37.9K subscribers
16.2K photos
9.22K videos
340 files
26.8K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
​​Аёл қандай хилқат биласизми?...
Билмайсиз!.

Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан. Кўчада «чиройли» аёллар кўп. Буларни эса пули..
Ҳая келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам.. Кир, дазмол, кўча- ҳовли, болалар, идиш-товоқ... Ҳали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади. Ишданми...чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор...ҳа майли.

Кўчада «чиройли» аёллар кўп.

Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига, кичигининг эркалигига...хуллас ҳаммага ёқиб қолиш учун ҳаракат қилаверади. Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим. Касал қайнона демадим, инжиқ қайнота демадим, гапчи амма, қизини шу ҳовлига келин қилиб беролмаган хола демадим. Қолганини айтмадим.
Вазифаси шуда..денг. Уни жони 40 та денг. Деяверинг.

Сиз бирон марта бўлса ҳам аёлингизга ёқишга ҳаракат қилганмисиз. Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига меҳр берганмисиз? Менга сени омонат берган Роббимга ҳамд деганмисиз...

Касал бўлса ёқмайди. Эҳтиёжини инжиқлик, қалб оғриғини нозиклик...чарчоқларини ожизалик...хуллас таърифларингиз кўп.
Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг. Дунёингиз остин устун бўлгувси хайратни кўрмасангиз, одам эмассиз. Кўзларига қарай олишга хақлиман деб билсангиз...қаранг. Дош беролсангиз агар... унинг кўзларига қаранг.
Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар бир куни сизга «ёқиш» туйғусидан толиқиб қолмай туриб...аёлингиз кўзларига қаранг.


@jannatim_onajonim

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл фақатгина нафақа ва масканга муҳтож эмас.
Балки у қалбини тўлдирадиган чиройли сўзга ва хорғинлигини аритадиган меҳрга ҳам муҳтождир.

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕВГИ АБАДИЙ БЎЛСИН !

Шундай қўша-қаришлик
барчага насиб эцин 🤲

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик фақат пул билан қилинмайди…

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тавсия

ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

“Ҳикматлар чашмаси”

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И ОҚШОМ

🌙 Т И Л А Г И М 🤲

🌙 Орзулар саробидан
Армоннинг гирдобидан
🌙 Севгининг азобидан
Душманнинг кўзидан
🌙 Тухматнинг сўзидан
Бевафонинг ўзидан
🌙 Омад тарк этишидан
Бахт қўлдан кетишидан
🌙 Соғликни йўқотишдан
Аллох ўзи асрасин.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃💖

Хайрли тонг, тонгга етганлар...
Тундан ёруғлик томон ўтганлар...

Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин!

Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали,  нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин!

Кўп ишларга улгуриб қолайлик,  амал дафтаримиз хайрли иш амалларимиз баёнидан тўлиб тошсин!

Тонг хайрли, кун муборак қадрдоним!💖


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуода сабр сўрашни тўхтатинг…

Ибрат учун тарқатинг
👇🏻👇🏻

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ишонган нарсаларимизни ҳаётимизга жалб қиламиз!

Агар, сиз ҳаётнинг ажойиб эканига ишонсангиз, у ажойибдир.
Сиз уни қийин ва мураккаб эканига ишонсангиз ҳаёт худди шундай.
Сиз ҳаётдан доимо муаммо кутсангиз, муаммолар, албатта, келади.
Бордию, касал бўлишдан қўрқсангиз, хаста бўлишингиз турган гап!
Агар, муваффақиятга ишонсангиз, албатта, унга эришасиз!
Агар, сиз бахтни ишонч билан кутаётган бўлсангиз, у аллақачон йўлда...

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёмғир                                                                              
Сўзларингизни юксалтиринг, овозингизни эмас...
Гулларни ёмғир ўстиради, момақалдироқ эмас...!

© Жалолиддин Румий

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Етимнинг эҳсонини ейиш ғалатимасми?"

Ибрат учун тарқатинг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат

— Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
— Беравер.
— Онам меникида оилам билан турадилар.
— Саволингни бер!
— Онам меникида оилам билан турадилар..
— Саволингни бер, дедим!
— Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
— Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас! Энди саволингни бер!
— Бўлди, шайх, тушундим....

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Ҳа, аёл бўлиш айниқса она бўлиш қувончлари билан бирга машаққатли ҳамдир.

Бир томондан чақалоққа қарашингиз керак, иккинчи тарафда бошқа болаларингиз эътиборингизни истайди.

Ундан ташқари эрингиз норози чунки она бўлганингиздан бери унга эътибор камайиб кетган, ўзингизга қаролмайсиз, у худди кўп нарсани қурбон қилаётгандек, хотинидан баҳра ололмаётгандек ҳис қилади ўзини.

Яна бошқа томонда эса қайнона -қайнота норози, болаларига ўралашиб қолди, эмизишни баҳона қилиб ишдан қочади, "бизам бола туққанмиз", "чилламиз чиқмай далага чиққанмиз" ва ҳоказо.

Бир пайтнинг ўзида шунча вазифа шунча юк.

Қай бирига бўлишни билмай қоласиз.

Айтганча, энг асосийси қолиб кетибди. Ибодатларга ҳам улгуриш керак. Кечаси билан ухламай чиқиб саҳарга яқин қотиб ухлаб қоласиз ва Бомдодга уйғониш азоб.

Кун бўйи озгина ухлаб олиш орзусида юрасиз.

Ичингизда алам ва норозилик қайнамоқда аммо барибир қайнисингилнинг боласига жилмайиб майин оҳангда гапиришга, қайноға келса чаққонлик билан дастурхон ёзишга мажбурсиз.

Қўшни хола чиққанда салом-аликни қўйиқ қилмасангиз бўлмайди.

Ҳа, ўзбек аёли ва онаси бўлиш осонмас, Аллоҳ мадад берсин.

Қанийди мени тушунадиган одам бўлса деб ўйлайсиз аммо ҳечким сизни тушунмаётгандек фақат маломат қилаётгандек туюлади.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бировни устидан кулманг... 🥺

Фойдали ва ибратли сўзлар.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Сизда жуда муҳим сўзим бор. Бир дақиқа диққат қилинг!👇

Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни олиб қўйядилар. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билангина сиз Аллоҳнинг мағфиратига умид боғлаб турган бир пайтда сиздан юлиб олсалар...

Хўш, савол туғилади. Мен уларни қаердан орттириб олдим?
Мана сизга баъзи бир мисоллар 👇👇👇

●Сиз машинангизни бошқариб кетаётган чоғингизда қанчадан-қанча шахслар сизга йўлда қасддан ёки бехосдан ҳалақит қилиб юбориши мумкун. Сиз эса бунга ғазаб билан (у эшитса эшитмаса унга) ёмон алфозли сўзларни айтиб, ўтиб кетасиз... Охиратда шу шахс қаршингизда «сиз танимаган душман» бўлиб пайдо бўлади...

●Кўча кўйда қанчадан-қанча сиз танимаган шахсларни ёнингиздаги биродарингиз ёки танишингизга унинг кўриниши, кийими ёки ҳатти-ҳаракатларини айтиб мазаҳ қилгансиз ёки ғийбатини қилгансиз. Огоҳ бўлинг, сизнинг бу ғийбатингиз ёзиб олинган ва сиз ғийбатини қилган шахс эса сизга қиёматда «сиз танимаган душман» бўлиб зоҳир бўлади.

●Кимла биландир урушиб ёки тортишиб қолганингизда неча мароталаб унинг ўзини ёки ота-онаси ёки аҳлини ҳақорат қилгандурсиз... мана шулар қиёмат кунида қаршингизга «сиз билмаган душман» бўлиб келадилар. Сиз уларни ўзингиз билмаган холда охиратга тўплаб қўйган бўласиз...

● Кимла биландур суҳбатлашиб ўтирганингизда неча мароталаб қайсидир юрт ҳакида гап кетгандир? Ва ҳар сафар сиз, масалан «э ўша рус халқини ёки турклани... » деб уларга қарата ёмон алфозларни ишлатгандурсиз. Аммо шу сўзлар учун бир кун келиб тавон тўлашингиз ҳаёлингизга ҳам келмаган.

Бир тасаввур қилинг, қиёмат куни ҳар бир шахснинг ҳаққини бирма-бир қайтаришингизга тўғри келиб қолса, кимдан нажот тилайсиз.. Сиз танимаган, билмаган ва ҳаётда уларни кўрмаган халқ қаршингизда туриб сиздан ҳаққини талаб қилиб келган пайтда ким сизга ёрдам бера олади?

Аллоҳ таоло Ўз қовлида:
(Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя килурмиз.) ал-Анбиё 47.

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Халқ бир-биридан ўчини олади, ҳаттоки шохли қўчқордан шохсиз қўчқорнинг ўчи олиб берилади, ҳаттоки майда чумолидан бошқа бир чумолининг қасоси олиб берилади.(Ровий Аҳмад).

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз:
-Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади. (Муслим ривояти).

Аллоҳ хайрингизни берсин, қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?

Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра унга: "Аллоҳумма иғфир ли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг. 😊

Азиз биродарлар, қолганлар билан ҳам улашинг, токи бошқалар ҳам ўқиб ибрат олсалар ин шаа Аллоҳ қиёмат куни сизга ҳам ажри тегар. Аллоҳ барчамизни яхшиликлари ила мукофотласин, амийн!

✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йигитда бизларга катта ибрат бор. Видеони кўриб хулосани ўзингиз чиқазинг!

Аллоху Акбар

#ibrat

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Муҳаббат имтиҳони (Ҳаётий воқеа)

Ҳар гал олий ўқув юртларидаги имтиҳон жавоблари эълон қилинадиган кун яқинлашганда эр-хотин иккаламиз ширин хотираларни эслаймиз. Ўшанда ҳам имтиҳон эълон қилинадиган кун эди. Ўзимдан катта турмушга чиққан опам ва поччам билан институтга яқинлашарканмиз, мендан ҳам кўра опам кўпроқ ҳаяжонланарди.

— Ишқилиб, кирган бўлгин-да, талаба бўлгин-да, — опам ҳар икки гапнинг бирида шу гапни такрорлар, поччам эса, “шуни айт, шундай бўлсин”, деб уни қўллаб-қувватлаб турарди.

— Опа, ўзи ўн кундан бери нечта тестни тўғри ечдинг, энди нима бўлади, деявериб одамни зериктирдингиз. Энди ҳозир биламиз, ҳадеб куйиб-пишаверманг, — деб койиб бермагунимча битта гапни такрорлайверади.

— Сен ўқишга кирмасанг, мен дадамнинг олдида нима деган одам бўламан? Куёвим шу институтда ишлаб туриб ҳам, қизимга ёрдам бермабди-да, демайдими?

— Унақа демайди, хижолат бўлманг.

— Бўлди, Фази, (поччам опамнинг Фазилат исмини эркалаб Фази деб чақиради) сиқилаверма, ҳозир ҳаммаси аниқ бўлади.

— Почча, опамда фазилатли хислат йўқлиги учун ҳам Фазилат деб эмас, Фази деб чақирасизми?

— Йўқ-йўқ, нимага унақа дейсиз? – поччам кутилмаган саволимдан довдираб қолди.

— Майли, хижолат бўлманг, ҳеч кимга айтмайман, – яна кулгу билан институт дарвозасига келдик.

— Сизлар ўтириб туринглар, мен кириб чиқаман, — поччам мени аядими, ўзиними, бизни ташқарида қолдириб, ичкарига кириб кетди.

Орадан чамаси ярим соатлар ўтди ҳамки, поччам чиқавермади. Опам сал қолса, йиғлаб юборгудек алфозда. Яна ярим соат турсак, опамнинг юраги ёмон бўлиши аниқ.

— Опа, ўзингизни қўлга олинг, бу бор-йўғи ўқиш, эр олмасдан ташлаб кетмаяпти-ку, — уни аврарканман, “онажон, менинг қаҳримдан шу қизингизга ҳам тенг улашмагансиз-да”, деб юборгим келаётганди.

Хайрият, поччам кўринди. Қўлида менинг Давлат тест маркази томонидан берилган ҳужжатим. У биз томонга келаркан, чайналиб томоқ қирарди, унга ёрдам бериш учун ўзим биринчи бўлиб гап бошладим:

— Почча, мақсадга ўтинг, мен киролмабман, шундайми?

— Тестдан тўплаган балларингиз бироз камлик қилибди, лекин шартномага тушганлардан бирортаси пулини тўлолмай, ўқишни рад этса, биринчи сизни олишади. Сиз хафа бўлманг, сиз…

— Бўлди, тушундим, бўлар иш бўлибди, майли, буёғи бир гап бўлар. Энди уйга кетамизми?

— Қанақа қилиб уйга кетамиз, энди нима бўлади? — опам оғир айрилиққа дучор бўлгандек кўзлари ёшланди.

— Қанақа бўларди, таксида кетамиз. Фақат менга битта шоколадли музқаймоқ олиб беринглар. Кейин нима бўлса бўлди.

— Бунинг гапини қаранг, юринг, музқаймоқ олайлик, — деди опам оғир сўлиш олиб.

Дўконга кирдик ҳамки, опамнинг минғир-минғири тинай демасди. У худди пашшага ўхшарди. Ғинғиллаб-ғинғиллаб кайфиятни бузишдан бошқасига ярамайди…

— Барибир қиз бола ўқиши керак-да, — насиҳатини бошлади опам.

— Нимасини айтасиз, опа, қиз бола ўқисин-да, — музқаймоқ сотувчи йигит ҳам гапга аралашди.

— Қаранг, шу оддий факультетга ҳам киролмай, “йиқилиб” ўтирибди, — опам музқаймоқ сотувчига дардини айтиб қолди.

— Ҳа, энди шу оддий факультетга киролмаган бўлса, бунинг учун ҳам қобилият керак, — сотувчи йигит менга қараб жилмайиб қўйди.

— Музқаймоқ сотишга эса, ҳеч қандай қобилиятнинг кераги йўқ, шундайми? – гап билан ўқ узганимдан хурсанд бўлиб, музқаймоқни олиб чиқиб кетдим.

— Кўринганга дардиҳол қилавермагин. Ўзи нега исмингни Фазилат қўйишган? – опамни жеркиб ташларканман, у поччамга “бу шунақа” дегандек бечораҳол қиёфада кўринди.

Уйда ҳам мендан бошқа ҳамма ўқишга киролмаганим учун роса хафа бўлишди. Ойим эса, ўйлаб-ўйлаб, мени шу институтга котиба бўлиб ишга олиб кириш таклифини билдирди.

— Бир йил котиба бўлиб ишлайсан, у ернинг паст-у баландини ўрганасан, кейинги йил кираверасан, — онам дарров шу институтда ишлайдиган бирор таниш қидиришга тушди.

Қидирган одам албатта топаркан. Онам таниш топиб, мен ишга киргунимча ҳар куни институтга бориб, ким шартнома пулини тўлолмади, менга жой бўшадими, деб сўраб келиш менга юклатилди.

— Жой бўшаса, ўқийсан, бўшамаса, ишлайсан, — деган ойимнинг таклифига кўнишдан бошқа чора йўқ эди
.

@jannatim_onajonim

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШОЛМАЙДИЛАР...

Англиялик киши бир мусулмонга:

- Сизлар аёлларга зуғум қиласиз, улар хатто қўл бериб хам кўришолмайдилар, деб арз қилиб қолибди! Шунда халиги мусулмон ундан
- Ўзларингиз қиролича Елизаветанинг қўлини ушлаганмисиз? - деб сўрабди.
Англиялик хайрат билан:
- Қизиқмисиз! У қиролича бўлса, уни қўлини фақат 9 та табақадаги одам ушлай олади,- дебди.

Шунда мусулмон киши:

- Ана кўрдингизми, бизнинг аёлларимиз шунақанги қироличаки, уларнинг қўлини фақат 7 та табақа одам яъни отаси, акаси, укаси, турмуш ўртоғи, ўғли, амакиси, тоғаси ушлаши мумкин, -деган экан!

Дустларингизга улашинг!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Аёлга бердилар бугун бир савол, Дунёда энг тотли айтгинчи дархол. Новвотми, конфетми, шакар ёки бол? Боламдан тотлиси йўқ деди аёл...!!! Яна сўрадилар, айтгин яширмай, Энг хушбўй гул қайси: атиргул лола ? Бир лахзада берди жавоб уйламай , Энг хушбўй хилқат бу шубхасиз бола ...
Аёл борки бари килади орзу , уй бойлик , такинчок , пари жамоли . Кай бирин хохлайсан , айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли ...!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg