Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29K subscribers
2.99K photos
3.58K videos
18 files
4.54K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Halovatuz


@HIKOYANEW
11200. Сени қаттиқ огоҳлантираман, сўнгра яна қаттиқ огоҳлантираманки, аёллари эркакларидан ҳайиқмайдиган уйдан асло уйланмагин.

arabicuz


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз  яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@HIKOYANEW
Доктор Иброҳим Фақийга бир аёл мурожаат қилиб шундай деди:
-Ҳаётимда менга энг аҳаммиятли нарса бу менинг болаларим.
Доктор:
-Эринг вафот этса болаларингга ўзинг қараб тарбиялай оласанми?
-Йўқ.
-Ундай бўлса эринг болаларингдан кўра аҳаммиятлироқ эканда? Тўғрими?
-Тўғри
-Демак, эрингдан кўра аҳаммиятли нарса йўқ?
-Йўқ.
-Соғлигингдан айрилсанг ва болаларингга қарай олмасанг улар яхши бўладими? Аксар эҳтимол эринг бошқага уйланади.
Аёл буни эшитиб даҳшатга тушди.
Доктор унга:
-Демак сенга соғлигинг эрингдан кўра муҳимроқ экан?
-Тўғри. Энди менга соғлигимдан кўра муҳимроқ нарса борлигини исбот қила олмайсиз.
-Хўп, соғлиқ энг муҳим нарса. Лекин сенга бир мусибат етса ва сенда руҳий мувозанат яхши бўлмаса, болалаларингни ҳам кўришга тоқат ва хоҳишинг қолмаса болаларга яхши бўладими?
-Унда руҳий мувозанатни ушлаб туриш энг муҳим нарса эканда?
-Намоз ўқимасанг, Қуръон ўқимасанг қалб роҳати, ички хотиржамликни ҳис қила оласанми?
-Йўқ.
Демак Аллоҳнинг розилиги энг аҳаммиятли нарса экан, тўғрими?
-Тўғри
Шунда доктор ундан нарсаларни муҳимлигига тартиб билан санашни буюрди. Аёл тартиб билан санади. Шунда аёл суҳбат бошида биринчига қўйган нарса охирги нарсага айланиб қолди..
Намоз
Қуръон
Аллоҳга итоат
Руҳий мувозанат
Соғлиқ
Эр
Болалар

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
#Фаросат
Аёл киши сув каби бўлиши лозим. Қандай идишга қуйилишидан қатъий назар шу заҳоти идишни шаклини оладиган,  яъни вазиятга тез мослашувчан,  ўзини бошқара оладиган бўлиши шарт. Бу учун фаросат керак.

Фаросат нима ўзи?!

Фаросат ҳақида ўзимнинг тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ўз фикримни билдирмоқчиман. Балки хатодир. Лекин менинг ўзим учун яратиб олган муайян бир принципим  борки, ҳаёт тарзимни шу принцип асосида ўз қарашларим билан бойитиб, доимий хотиржамлигим учун мослаштириб олганман.
Бу нарса ўз ўрнида мендаги фаросат даражасини белгилаб беради.

Ақл-фаросат деган тушунча гарчи ёнма-ён юрсада фаросат неъмати кенгроқ жиҳатни ўз ичига олади. Булар:

1. Ақл.
2. Тарбия.
3. Маданият.
4. Сабр.

1️⃣ АҚЛ -

бу нима?! У инсонни фикрлашга ундайдиган омил, одамзотни ҳайвондан ажратадиган асос. Ақл – онгли мавжудотлар учун берилган туҳфадир. Ақл ва тафаккур қилиш неъмати ёрдамида икки дунё саодатига эришиш мумкин.

Ақл ўтмаслашиб бир жойда қотиб қолмаслиги учун тинимсиз изланиш яъни киши дунёқарашини бойитадиган диний ва дунёвий китобларни муттасил равишда мутолаа қилиб бориши лозим.

2️⃣ ТАРБИЯ.

Тарбия – ота-онамиздан ўзлаштирадиган энг катта хазинамиздир. Биз яшаган муҳит тарбиямизни ўзига хос тарзда шакллантиради. Ҳаракатларимиз, сўзлашувимиз,  муомала маданиятимизни салбий ёки ижобий томонга йўналтиради.

Фақат бу нарса балоғатга етиб, мустақил бўла олгунимизгача бўлган вақтни ўз ичига олади.

Мустақил бўлганимиздан кейинги даврдан умримизнинг сўнгига қадар ўз устимизда ишлаб, тарбияланиб боришимиз учун фақатгина ўзимиз масъулмиз.

3️⃣ МАДАНИЯТ.

Маданият икки асосий тушунчани бирлаштиради. Булар – Эътиборлилик ва Этика.

Ён-атроф, инсонлар, воқеъликларга эътиборлилик,  ҳамда этика қоидаларига амал қилиш кишидаги маданиятнинг ўсиб тарбия топишида бош негиздир.
Ўзлаштирган маданиятимиз оилада, жамиятдаги тутган ўрнимизни белгилайди.

Жамиятнинг ёзилмаган шундай қонуниятлари борки, умумий мезонларга тўғри келмайдиган ахлоқсизлигимиз сабаб, жамият бизни четга улоқтириши ҳеч гап эмас.

Маданиятни мукаммаллаштириб боришимиз ҳам фақатгина ўзимизга боғлиқ.

Ҳечким онадан маданиятли бўлиб туғилмайди.

Яхши ва ёмон инсонларнинг тутган тутумлари, ҳаракатлари, муомаласи, инсонларнинг ўзлари ва бошқаларга кўрсатаётган муносабатларини кузатиб, жуда кўп нарса ўрганишимиз мумкин.

Ҳечким хатодан ҳоли эмас. Бироқ имкон қадар эътиборли кузатувчи бўлиб, атрофдаги воқеъликлардан ибратланишимиз биздаги маданиятни шакллантириб боради.

4️⃣ САБР.

Фаросат даражаси қай ҳолатда эканлиги инсоннинг сабрлилиги билан бевосита боғлиқ бўлади.

Инсон фавқулодда ҳолатларда қарор қабул қилишга мажбурлиги, кутилмаган вазиятлар ёки зиддиятларда шошқалоқлик билан иш кўрмаслиги сабрнинг энг катта аҳамиятга молик хусусиятидир.

Сабрли бўлишда энг катта талаб сукут қила олиш  ҳамда кутишни билмоқликдир. Айтилган сўз – отилган ўқ. Бемаврид айтилган ҳар қандай сўз  ва ҳаракатдан тийила олмаслигимиз бизнинг ҳалокатимизга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бу нарса фаросатимизнинг ҳолатини намоён қилиш билан тилимизни "қисади".

Фаросат ўз ичига олган айнан шу жиҳатлардан бирортаси кам бўлса, инсон шахсиятига ФАРОСАТСИЗ деган "тамға урилади".

Ислом динининг мезони инсонни хушхулқликка ўргатишга қаратилган. Севимли  пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам хулқларини бунга яққол мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Ислом дини ҳақида илмга эга бўлган инсонларга ҳавас қиламан. Агар улар билганларига амал қилишда холис бўлишса мусулмонлар ичида ёмони қолмаса керак деб гумон  қиламан.

Чунки менинг диний илмим ҳаминқадар.
Дунёвий маълумотим ҳам олий эмас. Мустақил ўқиб ўрганганларим,  эшитганларимни ҳисобга олмаса диним ҳақида ўзимга яраша  тушунчамдан ортиқ билимга эга эмасман. Билганларимга имкон қадар амал қиламан. Билмаганларимни ўрганиш талабидаман.

Тавҳид моҳиятини чуқур ҳис этишим ва ақидамни тўғри йўналтира олишимда диним ҳақида оз бўлсада тушунчага эгалигим, шу озгина билганимга яраша амалим ўзимни ва нима учун яратилганимни англашимга ёрдам беради.


Охири👈

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
#Мулоҳаза #Фаросат Аёл киши сув каби бўлиши лозим. Қандай идишга қуйилишидан қатъий назар шу заҳоти идишни шаклини оладиган,  яъни вазиятга тез мослашувчан,  ўзини бошқара оладиган бўлиши шарт. Бу учун фаросат керак. Фаросат нима ўзи?! Фаросат ҳақида ўзимнинг…
Боши👈

Шу нарса яшашимни анчайин енгиллаштиради, кеч  бўлсада хатоларимни ўзимга кўрсатиш билан бир қаторда янги хатоликлардан тийилишим учун имкон яратади. Яъни ўзимни  доимий равишда тарбиялашимга туртки беради.

Ислом мукаммал дин. Ва менинг энг катта ютуғим муслима бўлиб яратилганим. Алҳамдулиллаҳ.🌺

©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
Ҳасан Басрийга:
- Фалончи сизни ёмонлади, - дейишди.
- Заҳматсиз келган ажр қандай яхши, - дедилар...

Ортингиздан бўладиган гап-сўзларга эътибор қилманг. Илло, бу сизнинг фойдангизгадир!


@HIKOYANEW
Буюк #эътироф ёҳуд беркитилган "янги йил" статистикаси:

Имомлик пайтимда бир милиция ходимини айтган гапи ҳеч эсимдан чиқмайди: - "Энг ифлос байрам — янги йил байрами. Бу кунда пичоқбозлик, суиқасдлар, авариялар, ўғрилик, талон-тарож, жинсий тажовуз, қўйинки дунёда не разил ишлар бўлса шу кунда ҳаммаси содир бўлади. Лекин бу   статистикани  яширишади”.

Қора кўйлак оқ дўппи арабларники бўлса, мини юбкадаги қорқиз ёки қизил чопондаги қорбобо Амир Темурдан қолганми? деган саволга жавоб берадиган одам йўқ.


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг ёмон одам ҳақида...

@HIKOYANEW
#ТАФАККУР

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсатдан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен  чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўша йигитни менга кўрсат-чи?  деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати:

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

1️⃣«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

2️⃣Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

3️⃣Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

4️⃣Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқуга кетишдан олдин:🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحيَا وَأَمُوتُ

"Бисмикаллоҳумма аҳя ва амуту"

  Маноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.
-----------------------------------------

Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик...
Аллоҳга омонатсиз диндошлар...


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!


@HIKOYANEW
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, - эслатибди хотин.
— Худо хоҳласаям, хоҳламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.

Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.

Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! - дебди.

P.S.: Биродарлар, Худо хоҳламаса, бир томчи сув ҳам юта олмаймиз. Кимнинг раҳматидан омон юрганимизни фикр қилинг!


@HIKOYANEW
#Tafakkur
#Ishq

Оташин муҳаббатга фақатгина Роббим ҳақли эканлигига иймон келтирган онимдан инсоний муҳаббат мен учун аҳамиятсиз туйғуга айланди.

Инсонлар мени ҳар қанча кўп севмасинлар Аллоҳнинг эмас менинг ишқимда телбаликлари мени ҳурсанд этмайди.

Чунки мен ўзим каби қуллар учун оддий бир дунё матоҳиман. Шуни билганим ҳолда дунёвий муҳаббатингиз қаҳрамонларидан бири эканлигим мени қандай севинтирсин?!

Ишқингиз ягона Аллоҳга ва бандаларига қўйган муҳаббатингиз ҳам Аллоҳга тобе бўлсин.

Кимнидир ҳар қанча ёниб севманг муҳаббатингиз Роббингизга тобе бўлмас экан севгингизнинг охири муқаррар азиятдир.
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.

Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:

- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.

Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:

- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:

- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.

Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради!

(Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси, 2020-05-07).
TVISLOMIY


@HIKOYANEW
#Иқтибос

- Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради.

🍂

Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини, баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб, аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди. Биров у деди,биров бу деб кўрди.

Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.

🍂

Инсон ҳох аёл, ҳох эркак,ҳох ота-она бўлсин, ҳох фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.

Масалан,ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил ҳохиши учун бажаради.

Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.

Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.

Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.

Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.

Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.

Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.

Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.

🍂

Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.

Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота - она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.

Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.

Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун, эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.

🍂

Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти, яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.

Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.

Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши, меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.

Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.

Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса, эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ, дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.

Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши, эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.

🍂

Хулоса шуки, шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.

Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор. Фақатгина ақлимизга таяниб, шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.

Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз  яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@HIKOYANEW
Ал-Азҳарда ўқиб юрган кезларим эди. Бир куни ватаним Сомалига борганимда отам мендан сўрадилар:
— Ўғлим, Қуръондан вирдинг* қанча?
— Бир ҳафта, дедим. (Яъни ҳар ҳафта тўлиқ хатм қиламан. Кунига 5 жузга яқин)
Буни эшитиб, отам мени мақтайдилар, деб ўйлагандим.
Лекин отам ҳайрат билан менга қарадилар-да:
— Бор-йўғия?! Сен нима деётганингни тушуняпсанми; бугун ўқиган оятингни шу билан бир ҳафтадан кейин ўқийсанми?! Шу оятга бир ҳафтагача кўзинг тушмайдими?!!
Оилали бўлмасанг, ишламасанг, сени Қуръондан нима тўсяпти, ўғлим? Мен сени Қръонни ўрган деб ўқишга юборганман, сен нималар билан бандсан?!!

Отам гўё мени ўзи каби Қуръонни тутишимни истаётгандек эди, чунки отамнинг вирдлари ҳар куни ўн жуз эди. (Яъни ҳар уч кунда Қуръонни тўла хатм қилардилар).

Шайх Абдурашид Суфий ҳафизаҳуллоҳ.
-------
*Вирд — кунлик вазифа.
-------
Икром Шариф таржимаси.
bolatarbiyasi

@HIKOYANEW
#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.

Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.

Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.

Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.

Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.

Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.

Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW