Аллоҳ рози бўладиган ишларда эрга итоат фарз. Эрга итоат Аллоҳга итоат. Аллоҳга итоат эса солиҳалик белгисидир.
Солиҳалик ва Эрга дўст бўлишнинг асосий шартларидан бири шаъриат чегарасида жуфти суюнадиган ишларда эр учун ҳурсанд бўлиб, Унинг ҳурсандчилигига имкон бермоқлик ва жуфтини хафа қиладиган ишлар учун маҳзун бўлмоқликдир.
Эр хотин ўртасини никоҳдан ташқари самимият, ўзаро дўстлик боғлаши керак. Самимият ва дўстлик бўлмаган муносабатларда ўзаро адоват ҳамда ғараз ҳукмронлик қилади. Ғараз ичқоралик, адоват эса душманликка йўл очади. Ғараз эркакни аёлига нисбатан кибрланишга ундаб, адоват аёлни эрига итоат этишдан тўсади.
Аллоҳ розилигини четга суриб, хотиннинг омонатлиги ва эрнинг олдидаги вазифасини унутиб, бир уйда душмандек яшаётган эр хотинлар қанча... Шайтонни семиртириб... Аллоҳ ҳолимизга раҳм айлаб, Ўзига ибодат қилиш учун яратилганимизни, ва буйруқларига итоат этишимиз шартлигини чуқур англашимизда Ўзи мададкор бўлсин.
©️Muzdalifa
@HIKOYANEW

🤲 Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади.
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.
💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.
Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Audio
#Аудио
#ризқ #дуо
Ризқни кенг бўлишида дуонинг ўрни
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси. @Hikoyanew

#кунлик_эслатмалар
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъуузубика минал фақри вал қиллати ваз зиллати ва аъуузубика мин ан азлима ав узлама», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгaнингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!
АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

•Макияж қилди...
⚫Татуаж қилди...
⚫Юз терисини торттирди...
•Танасини идеал ҳолга келтирди...
Ҳатто ярим яланғоч ҳолда юриб ҳам кўрди...
Эркакка ён берди, улар қаршисида ҳар қандай хорликка рози бўлди...
Кейин нима бўлди?
Эркакнинг назари янада ортиғини истайверди, ўнгу сўлга аланглайверди ва хиёнати зиёда бўлиб бораверди.Чунки шаҳвоний майл тўядиган нарса эмасди.
Аёлни эркакка қиладиган тақдимотлари қанчалик ортса, унинг баҳоси ҳам шунчалик пастлаб бораверди.
Натижада аёл арзон бўлди.Ҳолбуки бу ишлар унинг жамиятдаги мақомини кўтаришга қаратилган эди.
Эй аёллар жамоаси!
Эркак назарини тўйдирадиган ягона сифат бу поклик, иффат ва Аллоҳдан қўрқишдир. Мана шу сифат эркаклар кўзини тўсади ва қалбини шаҳватдан буриб юборади.
Бу йўлдан бошқаси, пулини аёллар тўлаётган жинниликдан бошқа нарса эмас.
Бу сизнинг хорлик ботқоғидан азизлик мақомига чиқишингизда ягона чорадир.
#Кўчирилғон

Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.
1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.
1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.
2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.
3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.
4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.
Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.
“Мен маккор эмасман, аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)
Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.

☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.
2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.
4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи”
китобидан islom.uz

САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Кунни табассум билан бошланг.
Янги кун, янги имкон муборак.
Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!
Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!
Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!

ФОЙДАЛИ ҲИКМАТЛАР
✅ Ким бир яхшиликни ният қилса, Аллоҳ унга ўша ниятига эришиш сабабларини ҳозирлаб, яхшилик эшикларини очиб қўяди.
"Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур", (Нисо: 35).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий
✅ Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
"Агар биров сени ўзингда йўқ сифат билан мақтаётганини эшитсанг, у сени ўзингда йўқ иллат билан айблашидан хотиржам бўлма!"
("Сияру аъламин нубала", 2/844)
✅ Саодат ва ҳидоят бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ҳидоят ортгани сайин саодат ҳам зиёдалашиб боради. Ҳидоятдан мосуво бўлган ҳар қандай саодат вақтинча бўлиб, узоқ давом этмайди.
"Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа: 123).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий
✅ Гуноҳлар ақлни Қуръон маъноларини тадаббур қилиш ва тушунишдан тўсади ҳамда қалбни тафаккур қувватидан мосуво қилади.
"Агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар", (Аъроф: 100).

11208. Аллоҳ таолодан (ато этганига, қадарига) рози эмас экансан, у ҳолда қандай қилиб У сендан рози бўлишини сўраяпсан?
Яҳё ибн Муъоз.
Изоҳ: Бир киши Каъбани тавоф қилиб юриб шундай дуо қиларди: «Роббим, Сен мендан розимисан?..». Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ўтиб кетаётиб унинг бу гапларини эшитиб қолибдилар. У кишига: «Эй одам, сен Аллоҳдан рози бўлганмидинг-ки, У сендан рози бўлсин?!» дедилар.
Бояги киши: «Астағфируллоҳ! Аллоҳ мендан рози бўлишини сўраб турсаму, қандай қилиб мен Ундан рози бўлишим мумкин?» дебди. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бошинга мусибат келгандаги мамнуниятинг бир нарсага эришгандаги мамнуниятинг билан бир хил бўлса, бу сени Аллоҳдан рози эканлигингни билдиради», дедилар.
arabicuz
@HIKOYANEW
Яҳё ибн Муъоз.
Изоҳ: Бир киши Каъбани тавоф қилиб юриб шундай дуо қиларди: «Роббим, Сен мендан розимисан?..». Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ўтиб кетаётиб унинг бу гапларини эшитиб қолибдилар. У кишига: «Эй одам, сен Аллоҳдан рози бўлганмидинг-ки, У сендан рози бўлсин?!» дедилар.
Бояги киши: «Астағфируллоҳ! Аллоҳ мендан рози бўлишини сўраб турсаму, қандай қилиб мен Ундан рози бўлишим мумкин?» дебди. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бошинга мусибат келгандаги мамнуниятинг бир нарсага эришгандаги мамнуниятинг билан бир хил бўлса, бу сени Аллоҳдан рози эканлигингни билдиради», дедилар.
arabicuz
@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз туғилганимизда организмимиздаги коллаген миқдори 100% ни ташкил этаркан. Коллаген - бу теримизнинг ёш ва чиройли кўринишини таъминлаб берадиган модда ҳисобланади. Умримиз мобайнида коллаген миқдори йилига ўртача ҳисобда 5-6%дан камайиб боради. Шунинг ҳисобига юзларимиз, теримиз хиралашиб, вақт ўтган сайин ажин билан қопланишни бошлайди.
Юзимиз мисолида тушунтираман. Теримиз орасидаги коллаген тўр, сетка кўриншида жойлашган бўлиб, юзимиз терисини "кўтариб" туради. Агар бирор нимадан сиқилсак, шу сетка йиртилиб, каттароқ "халқалар" ҳосил қилади. Юзимизнинг айнан шу халқали, яъни йиртилиб зичлигини йўқотган коллагенсиз қисми шалвираб қолади. Ҳар сафар сиқилишимизнинг миқдорига қараб, ажинларимиз сони кўпайиб, ёки чуқурлашиб боради. Қариш биологик жараён ва у ҳамма билан содир бўладиган ҳолат. Лекин сиқилишга мойиллиги кўпроқ инсонлар касалланиб, кексаликка тенгдошларидан кўра эртароқ етишадилар.
Илгарилари маҳзунлашиб қолсам, шу нарсани ўйлашим билан қалбимда ҳеч қандай хафаликдан асар ҳам қолмас эди. Дарров тасаввуримга терим орасидаги сетка йиртилиб, терим осилиб қолаётгани, юзим тиришиб, бадбуруш бўлаётгани келардида, қариб хунуклашишимга арзимайди, деб дарров хафагарчиликни унутардим. ( Ахмоқона одат бўлиб туюлса-да, сиқилмаслик учун доим баҳонам тайёр эди )
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Йиллар ўтди. Улғайдим. Тавҳиднинг моҳиятини англадим. Қадарни Аллоҳдан кўриб, ҳеч қачон ношукур бўлмасликни ўргандим. Ва шу йўсинда ўзим учун доимий хотиржамлигимни таъмин этдим. Ноҳақликлар, дилхиралигу адолатсизликлар каби машаққатларнинг барчасига ажр олиш имкониятим деб хотиржам қарайдиган бўлдим.
Жондан алам ўтган пайтларда ҳам ўзимга берилган сон-саноқсиз неъматларни ўйлаб, севинадиган бўлдим.
Биз асосан яқинларимизнинг озорларини қалбимизга яқин оламиз. Шундай пайтларда Уларнинг менга озор бера оладиган даражадаги қувват билан сийланганига шукрона келтираман.
Дилимни яралаган кишимга муносиб жавоб қайтаришдан олдин унинг жонсиз танасини, муздек, қоронғу қабрда ётган ҳолати ва ўзимнинг пушаймонлигимни тасаввур қиламан. Дарҳол кўнглим юмшайди. Озор берсангиз ҳам яхшиям борсиз бу дунёда дея, борлиги учун қучгим келади. Мавжудлиги, қабрдамас олдимда тургани учун раҳмат айтгим келади. Ҳозир йўқотиб қўядигандек ҳис қилиб, қўрқиб кетаман. Ўзимни айбсиз ҳисобласамда, кечирим сўрайман. Аллоҳдан узоқ умр, икки дунё пушаймонлиги ва музтарлигидан паноҳ тилайман.
Чунки бизга озор берсаларда тирикликнинг жуда улкан неъмат эканлиги ва бу неъмат олдида дилхираликлар бир тийинга ҳам арзимаслигини яхши биламан.
Жонимга куймайдиган бегоналар учун эса, юзимга тушган ажин ҳайф. Шу учун мени танимайдиганлар ҳақоратлашганда ҳиринглаб ўтираман. Бегоналарнинг мендан айб топиб камситишлари мени хафа қилиш ўрнига кайфиятимни кўтаради. Чунки ҳақоратнинг бошланиш нуқтаси ҳасаддир. Ҳасад эса аламдан пайдо бўлади. Демак менда бошқалар аламини қўзғайдиган қандайдир ютуғим бор. Бунга фақат шукур қилиб, ҳурсанд бўлиш керак.
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Айтмоқчи бўлганим умримнинг ҳар босқичида, ақлим паст ёки тўлишган даврида ҳам, ёки ҳар қандай вазиятларда ҳам хафа бўлмасликка доим сабаб топганман. Ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ.
Дилхираликларга енгилмаслик учун ўзимни севдим. Ўзимни севганим учун ўзимга ёмонликлар раво кўрмайман. Ўзимни севганим учун таъбимни хира қилувчи вазиятлардан қочаман.
Ўзимни севганим учун бошқаларни ҳам сева оламан. Севган инсонларимга ёмонлик тилай олмайман. Дилини оғритолмайман. Тинчини бузолмайман. Ҳаловатини ўғирлолмайман. Бундан балки беқадр бўларман. Бироқ инсоннинг зарра мисқолчалик қилган яхшилиги ҳам барибир бир кун рўёбга чиқади. Жилла қурса виждон азоби, пушаймонлик заҳрига ем бўлмайман.
Бир куни бир яқиним билан енгилгина тортишиб қолдик. Шунда беихтиёр овозим салгина кўтарилди. Мендан бу нарсани кутмагани учунми, вооой дунёвий нарса учун менга овозингизни кўтардингизаа, деб ҳайратда қолди. Уятдан ерга киргудай бўлдим.
Дунёвий нарсалар умуман арзимайди тортишиб, хафалашиб, аразлашиб юришга.
Охири

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Биз туғилганимизда организмимиздаги коллаген миқдори 100% ни ташкил этаркан. Коллаген - бу теримизнинг ёш ва чиройли кўринишини таъминлаб берадиган модда ҳисобланади. Умримиз мобайнида коллаген миқдори йилига ўртача ҳисобда 5-6%дан камайиб боради. Шунинг ҳисобига…
Боши
Саҳобийлар ҳаётлари бир маромга тушиб қолса, Аллоҳ менга синов юбормай қўйди, Роббимнинг назаридан четда қолдим деб маҳзун бўлишган.
Бошимизга келадиган синовларга ҳох катта бўлсин, ҳох кичик Аллоҳнинг раҳмати деб қараган онимиздан сабр қилиш машаққатга эмас, лаззатга айланади. Сизга машаққатли сабр эмас, лаззатли тоқат тилайман.

Аллоҳ таоло эркакни шундай яратганки, у аёлда заифликни кўрган сари унга пушти паноҳ бўлади. Аёлда қувватни кўрган сари ундан қўлини тортади.
Устоз Ҳасан ал-Муқрий
#Аёллар
@HIKOYANEW
Устоз Ҳасан ал-Муқрий
#Аёллар
@HIKOYANEW
#Эслатма
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз
Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.
1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.
2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.
4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.
5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.
6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.
7) Уйғотгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

#rivoyat
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, - эслатибди хотин.
— Худо хоҳласаям, хоҳламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! - дебди.
P.S.: Биродарлар, Худо хоҳламаса, бир томчи сув ҳам юта олмаймиз. Кимнинг раҳматидан омон юрганимизни фикр қилинг!

#НАСИҲАТ:
‼️ ҲАДИС АЙТИШДА АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ
Бундан бир неча ой илгари бир отинойининг маърузасида келган, пайғамбар алайҳиссаломга нисбат берилган ҳадисларнинг тўғри-тўғри эмаслиги сўралиб, кейин отинойи ва бошқаларга бу ҳақда насиҳат этиш илтимос қилинган эди.
Ўша пайтда ёзишга фурсат бўлмаган эди, кейин хотирдан кўтарилипти. Яқинда бир муносабат туфайли шу савол яна эсга тушди.
Саволни юборган синглимизга эҳтиёткорлиги учун раҳмат айтган ва бошқаларни ҳам пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис нисбат беришда шундай эҳтиёткор бўлишга чақирган ҳолда жавобни бошлайман.
Аввало, отинойи маърузасида келган "ҳадис"ларни келтириб ўтаман:
"Қайси умматимнинг уйида ўчоқ боши ва ҳожатининг оқаваси алоҳида кетса, ўша хонадоннинг бадавлат бўлишига кафилман"
"Қайси уйда одамдан қолган овқат ейилмаса, у уйдан барака кетади".
"Зарда билан, жаҳл билан пширилган овқат умматимнинг ичига заҳар бўлиб киради".
"Яҳудийлардагидек остона тутманглар. Яҳудийлар уйига зеб беради, остонаси похол бўлиб ётади".
"Қайси одам тонгда туриб остонасини супурса, барака олиб келган фаришталар биринчи бўлиб супуриқли остонага баракани қўйиб кетади".
"Ошни ахлатга солманг, гадолик келади. Кулни ахлатга солманг, фаромушлик келади. Чойнинг қолдиғи - шамасини ахлатга ташламанг".
"Намозшомда қозон қайнатган хотин қозон қопқоғини ёпиб қайнатсин. Бу пайт шайтон ёғилиб, қўлига 99 боласини ўтқазиб олади. Кўзи тушган мусулмон қозонига битталан бола ташлаб кетади. Ҳалиги бола бир юмалаб чиқиб қозон лабида овқатга пешоб қилиб кетади".
"Уйингизни ўргимчак исига макон қилманг. Ўргимчак исининг тагидан қараган одамнинг ақли орқага кетади".
"(Лаби) учган идиш уйда турса, фақирликни чақириб туради".
Маърузада келган нақллар шулардан иборат.
Булар ичида келган бир нақлдан бошқа ҳаммаси пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига тап тортмай, журъат билан тўқилган тўқима ҳадислардир.
Яҳудийлар ҳақида айтилган ҳадис бир нечта ҳадис манбаларида келган бўлиб, бошқачароқ жумла билан, аксар санадлари заиф бўлган ҳолда ривоят этилади. Кўпроқ ривоят этилган ибораси қуйидагичадир:
"Ҳовлингизни тоза тутинг, яҳудларга ўхшаманг".
Маълумки, Ислом мусулмонларни покизаликка, таомларни исроф қилмасликка чақиради. Бу ҳақда келган оятлар, саҳиҳ ҳадислар етарли.
Лекин, шу маънони қўллаб-қувватлайман деб пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига у зот айтмаган гапларни тўқиш бениҳоя катта гуноҳдир. Киши яхшилик қиляпман, одамларни эзгуликка чақиряпман деб ўзи билмаган ҳолда жаҳаннамга йўл олиши ҳеч гап эмас. Негаки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақига ёлғон сўз айтиш, айтмаганни айтди дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
Эй сиз, одамларга Ислом таълимотини етказаётган зотлар! Гапираётган ҳар бир гапингизга диққат этинг, динда бор ва Исломда келган нарсаларни одамларга етказинг. Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис айтмоқчи бўлсангиз, аввало, шу ҳадисни айтган-айтмаганликларини ўрганинг. Бунинг учун эса, дастлаб илм олиш, ўрганиш лозим бўлади. Ҳали ҳеч нарсани билмасдан туриб, Исломни тузук ўрганмаган ҳолда, пайғамбар ҳадисларидан етарли китобларни ўқиб чиқмаган ҳолда ўзингизни бундай хатарли ўринга қўйманг. Расулуллоҳ алайҳиссаломга билмасдан ёлғон гапни нисбат этиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.
Бу борада пайғамбар издошлари бўлмиш саҳобалардан ибрат олинг.
Қуйида ул муборак зотларнинг айримларидан ҳадис айтиш борасида келган нақлларни келтириб ўтаман:
Амр ибн Маймун Авдий ҳикоя қилади:
"Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ҳар пайшанба келар эдим. "Расулуллоҳ айтдилар" деган пайтда бўйин томирлари бўртиб қалтирар, кейин: шунга яқин айтдилар, дер эди".
Муҳаммад ибн Сирин айтади:
"Анас ибн Молик Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис кам айтар, айтганда ҳам айтиб бўлгач:
... ёки пайғамбар алайҳиссалом айтгандек" деб қўяр эди
"Ибн Умар розияллоҳу анҳумо пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис айтса, кам ҳам қилмас, қўшиб ҳам айтмас, эшитган нарсасидан бошқасига ўтмас эди".
Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтади:
Биз Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳуга дедик:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтиб беринг.
- Қаридик, унутдик, - деди у. - Расулуллоҳдан ҳадис нақл этиш оғир.