Ислом молияси | Islom moliyasi
12.1K subscribers
925 photos
173 videos
11 files
1.76K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:

"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)

яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Музорабада фойда ва зарар тақсимоти

Музораба битимида сармоядор (робб ул-мол) ва музориб (иш юритувчи) фойда тақсимотини ўзлари истаган нисбатда тақсим қилишга келишиб олишлари мумкин. Бироқ, зарар тўлиқ сармоядорнинг зиммасига тушади. Музориб эса фақат меҳнатига куяди. Шу билан бирга, агар зарар музорибнинг исботланган айби (масалан, ноқонуний хатти-ҳаракати) туфайли кўрилган бўлса, у ҳолда музориб зарарни тўлиқ қоплаб бериши керак.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Музораба келишуви доирасида маблағ киритган томон (сармоядор) иш юритувчи-музорибга унинг (яъни сармоядорнинг) номидан қарз олиш ваколатини берсагина бизнесга қарз маблағлари жалб қилиши мумкин. Акс ҳолда, бундай ўзбошимчалик оқибатида пайдо бўлган молиявий мажбуриятлар музорибнинг зиммасига тушади.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Сотувчи сотган нарсасида айб бор эканлигини (буни билмаслиги туфайли) эътироф этмаса* ва харидор у билан келишишни хоҳлаб “Бу айбли нарсангизни қайтариб олсангиз ва мен берган пулдан озроғини олиб, қолганини қайтариб берсангиз” - деса, бундай келишувлари жоиз. Бироқ, агар сотувчи сотган нарсасини айбли эканини тан олса-ю, қайтариб олаётганда харидордан моли учун олган пулдан маълум бир миқдорини қолдиришни талаб қилиши ножоиз. Чунки, бундай қилиш судхўрлик ҳисобланади.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
* лекин молининг айбини аниқ билса-ю айтмаса, у ҳолда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Кимки алдаса биздан эмас” (яъни, кимки мусулмонларга фириб бериб алдаса, у биздан эмас) деган ҳадисларида кўзда тутилган одамлардан бўлиб қолади.

↗️ Манба: https://savollar.islom.uz

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

▪️Исломда музораъа деб аталадиган ер билан боғлиқ шерикчилик битими мавжуд.

▪️Музораъа – арабча “зироат” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “ўстириш” деган маънони билдиради. Истилоҳда эса “зироатда шерикчилик қилиш” маъносида қўлланилади.

▪️Шариат нуқтайи назарига кўра, Музораъа ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун тузилган шартномадир.

▪️Музораъа ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузилади.
Буни ҳозирги замон тили билан қишлоқ хўжалик ширкати дейиш мумкин.

▪️Уламолар ушбу шартномага асос сифатида қуйидаги ҳадисни келтиришади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарни яҳудийларга унда ишлаб, зироатчилик қилишлари учун бердилар. У ердан чиқадиган нарсанинг ярми уларга бўладиган бўлди». (Тўртовлари ривоят қилган).

📝 Шарҳ: Мадинаи Мунаввара яқинида Хайбар номли жойда яҳудийлар яшаган. Улар хиёнат қилишлари оқибатида ораларида мусулмонлар билан уруш чиққан. Урушда улар енгилиб ерлари ўлжа сифатида мусулмонларга ўтган.
Ана ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийлар билан шартнома тузиб ўша ерларни уларга деҳқончилик қилиш учун берганлар. Чиққан маҳсулот ўртада тенг бўлиб олинадиган бўлган.
Бунинг номини «музораъа», ўзаро зироатчилик қилиш, дейилади. Бу шерикчилик ишида мусулмонлар давлати ер билан, яҳудийлар эса уруғлик ва хизмат билан иштирок этишган.


@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Мушоракага асосланган корхона ёки лойиҳа қуйидагилар томонидан бошқарилиши мумкин:
a) шерикларнинг бири томонидан;
b) бир нечта муайян шериклар томонидан;
c) мушорака шартномасида иштирок этувчи барча шериклар томонидан
d) шериклар тайинлаган учинчи шахс томонидан.

