Ислом молияси | Islom moliyasi
12.2K subscribers
939 photos
173 videos
11 files
1.77K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
#мақола

МУҚАССА

Муқасса
деб бу бир шахснинг қарздордан ундирадиган қарзи эвазига ўша қарздорга тўлаши керак бўлган қарзини ёпиши (тўлаши)га айтилади.

Бошқача қилиб айтганда, Муқасса (ёки “Муқосса”) ислом молиясида ўзаро қарзларни ҳисобдан чиқариш (ва бухгалтерлик балансини мувофиқлаштириш) усулидир. Бу жараён, томонларнинг бир-бирига қарздорликларини камайтириш ёки тўлиқ ёпиш учун амалга оширилади. Ушбу амалиёт ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда рибо (фоиз) олинмаслигини таъминлайди, яъни шариат қонун-қоидаларига мос келади.

Муқасса жараёнини қуйидаги мисол орқали яхшироқ тушуниб оламиз...

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/muqassa/

@IslomMoliyasi канали
#мақола #крипто

КРИПТОВАЛЮТАЛАР ВА ТОКЕНЛАР ШАРИАТ НУҚАТИ НАЗАРИДАН

Сўнгги пайтларда блокчейн, криптовалюта, биткоин, токенлар ҳақида обуначиларимиздан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу доирадаги саволларга жавоб ўлароқ, Баҳрайн марказий банки томонидан лицензияланган шариат маслаҳатчилари кенгаши томонидан тайёрланган бир тадқиқотнинг хулоса қисмини ўзбек тилига таржима қилиб, сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик (Бекзод исмли обуначимиз ушбу тадқиқотни таржима қилишни бошлаган).

↗️ батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/kripto-8001/

@IslomMoliyasi канали
​​#мақола

Сиз “ижодий” иқтисодиёт (creative economy) ҳақида эшитганмисиз? Агар эшитмаган бўлсангиз, унда биз қуйидаги мақола орқали сизларни бундай иқтисодиёт билан таништиришга ҳаракат қиламиз.

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ “ИЖОДИЙ” ИҚТИСОДИЁТ

Япония кичик, лекин аҳолиси кўп давлат. Эҳтимол, шунинг учун японлар тинмай ҳамма нарсани имкон қадар мувофиқлаштиришга, қулайлаштиришга ҳаракат қилишади. Айнан шу мамлакатда кайдзен (ёки кайзен) тизими – иш жараёнларини босқичма-босқич кичик кичик янги ўзгаришлар орқали доимий такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилган. Бу тизим корхонадаги самарасиз жараёнларни бартараф этишга, ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш/қулайлаштириш (оптималлаштириш) орқали, маҳсулот ва хизмат сифатини яхшилашга ва шу орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Кўпчилик, айнан Японияда ихтиро қилинган тўртбурчак тарвуз ҳақида эшитган бўлса керак. Бундай тарвуз 1978 йилда(!) график дизайнер Томоюки Оно томонидан ихтиро қилинган...

🟢 давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/8002/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ “ИЖОДИЙ” ИҚТИСОДИЁТ (2 қисм)

Бугун бутун дунёда “ижодий иқтисодиёт” жадаллик билан ривожланиб, аҳоли бандлигини таъминлашга жиддий ҳисса қўшмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, маданий ва ижодий соҳалар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,1 фоизини ва жаҳондаги бандликнинг 6,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ижодий иқтисодиёт тармоқлари йилига 2 триллион доллардан ортиқ даромад келтириб, бутун дунёда 50 миллионга яқин иш ўрни яратиб улгурган. Иш билан банд бўлганларнинг деярли ярми аёллар бўлиб, бу йўналишда (бошқа соҳаларга қараганда) 15-29(!) ёшдагилар кўпроқ ишлайди. Ижодий соҳалар одамларга ўз ижодкорлик қирраларини очиш ва инновацияларга киришиш, ўз ғояларини аниқ иқтисодий қийматга айлантириш имкониятини тақдим этмоқда.

Давомини ўқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8003-2/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ «ИЖОДИЙ» ИҚТИСОДИЁТ (4 ҚИСМ)

🔰Ижодий иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар:

🔹 Оммавий равишда интернет тизимидан фойдаланиш
🔹 Ғояларни “ишлаб чиқиш” ва уларни ”сайқаллаш” жараёнинг осонлашиши
🔹 Ғояларни пуллар (ёки “нақдлаштириш”) усулларининг ортиши
🔹 Бозор етакчиларининг пайдо бўлиши

↗️ давоми 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/ijodiy-iqtisodiyot-4

@IslomMoliyasi канали
​​#мақола

ЯНА БИР БОР МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДАЛАР ҲАҚИДА ЁКИ МУСУЛМОН ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК⁉️

Бугун бир обуначимиз янги чиққан бир молиявий пирамида ҳақида бизга ёзиб, одамларни бу бало ҳақида қандайдир даражада бўлса ҳам огоҳлантириш керак, чунки улар динимиз номидан ҳам гапириб одамларни чалғитишяпти деб куюниб ёзибдилар ва ўша пирамида ҳақида баъзи маълумотларни юборибдилар (умматимиз, халқимизни ўйлаб ёзибдилар, у кишидан Аллоҳ рози бўлсин).

Биз ўша юборилган маълумотларни ўрганиб чиқдик...

🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/7573-2/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

Анаъанавий банклар томонидан ислом молия маҳсулотларининг амалда қўлланиши ва шу жараён давомида учраётган баъзи муаммолар

Кўпчиликка маълумки, бугунги кунда мамлакатимиздаги бир нечта тижорат банклари халқаро ислом молия муассасаларидан муробаҳа ва ижара линиялари жалб қилиб ўз мижозларига тақдим қилишмоқда. Албатта, анъанавий тижорат банкларининг ислом молия маҳсулотларига қизиқишига, биринчи навбатда, уларнинг мижозлари тарафидан ислом молия маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ва талаб сабаб бўлган.

Банклар, асосан, иккита халқаро ислом молия муассасаси – Хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси (ITFC) дан муробаҳа асосида молия маблағлари жалб қилиб ўз мижозларининг лойиҳаларини молиялаштиришмоқда.

давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/7599-2/


@IslomMoliyasi канали
#мақола

Ассалому алайкум!

Кеча пул ювиш деганда нимани тушунасиз, деган саволимизга аксарият обуначиларимиз тўғри жавоб беришди (баъзи истеҳзоли, ҳазилнамо жавоб берганлар ҳам бўлди). Алҳамдулиллаҳ, бу масалани кўпчилик тўғри тушунар экан.

▪️ “Пул ювиш” ибораси расман ХХ аcpда АҚШда пайдо бўлган бўлса-да, аслида бундай амалиёт, яъни ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган моддий маблағ/бойликлардан бемалол фойдаланиш учун уларга қонуний тус бериш иқтисодий жиноятлар билан шуғулланувчилар томонидан азалдан қўлланиб келинган.

давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/7613-2/

🔗@IslomMoliyasi канали
#мақола

Жуъала битимининг амалиётда қўлланиши

Жуъала битимига мавҳумлик (ғарар) хос дейиш мумкин, чунки бунда ишни бажарувчи буюртма қилинган иш бажарилгандагина мукофот олишга ҳақли бўлади, яъни меҳнат қилиб, вақти, кучи ва қанчадир маблағи сарф бўлади, лекин мукофот олиши даргумон бўлади (яъни фақат эълон қилинган/келишилган ишни бажаргандагина мукофотни олиши мумкин бўлади).

Одатда, жуъала битимидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади...

↗️ давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/7622/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

Меросга алоқадор муҳим
масала

Зино ва мерос бўйича ёзилган маълумотни ўқиган баъзи обуначилар нима учун болани зинокор ота тан олса ҳам у шу отадан мерос ололмайди, яъни болада нима айб деган маънода савол беришди. Бу ерда бир нарсани тушуниш керак, бола бу ҳолатда айбдор дейилмаяпти, балки шу болани шундай нопок йўл билан дунёга келтирган ота-онага бу қандай аламли оқибатларга эга иш эканлиги билдирилмоқда. Бу масалани яхшироқ тушуниб олиш учун динимизнинг асосий мақсадларини ёдга олишимиз керак бўлади.

Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан беш асосий мақсад кўзда тутилган: динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асраш!

Инсоннинг бахту саодатига оид барча масалалар мана шу беш муҳим нарса – дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш иши билан боғлиқдир.

Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса, ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир.

Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса, ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир...

🟢 давоми ўқиш

@IslomMoliyasi канали
​​#мақола

ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ ЗИММАГА ОЛИШ МАСАЛАСИ

Бугунги кунда жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг қарзлари, олди-бердилари бўлса, даъвогарлар хат-ҳужжат билан келишса уларни (яъни қарзларни) зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. У одам марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади.

▪️Ушбу жараён қанчалик тўғри йўлга қўйилган?
▪️Шу билан маййит “ҳаққул абд” (яъни банданинг ҳақи)дан халос бўладими?
▪️Вафот этган инсоннинг қарзларини зиммасига олган киши ўша қарзларни тўлаб бериши керакми?

Келинг, марҳум учун ҳам, унинг яқинлари учун ўта муҳим бўлган бу масалани кўриб чиқамиз.

👉 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7657

@IslomMoliyasi канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мақола

Насия савдо: харидор томонидан қаралганда

Ассалому алайкум!

«Табиб табиб эмас, бошидан ўтган табиб», деган ўзбек халқ мақолини кўпчилик эшитган. Бу мақол, тажрибаси йўқ, фақат назарий билимга эга мутахассисдан кўра, “дардни” бевосита ўзининг бошидан ўтказган, муайян масалада ҳаётий тажрибаси бор одам шу ҳақида гапиргани, бошқаларга маслаҳат бергани яхши деган маънода ишлатилади. Ушбу мақолга амал қилган ҳолда, насия савдонинг назарий тарафларини билувчи мутахассис ва бундай савдо туридан харидор сифатида амалда фойдаланган инсон сифатида бундай савдо ҳақидаги фикрларимни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман. Зеро, ақлли инсон ўз хатоларидан, доно инсон эса бошқаларнинг хатоларидан хулоса чиқаради (сизлар «ақлли» инсонларнинг тажрибасидан тўғри хулоса чиқариб олувчи донолардан бўласизлар деб умид қиламиз).

🟢 Мақолани тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://islommoliyasi.uz/uz/7749/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

Гаров ва унга боғлиқ масалалар

Гаров сўзи араб тилида “раҳн”, гаров берувчи “раҳин”, гаров олувчи “муртаҳин”, гаровга қўйилган мол эса “марҳун” дейилади.

Шариатда “қарз сабабидан ишонч учун тутиб қолинган молга гаров” дейилади, яъни ислом дини қарз олди бердиси/насия савдода гаров олишга/беришга изн беради.

Аллоҳ таоло: “Агар сафарда бўлсангизу котиб топа олмасангиз, (қарз эвазига) гаров берингиз”, дейди (Бақара сураси, 283 оят).

Шундай қилиб, қарз олди бердиси (масалан қарз ҳасанда) ёки савдо битимларида (масалан насия савдода) қарз берувчи берган қарзи эвазига, савдогар-тожир насияга сотаётган моли эвазига гаров талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🌐 давоми 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/garov/

@IslomMoliyasi канали
Ассалому алайкум!
15 август куни "Насия савдо: харидор томонидан қаралганда" номли мақолани чоп қилган эдик. Худди шу мавзудаги мақола 16 август куни kun.uz да ҳам чиқибди. Бу мақолада ҳам бугунги кунда турли молия муассасалари томонидан халқимизга насия савдо орқали маҳсулотлар сотиб олиш таклифлари танқидий таҳлил қилинган экан. Биз шу мақолани сизлар учун манфаатли бўлади деган фикрда эътиборингларга ҳавола қилишга қарор қилдик.

@IslomMoliyasi канали
#мақола

РИЗҚ ҲАҚИДА

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ризқ ҳақида айтилганлар ҳамда ислом уламоларининг ризқ ҳақида билдирган фикр-мулоҳазалари асосида чиқарган хулосаларимизни сизлар билан ҳам бўлишишга қарор қилдик.

1️⃣ Ризқ Аллоҳнинг зиммасида, лекин унинг сабабларини адо қилиш бандаларнинг зиммасида.

2️⃣ Ризқ тақсимотини Аллоҳ ўзининг ҳикмати ила амалга оширади. Ризқнинг сероблиги ҳам, торлиги ҳам синов-фитна ва ундан фақат тақво билан ўтиш мумкин.

3️⃣ Ризқ Аллоҳ тарафидан тақсимлаб қўйилган ва ҳеч бир банда ризқини тўлиқ олмагунча бу дунёдан ўтмайди. Демак, ризқни ҳалолдан ёки ҳаромдан топиш мумкин, лекин банда барибир Аллоҳ унга азалдан тақсимлаб қўйганини олади.

4️⃣ Ризқ бу фақат озиқ-овқат ёки мол-мулк эмас. Ризқ бу жон, соғлик, оила, бошпана, илм, касб-ҳунар, мол-дунё, биродарлар, қўни-қўшни ва ҳ.к.з;

🟢 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7793/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

Ассаламу алайкум!

Рибо ал-фадл масаласида қўйилган мақоладан кейин обуначиларимиздан бир қанча саволлар келиб тушди. Саволлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу мавзуда яна бироз қўшимча маълумот бериш зарурати борлигини тушундик.

Шу мақсадда, 1932-2015 йилларда яшаб ижод қилган Суриялик машҳур исломшунос, ҳуқуқшунос (ислом ҳуқуқи бўйича), муфассир олим (унинг ат-Тафсӣр ал-Мунӣр (التفسير المنير‎) китоби 1995 йилда “Ислом дунёсидаги йилнинг энг яхши тадқиқоти” деган ном олган) Ваҳба ибн Мустафа аз-Зуҳайли (وهبة الزحيلي‎)нинг “Ислом фиқҳи ва унинг далиллари” (الفقه الإسلامي وأدلته) китобининг ислом ҳуқуқидаги молиявий битимларга бағишланган жилдига мурожаат қилдик.

Мақолани тўлиқ ўқиб чиқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
Рибо ал-фадл ва бу масаладаги мазҳабларнинг қарашлари

🔗@IslomMoliyasi канали
#мақола


Ассалому алайкум!

Кўпинча биздан ўзларини "шариатга мувофиқ" деб атайдиган ёки ислом молияси соҳасида фаолият юритадиган компаниялар ҳақида сўрашади. Саволлар асосан ушбу компанияларга сармоя киритиш, насияга муддатли тўлов асосида нарса сотиб олиш ёки ижарага олиш ва шу каби масалалар билан боғлиқ. Албатта, бундай саволларга жавоб бериш учун “шариатга риоя қилиб ишлайди” деган мақомга нисбатан қўйиладиган ўзига хос талабларни тушуниш керак.

🔰 ШАРИАТ НАЗОРАТИ, МУВОФИҚЛИК ВА БОШҚАРУВ

Шариатга риоя қилган ҳолда ишлаётганлигини даъво қилаётган компаниялар ҳақида нималарни билишингиз керак?

Шариатга риоя қилган ҳолда фаолият юритиш учун асосий талаблар...

@IslomMoliyasi канали
#мақола

БАНГЛАДЕШДА ИСЛОМ БАНК-МОЛИЯ ТИЗИМИНИНГ ИНҚИРОЗИ: САБАБ ВА ОҚИБАТЛАР

🇧🇩 Аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган Бангладешда ислом банк-молия тизими анча йиллардан бери аҳолининг диний қадриятларига жавоб берувчи тизим сифатида унинг эътирофига эга бўлиб келаётган эди. Бироқ, яқинда бўлиб ўтган жанжаллар ва аниқланган бошбошдоқлик (яъни, бетартиб, тизимли ёндашувсиз нотўғри бошқарув) ушбу тизим инсон омили туфайли жиддий муаммоларга дуч келиши мумкинлигини кўрсатди. Бангладеш ислом молия тизимидаги ушбу муаммолар пировард натижада мамлакатнинг умумий банк-молия тизими учун жиддий муаммога айланди...

Мақолани тўлиқ ўқиб чиқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/7859/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

Ҳиба (ҳадя) нима?

Ҳиба (ҳадя) деб бир шахснинг бошқа бир шахсга муайян мол-мулкни ўз хоҳиш иродаси билан эвазсиз мулк қилиб бериши (ҳадя қилиши)га айтилади.

Агар ҳадя Аллоҳ розилигини топиш мақсадида бирор тақводор инсон, мискин ёки қариндошга қилинса, у ҳолда бу таҳсинга лойиқ/ маъқул амаллардан ҳисобланади.

↗️ батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/hiba-hadya/

@IslomMoliyasi канали