Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.3K subscribers
3.02K photos
3.65K videos
18 files
4.54K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
(Ҳаётий воқеа)

Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди...!

Хулоса сиздан...
Hikmatli_Dunyoingiz


@HikoyaNew
​​Одам алайҳиссалом замонидан то ҳозирга қадар машруъ бўлган ва жаннатда ҳам давом этадиган ибодат - никоҳдир.
---
Олимлар никоҳ билан машғул бўлиш, нафл ибодатлар учун хилватга кирмоқдан афзал, дейишади. Чунки унда манфаатлар юзага келиши, нафсни ҳаромдан маън этиш ва фарзанд тарбияси каби кўплаб яхшиликлар бор.

Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ, "Раддул муҳтор".
Halovatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаш-паш дегунча тушлик вақти ҳам бўлиб қолибди.

Бизга қўшилинг👇🏼
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
ҲАҚИҚИЙ УМР
🥀
Ривоят қилинишича, бир сайёх жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.
Қишлоқ аҳолиси кабрдаги лавҳаларга ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта, ўлганлар ёши эса жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У кабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.
Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан:
– Бу Суод исмли одамнинг кабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.
Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди:
– Ушбу кабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.
Бир кабрдан бошкаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига:
– Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.
Кабристон коровули табассум қилиб:
– Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз кабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга.
– Ха, -деб жавоб берибди сайёх хаёл сурганча.
– Биз фақат ҳаётимизнинг бахтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик килиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Суод деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чикариб ташлаганмиз, – дебди.
– Шунда сайёҳ кабристон коровулига ғамгин оҳангда шундай дебди:
– Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб колсам қабримга:
– Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг корнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – дебди.
Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.
Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳакикий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.

"Фазилатли амаллар" китобидан.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

Abdulloh ibn Ma'sud roziyallohu anhu: "U Zotning nazdida tanasi sog'lom, ammo qalbi kasal odamning qo'ng'izchalik ham qadri yo'q", dedi.

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Hijobing - qalqoning.

Bu maqolani otamning bir esda qolarli va ibratli gaplari bilan boshlashni istadim. "Qizim, tarixni ya'ni Saodat asrini bir hayolingga keltirgin-da. Oliy maqom ayollar yopinib yurgan. Xizmatkor ayollar, ya'ni cho'rilar ro'moli yo'q bo'lgan holatda ham yuraverishgan. Endi tafakkur qil!", degandilar.

Bizning zamonimizda qanday
holat bo'lyapti?! Ochiq yurganlar oliy, yopinib yurganlar esa "zamondan orqada qolgan". Mayli, biz zamonaviylik bo'yicha eng qoloq bo'la qolaylik. Rozimiz. Sizlardek "zamonaviy" bo'lgandan ko'ra. Biz bandasiga yoqish uchun emas, Allohga yoqish uchun yopindik. Allohning buyruqlarini bajarish uchun o'randik.
Demak, bundan kelib chiqadiki, nomahramni jalb qiladigan zeb-u ziynatlar, pardozlanish, bo'y taratuvchi atirlardan foydalanishdan saqlanish kerak.
Pardoz qiling, albatta. Faqat mahramingiz uchun. Yolg'iz uni oldida. Ziynatlanishingiz sabab nomahramlar uchun fitna bo'lishingiz hech gap emas.
Darvoqea, hijobli ayol-qizlarni ijtimoiy tarmoqlarga o'z suratlarini qo'yayotganiga ko'p guvoh bo'lyapmiz. "Nega unday qilyapsan?" deb so'rasangiz, " Axir men hijobdagi suratlarimni qo'yyapmanku, avratlar yopiqku", deb javob berishadi. Esingizdan chiqqan bo'lsa, bir eslangchi, hijobning asl mohiyati qanday edi?!
Hijob-nomahramning ko'ziga tushishdan saqlanish emasmidi? Zarur bo'lgandagina ko'chaga chiqish emasmidi? Yo'q, siz kulib turganingizni rasmga olasiz-u, tarmoqlarga joylaysiz. Alloh bergan go'zalligingizni maqtanasiz. Unutgansizki, bu go'zallik o'tkinchi ekanligini.
___

Yana bir muammo shuki, ayol kishining ovozi avratmi?
Ayol kishini Alloh tabiatan go'zal, latofatli qilib yaratgan. Uning ovozi ham mayin va yoqimli. Demak, nomahramga eshittirish yaxshi emas. Bu ham fitna uchun sabab bo'la oladi. Vallohu a'lam.

"Gul ochilgani sari go'zallashsa, ayol yopingani sari go'zallashadi".


@HikoyaNew
Ahli oilangizga qilayotgan xizmatlaringizni yengil sanamang !

Siz oshxonadan taom pishirar ekansiz ajr bo'lishini o'ylang , zikr va istig'forni ko'paytiring chunki bu sizni ishingizni yengillatadi va ajr hosil qilasiz in shaa ALLOH

SUBHANALLOH VALHAMDULILLAH VA LA lLAHA ILLALLOHU VALLOHU AKBAR !
#Озгина яна оила мавзуси.

Ижтимоий тармоқлар орқали кўрадиган суратларимизни аксарияти ҳозир 50 даража иссиқда тоғ ёнбағирлари, бассейн, дам олиш зоналаридан бўлади, табиийки сурат муалифлари йигитлар.

Тўғри эркакларга осон, битта пакетга лаш -луш солиб ошна оғайнилари билан кетворади. Камига машинасиям бор.

Лекин оилада бошқа жонзотлар ҳам бор, улар ҳам шу 50 градус остида сизга ва оилангизга хизмат қиляпти. Фақат турдавой очилмаган, солиқ тўламайсиз, суғуртаси йўқ, я’ни тайёр текин ишчи.
Уни оти Хотин.

Шариат асосларига кўра қарасангиз ҳам, дунёвий қонуниятида ҳам аёлни ўрни, ҳақ -ҳуқуқлари алоҳида белгиланган.

У ҳам сиз билан баробар тоққа борса бўлади, тўғриси шу, қўрқиб кетманг яна.

У ҳам учтами, тўрттами, бор ана биттадир боласи билан унда бунда хотиржам дам олиши, миясини қўйвориши, ўзига қараши керак.

Сизни У Султоним деб келувди. Аммо уйда бошқа бошқарувчи борлиги боис, аёлингизни ҳақлари топталиб қолмаяптимикан, нима деб ўйлайсиз?

Аёлингиз ҳали ёш. Унга тонна- тонна меҳр керак, ёши улғайгач э’тибор.

Масалан битта машинани олинг. Шуни ҳеч бўлмаганда бир ойда икки марта устага олиб борасиз, бузиғи бўлса тузатишга, бўлмаса безатишга.

Аммо Сизни оқ ювиб- тараб кўчага чиқараётган, болангизга повар, кир ювувчи, она отангизга хизматкор бўлиб уйдагина қолаётган аёлингизниям машина деб тасаввур қилинг. Унгаям Сиз уста бўлиб яхшилаб қарангчи, холати қанақа экан.

Агар уйингиздаги парвариш қилинмаган гул бўлса, ҳозирги замонда бошқа боғбонлар билан солиштирилиб қолмаяпсизмикан..?

Бот бот эшитяпмиз😊.

Уйдаги хизматгагина яроқли деб билган ниҳоллар энди сиздан кўра бошқани э’тиборига ошуфта бўлиб бораяпти. Аллоҳ асрасин.

Ижтимоий тармоқда бормисиз, саҳифангиз нима билан тўляпти? Энди худди ўз саҳифангизни аёлингиз саҳифаси билан бир хил деб тасаввур қилинг.

Рози бўлармидингиз?

Йигитлар жамоаси!
Сиз қилаётган ҳамма ишингиз бадали ўз оилангиздан тўланади, унутманг.

Сизни халолга бошлаяптими, харомдан тўсяптими, қўли ширин ширинмасдир ош овқатингиз ҳозирми, кўзларизи қувонтириб бола туғиб беряптими, осийлик қилмаяптими, шариатдан чиқмаяптими.. ҳаммасидан Сиз сўраласиз?

Ҳа дея олсангиз , Сизга машаАллоҳ. Аллоҳ бу дунёда бўйингизни анча баланд сайлабти.

Агар аёл итоатсиз бўлса жазолаш муқаррар. Бу ҳукм оҳкомларини билсангиз роия қилинг.

“Ээ буни бўлиши шу, ҳее онангни”- деб ўз ҳикоянгизга қйнонангизниям қўшмай, гўзал муносабат учун тарбиялашингиз керак.

Аёл қовурға. Синдирмай тўғриласа бўлади.

Хотинингиз учун энг катта совға бу-Сизсиз!

Тинмай ўзингизни ҳадя қилаверинг).

🪚🪚🪚Бу ерда яна бир муҳим нарса бор.

👉👉👉Э’тибор берилаётган ба’зи аёллар ўз хаддиларини билмай қоляпти. Ҳаётини “турк сериаллари” каби тасаввур этиши оқибатида ёнидаги рижолини йўқотиб қўйиб “ ў*ирган сигирдек” бўлиб қоляп

Аммо Сиз билинг-ки уйда ҳам, кўчада ҳам унга соябон Сизсиз!
Ма’сулиятларингизни енгил санаманг, қиёматда бадали оғир.
Сен ОНАсан!

Мен 35 йил таълим соҳасида ишлаётган бўлсам, шуниси аниқки, бола сиз учун кичик бўлиб кўринса-да, у ҳамма нарсани тушунади! Ҳатто нозик нарсаларни ҳам пайқашга қодир. Шунинг учун азиз опа-сингилларим, сизлардан сўрайдиганим уйингиздан бошлаб тўғри бўлинг. Ёмон сўзларни ишлатманг, жаҳлингизни кўрсатиб эшикни тарақлатиб ёпиб, идишларни синдирманг ва овозингиз борича бақирманг...

Агар ота адолатли ва закий зеҳнли бўлса, ОНА ҳам шундай сифатли бўлса, бола тарбиясига шунинг ўзи етарлидир. Агар она ўзининг ҳаракатлари, гап-сўзлари, амаллари, тасарруфотлари, розилиги ва қаҳрини меъёрида кўрсата билса ва бажарса, шунинг ўзи Исломда фарзанд тарбияси бўлади...

Муҳаммад Ротиб Нобулсий


@HikoyaNew
ҚАРЗИМНИ ЭРТАГА УЗАМАН
Ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан қарз олган эдилар. У қарзни қайтариб олмоқчи бўлди. Мадина кўчаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолиб:
– Сиз Абдулмутталиб уруғи қарзни чўзиб юборадиган одамлар экансизлар, – деди.
Бу ҳолатни кўриб Умар розияллоҳу анҳунинг ғазаби келди ва:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам изн берсалар, бу яҳудийнинг калласини узиб ташлар эдим, – деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳалимлик ила:
– Эй Умар, мен билан бу яҳудий бошқа чорага муносибмиз. Сен, яхшиси, унга қарзни мулойимлик билан сўрашни, менга эса вақтида адо қилишни таклиф қилсанг бўларди, – дедилар.
Сўнг яҳудийга илтифот қилиб:
– Худо хоҳласа, эртага қарзимни тўлаб бераман, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.


@HikoyaNew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади

❗️Мен сизларга шу жойларга Ота-онангиз билан боришни сўрайман 🤲

🌙 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ.


@HikoyaNew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Яратган Эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар ёғилсин!

Бошлаган кунингиз ҳайрларга бой, файз-у барокатларга тўлсин!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга насиб этсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг 🌺🌸
Сенга ишонмаётганга хеч қачон хақиқатни исботлашга уринма!
Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар.

Сен самимий бўлавер!
Сен холис бўлавер!
Инсоннинг фитрати-уни ҳаётга бўлган қараши, атрофдаги ишларни қандай кўришидир.

Қалбимизни осмондаги зот билади.
Амалларимизни бандаси эмас Аллоҳ сархисоб қилади.
​Ашуро куни ҳикматлари

Одамлар милодий янги йил кечасини дастурхон атрофида ўтказадилар. Биз Ашуро куни дастурхон безаймиз. Ўзим оиламга хизмат қиламан. Чиройли бозорли қилиб ифторга мазали таомлар тайёрлайман. Ашуро рўзасини оилавий тутамиз. Шу куни фарзандларга китоблар ҳадя қиламан. Аёлимни уй ишларидан озод қиламан. Биз Ашуро рўзасини ҳар йили тутамиз ва буни баракасини, ҳикматини кўриб келмоқдамиз.

Ким Ашуро куни аҳлига кенглик қилса, йил давомида дастурхони тўкин бўлишлиги, бу кунни рўзасини тутиш йиллик гуноҳларга каффорат эканлиги ҳақидаги мақолаларни ўқияпсиз. Энди амалга ҳам ўтинг!
Мен ўзимиздаги баракани, кенгликни сизларга соғиндим. Расулимиз алайҳиссаломнинг насиҳатларига амал қилаверинг, нажот топасиз. Бунда фарзандларга ҳам гўзал тарбия бор. Олдимизда Ашуро куни турибди! Асло у кунларни рўзасини ўтказиб юборманг! Аҳлингизга кенглик қилинг. Тирикчилик деб ўзингизни ўтга-чўққа уравермасдан набавий насиҳатларга амал қилиб ҳаловат кўринг.

Фарҳодбек Жўраев, Андижон вилояти

Эслатма! Ашуро куни 2022 йилнинг 8 август, душанба кунига тўғри келади.


@HikoyaNew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обед...

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа ))
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @hikoyanew
​​​​Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳар қандай неъматнинг озгина бўлиб одамга етарли ва манфаатли бўлгани, кўп бўла туриб, одамни тўғри йўлдан чалғитадиганидан яхшироқдир”.

Мисол учун, камбағал одам кўп ишлаб, кам пул топади ва фақатгина энг асосий заруриятларига пулини сарф қилади (мисол учун оиласини боқиш, болаларини ўқитиш ва ҳоказо). Лекин пули кўп бўлган одамлар ўзларининг нафсларини ҳар доим ҳам жиловлаб тура олмайдилар. Оқибатда исроф қилишлари ва ҳаром йўлга кириб кетишлари мумкин. Мана бундай ҳолатда бу бойлик одам учун берилган неъмат эмас, балки бир фитнадир.

Аксар одамлар бор куч ва вақтини фарзандлари учун сарф қилади. Фарзандларни едириб-ичириш, уларга эътиборда бўлиш ота-онанинг бурчи, албатта. Бироқ бу ишлар бандани Аллоҳнинг зикридан тўсиб қўйиши лозим эмаслиги, юқоридаги оятда келмоқда.

Ушбу оятдаги Аллоҳнинг зикри деганда қуйидагиларни тушиниш керак:

Аввалом бор Қуръон ўқиш ва унга тадаббур қилиш. Сўнгра намоз ва уни ўқиганда ҳам тушуниб ўқишлик. Ундан сўнг Аллоҳни зикри Қуръон ва Ҳадисда келган дуо ва саловатларни мунтазам айтишлик билан бўлади. Ва буларга қўшимча равишда, яхши инсонлар билан дўстлашиш ва бирга бўлиш ҳам Аллоҳни зикр қилишда ёрдам беради. Намозларни кўпроқ масжидда ўқишлик билан яхши инсонларга яқин бўлишлик мумкин.

Оятнинг сўнгида Аллоҳ таоло, “ким шундай қилса”, яъни, ким “молу-дунё ва фарзандлари Аллоҳ зикридан уни чалғитишга имкон берса” ана шундай одамлар энг катта зарар ва зиёнга учраган одамлардир, деб марҳамат қилган.


@HikoyaNew
😢НАФС.....

Айтишларича, бир эркак бир бегона аёлни хохлаб кўз остига олади. Бир кун шу аёл тижорат мақсадида карвонга қўшилиб йўлга чиқади. Халиги одам хам уша карвонга қўшилиб аёл ортидан кетади. Кечаси карвон бир ерга тўхтайди ва хамма уйқуга ётади. Бу орада эркак аёлнинигн ёнига Кечки соат 23:00 да келади ва мақсадини унга айтади. Аёл эса: " Бор кузатиб кел, хамма ухладимикин билайликчи"- дейди ва таклифи қабул бўлди деб ўйлаган эркак севиниб кетади, карвон атрофини айланиб келади ва: " Хамма ухлаган" - дейди.
Шунда аёл: -"Яхши. Аллохчи, ажабо шу соатда Аллох хам ухлаганмикин нима дейсан?" - деб сўрайди. Эркак: "Йўқ, Аллох хеч қачон ухламайди, мунграмайди хам" - деб жавоб беришга мажбур бўлади. "У холда одамлар кўрмаса хам хеч қачон ухламайдиган ва мудрамайдиган Аллох бизни кўради. Хаммадан кўра ундан қўрқишимиз ва хаё қилишимиз керакмасми?" - дейди аёл. У шу гапларни айтаётганида эркакнинг кўнглида қўрқув уйғонади. У Аллохдан қўрқиб дархол карвонни тарк этади ва ортига қайтади ! ! !

Қиссадан хисса: Гуноҳни одамлардан хар қанча яшириб қилмайлик Аллохдан яширолмаймиз. Биров бизни инсофга чақирганда эса нафсни гапига эмас, иймон ва виждонимизга қулоқ тутишимиз керак . . . ! ! !


@HikoyaNew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий ҳазратлари: Ашуро куни оилангизга кенгчилик қилинг, шунда Аллоҳ таоло йили бўйича кенгчилик беради!

Бу хабарни имкон қадар яқинларингиз билан улашинг, савобли ишга ҳисса қўшган бўласиз.


@HikoyaNew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Дунёдаги ҳаётимиз баъзида ширин, ёқимлидир.
Баъзида эса ташвишлар билан тўла, ёқимсиздир!
Aқлингни йиғгинда, доимо ёқимли ҳаёт мулкини сенга бағишлаган Зотга кўнглингни бер. Фоний дунёга эмас, сенга абадий ҳаёт лутф этганга ошиқ бўл!
Бутун умримизнинг кечаси қоронғулик, кундузи эса ёруғлик билан ўтади.
Сен, илоҳий нур ила доимо ойдин бўлган бир Умрни изла!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃
Ассаламу алайкум!
Хайрли умр тилайман жаннат ифорли,қалби ва юзи гўзал,ширин сухан қадрлигим...
Илоҳий нур ила нурланинг,Роббимни паноҳида бўлинг..

Хайрли кун.
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».   
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар. 
(Муслим ривояти).

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда  «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.
(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)
(Муслим ривояти).
​​Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?!

(Бўлган воқеа)

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

– Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
– Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди...
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
– Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади.
– Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, - деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан
дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди...

У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос...


@HikoyaNew