@IslomMoliyasi канали
Ислом молияси | Islom moliyasi
#эслатма Мушоракага асосланган корхона ёки лойиҳа қуйидагилар томонидан бошқарилиши мумкин: a) шерикларнинг бири томонидан; b) бир нечта муайян шериклар томонидан; c) мушорака шартномасида иштирок этувчи барча шериклар томонидан d) шериклар тайинлаган…
#эслатма

Мушорака доирасида шериклардан бирини муайян вазифаларни бажариш учун алоҳида шартнома асосида, муайян ҳақ (маош) эвазига тайинлаш мумкин. Бундай қилишидан мақсад шериклик шартномаси шартларига ўзгартириш киритмасдан ёки уни бекор қилмасдан, исталган вақтда унинг вазифасидан четлатиш имконияти бўлиши учундир.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Агар музориб бир нечта лойиҳани бошқарса ва корхона шу музориб бошқарган баъзи лойиҳаларида зарар, бошқаларида эса фойда кўрган бўлса, ушбу музориб бошқарган лойиҳалар доирасида кўрилган барча даромад биринчи навбатда зарар билан чиққан лойиҳа зарарини қоплаш учун йўналтирилади, фойданинг қолган қисми эса (агар қолса) томонлар ўртасида келишилган нисбатга кўра тақсимланади.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Мушоракада ўзаро келишувга риоя қилмаслик ҳуқуқбузарлик (тааддий) ҳисобланади. Шериклар фалон шаҳарда савдо қилмаслик ёки насияга савдо қилмасликка келишишса ва қайси бир шерик шу шартларга риоя қилмаса ва бунинг оқибатида унинг қўлида шериклик молига зарар етса, зарар учун жавобгарлик ўшанинг зиммасига бўлади.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Шерикчилик дуруст бўлиши учун тарафлар сармоясининг жинси ва сифати бир хил бўлиши шарт эмас. Яъни бир тараф пул билан, иккинчи тараф эса кўчмас мулк билан кириши мумкин шерикчиликка. Асосийси, томонлар шерикчилик бошлаш пайтида киритилаётган мулкнинг қийматини аниқлаб олишлари ва қайд қилиб қўйишлари лозим.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Васият

Васият – кишининг зиммасида бировларнинг (адо этилмаган) ҳақлари бўлса, ўшалардан меросхўрларини огоҳ қилиш ёки мол-мулкининг бир қисмини ўзининг вафотидан кейин ҳам бирор хайрли ишга сарфлаш мақсадида амалга оширадиган тадбиридир.

• Меросхўрларга мерос молидан белгиланган улуш бор, шунинг учун уларнинг номига васият қилинмайди. Қуйидаги ҳадис бунга асос ҳисобланади: "Албатта, Аллоҳ таоло (мерос борасида) барча ҳақдорларнинг ҳаққини белгилаб бергандир. Меросхўрлар учун васият қилинмайди". (Абу Довуд, Термизий, ибни Можа, Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти).

• Васият қилинган мулк миқдори марҳум қолдирган мулкнинг 1/3 қисмидан ошмаслиги керак.

• Васиятнинг ижроси марҳумнинг дафн харажатлари амалга оширилиб, унинг бўйнидаги қарзлари ўз эгаларига етказилганидан кейин амалга оширилади.

• Агар васият қилувчи мулкини ношаръий, ножоиз жойларга (масалан ғайридинларнинг ибодатхонасини таъмирлашга) васият қилса, унинг васияти эътиборга олинмайди ва бажарилмайди.
#эслатма

“Фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир”
Бу динимиздаги муомалотга оид энг муҳим қоидалардан биридир!
Қарз берганда одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ирода қилинади. Шариатимиз қарзни фойда келтирувчи манба қилиб олишдан қайтарган. Шунинг учун қарз берувчи ўзи берган қарзнинг айнан мислини (яъни ўзини ёки ўзи кабисини) олишгагина ҳақли бўлади. Агар қарз беришда бирор фойда шарт қилинса ёки шарт қилинмаса ҳам, бирор фойда қўшиб бериш урфга кириб қолган бўлса, олинган фойда ҳаром ҳисобланади.

Масалан, “Фалон сўм қарз берсангиз, уйимдан ижарага фойдаланиб турасиз”, “Ҳозир шу машинангни қарзга бериб турсанг, йилнинг фалон вақтида сенга янги машина олиб бераман”, “Мен сизга қарз бериб тураман, сиз эса менга молингизни бозор нархидан арзонроққа сотасиз”, “Сиз менга қарз бериб турсангиз, мен сизга бошқалардан кўра арзонроқ нархда хизмат кўрсатаман” каби шартлар асосида қарз бериб/олиб, бирор қўшимча манфаат олиш/бериш ҳаром ҳисобланади.

