HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1156📘

ДАМ СОЛИШ ДУОЛАРИ.

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буѐн жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин»,
дедилар.

( Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Охирги иккисининг лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим.
Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди.
Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар.
Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди.
Шундан буѐн аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».

📝Шарҳ:

Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаѐтган нарса ѐмонлигидан паноҳ тилайман».

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_105

31-БОБ

НАМОЗГА ТУРИШНИ ҲОХЛАГАН ПАЙТДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА

عن أُمّ رافعٍ رضي اللّه عنها، أنها قالت‏:‏ يا رسول اللّه‏!‏ دُلَّني على عملٍ يأجرني اللّه عزّ وجلّ عليه‏؟‏ قال‏:‏ ‏

«‏ يا أُمَّ رَضافِعٍ إذَا قُمْتِ إلى الصَّلاةِ فَسَبِّحِي اللَّهَ تَعَالى عَشْراً، وَهَلِّلِيهِ عَشْراً، واحْمَدِيهِ عَشْراً، وكَبِّرِيهِ عَشْراً، وَاسْتَغْفِرِيهِ عَشْراً؛ فإنَّكِ إذَا سَبَّحْتِ قالَ‏:‏ هَذَا لي، وَإذَا هَلَّلْتِ قالَ‏:‏ هَذَا لِي، وَإذَا حَمِدْتِ قالَ‏:‏ هَذَا لي، وَإذَا كَبَّرْتِ قالَ‏:‏ هَذَا لي، وَإذَا اسْتَغْفَرْتِ قالَ‏:‏ قَدْ فَعَلْتُ‏ » ‌‏ .‌‏

Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ:
«Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ:
«Бу Мен учун», дейди. Ҳамд айтсанг ҳам,
«Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам,
«Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг,
«Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар».

(Ибн Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Ибн Хожар рохимахуллох хадиснинг санадидини Хасан (Яхши) деганлар
«Натаиж ал афкар» 1/390.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

ЭРТАГА АРАФА КУНИ

وعن أبي قتادة رضي الله عنه قال‏:‏
سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم‏:‏
عن صوم يوم عرفة‏؟‏ قال‏:‏ ‏ "‏يكفر السنة الماضية والباقية‏"‏

Абу Қатода розияллоху анхудан ривоят килинади:
Росулуллох салаллоху алайхи ва саламдан Арафа куни рўза тутишлик хақида сўрашди?
Улар соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!” дедилар. 
(Муслим ривояти)

бошка бир ривоятда эса “Аллоҳдан умид қиламанки" деб келган.


Хадис Шарҳи

Ибн Қуддома рохимахуллох:
"Бу улуғ кунда рўза тутишлик, Росулуллох саллаллоху алайхи ва саламдан саҳиҳ йўл билан ворид бўлган, ва ҳамда ҳадисда шу куни рўза тутишлик икки йилги (авалги ва кейинги кичик бўлган) гуноҳига кафорат бўлади" дедилар. 
("аль Муғний" 4/443)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Forwarded from HADISLAR TOPLAMI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа кунинигиз муборак

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».

(Имом Термизий ривояти)

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!

Эй Аллоҳ! Биз ожизлигимизни, муҳтожлигимизни, заифлигимизни тан олиб, Ўзинг буюрганингдек дуо қилмоқдамиз, Сен бу дуоларимизни Ўзинг ваъда қилганингдек ижобат қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қилгин!

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Forwarded from HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_758📘

АРАФА КУНИ ДУОСИ.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг
لا إلـه إلا الله وحده لا شريك له،
له الملك، وله الحمـد، وهو على كل شيء قدير
“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.

(Имом Термизий ривояти).

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!
Эй Аллоҳ! Биз ожизлигимизни, муҳтожлигимизни, заифлигимизни тан олиб, Ўзинг буюрганингдек дуо қилмоқдамиз, Сен бу дуоларимизни Ўзинг ваъда қилганингдек ижобат қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қилгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фақирлар бўлса, уларни саховатли бой қилгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида беморлар бўлса, уларга комил шифо бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мусибатга учраганлар бўлса, уларга сабр бергин ва мусибатларини аритгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида қарздорлар бўлса, уларга нажот бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мазлумлар бўлса, уларга нусрат бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида илм талабидагилар бўлса, уларга фойдали илм бергин ва илмларига амал қилишларини насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фарзанд талабидагилар бўлса, уларга кўз қувончи бўладиган солиҳ-солиҳа зурриёдлар ато қилгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида оила қурмоқчилар бўлса, уларга яхши жуфт ато этгин!
Эй Аллоҳ! Биз мусулмон бандаларингнинг қалбларини хотиржамлик ва ризо билан тўлдиргин ҳамда иймон нури ила мунаввар қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айлагин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг юзимизни саодат билан чароғон қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг тилимизни зикрингга машғул қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг оиламизни исломий, ибратли, ибодатли, фаровон оила қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг иймон билан ўтганларимизни раҳматингга олгин!
Эй Аллоҳ! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин, афв айлагин!
Эй Аллоҳ! Китоб, мақола ўқийдиганларга ўқиганларини тушуниб, амал қилишларини насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Мусулмонлар юртларидан турли бало-офатларни, жумладан вирус балосини кўтаргин!
Эй Аллоҳ! Бу вирусдан вафот этганларни шаҳидлар қаторида қилгин, беморларга комил шифо, қолганларга офият бергин!
Эй Аллоҳ! Бу йил кўп бандаларинг Ҳажга боришолмади. Келгуси йили қаторимиздан хато бўлмай, кўпчилик бўлиб, оиламиз билан Ҳаж қилишни насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Бутун дунёда дуо қилаётган мусулмонлар қаторида Байтингни Ҳаж қилаётган, Арафотда туриб дуо қилаётган бандаларингнинг дуоларини ижобат этгин!
Эй Аллоҳ! Юртимизда н аввалги пешқадамлигини ато қилгин! Бу юртни яна Бухорий, Термизий, Нақшбанд, Мотуридий, Марғиноний каби уламолар юрти қилгин!
Эй Аллоҳ! Ислом динига қувват, бутун дунёдаги мусулмонларга иззат бергин ва Динимиз душманларига Ўзинг кифоя қилгин!
Эй Аллоҳ! Биз бандаларингга қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Биз бандаларингни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга киритгин!
Эй Аллоҳ! "Омин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд этгин!
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга саловот,
салом ва баракотлар бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Assalomu alaykum rahmatullohi va barokotuh.

Qurbon hayiti barchangizga muborak bo'lsin.

@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg 📚
#ал_Азкор_106

32-БОБ.

Иқомат пайтида ўқиладиган дуо


روى الإِمام الشافعي بإسناده في الأُمّ حديثاً مرسلاً‏:‏ أنَّ رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‌‏«‏اطْلُبُوا اسْتِجابَةَ الدُّعاءِ عِنْدَ التقاءِ الجُيُوشِ، وَإقامَةِ الصَّلاةِ، وَنُزُولِ الغَيْثِ‏»‏ وقال الشافعي‏:‏ وقد حفظت عن غير واحد طلب الإِجابة

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёғаётган пайтда изланглар».

(Бу ҳадисни Имом Шофеъий "ал Умм" да мурсал [1] ҳолатда ривоят қилганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

[1] Тобеин ҳадис санадида ўзи билан ўртада бирон ровийни восита қилмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берган ҳадисдир. Тобеиндан мурод - хоҳ кичик, хоҳ ёши улуғ тобеин эьтиборга олинади
(Саййид Абдул Можид Ғаврий: "Мўьжаму мусталиҳотил ҳадисия". Дорул Ибн Касир. Байрут)

Салим ал Хилолий Хадисни Хасан (Яхши) деганлар
«Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор» 1/118-119.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1157📓

ТОЛИБИ ИЛМНИ ДУОСИ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиѐда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».


(Имом Термизий ривояти)


📝Шарҳ:

📌Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуолари ҳамма учун, айниқса, аҳли илм ва толиби илмлар учун катта ўрнак бор.
📌Келинг, ушбу дуони таҳлил қилиб чиқайлик.
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан аввал берган илмларинг мен учун фойдали бўлишини насиб этгин.
«Менга манфаат берадиган нарсани таълим бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан кейин менга берадиган илмингни фойдали бўлишини насиб этгин. Илмнинг фойдали бўлиши ундан бу дунѐ ва охират учун манфаат чиқиши ва билганига амал қилиш ила бўлади.
«Ва илмимни зиѐда қилгин».
📌Доимий равишда илмим кўпайиб боришини Ўзинг таъминлагин.
«Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин».
📌Жумладан, фойдали илм учун ҳам, фойдасизи учун
ҳам.
«Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
Мана шу нарса энг муҳим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_107

33-БОБ.

Намозга кирганда айтиладиган нарса

Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.

34-БОБ

Такбири таҳрима

Ҳар қандай намознинг бошида, у хоҳ фарз бўлсин, хоҳ нафл, такбири таҳримани (намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.)
Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Аллоҳу акбар калимаси икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади.
Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади.
Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади.
Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда.
Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.

Бу такбирларни айтиш суннатдир.
Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди.
Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1158📓

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
«Жаброил алайҳиссалом
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради.
«Киравер», дедилар У зот. «Қандоқ қилиб сенинг уйингга кираман?
Ахир унда суратлари бор парда турибди-ку!
Ёки уларнинг бошларини кесиб ташла, ёки оёқ остига солинадиган палос қилиб ол. Албатта, биз фаришталар жамоаси суратлар бор уйга кирмасмиз», деди у».


(Насаий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига изн сўрамасдан кирмаслари.
2. Фаришталар сурат бор уйга кирмаслиги.
3. Жонли нарсанинг сурати бор буюм ёки матони ўша нарсанинг бош қисми суратини кесиб ташлаб ишлатилса жоизлиги.
4. Жонли нарсанинг сурати бор нарсалардан оёқ ости бўладиган жойларда фойдаланса жоизлиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_108

                 35-БОБ

Такбири таҳримадан кейинги айтиладиган нарса

Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

اللهُ أكْبَرُ كَبِيرًا وَالحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً وَجَّهْتُ وَجْهِي للَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ والأَرْضَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ. إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ. اللهُمَّ أَنْتَ الْمَلِكُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ رَبِّي وَأَنَا عَبْدُكَ ظَلَمْتُ نَفْسِي وَاعْتَرَفْتُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي ذُنُوبِي جَمِيعًا فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ وَاهْدِنِي لأَحْسَنِ الأَخْلاَقِ لاَ يَهْدِي لأَحْسَنِهَا إِلاَّ أَنْتَ، وَاصْرِفْ عَنِّي سَيِّئَهَا لاَ يَصْرِفُ سَيِّئَهَا إلاَّ أَنْتَ. لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ وَالْخَيْرُ كُلُّهُ فِي يَدَيْكَ وَالشَّرُّ لَيْسَ إِلَيْكَ أَنَا بِكَ وَإِلَيْكَ تَبَارَكْتَ وَتَعَالَيْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва мамаатий лиллаҳи роббил оламийна лаа шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа иллаа анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка  ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка».

(Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман.
Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим.
Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

(Имом Муслим ривоятлари).

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг хоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган.
Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қуйидагича бўлган.

Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар.
Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар.
Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмайди-ку? деган.

Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган.

Такбири таҳримадан кейин қуйидаги дуони ўқиса ҳам бўлади:

اللهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ. اللهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقِّي الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ. اللهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالبَرَدِ

«Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойайа кама баъадта байнал машриқи вал мағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойайа кама йунаққис савбул абйазу минад-данаси, Аллоҳумма ағсилний мин хотойайа бис-салжи вал-маи вал-барод».
(Маъноси: Эй Раббим, мен билан хатоларим орасини машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингчалик узоқ қил. Эй Раббим, оқ кийимни кирлардан тозалаганингдек, мени хатоларимдан тозала. Эй Раббим, менинг хатоларимни қор, сув ва дўллар билан юв.)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1159📘

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқбундоқдир, деб қаттиқ гап айтдилар».

(Сунан эгалари ривоят қилган).

Шарҳ:

📌 Бошқа бир ривоятда, ул аёл зониядир, дейилган.
📌Чунки, хушбўй нарса ила қасддан бегона эркакларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган, улар кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўла олмайди.
📌 Бу нарсага аёл-қизларимиз, алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
📌Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади.
Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади.
Бу ҳақда олдин баҳс юритганмиз.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_109

حديث عائشة رضي اللّه عنها‏:‏ كان النبيّ صلى اللّه عليه وسلم إذا افتتح الصلاة قال‏:‏ ‏»‏سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَ‏»‌‏

.‏ رواه الترمذي وأبو داود وابن ماجه بأسانيد ضعيفة، وضعّفه أبو داود والترمذي والبيهقي وغيرهم، ورواه أبو داود والترمذي والنسائي وابن ماجه والبيهقي من رواية أبي سعيد الخدري وضعفوه‏.‏
قال البيهقي‏:‏ وروي الاستفتاح بـ ‏»‏سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ‏»‏ عن ابن مسعود مرفوعاً، وعن أنس مرفوعاً، وكلها ضعيفة‏.‏ قال‏:‏ وأصحُّ ما روي فيه عن عمر بن الخطاب رضي اللّه عنه، ثم رواه بإسناده عنه؛ أنه كبر ثم قال‏:‏ سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، تَبَارَكَ اسْمُكَ، وتَعَالى جَدُّكَ، وَلا إلهَ غَيْرُك‏.‏

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук», дер эдилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

Бу ҳадисни «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган ва заиф дейишган. Лекин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган худди шу лафздаги ҳадисни саҳиҳ, деб айтишган.

(Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида такбиру таҳримадан кейин, фотиҳадан олдин мана шу дуони ўқилади. – Таржимон.)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ.

1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалолпок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиѐр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиѐр қилиш лозим. Ёмғир ѐғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_110

* وروينا في "سنن البيهقي" عن الحارث عن علي رضي الله عنه قال: "كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا استفتح الصلاة قال: لا إله إلا أنت سبحانك، ظلمت نفسي، وعملت سوءا فاغفر لي إنه لا يغفر الذنوب إلا أنت، وجهت وجهي.." إلى آخره ، وهو حديث ضعيف ، قال : الحارث الأعور : متفق على ضعفه، وكان الشعبي يقول: الحارث كذاب، والله أعلم.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозни бошласалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ ظَلَمْتُ نَفْسِي وَعَمِلْتُ سُوءً فَاغْفِرْ لِي إِنَّهُ لاَ يُغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ وَجَّهْتُ وَجْهِيَ ... إِلَى آخِرِهِ

«Ла илаҳа илла анта субҳанака золамту нафсий ва ъамилту суъан фағфирлий, иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, важжаҳту важҳий»ни охиригача ўқир эдилар».

(Байҳақий ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Бу ҳадис заифдир, чунки Алидан ривоят қилган ровий Ҳорис ал-Аъварни ёлғончи эканига иттифоқ қилинган. Шаъбий, Ҳорис ёлғончи эди, деб айтган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1160📓

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

----------------------------------------------

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

(Тобароний ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

------------------------------------------

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

(Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_111

36-БОБ.

Намозни очувчи дуодан кейин
«аъузу»ни айтиш

Намозда такбири таҳримадан кейин «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиш суннат амалдир. Қуръони каримнинг Наҳл сураси 98-оятида:

(فَإِذَا قَرَأْتَ القُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطِانِ الرَّجِيمِ) [النحل: 98]

«Агар Қуръон ўқисанг, лаънати шайтондан Аллоҳнинг (номи) ила паноҳ тила», дейилган.

Бу оятдан ихтиёр қилинган нарса «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтишдир.

Баъзилар, бундан «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм»ни айтиш қасд қилинган, дейишган.

Лекин аввалги лафз билан айтиш машҳурдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