Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.13K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
​​☝️БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади;
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди;
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади;
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади;
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди;
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади;
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим;
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди;
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир;
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌱💐Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

🌹🌿💐Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌹🍃💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🍃💐Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

🌹🍃🌞ХАЙРЛИ ТОНГ
Бугун ҳижрий 1444 йил Муҳаррам ойининг 8-куни.

Бу ойнинг ўнинчи кунида – Ашурода рўза тутиш суннат.

● Ашуро куни рўза тутишнинг сабаби:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ مَا هَذَا ؟ قَالُوا : هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийлар ашуро куни (Муҳаррамнинг 10-сида) рўза тутишини кўрдилар. “Бу нима (қандай рўза)?” – деб сўрадилар. Улар: “Бу хурсандчилик куни. Бу кунда Аллоҳ Бани Исроилга душманларидан нажот бергани учун Мусо рўза тутган”, деб жавоб беришди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Мусога (эргашишда) сизлардан ҳақлироқман”, деб шу кунда рўза тутдилар, бошқаларга ҳам буни буюрдилар”. Бухорий (2004), Муслим (1130/2547).

● Ашуро рўзаси ўтган йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади. (Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба қилиш лозим.)

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, ашуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (752).

● Ашуро Муҳаррамнинг 10-куни. Унга 9-кунни (тасуъа) ҳам қўшиб тутиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، يَقُولُ: حِينَ صَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ ، قَالُوا : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللهُ ، صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ : فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ ، حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, Инша Аллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”. Муслим (1134/2555), Абу Довуд (2445).

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Агар кейинги йилгача яшасам, тўққизинчи куни рўза тутаман” деган ҳадисга шундай шарҳ берган: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги йили Муҳаррамнинг тўққизинчи куни рўза тутишга қасд қилганлари шу куннинг ўзи билан чекланиб қолишни билдирмайди. Аксинча, ўнинчига тўққизинчини қўшишни англатади. Бунда яҳудий ва насронийларга хилоф (тескариш иш) қилиш бор. Мана шу фикрнинг далили кучли. Имом Муслим ривоят қилган баъзи ҳадислар ҳам бунга ишора қилади”. “Фатҳул-Борий”, 4-жилд, 245-бет.

Тўрт фиқҳий мазҳабнинг барчаси – ҳанафий (“Ҳошияту Ибн Обидийн”, 2/375), моликий (Ҳаттоб, “Мавоҳибул-жалил”, 3/317), шофеий (Нававий, “Ал-мажмуу шарҳи муҳаззаб”, 6/380), ҳанбалий (Ибн Муфлиҳ, “Ал-Фуруъ”, 5/89) олимлари “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи куни (ашурода) рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни (тасуъада) ҳам тутишни ният қилган эдилар.

Бу йил Муҳаррамнинг 9- ва 10-кунлари 2022 йил 7 ва 8 август (якшанба ва душанба) кунларига тўғри келяпти.

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин. @jikoyanew
📕 Оналар айтолмайдиган гаплар...

❗️Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишгиз, менга бўлган эътиборингизни билдиради.

❗️Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан машғул бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан.!

❗️Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай сиз ва фарзандларингиз учун емак тайёрласам~да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди.

❗️Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир ~бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ўрин йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман.

❗️Нимага дарров жаҳлингиз чиқади.?
Мақсадим турмуш ўртоғингиз ёки болаларингизни камситиш эмасди.
Сизни ташвишлантирган нарса, мени ҳам ташвишга солади. Онангизман~ку.?

❗️Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсаттан зиёратимга келишингиз, менга оламлар қувончини бахшида этади.

❗️Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», ~дейишингизга муҳтож эмасман. Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни меҳр билан тушунтирган, она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим.

❗️Ёшлигингизда хизматингизни сидқи дилдан қилардим. Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор. Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

❗️Кун келиб, мени хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз.!

❗️Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним ~ болажоним бўлиб қоласиз.

❗️Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиқ қўллик қилган пайтимда ҳам сизни яхши кўрганман.

❗️Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан хафа бўлманг.

❗️Ариқнинг суви пастга қараб оққанидек, сиз ҳам менга нисабат болаларингизга меҳрибон бўласиз. Инсоннинг фитрати шундай. Она «болам» деса, боласи ҳам «болам» дейди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фарзандларга демасдан, ота ~ онангизга яхшилик қилинг, деди.

❗️Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади.

‼️АЗИЗЛАРИМ.!
Бу оналарнинг «балки ўзи қарашимдан, ҳаётим, аҳволимдан билиб олар», деб сизга айтолмайдиган сўзларидир.!..
Halovatuz @hikoyanew
#Энг_катта_ёлғон

Ўзини мусулмон санаган ҳар кимдан сўрасангиз, Роббисини яхши кўришини айтади. Жаннатда Аллоҳнинг жамолини кўриш орзуси эканини оғзини тўлдириб гапиради. Сиз инсоф билан айтингчи Роббингизни кунда неча марта зикр қиляпсиз..?
Кимдир пулга муҳаббат қўяди. Тушларида ҳам пул кўриб чиқади. Ёрга кўнгил қўйган киши то унинг висолига етишгунча ҳар лаҳзада уни ёдидан чиқармайди. Бугун кенг тарқалган футбол беморларичи... Роналдо - Мессисини тилидан тушурмайди. Ҳатто улар сабаб яқин дўстларнинг орасига совуқчилик тушганларини эшитдик.
Тўй-маъракалар учун ярим тунда уйқудан кечиб, турасиз. Роббингиз жамолин истаб, икки ракаат таҳажжуд ўқий олаяпсизми?
Бу сўзларимдан хулоса чиқаринг-да, бошқа ёлғон гапирманг. Агар яхши кўрганингизда аниқ бошқа инсонга айланар эдингиз. Бунинг сурурини ҳақиқий севадиган инсонлар билади.
Муҳаббатнинг белгиси: севганини ҳар лаҳза зикр қилиш, Уни ҳар қаерда мадҳ этиш, У учун ҳамма нарсасидан кеча олишдир!
© Муҳаммад Абу Умар. @hikoyanew
​​Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан. @hikoyanew
Она сиз касал бўлманг..

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб тольаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Ҳаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ороларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан

Она сиз касал бўлманг
Уйимдан файз кетаркан
Энди билдим мен учун
Соғ бўлсангиз етаркан

Она сиз касал бўлманг..
Она ҳеч касал бўлманг.. @hikoyanew
#Тарқатинг

Ашуро куни ҳақида

(Келаётган Душанба, 8 август - Ашуро куни)

❗️Эркаклар, яхшилаб эшитинг ва дўстларингизга ҳам улашинг, улар ҳам хабардор бўлишсин.

Душанба куни кечки дастурхонимизни "янги йил" кунидагиданда яхшироқ қилайлик! @hikoyanew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қанча оғир мусибатлар ҳам ақлу-идрок ва вақт таъсирида малҳам топади. ©
СУННАТЛАРНИ ТАРҚАТАР ЭКАНМИЗ, БИДЪАТЛАР ЎЛАДИ

1. Муаззинга эргашиб у айтаётган азон калималарни қайтариб туриш.
2. Тунги намозни икки ракат енгил намоз билан бошлаш.
3. Ичимликка нафас урмаслик, пуфламаслик.
4. Биронтангиз чап қўли билан таом емаслиги.
5. Сувни уч марта хўплаб, бўлиб ичиш.
6. Таҳорат билан ухлаш.
7. Бирон кишини Аллоҳ учун зиёрат қилиш.
8. Уйқудан олдин кўрпа-тўшакни қоқиб юбориш.
9. Аҳли оиласига уй юмушларида қарашиш.
10. Болаларга салом бериш.
11. Эркаклар кийим кийганда кўпроқ оқ рангли кийим кийиш.
12. Кўришганда қўл бериб сўрашиш.
13. Ўнг томонга ёнбошлаб ухлаш.
14. Касални ҳолидан хабар олиб, зиёрат қилгани бориш.
15. Аксирган кишига ҳамд айтмагунича ташмит - “ярҳамукаллоҳ” айтмаслик.
16. Калтакесакни ўлдириш суннатдан.
17. Йўлдаги азиятни олиб ташлаш ҳам суннатдандир.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! @hikoyanew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига мушарраф айласин!

Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

Муборак ойнинг файзли куни хайрли, барокатли, машаққатсиз ва сокин ўтсин!
Аёлни аёлга, эркакни эркакка ҳасадини тушуниш мумкин.

Лекин эркакларни аёлларга нисбатан ҳасади зўридан, ҳайратимнинг охирига етмай ўтиб кетсам керак дунёдан...

Аёлнинг аёлга ҳасади рашкдан!
Эркакнинг аёлга ҳасади нимадан.......?!
#Muzdalifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ашуро
Ашуро кунида бир фазилатлик амал бор...

Яқинларга ҳам етказинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁🤲🌹АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍀🤲🍀

🍀Иллоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «АШУРО КУНИ» Муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим «АШУРО КУНИ» Муборак!!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
​​#тонгги_тилак

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Қадрдоним омонмисиз?

Бугун муқаддас муҳаррам ойининг ўнинчи санаси-Ашуро кунидир!

Дуо қиламиз:

Эй Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

Илм билан бизни беҳожат этгин,
Ҳилм билан безатгин,
Тақво билан мукаррам этгин,
Офият ила гўзал қилгин.

Кунимиз ва умримиз давомида қайси ҳайрли амал учун Бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...

Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма.

Аллоҳим!

Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.

Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.

Ушбу кунда сенга суюкли бўлган амалларни қилишимизга бизни мушарраф эт!

Амийн. @hikoyanew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Группа, обед...😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа..
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |


@HikoyaNew
🍃Ибратли Ҳикоя🍃

Маъсиятда улғайган йигит муслима, солиҳа аёлга уйланди. Ва улар кўп фарзандлар кўришди. Уларнинг орасида кар - соқов бўлган ўғиллари ҳам бор эди.

Онаси қолган болаларидан кўра шу гунг ўғлига алоҳида эътибор берар, Aллоҳнинг омонати дея қарар, гўзал парвариш қиларди.

Унга намозни ўргатди. Илк болалик вақтиданоқ қалби масжидга боғланишига сабаб бўлди. Ёши 7 га етган болакай атрофда нималар бўлаётганини кўрар, отасининг маъсиятга чўмган, жарга қулаб бораётганини сезарди.

Отасига имо - ишоралар билан гуноҳларни тарк этиб, тавба қилишини, масжидга боришини тушунтиришга уринар, насиҳат қилар, бу ҳаракатини такрорлашдан чарчамасди.
Лекин унинг саъйи самара бермасди.

Кунларнинг бирида болакай кўчадан бўғзига нимадур тиқилгандек ғўлдираб товуш чиқариб, кўзларида ёш билан келди. Ва Қуръонни олиб отасининг олдига қўйди, Марям сурасини очиб ундаги бир оят устига бармоғини қўйди.

Унда шундай ёзилганди:
Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман
(45 - оят)

Йиғламсираб умидли нигоҳ ила отасига боқди. Ота бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланди. Жигарбандига қўшилиб йиғлади. Aллоҳнинг хоҳиши ила солиҳ фарзанд сабаб ота қалбининг қулфлари очилди.

Қўзмунчоғининг дурдона ёшларини артиб, пешонасидан ўпди. Ва масжид сари тавба қадамларини қўйди...

Бу солиҳа аёлнинг самараси...
🌹🍃🌹🌿🌹☘️
Хулоса!

Ҳусн - жамол, мол -дунё ўткинчи. Aёлнинг ўзи салоҳиятли бўлмаса, фарзандларини солиҳ қилиб ўстира олиши даргумон.

Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)

(Муттафақун аълайҳ)


@HikoyaNew
😢😢😢Мени йиғлатган иборалар...

Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб, яна қийинчилик келтириши билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун..
Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан қил!


@HikoyaNew