Манба-асос: https://savollar.islom.uz
#эслатма

Хияр ал-шарт (ёки хиёр ал-шарт) асосида 3 кун ичида савдони бекор қилиш ихтиёри (ҳуқуқи) билан мол сотиб олган харидор ўша нарсадан фойдаланишни бошласа (масалан, савдо моли кийим бўлса, уни кийса; гилам бўлса, уни тўшаса), ундан хиёр соқит бўлади ва савдо битими кучга киради. Бироқ, синаб кўриш ёки ҳолатини билиш учун маҳсулотдан фойдаланиб кўрадиган бўлса, танлов ҳуқуқи соқит бўлмайди. Масалан, бир киши кийим сотиб олса ва узун-калталиги ёки кенг-торлигини билиши учун уни кийса, сўнгра дарҳол уни ечиб қўйса ёки гилам сотиб олса ва уни ерга тўшаб кўрса ва ундан фойдаланишни дарҳол тўхтатса, харидордан хиёр (танлов) ҳуқуқи соқит бўлмайди.

Баъзилар, харидор молдан бир икки фойдаланиб олиб кейин бизга тўғри келмади деб қайтариб бериши, яъни савдони бекор қилиш ихтиёрини суиистеъмол қилиши мумкин-ку, дейишлари мумкин. Албатта, ҳаётда шунақа фирибгарлар ёлғончилар ҳам бор, лекин бу ғирромлик ҳисобланaди ва ҳолатдан хабари йўқ сотувчи молини қайтариб олса ҳам асл ҳолатни Аллоҳ кўриб турибди ва шунақа ғирромлик қилган харидор зиммасига гуноҳ олади ва бу дунёнинг ўзида ҳам қилган ишига яраша “мукофотини” олади.
Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Шартномадаги энг муҳим нарса бу унинг мавзуси (предмети) ҳисобланади. Шартнома мавзусининг йўқлиги шартномани йўққа чиқаради. Хўш, шартнома мавзуси деганда нимани тушунамиз?

Шартнома мавзуси (предмети)

Шартнома мавзуси мулк, хизматлар, пул маблағлари, сармоя, мажбурият, ҳуқуқлар ва қарздан иборат бўлиши мумкин.
Масалан, олди-сотди шартномасида харидор сотувчидан сотиб олишни истаган мулк/буюм/актив олди-сотди мавзуси ҳисобланади. Валюта алмаштириш чоғида, мулк – бошқа бир пул бирлиги (валюта)га алмаштирилиши керак бўлган пул бирлиги ҳисобланади. Ижара шартномасида эса шартнома мавзуси бирор мулк ёки муайян шахс томонидан тақдим қилинаётган хизмат бўлиши мумкин.

Албатта, шартнома мавзуси бўлган мулк ёки хизмат шаръий нуқтаи назардан ножоиз/ҳаром бўлиши мумкин эмас.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Ҳақлар икки қисмга бўлинади:
1. Банданинг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққи.
2. Банданинг зиммасидаги банданинг ҳаққи.

Аллоҳ таолонинг ҳаққи борасида Қуръони Каримда уни адо этмасликнинг азоб уқубатларини, бекаму кўст адо қилишнинг мукофоту неъматларини баён қилиб ўтилган. Банда билан банданинг ўртасидаги ҳақни эса бандаларнинг ўзларига ташлаб қўйилган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا”

«Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир».
(Нисо сураси, 58-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«من فارق الروح الجسد، وهو بريء من ثلاث دخل الجنة: من الكبر، والغلول، والدين».

«Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, ўлжага хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради».
Ибн Можа ривоят қилган.

Манба: fiqh.uz

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

«Али розияллоҳу анҳу (ҳалифалик пайтларида) нард соҳибларини кўриб қолса, уларни эрталабдан кечасигача ҳибс қилар эди. Улардан баъзилари куннинг ярмигача қамаларди. Кечасигача қамаладиганлар пулга ўйнаганлар эди. Куннинг ярмигача қамаладиганлар уни кўнгилхушлик учун ўйнаганлар эди. У уларга салом бермасликни амр қилар эди».

❗️Бу ўйинларни ўйнаш – пул тикилса-тикилмаса – оғир гуноҳ. Бироқ, пул тикилса, гуноҳ янада оғирлашади. Шунинг учун, ҳазрати Али (р.а) пул тикканларни бир кунга қамар, сўнг уларни «фосиқ» деб эълон қилиб, уларга салом беришни ман қилар эканлар (яъни, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий жазо берилган экан).

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1️⃣ Мункар ишдан хабардор бўлган масъул шахс бу ишни қиладиганларга қарши чора кўриши.
2️⃣ Қимор ўйнагани собит бўлган (аниқ исботланган) кишига салом берилмаслиги.

Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», – дедилар».

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Вакилликка оид масала

Маълумки, мол эгаси (муваккил) ўз молларини соттириш учун иккинчи томонни ўзининг вакили этиб тайинлаши ва бунинг учун унга ҳақ белгилаши мумкин. Шунингдек, вакилни молни тезроқ сотишга қизиқтириш учун Муваккил унга молни шу келишилган нархдан қимматга сотсангиз, келишилган нархдан тепаси тўлиқ сизники ёки масалан, 30 фоизи сизники, 70 фоизи меники деб келишиши мумкин.

🔰 Манба-асос: AAOIFIнинг 23 рақамли меъёри, 4.2. банди.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачонки бирор қиши қарз берса ва қарздор унга таом таклиф қилса, уни қабул қилмасин; уловига минишни таклиф қилса, минмасин, илло олдинлари (яъни аввал ҳам) иккови ўзаро бу ишларни қилиб юришга одатланмаган бўлсалар”.
(Имом Байҳақий ривояти).

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝 "Ислом молияси"дан изоҳ:
"...илло олдинлари иккови ўзаро бу ишларни қилиб юришга одатланмаган бўлсалар", деган жумла, қарз берган ва қарз олган томонлар аввалдан бир бириникида таомланиб, бир бирини уловидан фойдаланиб юрган одамлар бўлса, у ҳолда муаммо йўқ, деган маънони билдиради. Масалан, икки дўст ёки қариндош аввалдан бир бирлариникида таомланиб юрган бўлса, у ҳолда бири иккинчисидан қарз бўлиб қолган ҳолатда ҳам икки ўртада урф бўлиб қолган яхши одатлардан воз кечиш шартмас. Бироқ, илгари бундай одатлари бўлмаган бўлса, у ҳолда қарз олди-бердиси бўлгандан кейин, (бирдан) бундай ишларни бошламасликлари керак бўлар экан (рибо бўлиб қолмаслиги учун). Валлоҳу аълам.


@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Сиз барча бойларнинг битта умумий хусусиятини билсангиз керак.
Улар қиймати ортиб бораётган турли мол-мулкка эга бўлишади, улар акцияларга, компанияларга, корхоналарга эгалик қилишади.

Сиз барча қадриятли бойларда учрайдиган битта умумий хусусиятни ҳам билсангиз керак.
Уларнинг ҳаммаси МУНТАЗАМ РАВИШДА кам таъминлаган, моддий жиҳатдан қийналган инсонларга ҲАЙР-ЭҲСОН ҚИЛИШНИ УНУТИШМАЙДИ.

Энди сиз барча зийрак бойларнинг битта энг муҳим умумий хусусияти нима эканлигини билишингиз керак!
Уларни бошқалардан ажратиб турувчи энг муҳим ҳусусияти - БОШҚАЛАР ТЎСИҚЛАРНИ КЎРГАНДА, УЛАР ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР КЎРАДИЛАР!

Ҳаракатчан, саҳий ва зийрак бўлинг

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

НАСИЯ САВДОДА МУДДАТ БЕЛГИЛАШ

Насияга, яъни пулини нақд эмас, балки кейинчалик бериш шарти билан мол сотиш ва сотиб олиш мумкин. Фақат, насияга олиш/сотишда пулини қачон тўлаш масаласи аниқ келишилган бўлиши керак (масалан, фалон ойнинг фалон кунида пулини берасиз, дейиш каби). Акс ҳолда савдо фосид – бузуқ ҳисобланади. Агар насия савдо муддатли бўладиган бўлса, яъни молнинг пулини бир марта, маълум бир санада эмас, балки бўлиб-бўлиб муайян давр ичида тўлашга келишилган бўлса, у ҳолда бўлиб-бўлиб тўланадиган саналар ҳам аниқ келишилган бўлиши лозим. Агар харидор келишилган саналарнинг бирида тўловни узрли сабабсиз амалга оширмаса, у ҳолда, сотувчи якуний (охирги) тўлов санаси келмасдан туриб молнинг тўлиқ нархини бирданига тўлашни харидордан талаб қилиш ҳуқуқига эга (ушбу ҳуқуқ ҳақидаги бандни шартномага киритиб қўйиш тўғри бўлади). Валлоҳу аълам.

📖 Манба-асос:
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
- AAOIFI Шариат меъёрларининг 5.1 банди.


🔗
@IslomMoliyasi канали