Ислом молияси | Islom moliyasi
12K subscribers
880 photos
167 videos
7 files
1.71K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
#янгилик

Туронбанк Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси билан навбатдаги 10 млн. долларлик шартнома имзолади

Пойтахтимизда ўтказилаётган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Туронбанк” АТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси (ITFC) билан ўзаро шартномани имзолади.

Маросимда банк Бошқарув раиси Чори Мирзаев ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси раҳбари Ҳани Салем Сонбол иштирок этишди.

Мазкур келишувга кўра, ўзлаштириладиган маблағлар мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни яна-да ривожлантириш, бу борадаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб – қувватлашга йўналтирилади.

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Xалқаро Digital Uzbekistan форуми ва Ислом банк-молия тизими

Кўпчиликнинг хабари бор, Тошкентда россиялик ишбилармонлар билан халқаро Digital Uzbekistan форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда финтеклар, банклар, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ҳамда молия тармоғининг бошқа иштирокчилари қатнашишмоқда. ПЛАС форум давлат тузилмалари, банк-молия тармоғи ва савдо тармоғининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган.

Анжуманнинг стратегик вазифалари қаторига Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш, банк ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу соҳаларда янги истиқболли лойиҳалар, жумладан, халқаро лойиҳаларнинг кўпайишига туртки бериш киради.

Анжуман ташкилотчилари томонидан сиз билан бизни қизиқтирадиган масала – ислом молияси ривожига ҳам эътибор қаратилиб, бу мавзу муҳокамаси учун тегишли мутахассисларни таклиф қилган ҳолда алоҳида сессия ташкил қилинди.

↗️ давоми 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/7579/

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

🌐 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7632/

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ислом молияси асосларига бағишланган тренинг бўлиб ўтди

«Ислом молияси» лойиҳаси ҳамасосчиси, фалсафа фанлари доктори, «Islamic Business and Finance (IsBF)» компанияси раҳбари Жаҳонгир Имомназаров Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (НАПП)да “Ислом молияси асослари” мавзусида тренинг ўтиб берди.

Тренинг дастурида ислом молия тизими тушунчаси ва ривожланиш босқичлари, ислом молиясининг афзалликлари ва асосий тамойиллари, ислом молияси тизимидаги тақиқлар, ислом тижорий битимларнинг таснифи ва бошқа мавзулар ёритилди.

Хусусан, анъанавий ва ислом банкчилиги ўртасидаги тафовут таҳлили ўтказилиб, ислом молияси менежментининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, ислом молияси бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси келтириб ўтилди.

Тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан жавоб олдилар ва Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

🌐 Манба

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Ассалому алайкум!

🔵 Бугун, яъни 15.07.2024 йилдан бошлаб “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси таъсисчи ва директори Жаҳонгир Имамназаров ва IsBF компанияси ҳаммуассиси Козимхон Тўраев
🇹🇯Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Тожикистон банк-молия муассасалари вакиллари учун "Исламские финансы: практические аспекты" мавзусида 5 кунлик тренинг-семинар ўтишни бошлашди (тадбир рус тилида ўтмоқда).

🟢 Hyatt Regency Dushanbe отелида ўтаётган ушбу халқаро тадбир Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Савдони молиялаштириш ислом корпорацияси (ITFC) томонидан ташкил қилинган.

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

🇰🇿 Қозоғистондаги Abu Dhabi Commercial Bank (ADCB)нинг шуъба банки – Al Hilal Bank ўз номини ўзгартиради ва бундан буён асосий эътиборини корпоратив мижозлар (яъни корхона ва ташкилотлар билан ишлаш)га қаратади. Бу ҳақда Kapital.kz бизнес-ахборот маркази мухбири ADCBга таяниб хабар берди.

↗️ батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7677/

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Ассалому алайкум!

Бугун, Қўқон шаҳрида "Универсалбанк" акциядорлик тижорат банки ходимлари учун  "Ислом молияси асослари ҳамда замонавий ислом банк маҳсулотлари ва хизматлари" мавзусида бўлиб ўтган 5 кунлик тренинг-семинар якунига етди. 20-26 июнь кунлари бўлиб ўтган ушбу семинар “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси таъсисчи ва директори Жаҳонгир Имамназаров томонидан ўтилди.

@IslomMoliyasi канали
#янгилик #IslomMoliyasi

Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@IslomMoliyasi
#янгилик #қонун_лойиҳаси

Ўзбекистонда микромолия банклари ташкил этилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида “Микромолиялаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида “занжир” яратиш, шунингдек микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар жалб қилиш имкониятини йўлга қўйиш, микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда.

🌐 батафсил: 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/7706/

🟢 @IslomMoliyasi канали
Ислом молияси | Islom moliyasi
#хушхабар Ассаламу алайкум! 2024 йил 14 август куни ислом молияси соҳасида маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва шу соҳада махсус тренинглар ташкил қилиш билан шуғулланувчи Islamic Business and Finance (IsBF) МЧЖ ҳамда банк-молия тизими учун ахборот-технологик…
Имзоланган англашув меморандумига кўра компаниялар банк-молия соҳасида ислом молияси маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқиш, етказиб бериш ва тарғиб қилишда ҳамда бу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишади.
Ўзбекистонда аста-секинлик бўлса ҳам ислом банк-молия соҳаси расман ривожланишни бошлаганлиги, яъни куни кеча микромолия ташкилотлари (ММТ) учун расман ислом молияси билан шуғулланиш имкониятини тақдим қилувчи Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинганлиги ҳақида сизларга маълумот берган эдик. Ушбу Низомнинг қабул қилиниши ММТларга янги имконият тақдим қилиши билан бирга бир қанча саволлар ва соҳада ечилиши талаб этилаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатди. IsBF ва FIDO Biznes ўртасида имзоланган битим ушбу муаммоларни ечиш ва соҳани ривожлантириш йўлидаги яна бир қадам дейиш мумкин. Шу ўринда бир муҳим маълумотни айтиб ўтиш лозим. ММТларга ислом молия маҳсулотларини амалда қўллаш имкониятини берувчи Низом қабул қилинмасдан анча олдин FIDO Biznes банк-молия муассасалари учун ислом молияси маҳсулотлари ва хизматларини қўллаш доирасида бухгалтерлик ҳисоби юритиш учун зарур бўлган махсус IT дастур ишлаб чиқиш устида иш бошлаган. Ушбу дастур жорий йилнинг октябр ойида якунига етказилиши ва истеъмолчиларга тақдим қилиниши кўзда тутилган.

@IslomMoliyasi канали