнинг 4 мартидан буён Бўстон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Маълум қилишларича, Садбархон Мамитованинг жаноза маросими 31 июль, шанба куни соат 16:00 да Жалақудуқ туманида бўлиб ўтади.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баракалла, Муаттар!!!
Токио Олимпиадасида оғир атлетика бўйича - 55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган андижонлик Муаттар Набиева икки кураш баҳсларига кўра умумий ҳисобда 212 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, 4-ўринни эгаллади. Шу билан Набиева Олимпиададаги ўз иштирокини якунлади.
Бироқ Муаттар Набиева даст кўтаришда 98 кг оғирликни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди.
"Дарё" мухбири Муаттарнинг хонадонида бўлиб, унинг отаси Абдулла Иминов билан суҳбатлашди. Интервью мобайнида Муаттар телефон орқали мусобақадан сўнг яқинлари билан суҳбатлашган. Ушбу ҳаяжонли дамларни камерага мухрлишга уриндик.
Барча оталарга шундай бахт насиб этсин!!!
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Малибу" ходисаси ҳақидаги хабарни эшитиб мана шу сериалнинг айнан ушбу қисми ёдимга тушди.
Мабододе, бизда вилоят ҳокимини қайсидир ГАИ ходими ҳолатини тасаввур қилаяпман.
Короче, постоянно проблема жасаб
жураверасан.


Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижонда автомашина салони ичида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этди
Асака туманида юк автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салони ичида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада
вафот этди.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
404
Mabodo yo‘qolib qolsam sud va prokuraturaga borib, izlab ovora bo‘lib yurmanglar, to‘g‘ri ashetga bororasizlar yesli chto
Kanalga ulanish uchun:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Andijonda 1 gektar yer uchun hokim qarorini chiqarib, kadastr hujjatini rasmiylashtirib berish evaziga 50 ming dollar so‘ragan mansabdor qo‘lga olindi.

Batafsil — http://dy.uz/V5G7L

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Шахсий намуна. Ўзбекистонда вилоят ҳокимларининг деярли бари коронавирусга қарши эмланган
«Дарё» мамлакатдаги 14 та энг йирик ҳудуд етакчилари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларининг эмланганига доир маълумотларни бир саҳифага жамлади. Очиқ маълумотлар ва ҳудудий ҳокимлик органлари берган ахборотга кўра, шу вақтгача камида тўрт ҳоким коронавирусга чалинган, айнан шу сабаб билан уларнинг икки нафари ҳали ҳам эмланмаган. Эслатиб ўтамиз, 7 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда 6,82 миллиондан ортиқ одам вакцинация жараёнига қамраб олинган.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Сиз ишлаётган ташкилот раҳбарияти томонидан металломга пул йиғиляптими?
Anonymous Poll
17%
Ҳа
79%
Йўқ
4%
Мажбурий-иҳтиёрий равишда ушланиб қолмоқда
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижонда шаръий никоҳдаги эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёл 4 йилга қамалди

Андижон шаҳридаги Саховат уйида шаръий никоҳдаги эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди Умаржон Мирзаабдуллаев хабар берди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида жойлашган Саховат кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида доимий яшовчи Жамила Қаюмов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) 2018 йилдан буён шаръий никоҳ асосида фуқаро иккинчи гуруҳ ногирони Умирбек Матисақов билан бирга яшаб келган. Жуфтлик 2019 йилнинг 1 декабрь куни биргаликда телевизор кўриб, спиртлик ичимлик ичган. Шунда Умирбек хотинига жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришни таклиф қилган, Жамила эса рози бўлмаган. Натижада Умирбек уни мажбурламоқчи бўлганида жаҳли чиқиб, унитаз қопқоғи билан эрининг бошига бир неча марта уриб, унга тан жароҳати етказган.

«Ўша пайтда важоҳатда эдим. Унинг қилиғидан ғазабланганим учун ақлим жойида эмасди. Шу сабабли ҳозир нима билан урганлигимни эслай олмайман. Тўғри тушунасизлар деган умиддаман, мен ўзимни ҳимоя қилиш учун шундай қилганман. Ҳар қандай жазога тайёрман, қилмишимдан афсусланмайман», — дейди судланувчи.

Судда Жамила Қаюмова Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «д» (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижон туманига 13 йил ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов пневмониядан вафот этди

Андижон вилоятининг Андижон туманига ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов 2021 йил 12 август куни 78 ёшида пневмония асоратларидан вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Ҳасанбой Ҳакимов 1943 йил Андижон туманида туғилган, Андижон пахтачилик (ҳозирги қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар) институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида слесар, «Асака мотор таъмир» корхонасида директор ўринбосари, бош муҳандис, директор лавозимларида ишлаган. 1987—1993 йилларда вилоят агросаноат бирлашмаси раиси ўринбосари, «Ўзселхозтехника» вилоят бирлашмаси раиси каби масъул вазифаларда фаолият кўрсатган.

1993 йилдан 2006 йилга қадар Андижон туманини бошқарган. Шунингдек, ўша йиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган.

@daryo_live
Андижонда вояга етмаган бола ЙТҲ содир этди. Оқибатда унинг 13 ёшли укаси вафот этди
Андижон вилоятининг Андижон туманида 16 ёшли вояга етмаган шахс автомобилни бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги деворга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда автомашина йўловчиси, ҳайдовчининг 13 ёшли укаси оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
Хўжаобод ҳокимининг биринчи ўринбосари Икром Тешабоев юрак хуружи ва пневмониядан вафот этди

Андижон вилоятининг Хўжаобод туман ҳокими биринчи ўринбосари Икром Тешабоев 41 ёшида юрак хуружи ва пневмониядан вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Икром Тешабоев 1980 йилда Хўжаобод туманида туғилган бўлиб, 2008 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини сиртдан тамомлаган. Турли йилларда Хўжаобод туманидаги ширкат ва фермер хўжаликлари ҳисобчиси, 2008—2019 йилларда туман статистика бўлими бошлиғи, туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими мутахассиси, иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, 2019—2020 йилларда Хўжаобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 2020 йилдан буён Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

@daryo_live
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
Режабали Камолов: "Бизда полиомиелит касаллиги тамомила тугатилди», деган иддаолар ҳаётимни ўзгартириб юборган
Жалақудуқ туманидаги Абдуллабий қишлоғининг «Ибрат» маҳалласида яшовчи аҳолининг салмоқли қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади. Ҳудудга йўлингиз тушса, урф-одат, анъаналарнинг яқдиллик билан, бир ёқадан бош чиқариб ўтказишларини кўрсангиз, ҳавасингиз келиши аниқ. Икки миллат вакилларининг ришталари нафақат дўстлик, балки, қуда-андачилик билан ҳам янада мустаҳкамланган. Қаҳрамонимиз Ражабали Камолов айнан ушбу ҳудудда яшайди. 1972 йилда таваллуд топган Ражабали, қисмат экан, айни болалик пайтида, ҳамма қатори ўйнаб куладиган, билим оладиган маҳалида 1-гуруҳ ногирони
бўлиб қолган.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
#Билиб_қўйган_яхши
Беморликни чақирувчи сўзлар
Немис психотерапевти (келиб чиқиши эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан.
Инсоннинг физиологик органлари фаолиятига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ деб ҳам аталади.
Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.
Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган сўзларимизни органларимиз буйруқ, команда кўринишида бажариб, маълум аъзоларнинг иши издан чиқар экан.
1. "Барчаси менинг бўйнимда", "муаммолар менинг бўйнимда" деган кишиларда - остеохондроз ривожланиши;
2. "Барчаси жонимга тегди" деганларда - ўсмалар ривожланиши;
3. "Юрагимга қаттиқ олдим" деганларда - юрак инфаркти ривожланиши;
4. "Муаммолар менга бош оғриғи бўлди" деганларда - мигрень ривожланиши;
5. "Қонимни ичишди" деганларда - қон касалликлари ривожланиши;
6. "Сабр косам тўлди" деганларда - гипертония ривожланиши.
7. "Эшитгим келмайди, ўчир" деганларда - гаранглик ривожланиши;
8. "Асабимни синама" деганларда - депрессия ривожланиши;
9. "Ҳаётимда қувонч йўқ" деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларнинг қилиғини ҳазм қила олмаслик - ошқозон яраси касалликлари ривожланиши;
11. "Ўлгудек чарчадим" деганларда - урологик хасталиклар ривожланиши исботланган.
Доимо саломат бўлишни истасак, ўзимизга айтаётган сўзларимизга эҳтиёт бўлайлик.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​«Машинада чиройли кийиниб, дадаси билан кетаётган болаларни кўриб, ҳавас қиламан». Автомашина ғилдирагини қорайтириб, пул топаётган андижонлик бола ҳикояси

Андижон
вилоятида онаси томонидан калтакланиб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келингани айтилган бола воқеаси интернетда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа юзасидан тегровга қадар текширув бошлангани хабар берилди. Бош прокуратура матбуот хизмати бола манфаатларини кўзлаб, Андижон туман халқ таълими бўлими, болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан «Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида» Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритгани маълум бўлди.

Шу воқеадан сўнг «Дарё» мухбири Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, чорраҳаларда туриб, автомобиллар ғилдирагини қорайтириб бериш хизматини таклиф қилаётган болаларни кузатди ва уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

«Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган Беҳруз Аҳмаджоновнинг айтишича, у 6-синфда ўқийди. Бир неча йил аввал ота-онаси ажрашган. Беҳруз машина ғилдиракларини қорайтириш орқали кунига ўртача 30-40 минг сўмгача пул ишлаб топади.

«Ота-онам ажрашган. Ойим ва синглим билан бувимникида яшаймиз. Шаҳардаги мактабларнинг бирида 6-синфда ўқийман. Дарсдан чиқиб, шу ерда тирикчилик қиламан. Ҳозир ёзги таътилда кундузи бошқа жойларда иш қилсам, кечга яқин ғилдирак қорайтираман. Бир кунда ўртача 30-40 минг сўм топишим мумкин. Гоҳида умуман ишлаб тополмайман. Онам темирчилик бозорининг орқасида жойлашган савдо мажмуасида фаррошлик қилади. Эрталаб кетиб кечга яқин қайтади. Бола бўлсам ҳам онам бизни деб бошидан қийинчиликларни ўтказаётганини ҳис қиламан. Тўғрисини айтаман, онам борлиги учун мен ўзимни бой ҳисоблайман. Отасиз бўлсак-да, бировдан кам жойимиз йўқ. Дадам тирик бўлса ҳам биздан умуман хабар олмайди. Ҳаттоки, алимент ҳам тўламайди. Аслида бизга унинг пули ҳам, бошқа нарсаси ҳам керак эмас, оталик меҳрини берса бўлгани эди. Афсуски, эслаб ҳам қўймайди. Гоҳида шуларни ўйлаб, ўзимни кераксиз одамдек ҳис қиламан.

Батафсил

@daryo_live
Смотрите "Islom Karimov - Afg‘onistonda tinchlikni o‘rnatmasdan o‘zimizni tinch deb hisoblay olmaymiz" на YouTube
https://youtu.be/ScXYeNgtdDE
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Бўстон туманига тадбиркор аёл ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Бўстон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Бўстон тумани ҳокими лавозимига тадбиркор аёл — Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Санобархон Носирова номзоди тавсия қилинган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Санобархон Носирова 1970 йил Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини, 2005 йилда эса Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992 йили Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникуми ўқитувчилигидан бошлаган.

1995—2008 йилларда «Ғаллабанк»нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган. 2008—2012 йилларда Қўрғонтепа тумани «Буюк турон инвест» кредит уюшмасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Носирова Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.

@daryo_live
Бизни мактаб ҳам Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган челленжда қатнашяптикан. Мактаб директори ва маънави-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳам ўқитувчиларга намуна бўлиб Ватан ҳақида шеъри ўқибди. Видео сифати ўлмасин деб ютубга қўявердик.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji