40.6K subscribers
15.9K photos
8.25K videos
340 files
25.4K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгил ўртаб,  соғинчлардан қийналса жон,
Азоб бериб,  тилса агар дилни хижрон,
Ёдга тушса ёшликдаги алвон-алвон,
Томлардаги лолаларни соғинарман.

Бахор келиб,  ёғса бахор ёмғирлари,
Кўм-кўк либос кийса дала, боғ, қирлари,
Хузурланса юрагимнинг бир ерлари,
Ёшликдаги далаларни соғинарман.

Арғумчоқдек тизилишиб учса қушлар,
Бу манзара оғушлари дилни хушлар,
Болаликни ёдга солса ажиб тушлар,
Ёшликдаги жолаларни соғинарман.

Олтин барглар тўкканида кузги боғлар,
Сокинликни солиб дилга,  эзган чоғлар,
Тинглаганда кетгазгучи дилдан доғлар,
Ёшликдаги нолаларни соғинарман...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌟                  🌙                🌟🌟
   🌟🌟ХАЙРЛИ  ОҚШОМ🌟🌟
🌟🌟                                       🌟🌟
Баъзи инсонларни кўриш шарт эмас.
Уларни чиройли қалбларини
яхши кўриб қоласиз.
Кўз кўрмасада қалблар хамиша улар билан бирга.

🌟🍃🌷🌸🌺🌸🌷🍃🌟

Шундай меҳрли инсонларим,
борингизга шукур

ЯХШИЯМ БОРСИЗ
.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Янги тонг муборак  бўлсин!😊

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик ато этиб, барчамизни касалликдан омон сақласин!🤲

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин



http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Қуръонда тарбия

Одамлар билан муомала қилиш хусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар

• Ислоҳ қилинглар

• Адолатли бўлинглар

• Масхара қилманглар

• Мазах қилманглар

• Лақаб қўйманглар

• Ғийбат қилманглар

• Жосуслик қилманглар

• Гумондан четда бўлинглар


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур


БИРОВГА ЮҚМАЙДИ
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ

✍️Хуршид Карим
🎙Рамзиддин Эгамбердие

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Умр Тангрининг одамзодга ўлчаб берган омонатидир. Биз эса кўпинча, уни беҳуда ўтказиб, омонатга хиёнат қиламиз.

Ўткир Ҳошимов


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йиғлаб эшитадиган рибоят бўлибди...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Қушдек осмонда учишни ўргандик. Балиқдек сувда сузишни ҳам ўргандик. Энди эса ер юзида одамдек яшашимиз қолди!

Бернард Шоу


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Бир араб йигит сўконғич ва уятсиз сўз гапираётган бир одамни кўриб, деди:

- Аллох одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағ орасида қилибди.

Энди уни сукут билан яшир...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат


"Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар" деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

©️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
... ~ Бир болакай кирди масжидга,
Ўзи эди жуда ҳам ҳомуш.
.... ~ Масжид ахли ундан сўрдилар:
«Болажоним келдинг,не юмуш?»

.... ~ Шунда бола чуқур хўрсинди,
Кўзларига бир оз олиб ёш.
.... ~ Ва болакай жавобан деди:
«Аллоҳимдан бор эди сўраш.

.... ~ Айтинг бобо, айтинг амаки,
Худо мени эшитадими?
.... ~ Масжидда ким айласа тилак,
Шу тилакка етишадими?»

.... ~ Дедилар:- "Айт не тилагинг бор?"
Ҳайрон бўлиб сўз қотди бобо.
.... ~ «Чин кўнгилдан, соф ният ила,
Сўрасанг гар беради Аллоҳ ».

.... ~ Гўдак шунда қараб к,иблага,
Кўз ёшларин тўкди яширмай.
.... ~ Жажжи қўлин очиб дуога,
Бир нарсалар дер эди тинмай.

.... ~ Шунда мулла унга сўз қотди:
«Дуоингни эшитсин хамма,
.... ~ Сен учун биз ҳам дуо килайлик,
Ўтинчингни эшитса зора ».

.... ~ Овозини баралла очиб,
Деди:«Аллоҳ, эй Художоним,
.... ~ Дуоимни қабул қил Эгам,
Қайтар менга Сен отажоним.

.... ~ Отамсиз мен қандай яшайман?
Бешикда зор йиғлайди укам.
.... ~ Айтгин Худо нима қилай ман,
Олгансанку, ахир онам ҳам ».

.... ~ Масжидга бир тушди совуқлик,
Ҳеч ким бир сўз, калом деёлмас.
.... ~ Мулланинг ҳам вужуди титраб,
Нечун билмам омин қилолмас.

.... ~ Мурғак гўдак, зор қақшаб йиғлаб,
Дуосини давом қилиб дер:
.... ~ «Художоним, жонгинам Худо,
Ҳеч бўлмаса онам қайтиб бер!»

.... ~ Бир он жимиб, сўнгра яна у:
Биламан, дер, улар қайтмайди.
.... ~ Дуоларим қабул қил эгам,
Жойларини Жаннат эт майли.

.... ~ Энди майли мен борай уйга,
Бешикдаги укам уйғонган.
.... ~ Сут овқатин беришим керак,
Бир озгина кечадан қолган.

.... ~ Лекин эрта яна қайтаман,
Жавобингни айтасан менга,
.... ~ Жаннатингдан жой берсанг агар,
Ўйинчоғим бераман Сенга».

.... ~ Қўлларини тортиб оминга,
Кўз ёшларин артгандай бўлди,
.... ~ Қўлларини қўйиб кўксига:
«Амакижон дуоим бўлди,

.... ~ Айтинг, Худо мени кўрдими?
Тилагимни эшитгандир-а?!
.... ~ Эртага ҳам келсам майлими,
Мендан жахли ҳеч чиқмасдир-а?!»

.... ~ Деди мулла осмонга қараб:
«Эй Аллоҳим, раҳмдил Эгам,
.... ~ Қудратингга шак шубха йўқдир,
Синовларинг турли хил бирам.

.... ~ Болажоним У дир раҳмдил,
Дуоингни албат эшитди,
.... ~ Ин ша Аллоҳ, Ота~Онангни,
Жойларини Жаннатдан этди!»

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
БИР ДОНА ТУХУМ
(бўлган воқеа)

Муҳаммаджон ака кўпинча дала ҳовлисида яшайди. Шаҳардаги уйига ҳар замонда бир келади. Кеча келган экан, қўшнисининг товуқлари кириб экинларни чўқиб ташлагани етмагандай омборхонадаги ем солинган қопдан анчагина емни ебди. “Барака топгур қўшни-ей, товуқларинг ҳам бор бўлсин”, деб уларни ўз уйига ўтказиб юборди. Ем солинган қопларнинг оғзини маҳкамлар экан, ўша ерда турган битта товуқ тухумини кўриб қолди. Бир кўнгли қўшнини чақириб, тухумни бервормоқчи бўлди-ю, аммо шошиб турганидан бу ишни эртага қолдирди.
Кейин баъзи ишларини битказди-да, керакли анжомларни олиб машинани ўт олдирди. Озгина йўл юргач ўзига-ўзи “Сен эртагача яшашнинг кафилини олганмисан? Пайғамбар алайҳиссалом намоздаги икки салом орасини ҳам омонат билганлар-ку!”, деб шартта ортга қайтди. Тухумни олиб, қўшнини чақирди. “Қўшни товуқларингиз бизнинг ҳовлига тухум қўйган экан, мана олиб қўйинг”, деди. “Қўявермайсизми, битта тухум экан-у, мен розиман”, деди қўшни Солижон ака. “Йўқ, у ёқдаги савол-жавобда нима дейман?” дейди Муҳаммаджон ака.
Мамнун бўлиб машинасини ҳайдаб кетган Муҳаммаджон аканинг елкасидан тоғ ағдарилгандек эди.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
▪️Ҳар бир инсон узоқ умир кўришни истайди, бунинг учун қуйидаги маҳсулотларни истисно қилиши ёки ҳеч бўлмаганда камайтириши керак.

Энг зарарли 10 та таом:
• 10-ўрин - Музлатилган махсулотлар.
• 9-ўрин - Ширинликлар.
• 8-ўрин - Маёнез ва кетчуплар.
• 7-ўрин - Дудланган гўштлар.
• 6-ўрин – Консервалар.
• 5-ўрин - Гўштли ярим тайёр маҳсулотлар (колбаса).
• 4-ўрин - Фаст-фуд.
• 3-ўрин - Фаст-фуд маҳсулотлари.
• 2-ўрин - чипс ва кракерлар.
• 1-ўрин - Ширин газланган ичимликлар.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#кўнгил

... Ман кимман?!
Бутун галактика узра кўз илғамас зарра...
Хатто ўз-ўзининг бир сониясига-да жавоб бераолмайдиган ожиза...
Лек чин манзилга етганда барча амалларига жавоб бериши шарт бўлган қул...
ман кимман?!
Жамики гуноҳликларига қарамасдан гўзал неъматлар ичра яшнаётган гул...
Муҳаббат таъмини тотган, Ишққа йўғрилган кўнгил...
Жамики гуноҳларига қарамасдан Раббим ўзи суҳбатига чорлаган, зикрига лойиқ топган бир дил...
ман кимман?!
Бугун борману, эртага йўқлик оламига сайр этувчи саёҳатчи...
Хатто, сезмайсиз ҳам йўқликларим...
Бир зарраман, лек Эгасидан умидвор бўлган хоқийлар насли...


Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЁЛ

Аёллар ҳақида қўрқинчли фактлар:

- Аёл йиғлаганда юрагининг вена қон томири узилади;

- Аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда 4 мартта таъсирчанроқ бўлади;

- Аёл депрессияга тушганда 72 кунлик хотирасини йўқотади

Шундай экан аёлни ҳеч қачон йиғлатманг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Катта мақсадингни ўлдирмоқчи бўлсанг, уни тор фикрлайдиганларга айт!



©️Стив Жобс

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор... Боқ, ёшликнинг орти қарилиқ, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир...
Фақатгина сабрнинг боши машаққат, адоғи эса роҳатлигини унутма...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌺Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌺Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌺 Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
☝️🏻Аллоҳ розилиги учун савоб умидида группаларга улашинг азизлар🥰

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Бу янги кун муборак!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!

Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Кўпроқ китоб ўқинг. Балки бошингиз осмонга тегмас. Лекин кўп ўтмай фикрингиз аниқ ердан узилади!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg