Ислом молияси | Islom moliyasi
12.2K subscribers
939 photos
173 videos
11 files
1.77K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
​​#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум! Хабарингиз бор, телеграм саҳифамиз ва веб-сайтимизда ислом молиясининг асосий маҳсулотлари бўлган Муробаҳа, Ижара, Музораба, Мушорака, Салам, Истисна бўйича мақола ва маълумотларни бугунги кунда ислом оламида энг таниқли ва ҳурматли уламолардан бўлган Муҳаммад Тақий Усмонийнинг Ислом молиясига кириш” китоби асосида тайёрлаганмиз (қайд этиш лозимки, Хазратнинг 2019 йил Ўзбекистонга қилган ташрифлари давомида биз у киши билан учрашганмиз ва юқорида номи зикр этилган китобларини таржима қилишга рухсат олганмиз). Баъзи ўқувчиларимиз ушбу олим ҳақида маълумотга эга бўлмасликлари мумкинлигини инобатга олган ҳолда, бугун биз мана шу бўшлиқни тўлдиришга ва Муҳаммад Тақий Усмоний хазратлари ҳақидаги асосий маълумотларни ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилишга қарор қилдик.

МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИ (I ҚИСМ)

❇️ Ҳаёт йўллари
Муфтий
Муҳаммад Тақий Усмоний 1943 йил 5 октябрда (ҳижрий 1362 йил 5-Шаввол) Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топган. Муҳаммад Тақий Усмоний илк илмни оналаридан олади. Оналари у кишига урдучада ёзилган «Бешҳатайи жавҳар» ва «Сўнгги пайғамбарнинг ҳаёти» номли китобларни ўқитади. Ёшлик чоғларида ота-оналаридан урдуча ва форсчани ўрганади.
1958 йилда, Муҳаммад Тақий Усмоний Панжоб вилояти томонидан ўтказилган араб тили имтиҳонидан аъло даражада ўтади. 1959 йилда, у киши Карачидаги Дарул Улум ўқув юртида «Алим» курсини, 1961 йилда эса Карачи Дарул Улум олийгоҳида фиқҳ ва фатвога ихтисослаштирилган махсус курсини тамомлайди. Шунингдек, 1964 йилда Карачи Университетида Иқтисод ва сиёсат факултетида бакалавр, 1967 йилда ҳуқуқ бўйича бакалавр босқичини имтиёз билан якунлайди ва 1970 йилда Панжоб университетида Араб адабиёти бўйича магистрлик даражасини имтиёз билан қўлга киритади.
У киши бир қанча таниқли ислом уламоларидан, хусусан, Муҳаммад Идрис, Муҳаммад Шофи, Қори Муҳаммад Таяб, Рошид Аҳмад Лудианви, Зафар Аҳмад, Муҳаммад Закария, Абдул Фаттоҳ Абу Ғуддадан ҳадис ўргатиш бўйича ижоза олганлар.

❇️ Оилалари
Тақий Усмонийнинг силсилалари насаб жиҳатдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Оталари Муҳаммад Шофий Карачи (Покистон) дорилфунунида муфтий бўлганлар. Тақий Усмоний оилада беш ака-уканинг кенжасидир. Тўнғич акалари, Муҳаммад Закий йигитлик пайтларидаёқ вафот этганлар. Муҳаммад Закий шоир бўлган ва урду тилидаги девонлари қолган. Иккинчи акалари Муҳаммад Розий “Ишоъа” босмахонаси асосчиси.
Учинчи акалари Валий Розий Карачи университетининг профессори. Сийрат хусусида китоблари бор. Ушбу китоблари учун Валий Розийни Покистон президенти (1978-1988) Зиё ул-Ҳақ мукофот билан тақдирлаган. Кенжа акалари Муҳаммад Рафеъ Карачидаги Дарул Улум университети бошлиғи ҳамда Покистон бош муфтийсидир.

❇️ Илмий фаолиятлари
Тақий Усмоний ҳазратлари ислом шариатини ўргатиш ва татбиқ этиш бўйича катта тажрибага эга олим ҳисобланади. Шунингдек, у киши ислом молияси бўйича ҳам таниқли уламолардан саналади.
Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний 80 дан ортиқ китоблар муаллифи бўлиб, улар орасида Қуръони Каримнинг инглиз ва урду тилларидаги тафсирлари ҳамда “Саҳиҳ ал-Бухорий”га ёзилган араб тилидаги 6 жилдли шарҳлари ҳам мавжуд.
Ҳозирги кунда у киши Карачи Дарул Улумда "Саҳиҳ ал-Бухорий", фиқҳ ва ислом иқтисодиётидан дарс беради.

(Давоми бор)

@IslomMoliyasi каналига уланинг
#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум!

Олдинги мақоламизда Ислом молияси соҳаси бўйича чуқур билим ва тажриба соҳиби, Ислом банкчилиги тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган олим, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳақида маълумот берган эдик. Бугун ушбу соҳа бўйича яна бир етакчи уламо Абдус Саттор Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ (машҳур аллома Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳнинг жиянлари) ҳақида маълумот бермоқчимиз.
#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум!

Олдинги мақолаларимизда Ислом молияси соҳаси бўйича чуқур билим ва тажриба соҳиби, Ислом банкчилиги тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган олимлардан Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва Абдус Саттор Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ ҳақида маълумот берган эдик. Бу гал ҳам Ислом банкчилиги соҳасида кўзга кўринган уламолардан бири Шайх Низом Муҳаммад Солиҳ Яқубий ҳафизаҳуллоҳ ҳақларида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.
#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум!

"
Ислом молияси уламолари" туркуми доирасида навбатдаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Бугун катта уламолардан бири бўлган Шайх Ваҳба Зуҳайлий ҳаёт йўллари ва ижодий меросига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Шайх, профессор, доктор Ваҳба Мустафо аз-Зуҳайлий роҳимаҳуллоҳ (1932 - 2015 йил 8-август) Суриянинг Дияри Атия шаҳрида туғилган, суриялик профессор, ислом ҳуқуқи ва ислом молияси соҳалари бўйича етук олим. Шунингдек, Дияри Атиядаги Бадр масжиди имоми, ислом ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқ, ислом молияси, тафсир, ҳадис илми, сийрат бўйича кўплаб китобларнинг муаллифи. Ислом молияси ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшган, ислом оламида тан олинган алломалардан бири эди.
#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Хабарингиз бор, "Ислом молияси уламолари" туркуми доирасида Ислом иқтисодиёти ва молияси ривожига катта ҳисса қўшган ҳамаср уламоларимизни сизларга таништириб келмоқдамиз.

Бугунги сонда яна бир эътиборли олимлардан бири фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Али Ал-Қори (Mohammed Ali Elgari) ҳафизаҳуллоҳ ҳақларида бироз маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Шайх, доктор Муҳаммад Али Ал-Қори (Mohammed Ali Elgari) Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси аъзоси, Ислом Олами Робитаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси мутахассиси ва AAOIFI Шариат кенгашининг аъзоси, ислом иқтисодиёти ва молияси соҳасидаги етакчи уламолардан бири ҳисобланади.

@IslomMoliyasi канали
​​#Ислом_молияси

Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари!

Муробаҳа битимида муддатини узайтириш масаласи

❗️Доимо ёдда тутиш ва риоя қилиш керак бўлган муробаҳага оид яна бир қоида, бу муробаҳа битимини қўшимча ҳақ эвазига узайтириш тақиқланганлигидир. Биламизки, анъанавий кредит ҳолатида, банкдан қарз олган мижоз, қандайдир сабабларга кўра кредитни ўрнатилган муддатда қайтара олмай қолиш хавфи пайдо бўлса, банкка мурожаат қилиши мумкин ва банк вазиятни ўрганиб чиқиб, лозим топса кредитни қайтариш муддатини узайтириб беради (кредитни қайтариш муддатини узайтириш, мавжуд шартномага қўшимча шартнома тузиш орқали амалга оширилади).

Баъзи молия муассасалари муробаҳа моҳиятини нотўғри тушунганликлари, аниқроғи муробаҳани анъанавий кредитга ўхшаш молиялаштиришнинг бир усули сифатида кўришганлиги оқибатида муробаҳа битими муддатини қўшимча тўлов эвазига узайтиришга киришиб кетишди. Ваҳоланки бундай амалиёт ислом молияси тамойилларига бутунлай зид.

Батафсил маълумот:
👉
Муддатини узайтириш масаласи👈

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | Youtube
#Ислом_молияси_уламолари

Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

"Ислом молияси уламолари" туркуми доирасида Ислом молияси ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган ҳамаср уламоларимиз ҳаёти ва ижоди бўйича маълумотлар тақдим этиб келмоқдамиз.

📌Эътиборли обуначиларимизга савол: Юқоридаги суратда қайси ҳамаср уламо акс эттирилган?

@IslomMoliyasi канали
#Ислом_молияси_уламолари

Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Ислом иқтисодиёти бўйича ҳам дунёдаги саноқли мутахассислардан бири ҳисобланади.

🔸Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/shayx-ali-muhyidin-qoradogiy/

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
#Ислом_молияси

Ўзбекистонда ислом молияси қачон жорий этилади?

Ислом молияси” лойиҳаси асосчиларидан бири ва Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси директори Жаҳонгир Имaмназаров Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

Давоми... 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/islom-moliyasi-istiqboli/

🔗 @oliymahad Тошкент ислом институти канали

🔗
@IslomMoliyasi канали

Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
#Ислом_молияси_уламолари туркумидан

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Ислом_молияси_уламолари рукнининг навбатдаги сонида малайзиялик олим, 4 та муассасанинг Шаръий Маслаҳат кенгаши раиси, 17 та Шариат Кузатув кенгаши аъзоси, Сукук ва Сукук эмиссияси бўйича жуда бой тажриба соҳиби, доктор Моҳд Дауд Бакар (Mohd Daud Bakar) тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Ушбу рукнда берилган мақолалар:
Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ
Доктор Абдус Саттор Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ
Шайх Низом Муҳаммад Солиҳ Яқубий ҳафизаҳуллоҳ
Шайх, доктор Ваҳба Мустафо аз-Зуҳайлий роҳимаҳуллоҳ
Шайх, доктор Муҳаммад Али Ал-Қори (Mohammed Ali Elgari) ҳафизаҳуллоҳ
Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ

@IslomMoliyasi канали
#Ислом_молияси_уламолари

Доктор Моҳд Дауд Бакар (Mohd Daud Bakar)

Доктор Моҳд Дауд Бакар
дастлабки таълимни Малайзияда олишни бошлаган. Бўлажак олим Мактаб Маҳмуд (1977 - 1979) ва Kolej Islam Klang (1980 - 1983) даргоҳларида таҳсилни давом эттирди. 1983-1988 йиллар оралиғида Қувайт университетида шариат бўйича таълим олди. Фан номзоди (PhD) илмий даражасини Буюк Британиядаги Сент-Эндрюс университетида (1990 - 1993) қўлга киритди. Бундан ташқари Доктор Моҳд Дауд Бакар Куала-Лумпурдаги Малая университетида ҳуқуқшунослик бакалавриатини ҳам тамомлади (1996 - 2002). Ўшандан бери олим ўз фаолиятини ислом молияси соҳасига бағишлаб келмоқда.

Малайзия Халқаро Ислом университетида 16 йил давомида (1989-2005) дарс берган доктор Моҳд Дауд Бакар 2019 йил 1-июлдан мазкур университетнинг саккизинчи Президенти этиб тайинланди.

Олим ҳозирда Amanie Group компанияси асосчиси ва ижрочи раиси ҳисобланади. Шунингдек, Қозоғистоннинг Остона халқаро молия маркази (AIFC) Шариат маслаҳат кенгаши раиси сифатида ҳам ишлайди, яна Малайзия Марказий банки, Малайзия Қимматли қоғозлар комиссияси, Лабуан молиявий хизматлар бошқармаси, First Abu Dhabi ислом банки ва Permodalan Nasional Berhad Шариат маслаҳат кенгашлари раиси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Доктор Дауд, шунингдек, Оман Миллий банки, Amundi Asset Management (Франция), Лондон ва Яқин Шарқ банки (Лондон), BNP Paribas Najma (Баҳрайн), Natixis Bank (Дубай), Oasis Asset Management (Жанубий Африка), Noor Islamic Bank (Дубай), Morgan Stanley (Дубай), Sedco Capital (Саудия ва Люксембург) ва Dow Jones Ислом бозори индекси (Нью-Йорк) ва бошқа бир неча жаҳон миқёсида танилган молия муассасаларининг Шариат бошқаруви кенгаши аъзоси ҳамдир.

30 дан ортиқ мақола ва қўлланмалар соҳиби бўлган Доктор Дауднинг "Shariah Minds in Islamic Finance: An Inside Story of A Shariah Scholar" номли биринчи китоби 2016-йилда Глобал ислом молияси мукофоти (GIFA) томонидан ислом молияси бўйича йил китоби 2016” номинациясида ғолиб бўлди. “An Insightful Journey to Emirates Airline Sukuk: Pushing The Boundaries of Islamic Finance” китоби эса Қозоғистонда бўлиб ўтган GIFA 2017 да “Энг яхши ислом молия иши 2017” номинациясида ғолиб бўлди.

📖 Олимнинг охирги йилларда нашр этилган китоблари:
Mindset Is Everything (2019);
The Hard Truth of Islamic Finance (2019);
Ratiocination in Islamic Legal Theory (2019);
Corporate Matrimony (2019);
Mainstreaming Islamic Finance (2018);
Shariah is Life (2018);
I Have 25 Hours A Day (2016);
Dhuha (Chaya Pagi yang Terang, 2020) ва
Kembara Ilmu Dari Sg. Kolok ke St. Andrew (2021).

1994 йилдан буён доктор Моҳд Дауд Бакар 100 дан ортиқ молия муассасалари ва жамғармаларга Ислом молияси бўйича маслаҳат хизматларини тақдим этиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, 300 дан ортиқ Сукуклар чиқарилиш жараёнида бевосита иштирок этган. Доктор Моҳд Дауд Бакар ҳафизаҳуллоҳнинг кейинги фаолиятларига Аллоҳ таолодан куч-қувват ва зафарлар тилаб қоламиз.

🌐 Олимнинг шахсий веб-саҳифаси:
www.mohddaudbakar.com

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
#Ислом_молияси

Россияда 2023 йил 1 сентябрда Ислом молияси бўйича 4 та республикада тажриба тарзида Ислом банкларига рухсат берилган эди. Бор йўғи 7 ой ичида:

- Молиялаштириш ҳажми 2.6 миллиард рубль (~30 миллион АҚШ доллари) га чиқди
- Бозорда 20 дан ортиқ ўйинчи пайдо бўлди.

Тажриба 4 та республикада ўтказиляпти: Татаристон, Доғистон, Чеченистон, Бошқирдистон.

Маълумот ўрнида, бу 4 та республикада жами 12 миллион аҳоли яшайди.

Манба

@IslomMoliyasi канали
#Микромолия #Ислом_молияси #Mezon_Kengashi

Микромолия ташкилотлари учун ислом молияси тамойилларига асосланиб фаолият юритишга Ўзбекистонда рухсат берилгандан сўнг соҳага қизиқиш ортди.

Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида 2024 йил 26 сентябр куни Ислом молияси бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи “’Mezon Kengashi” компанияси 🏨Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмаси” (MBIMU) билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ микромолия ташкилотлари раҳбар ва менежерлари ҳамда бошқарув ходимлари учун Ислом молияси асослари ҳамда ислом молия маҳсулотларини жорий этиш мавзусида тренинг ташкил қилди.

Тренинг давомида Марказий банк томонидан “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги” (АВ рақам №3536) низом моҳияти очиб берилди, ундаги айрим бандлар иштирокчиларга тушунтирилди, ислом молияси маҳсулотларини амалиётда қўллаш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида “Mezon Kengashi” компанияси ҳамда Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмаси” (MBIMU) ўртасида исломий молиялаштиришга оид хизматларни микромолия ташкилотлари томонидан амалиётга кенг жорий этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида меморандум имзоланди.

✈️ @mezonkengashi
📷 https://www.instagram.com/mezonkengashi
🌐
https://mezonkengashi.uz
📞
+998507007799
💬 @Mezon_adm
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM