Ислом молияси | Islom moliyasi
12.1K subscribers
913 photos
169 videos
9 files
1.74K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Олий мажлис қонунчилик палатаси микромолия ташкилотлари имкониятларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Қонун лойиҳасида микромолия ташкилотлари ўз мижозларини хорижий валютада молиялаштириш имконияти кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилиши мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ микромолия ташкилотларига ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда фаолият юритиш имкониятини берувчи меъёрий ҳужжат Марказий банк томонидан қабул қилинганлиги ҳақида ҳабар берган эдик.

@IslomMoliyasi канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Ассалому алайкум!

Сизларнинг эътиборингизга устозимиз, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Ислом энциклопедияси” бўлими мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, академик Нурислом Тўхлиевнинг ислом молияси мавзусида берган интервьюларини ҳавола қилмоқчимиз. Мамлакатимизда ислом иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган академик устозимизга Аллоҳ таолодан узоқ ва баракали умр тилаб қоламиз.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Шартномадаги энг муҳим нарса бу унинг мавзуси (предмети) ҳисобланади. Шартнома мавзусининг йўқлиги шартномани йўққа чиқаради. Хўш, шартнома мавзуси деганда нимани тушунамиз?

Шартнома мавзуси (предмети)

Шартнома мавзуси мулк, хизматлар, пул маблағлари, сармоя, мажбурият, ҳуқуқлар ва қарздан иборат бўлиши мумкин.
Масалан, олди-сотди шартномасида харидор сотувчидан сотиб олишни истаган мулк/буюм/актив олди-сотди мавзуси ҳисобланади. Валюта алмаштириш чоғида, мулк – бошқа бир пул бирлиги (валюта)га алмаштирилиши керак бўлган пул бирлиги ҳисобланади. Ижара шартномасида эса шартнома мавзуси бирор мулк ёки муайян шахс томонидан тақдим қилинаётган хизмат бўлиши мумкин.

Албатта, шартнома мавзуси бўлган мулк ёки хизмат шаръий нуқтаи назардан ножоиз/ҳаром бўлиши мумкин эмас.

@IslomMoliyasi канали
Forwarded from MM "MUFEED MOLIYA"
ASSALOMU ALAYKUM QADRLI DO'STLAR!

Umid qilamanki bugungi kuningiz mazmunli va foydali o'tadi !

20 sentyabr Juma kuni soat 21.00da bu yil hisobidan yagona va so'nggi kuchli vebinarimiz "Nima uchun aynan siz jamg'armalaringizni aksiyalarga investitsiya qilishingiz kerak?" mavzusida bo'lib o'tadi!

Men uchun siz hech qachon quruq maoshning o'zi bilangina boyib ketmasligingizni tushunishingiz muhim va kelajak uchun har tomonlama mustaqillikni yoki qo'rquv va xavotir bilan yashashni, ya'ni birini tanlashingiz kerak.

Vebinarda aynan bizning kursimiz hayotingizni yaxshi tomonga o'zgartirishni, qanday yordam berishini va barcha o'zingizni qiziqtrgan savollaringizga javob olishingiz mumkin bo'ladi .

Bir narsa aniqki - biz bilan bo'lasizmi yoki yo'qmi, lekin bo'lgusi jonli efirimizdan shubxasiz foyda ko'rasiz!

Umuman olganda, bugun soat 21.00da Telegram kanalimda (@chiroylimoliya) joriy yilning so'nggi vebinarini o'tkazib yubormang. Efir yozib olinmaydi. Sizni va yaqinlaringizni kutaman. Kalendarlaringizga belgilab qo'yishni unutmang!

@chiroylimoliya — ilm ulashamiz!
#янгилик

Ассалому алайкум.

Кеча ва бугун Самарқанд шаҳрида “Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш” мавзусида Марказий Осиё микромолия саммити-2024 бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида "Ислом микромолияси имкониятлари" номли алоҳида сессия ташкил этилди.

Сессияда, ислом молияси соҳасига алоқадор бир нечта ташкилот вакиллари, жумладан, Islamic Business and Finance (IsBf), Apex moliya, Fido business, халқаро CS finsoft IT компанияси ва бошқа ташкилотлар вакиллари ўз хизматлари тақдимотини ўтказишди.

Сессия ишини IsBF раҳбари Жаҳонгир Имамназаров модератор сифатида бошқарди.

Эслатиб ўтамиз, ислом молияси маҳсулотларини амалда қўллаш имконияти микромолия ташкилотлари фаолиятига алоқадор тегишли қонун ва меъёрий хужжат қабул қилингандан кейин пайдо бўлди ва қисқа муддатларда ушбу соҳада бир нечта компания ўз хизматларини таклиф қилишни бошлашди. Бу эса соҳа имкониятлари катта эканлигини англатади.

