HADISLAR TOPLAMI
28.9K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1161📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўлидаги таом юқи ила, уни ювмасдан ухлаб қолсаю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

📝 Шарҳ:

📌Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми, дейишлари мумкин.
📌Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай ухлаши мумкин.
📌 Лекин, бу ҳадиси шариф айтилиши беҳикмат эмас. Чунки, Ислом янги келган пайтда бунга ўхшаш одоблардан одамларнинг умуман хабарлари йўқ эди.
📌Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом биринчи бўлиб бу каби ишларда инқилобий ўзгартишлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди.

📌 Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди.
📌Астасекин мусулмонлардан кўриб бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар.
📌 Андалусдаги Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўшни халқлар ҳам қўлини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб қўлини ювишга одатландилар.
📌Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик мусибат етказиши таъкидланмоқда.
Бу мусибатга эса, фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи эканлиги ҳам айтилмоқда. Мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини уламоларимиз айтиб ўтганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳолис_Эслатма_эртага_жума


عن أبي عبيدة بن الجراح، عن النبي صلى الله عليه وسلم، قال: «إن أفضل الصلوات صلاة الصبح يوم الجمعة في جماعة، وما أحسب شهدها منكم إلا مغفورا له».
أخرجه البزار في مسنده (4/ 106)
وأخرجه الطبراني في الكبير المعجم الكبير للطبراني (1/ 156).




Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«Намозларнинг энг афзали жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Сизлардан унга қатнашган (кишиларнинг гуноҳлари) албатта мағфират қилинади деб умид қиламан».

Баззор "Муснади"да ривоят қилган, ( 4/ 106) ва Табароний "Мўъжамул кабир"да, (1/ 156).

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_112

* وروينا في سنن أبي داود، والترمذي، والنسائي، وابن ماجه، والبيهقي وغيرها، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال قبل القراءة في الصلاة: "أعوذ بالله من الشيطان الرجيم من نفخه ونفثه وهمزه".

وفي رواية : " أعوذ بالله السميع العليم من الشيطان الرجيم من همزه ونفخه ونفثه ".

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қироатдан олдин:

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ مِنْ نَفْخِهِ وَنَفْثِهِ وَهَمْزِهِ

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи» (Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман).

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ مِنْ هَمْزِهِ وَنَفْخِهِ وَنَفْثِهِ

(Бошқа бир ривоятда: «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи», дердилар.
(Абу Довуд, Термизий, Насаий Ибн Можа ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1162📘

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг:
Ким Аллоҳни розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради, деганларини эшитганман.
Бошқа бир ривоятда:
{{Жаннатда бир уй}} дийилган.


(Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).

Шарҳ:

📌Демак, бу дунёда масжид бино қилиш уҳcун уринилган ҳар бир кишининг қилган иши беҳуда кетмайди, У оҳиратда Аллоҳ таоло тамонидан муносиб тақдирланади.

📌Шунинг уcун жаннатда алоҳида мухташам уйга эга бўлишни истаган одам бу дунёда масжид қуриши ёки бу ишда қурби етганича иштирок этиши лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_113

37-БОБ.

«Аъузу»дан кейинги қироат

Намозда қироат қилиш фарздир. Унинг ўрнини бошқаси босмайди. Бунга қуйидаги саҳиҳ ҳадис далил:

* للحديث الصحيحح أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لا تجزئ صلاة لا يقرأ فيها بفاتحة الكتاب". رواه ابن خزيمة وأبو حاتم ابن حبان، بكسر الحاء، في "صحيحيهما" بالإسناد الصحيح وحكما بصحته.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз ҳисобга ўтмайди», дедилар.

Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон ривоятлари.

* وفي "الصحيحين" عن رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا صلاة إلا بفاتحة الكتاب".

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз Фотиҳа сураси билангина намоздир», деб айтганлар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

* في "صحيح مسلم" أن رسول الله صلى الله عليه وسلم فعله، ويقرأ في ركعتي سنة المغرب وركعتي الطواف والاستخارة في الأولى: (قل يا أيها الكافرون) وفي الثانية: (قل هو الله أحد) وأما الوتر، فإذا أوتر بثلاث ركعات، قرأ في الأولى بعد الفاتحة: (سبح اسم ربك) وفي الثانية: (قل يا أيها الكافرون) وفي الثالثة: (قل هو الله أحد) مع المعوذتين، وكل هذا الذي ذكرناه جاءت به أحاديث في الصحيح وغيره مشهورة.

Саҳиҳ Муслимда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шомнинг икки ракаат суннати, тавофнинг икки ракати ва истихоранинг икки ракатининг аввалгисида "Қул йа айюҳал кафирун" ва иккинчисида "Қул ҳуваллоҳу аҳад" сурасини ўқирдилар.
Аммо уч ракатли витрда аввалги ракатда фотиҳадан кейин "Саббиҳисма роббикал аълаа", иккинчи ракатда "Қул йа айюҳал кафирун", учинчи ракатда "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқирдилар.

* ثبت في الصحيح : أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يطول في الركعة الأولى من الصبح وغيرها ما لا يطول في الثانية.

Саҳиҳ ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳи ва бошқа намозлардаги намознинг аввалги ракатида иккинчи ракатда қилмаган узунликни қилардилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1163📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Аллоҳ бир бандага муҳаббат қилиб қолса,Жаброилни чақириб:
«Мен фалончига муҳаббат қилдим. Сен ҳам унга муҳаббат қил», дейди.
Бас, Жаброил унга муҳаббат қилади ва ос-монда нидо қилиб:
«Аллоҳ фалончига муҳаббат қиладир.
Сиз унга муҳаббат қилинг!» дейди.
Шунда аҳли осмон унга муҳаббат қилади.
Сўнгра унинг учун ер аҳлида қабул йўлга қўйилади.


Қачон Аллоҳ бир бандани ѐмон кўриб қолса, Жаброилни чақириб:
«Мен фалончини ѐмон кўрдим. Сен ҳам уни ѐмон кўр», дейди.
Бас, Жаброил уни ѐмон кўради ва осмонда нидо қилиб:
«Аллоҳ фалончини ѐмон кўрадир. Сиз уни ѐмон кўринг!» дейди.
Шунда аҳли осмон уни ѐмон кўради. Сўнгра унинг учун ерда ѐмон кўриш йўлга қўйилади», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

📌Демак, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қозонаман деган одам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин.
📌 Одамларнинг муҳаббатини қозонаман деган одам ҳам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_114

* روينا عن حذيفة بن اليمان رضي الله عنه قال: "صليت مع النبي صلى الله عليه وسلم ذات ليلة، فافتتح البقرة، فقلت: يركع عند المائة، ثم مضى، فقلت: يصلي بها في ركعة، فمضى [فقلت: يركع بها]، ثم افتتح النساء فقرأها، ثم افتتح آل عمران، فقرأها يقرأ، مترسلا، إذا مر بآية فيها تسبيح سبح، وإذا مر بسؤال سأل، وإذا مر بتعوذ تعوذ. رواه مسلم في "صحيحه".

Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Ҳаммасини ўқиб бўлиб, рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Сўнг Оли Имрон сурасини бошладилар. Кейин Нисо сурасини шу тахлит ўқидилар. Оҳиста ва шошилмай қироат қилдилар. Бирор оятни ўқиётганларида тасбиҳ келса, тасбиҳ айтдилар, сўраладиган нарса келса, сўрадилар, паноҳ тилайдиган оят келса, паноҳ тиладилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Соҳибларимиз айтишади: «Имомга, эргашувчига, ёлғиз ўқиётган кишига намозда ёки бошқа нарсада тасбиҳ айтиш, сўраш, паноҳ тилаш оятлари келганида, ана шуларни қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Ват-тийн сурасининг

(أَلَيسَ اللهُ بِأَحْكَمِ الحَاكِمِينَ)

«Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!» ояти ўқилганини эшитса,

بَلَى وَأَنَا عَلَى ذَلِكَ مِنَ الشَّاهِدِينَ

«Ҳа, Аллоҳ таоло қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчи эканига иқрорман», деб айтиш, Қиёмат сурасининг 40-оятидаги

(أَلَيسَ ذَلِكَ بِقَادِرٍ عَلَى أَنْ يُحْيِيَ الْمَوتَى)

«Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!» оятини эшитганида,

بَلَى أَشْهَدُ

«Албатта, Аллоҳ бунга қодирдир! Мен гувоҳлик бераман», деб жавоб қилиш ёки Аъроф сурасидаги

(فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ)

"Бундан кейин, яна қайси гапга ишонарлар?!" оятини эшитганда,

آمَنْتُ بِاللهِ

"Аллоҳга иймон келтирдим", деб жавоб қилиш ёки Аъло сурасидаги

(سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأَعْلَى)

«Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айбу нуқсондан) покланг!» ояти ўқилганида,

سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى

«Олий раббим Аллоҳ айб-нуқсонлардан покдир», дейиш мустаҳабдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1164📘

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмга муҳаббат қилган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўзи муҳаббат қилганлари билан биргадир»,
дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган»ни икки хил тушуниш мумкин.
📌Бири, уларга бориб қўшила олмаган, иккинчиси, улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган бўлиши мумкин.
📌Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасини ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан.
📌Ким яхшиларга муҳаббат қилса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан.
📌Ким ѐмонларга муҳаббат қилса, улар Билан бўлади экан.

Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_115

38-БОБ

РУКУЪДАГИ ЗИКРЛАР

Намоз ўқиётган киши рукуъга тўла эгилса;

"سبحان ربي العظيم، سبحان ربي العظيم، سبحان ربي العظيم".

«Субҳаана роббийал ъазийм, Субҳаана роббийал ъазийм, Субҳаана роббийал ъазийм», деб рукуъ зикрларини айтади. (Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир.)

فقد ثبت في صحيح مسلم من حديث حذيفة أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال في ركوعه الطويل الذي كان قريباً من قراءة البقرة والنساء وآل عمران ‏»‏سُبْحانَ رَبيَ العَظِيمِ‏»‏ ومعناه‏:‏ كرّر سبحان ربي العظيم فيه، كما جاء مبيِّناً في سنن أبي داود وغيره‏.‏

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларини Бақара, Нисо ва Оли Имрон сураларини ўқиш даражасида узун қилар эдилар. Унда «Субҳаана роббийал ъазийм»ни такрорлардилар».

Имом Муслим ривоятлари.

* وجاء في كتب السنن: أنه صلى الله عليه وسلم قال: "إذا قال أحدكم: سبحان ربي العظيم ثلاثا فقد تم ركوعه".

«Сунан китобларида қуйидагича келган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз «Субҳана роббийал ъазийм», деб уч марта айтса, рукуъси комил бўлибди», дедилар».

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1165📘

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳйи қилинган эдик. Магар эр бўлса, тўрт ойу ўн кун эди.
Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўѐқли кийим киймас эдик. Магар асли бўялган бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, биримиз ҳайзидан пок бўлганда қачонки ғусл қилса, бир оз «куст»га рухсат берилган эди».


(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).

📝Шарҳ:

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар

1. Яқин қариндоши ўлган аѐл уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмаслиги.
2. Эри ўлган аѐл тўрт ой ўн кундан ортиқ ҳам, кам ҳам мотам тутиши мумкин эмаслиги.
3. Мотамдаги аѐл сурма суртмаслиги.
4. Мотамдаги аѐл хушбўй суртиши мумкин эмаслиги.
5. Мотамдаги аѐл асли бўѐғи устидан бўялган кийим кийиши мумкин эмаслиги.
6. Эри ўлгандан кейин мотам тутиб, идда ўтирган аѐл ҳайздан пок бўлганидан сўнг ҳайз туфайли пайдо бўлган нохуш ҳидни кетказиш учун жинсий аъзосига хушбўй нарсали пахтами ѐки бошқа бирор нарса қўйиши мумкин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_116


وثبت في الصحيحين عن عائشة رضي اللّه عنها أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم كان يقول في ركوعه وسجوده‏:‏ ‏«‏ سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنا وبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي‏»‏ يتأوَّلُ القرآنَ‏. ‏

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуълари ва саждаларида:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ اللهُمَّ اغْفِرْ لِي

«Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий[1]», деб айтар эдилар».

(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, ан Насоий ва шу йўл билан имом ан Нававий ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

[1] Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, гуноҳларимни мағфират қил.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1166📔

БАХИЛЛИК ВА БАДХУЛҚЛИК.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, бахил ҳам кирмайди», дедилар».


📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган учта ѐмон хулқдан узоқда бўлиш зарур.

Манба:Хадис ва Хаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_117

وثبت في صحيح مسلم عن عليّ رضي اللّه عنه‏:‏ أن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم كان إذا ركع يقول‏:‏ ‏»‏اللهمَّ لكَ رَكَعْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، ولَكَ أسْلَمْتُ، خَشَعَ لَكَ سَمْعِي وَبَصَرِي ومُخِّي وَعَظْمِي وَعَصبِي‏»‌‏.‏

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъ қилсалар:

اللهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ خَشَعَ لَكَ سَمْعِي وَبَصَرِي وَمُخِّي وَعَظْمِي وَعَصَبِي

«Аллоҳумма лака ракаъту ва бика аманту ва лака асламту хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва ъасабий»

(Маъноси: Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйин эгдим ва Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайларим бўйсинди), дер эдилар».

Имом Муслим ривоятлари.

* وجاء في كتاب السنن: "خشع سمعي وبصري، ومخي وعظمي وما استقلت به قدمي لله رب العالمين".

«Сунан» китобларида эса,

خَشَعَ سَمْعِي وَبَصَرِي وَمُخِّي وَعَظْمِي وَمَا اسْتَقَلَّتْ بِهِ قَدَمِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Хошаъа самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва мастақоллат биҳи қодамий лиллаҳи роббил ъаламийн» лафзи билан келган.

(Маъноси: Қулоғим, кўзим, миям, суягим, юрувчи оёғим оламларнинг рабби Аллоҳ учун бўйсинди.)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1167📘

КИБР ВА ҲАВОЛАНИШ


Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли жаннатнинг хабарини берайми? Ҳар бир заифҳол ва заифҳол саналгандир.
Аммо Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини юзага чиқаради. Сизларга аҳли дўзахнинг хабарини берайми? Ҳар бир қўпол, саркаш ва мутакаббирдир», дедилар».


(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда кибрнинг тескариси бўлган заифлик ва заифҳоллик кишининг жаннати бўлиши омилларидан бири эканлиги таъкидланмоқда.
📌Заифҳоллик деганда моддий камчилиги туфайли одамлар уни назар-писанд қилмайдиган киши кўзда тутилади.
📌Заиф ва заифҳол кишилар одамлар олдида унча эътиборга сазовор бўлмасалар ҳам, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида уларнинг қадр-қиймати бор.
📌Агар улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бирор қасам ичсалар, У Зот уларнинг қасамларини Ўзи юзага чиқаради Аксинча, бу дунѐда қўпол, саркаш ва мутакаббир бўлганларнинг охиратда аҳволларига вой бўлади.
Улар аҳли дўзахдан бўладилар.

Шунинг учун мўмин-мусулмон банда бу разил сифатга зинҳор яқинлашмаслиги керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_118

وثبت في صحيح مسلم عن عائشة رضي اللّه عنها‏:‏ أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم كان يقول في ركوعه وسجوده‏:‏ ‏»‏سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ المَلائِكَةِ والرُّوحِ‏»‏ قال أهل اللغة‏:‏ سبوح قدوس‏:‏ بضم أولهما وفتحهِ أيضاً لغتان‏:‏ أجودهما وأشهرهما وأكثرهما الضمُّ‏ .‏

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида:

سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلاَئِكَةِ وَالرُّوحِ


«Суббуҳун қуддусур роббул малаикати варруҳ» (Фаришталар ва Жаброилнинг рабби суббуҳ ва қуддус сифатли Аллоҳдир), деб айтар эдилар».

(Муслим, Абу Довуд, ан Насоий ва шу йўл билан имом ан Нававий ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1168📘

Микдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир киши биродарига муҳаббат қилса, унга ўзининг муҳаббати хабарини берсин», дедилар».

( Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Ким бировни яхши кўрса, унга бу хабарни етказмоқ керак.
📌Шунда иккинчи тараф ҳам муқаббатга ўтади ва одамлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади.

(Имом Термизий келтирган ривоятда:)
«Бир киши бошқасига муҳаббат қилса, унинг исмини, отасининг исмини ва кимдан эканлигини сўрасин.
Бу дўстликни мустаҳкамлайди», дейилган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_119

عن عوف بن مالك رضي اللّه عننه قال‏:‏ قمتُ مع رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم فقام فقرأ سورة البقرة لا يمرّ بآية رحمة إلا وقف وسأل، ولا يمرّ بآية عذاب إلا وقف وتعوّذ، قال‏:‏ ثم ركع بقدر قيامه، يقول في ركوعه‏:‏ ