Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.12K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#iqtibos
Аёли гўзал бўлган бахтлидир,
Гўзал бўлмагани эса файласуф...
Сократ.

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•

Бу ҳикматда фақат ташқи кўриниш назарда тутилмаган. Аёлнинг ҳар томонлама мукаммаллиги ҳақида гапирилган.

Чиройли, оқила, мулоҳазали, ор-номусли, андишали аёл улуғланган. Фазилатли аёлларга бир сўз билан "Гўзал" дея таъриф берилади.

Аёл ҳушсурат, ҳушқомат бўлса-ю, беҳаё,
дилозор, чаёндек чақувчи, шафқатсиз бўлса, ундай аёл гўзал саналмайди. У фақатгина чиройли ҳисобланади.

Аёллар бор-ки, чиройли бўлмасалар-да, ширинсўз, кўнглингизга қарайдиган, ҳокисор бўладилар. Ҳатто суҳбатлашиб жонингиз ором топади бундай аёллар билан. Қалбингиздагини топиб, авайлаб гапирадилар. Норизоликларини ҳам ботмайдиган тарзда моҳирона етказадилар.
Чиройли дилозордан, чиройли бўлмаган беозор афзал...

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•

Гўзаллик - жаннат қийматини ҳаққоний ҳис этиб, амаллари ила унга интилган аёл фитратида намоёндир.
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
• Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.
• Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди.
• Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди.
• Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди.
• Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди.
• Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди.

Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир.

Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади.


@HIKOYANEW
ҲОЖАТ НАМОЗИ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра:

«Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғанийматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўмай, албатта, чиқаргин. Эй, Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Аллоҳ билувчи.

Halovatuz


@HIKOYANEW
• Фаластинда юрганимда улар кўзимга ўта қашшоқ, бечора, бахтсиз, ҳеч вақоси йўқ бўлиб кўринашар эди.
• Лекин самимий табассумлари бор эди.
• Совуқда юпун кийимда суратга олиб юрганимда бир ёши катта Фаластин аёли қўлимдан маҳкам тутиб уйига тортди.
• Бу  терорист мени ўғирламоқчи, шекилли, деб ўйладим.
• Қўлимдан тортиб уйига олиб кириб, кийим жавонидан бир иссиқ палто олиб кийдирдида.
• Энди боравер, деди.
• Ичгани суви, егани нони ҳам йўқ аёл Рамазон рўзасини тутаётганини кўриб, "Сени Аллох ёмон кўради, нега рўза тутасан", дедим.
• У эса "Мен рўза тутсам, фақирларнинг ҳолатини яхшироқ ҳис қиламан" дерди.
• Мана шу дин ҳақ, дерди юрагим.
• Бир болакай бозордан ҳадиялар олишиб берди, ундан инлиз тилида Қуръон сўрадим, у овозининг борича одамлардан инглиз тилида кимда Қуръон бор деб бақирар эди, топиб қўлимга тутқазди.
• Хизмат хаққинг қанча бўлади дедим, ҳамма сумкаларни ҳисоблаётганда мана ҳозир пулларимни шилиб олади, дедим.
• У эса, сиздан бир илтимосим бор, кетганиздан сўнг Фаластинни унутманг, деди.
• Боласи ҳам олийжаноб, ватани, дини ҳақида қайғуради.
• Таксичилари ҳам бирор фурсатни қўлдан бермай гўзал динлари ҳақида гапириб даъват қиларди.
• Мен ўта инжиқ бир муаммо учун ҳаммани оёққа тургизар, сиқилсам юзим бужмайиб кетар эди.
• Уларнинг болаларини ўлдиришсада, тўхтатмай хорлаб азоблашсада, улар олийжаноб хулқли инсонлар эди, табассум билан боқиб сизга салом бўлсин деб таомини узатар эди.
• Мени Фаластинга ортимдан бир куч қаттиқ итариб олиб келди.
• Билдимки, Ўша куч мени бахтни топиш учун олиб келган экан, мен хақиқий бахтни топдим.
• Мен фаластинликлар сабаб, яхшилик дини Исломни топдим...

Лондонлик журналист Лорен Бут


@HIKOYANEW
УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ГУНОҲЛАРИНГНИ ЎЧИРИБ ОЛГИН

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтса, гуноҳлари (ёки хатолари) денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.)

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг.
Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!


@HIKOYANEW
Ҳар бир ўтказган сониямиз, гапирилган ҳар бир калимамизнинг ҳисобини беришимиз бор охиратда. Роббимиз бизга ато этган ҳар неъматнинг сарҳисобини сўраши бор. Вақтимиз, гапларимизга эътиборли бўлайликки, беҳудагарчиликлар, сўз ва вақт исрофлари қиёматда ёқамиздан тутмасин.

Вақтимизни ғанимат билишни насиба айласин. Игнанинг учидеккина аҳамиятга эга бўлган ҳар бир амалимизни ҳам бажаришдан олдин дунё ва охират тарозусига қўйишга одатланайлик. Барчамизга охиратимиз мезонига оғирроқ келадиган амалларга ҳарис бўлишга ундайдиган тафаккур ато этсин.

Тушкунлик шайтондан. Маҳзунликлар хатоликларга йўл очади. Сизни тушкунликка ғарқ қилаётган дунё ташвишларига ўзингизни, қимматли вақтингизни раво айламанг.

Дунё бизни сохта ялтироқликлари билан алдаб қўймасин. Охиратимиз ғамида яшайлик. Шунда дунёвий ишларимизнинг тартибга келишига ҳам эришамиз ин шаа Аллоҳ.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Охиратингиз учун қайғуришингизга имкон бериши мумкин бўлган янги кун муборак🌺
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
Мўминлар онаси Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳаёси

Имом Аҳмад «Муснад»да ривоят қилган ҳадисда Ойша розияллоҳу анҳо бундай дейдилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва отам (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу) дафн қилинган уйимга кириб: "Бу (қабр эгаси) - эрим, буниси эса отам", дердим-да, бемалол ҳижобимни ечиб қўяверардим. Умар (розияллоҳу анҳу) уларнинг ёнига дафн қилингач, Аллоҳга қасамки, қачон у уйга кирсам, Умардан ҳаё қилиб, ҳижобимга маҳкам ўраниб олар эдим».

Субҳаналлоҳ, Ойша онамиз ўликлардан ҳаё қиляптилар-а! Афсуски, баъзи аёлларимиз ўликлар у ёқда турсин, тириклардан ҳаё қилмайдиган бўлиб кетди!


@HIKOYANEW
Одамни воқеалар эмас, фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади.
Фикрларини бошқара олган, ўз бахтини ҳам бошқара олади.

©Фридрих Нитше


@HIKOYANEW
ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ?

Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

📌«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21)

«Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38)

«Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17)
деган оятларни топасан.

📌«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8)

«Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24)

«Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103)

«Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир»
(Мўминун 70)

«Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36)
деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган.

📌Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:

«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13)

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40)

«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13)

Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин.

Halovatuz


@HIKOYANEW
Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилма!
Покиза қалб ва соғлом фикр ила яша!
Халойиқни Яратувчига қўйиб бер!
#kochirilgan

@HIKOYANEW
📌Аёллар учун 30 та шаръий қайтариқ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида бундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

"Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар". (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Halovatuz


@HIKOYANEW
Бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма, чунки бир кун келиб уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам ҳаддан ортиқ ёмон кўрма, чунки бир кун келиб уни яхши кўриб қолишинг мумкин. Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

soliha_ayollarga


@HIKOYANEW
Audio
#Аудио

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудлари

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугунги кун муборак!
Сиз ва яқинларингизга Аллоҳимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, раҳмини, яқинларингизга бўлган меҳру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингиз камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллоҳим соғлик-саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаймиз.
Кунингиз мароқли
ўтсин.


@HIKOYANEW
​Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг

Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.

Саждада қилинган дуо
ИншаАллоҳ қайтарилмайди!


@HIKOYANEW
Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо

Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).

Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.

Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@HIKOYANEW
🇹🇯 Тожикистонда бойкот

Тожикистонда дўкон эгаси байкот қилинган маҳсулотлардан қутулиш мақсадида маҳсулотларни «бепул»деб ёзиб тарқатмоқчи бўлган. Аммо шунга қарамай, мусулмон ҳалқ Фаластин халқининг геноцидига Яҳуд босқинчиларини қўллаб-қувватлайдиган маҳсулотларни, бепул бўлса ҳам олишмаяпти.


@HIKOYANEW
#бахтлилар_учун

БЕҲИСОБ РИЗҚ ИСТИҒФОР БИЛАНДИР

Бир аёл айтади: Ўттиз ёшимда эрим вафот этди. Ундан беш фарзандим ёдгор бўлиб қолди. Дунё кўзимга қоронғу кўринди. Йиғладим, кўзларим кўрмай қолди. Йиғидан фойда бўлмади. Мени ғам алам ўраб олди. Фарзандларим ҳали ёш. Оила тебратиш учун имкониятим етарли эмас эди, лекин мен отамиз ташлаб кетган озгина молни тежамкорлик билан ишлатар эдим.
  Бир куни хонамда ўтирар эканман, радиони ёқдим. Унда Қуръони Карим эшиттириши берилаётган экан. Бир шайх мана бу ҳадисни айтди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким истиғфорни кўп айтса, Оллоҳ унинг ҳар бир ғамидан кенгликни, ҳар бир сиқилишдан чиқар йўлни пайдо қилади”.
  Шундан кейин истиғфор айтишни кўпайтирдим. Фарзандаларимга ҳам шуни буюрдим. Орадан олти ойлар вақт ўтиб... аввал катта ўғлим талаба бўлди. Қуръони Каримни ёд олди. Одамларнинг кўзига тушди. Уйимиз яхшиликка тўлди. Биз яхши ҳаёт кечирар эдик. Оллоҳ таоло фарзандларимнинг барчасини салоҳиятли қилди. Мендан ғам-алам кетган эди.
Мен бахтли аёлга айланган эдим.

Агар умидсизликка таслим бўлсанг, ҳеч нарсага эриша олмайсан, саодатли бўла олмайсан.
“...Зеро, Оллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).

"Энг бахтли аёл" китобидан.


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дангасаликдан қандай қутулиш мумкин?

@HIKOYANEW