@IslomMoliyasi канали
#очиқ_савол

Ассалому алайкум!
Кеча Самарқанддаги микромолия ташкилотлари саммити давомида бир хорижий коллекторлик компанияси вакили (коллектор –муайян тўлов эвазига қарздорлар қарзини ундириб бериш билан шуғулланувчи шахс ёки ташкилот) ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда фаолият юритувчи молия ташкилотлари, жумладан, микромолия ташкилотларида ҳам қарзини қайтармаган қарздорларнинг қарзини ундириш муаммоси бўлиши мумкинми, яъни бизнинг хизматимизга молия муассасаларининг эҳтиёжи пайдо бўлиши эҳтимоли борми, деб бизга савол бериб қолди.
Шунингдек, у қарзини қайтармаган қарздордан ундирилган жарима молия муассасасининг ўзи тузган хайрия ташкилотига йўналтирилиши мумкинми, деб яна бир савол берди.

Унинг бу саволларига жавоб бердик ва сизларга ҳам ҳудди шу саволлар билан мурожаат қилишга қарор қилдик.

Сизлар бу ҳақда нима ўйлайсизлар?

@IslomMoliyasi канали
Ассаламу алайкум!

Юқоридаги саволларга баъзи обуначиларимиз тўғри жавоб беришди. Аллоҳ уларнинг илмларини зиёда қилсин.

Қуйида, бизнинг шу саволларга берган жавобларимизни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз:
1️⃣ Ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда фаолият юритувчи молия ташкилотлари, жумладан микромолия ташкилотларида ҳам қарзини қайтармаган қарздорларнинг қарзини ундириш муаммоси пайдо бўлиши мумкин, чунки ислом молия муассасаларининг барча мижозлари бизнесдаги молиявий хатарларни ҳисоб китоб қилиб иш юритадиган, тақволи, омонатдор инсонлар бўлишади деб айтолмаймиз. Уларнинг мижозлари ҳам аксарият молия муассасаси мижозлари каби бўлишади, чунки ҳозирча бизда масъулияти ва молиявий саводи юқори, ўзи омонатдор тадбиркорлар афсуски жуда кам... . Устига устак ислом молия муассасаларига қарзни қайтармаса ҳам бўлади, деган фикрда бўлган одамлар ҳам йўқ эмас. Хуллас, муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлганда ислом молия муассасалари қарздор-мижоз билан боғланиб, унинг ҳақиқий молиявий ҳолатини аниқлашлари ва шунга кўра иш қилишлари лозим. Аксарият ҳолатларда муддати ўтган қарздорлик пайдо бўлишига мижозларнинг ўзлари айбдор бўлишади, чунки юқорида айтиб ўтганимиздек улар молия бошқарув масаласига жуда юзаки ёндашишади. Демак, бундай ҳолатларда ислом молия муассасалари анъанавий молия муассасалари каби мижоз билан биргаликда ҳаракат қилиб, гаровдан фойдаланиб, кафилларга мурожаат қилиб, бу чоралар натижа бермаганда эса коллекторлик ташкилотларига (агар жорий қонунчилик бунга йўл берса) ёки МИБ каби идораларга мурожаат қилиб муддати ўтган қарзларни ундириш билан шуғулланишлари мумкин.

2️⃣ Ундирилган жарима молия муассасасининг ўзи тузган хайрия ташкилотига йўналтирилиши мумкинми, деган саволга жавоб ўрнида, динимиздаги “Манфаат (фойда) келтирган ҳар қандай қарз рибодир”, деган қоидани эслашимиз керак бўлади. Демак, агар ташкил қилинган хайрия ташкилоти қарз берувчига ҳар қандай усулда (бевосита ёки билвосита) манфаат келтирса, бу қарз берувчи учун рибо бўлиб қолади (масалан, қарз берувчининг молиявий қарамоғидаги инсонлар, хусусан, оила аъзолари) ўша хайрия ташкилотидан маош олиб ишлашса, хайрия фаолияти билан шуғуллангани учун қарз берувчига солиқ имтиёзлари берилса). Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
#эслатма

Ҳақлар икки қисмга бўлинади:
1. Банданинг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққи.
2. Банданинг зиммасидаги банданинг ҳаққи.

Аллоҳ таолонинг ҳаққи борасида Қуръони Каримда уни адо этмасликнинг азоб уқубатларини, бекаму кўст адо қилишнинг мукофоту неъматларини баён қилиб ўтилган. Банда билан банданинг ўртасидаги ҳақни эса бандаларнинг ўзларига ташлаб қўйилган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا”

«Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир».
(Нисо сураси, 58-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«من فارق الروح الجسد، وهو بريء من ثلاث دخل الجنة: من الكبر، والغلول، والدين».

«Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, ўлжага хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради».
Ибн Можа ривоят қилган.

Манба: fiqh.uz

@IslomMoliyasi канали
#мулоҳаза

Бизнес шериклар ўртасидаги зиддиятларни кузатиб, баъзида уларга муаммонинг сабабларини кўрсатиб, гоҳида эса уларни яраштириш жараёнида иштирок этиб чиқарилган хулосалар:

1⃣ агар шу одамлар бир марта астойдил киришиб, керак бўлса тегишли мутахассисларни жалб қилиб (“чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”) битта пухта шерикчилик шартномасини тузишга вақт ва пулларини ажратган бўлганларида, асабларни эговлаётган, мавжуд бизнесни эса йўққа чиқараётган чексиз тортишув, норозилик ва келишмовчиликлар пайдо бўлмаган бўларди;

2⃣ Шунақа чексиз тортишувлар давомида, хайрли ишларга сарф бўлиши мумкин бўлган қувват... ахлатга кетади;

3⃣ Тадбиркорларнинг билим олишга вақтлари йўқ, лекин тортишув ва ўзаро айбловлар учун вақтлари етарли...

@IslomMoliyasi канали
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

“Ислом молияси” лойиҳаси жамоасига малакали мутахассис керак!

Ассалому алайкум!

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

- Тошкент шаҳрида истиқомат қилиш;
- Ўзбек, рус ва инглиз тилларини яхши билиш;
- Иқтисодиёт/молия соҳасини яхши тушуниш;
- Ислом молияси асосларидан хабардор бўлиш;
- Компьютердаги турли дастурлар (MS Excel, Word, PowerPoint…) билан ишлашни билиш;
- Топширилган ишни пухта қилишга ҳаракат қиладиган;
- Руҳияти барқарор (яъни ҳиссиётларга берилиб кетавермайдиган);
- Бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, тез чиқишиб кетиш қобилиятига эга;
- Ислом молиясини астойдил ўрганишга ҳамда мамлакатамиз ва минтақамизда ислом молиясини ривожлантиришга ҳисса қўшишга иштиёқи бор инсон.

Номзоднинг ёши ва жинсининг аҳамияти йўқ.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар (CV)ни jimamnazarov@gmail.com га 01.10.2024 йилгача юборишингизни сўраймиз.

@IslomMoliyasi канали
⚠️ Namanganlik va vodiylik tadbirkor do'stlarimiz diqqatiga!

🗓 10-oktyabr kuni Namangan shahrida "Biznesni tizimlashtirish va KAIZEN" nomli intensiv trening dasturimiz bo'lib o'tadi.

- Ushbu treningimizda kompaniyada samarali ishlaydigan xodimlar boshqaruvi tizimini qurish...

- Kompaniyada kichik o'zgarishlar orqali katta natijalarga erishishni ta'minlaydigan KAIZEN tizimini joriy qilish...

- Va biznesni tizimlashtirish bo'yicha aniq instrumentlar va amaliy keyslar taqdim qilamiz.

Quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'ting.

👉https://forms.amocrm.ru/rlvvxwc👈

📞 +998910080509
📞
+998910020509

T.g @TK_konsultant


https://t.me/KozimxonTuraev
#семинар

Ассалому алайкум!
Бугун Наманганда "Бизнесни кайдзен орқали тизимлаштириш ва молиявий барқарорликка эришиш" мавзусида мамлакатимиздаги йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариши корхонаси Sherin ходимлари ва вилоятдаги дилер фирмалар вакиллари учун семинар бўлиб ўтмоқда.

Ушбу семинарни Sherin корхонаси раҳбарияти таклифига кўра IsBF компанияси таъсисчилари Жаҳонгир Имамназаров ва Козимхон Тўраевлар ўтишмоқда.

Семинар давомида кайдзен тизими ҳақида, иқтисодий-молиявий (жумладан, тижорий) муносабатларда ислом молияси талаблари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Эртага Қўқон шаҳрида худди шундай семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилган.

@IslomMoliyasi канали
САВДОДАГИ ҲОЛАТ

CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади.
وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ
“Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади.
Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига маҳсулот қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим.
Сотувчи бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, дейиши ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф бериши мумкин. Шунда сотувчи зарар кўрмайди, харидор ҳам қарзидан қутилади.
Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли.
Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавоби асосида тайёрланди.