Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.3K subscribers
3.02K photos
3.65K videos
18 files
4.54K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#Озгина яна оила мавзуси.

Ижтимоий тармоқлар орқали кўрадиган суратларимизни аксарияти ҳозир 50 даража иссиқда тоғ ёнбағирлари, бассейн, дам олиш зоналаридан бўлади, табиийки сурат муалифлари йигитлар.

Тўғри эркакларга осон, битта пакетга лаш -луш солиб ошна оғайнилари билан кетворади. Камига машинасиям бор.

Лекин оилада бошқа жонзотлар ҳам бор, улар ҳам шу 50 градус остида сизга ва оилангизга хизмат қиляпти. Фақат турдавой очилмаган, солиқ тўламайсиз, суғуртаси йўқ, я’ни тайёр текин ишчи.
Уни оти Хотин.

Шариат асосларига кўра қарасангиз ҳам, дунёвий қонуниятида ҳам аёлни ўрни, ҳақ -ҳуқуқлари алоҳида белгиланган.

У ҳам сиз билан баробар тоққа борса бўлади, тўғриси шу, қўрқиб кетманг яна.

У ҳам учтами, тўрттами, бор ана биттадир боласи билан унда бунда хотиржам дам олиши, миясини қўйвориши, ўзига қараши керак.

Сизни У Султоним деб келувди. Аммо уйда бошқа бошқарувчи борлиги боис, аёлингизни ҳақлари топталиб қолмаяптимикан, нима деб ўйлайсиз?

Аёлингиз ҳали ёш. Унга тонна- тонна меҳр керак, ёши улғайгач э’тибор.

Масалан битта машинани олинг. Шуни ҳеч бўлмаганда бир ойда икки марта устага олиб борасиз, бузиғи бўлса тузатишга, бўлмаса безатишга.

Аммо Сизни оқ ювиб- тараб кўчага чиқараётган, болангизга повар, кир ювувчи, она отангизга хизматкор бўлиб уйдагина қолаётган аёлингизниям машина деб тасаввур қилинг. Унгаям Сиз уста бўлиб яхшилаб қарангчи, холати қанақа экан.

Агар уйингиздаги парвариш қилинмаган гул бўлса, ҳозирги замонда бошқа боғбонлар билан солиштирилиб қолмаяпсизмикан..?

Бот бот эшитяпмиз😊.

Уйдаги хизматгагина яроқли деб билган ниҳоллар энди сиздан кўра бошқани э’тиборига ошуфта бўлиб бораяпти. Аллоҳ асрасин.

Ижтимоий тармоқда бормисиз, саҳифангиз нима билан тўляпти? Энди худди ўз саҳифангизни аёлингиз саҳифаси билан бир хил деб тасаввур қилинг.

Рози бўлармидингиз?

Йигитлар жамоаси!
Сиз қилаётган ҳамма ишингиз бадали ўз оилангиздан тўланади, унутманг.

Сизни халолга бошлаяптими, харомдан тўсяптими, қўли ширин ширинмасдир ош овқатингиз ҳозирми, кўзларизи қувонтириб бола туғиб беряптими, осийлик қилмаяптими, шариатдан чиқмаяптими.. ҳаммасидан Сиз сўраласиз?

Ҳа дея олсангиз , Сизга машаАллоҳ. Аллоҳ бу дунёда бўйингизни анча баланд сайлабти.

Агар аёл итоатсиз бўлса жазолаш муқаррар. Бу ҳукм оҳкомларини билсангиз роия қилинг.

“Ээ буни бўлиши шу, ҳее онангни”- деб ўз ҳикоянгизга қйнонангизниям қўшмай, гўзал муносабат учун тарбиялашингиз керак.

Аёл қовурға. Синдирмай тўғриласа бўлади.

Хотинингиз учун энг катта совға бу-Сизсиз!

Тинмай ўзингизни ҳадя қилаверинг).

🪚🪚🪚Бу ерда яна бир муҳим нарса бор.

👉👉👉Э’тибор берилаётган ба’зи аёллар ўз хаддиларини билмай қоляпти. Ҳаётини “турк сериаллари” каби тасаввур этиши оқибатида ёнидаги рижолини йўқотиб қўйиб “ ў*ирган сигирдек” бўлиб қоляп

Аммо Сиз билинг-ки уйда ҳам, кўчада ҳам унга соябон Сизсиз!
Ма’сулиятларингизни енгил санаманг, қиёматда бадали оғир.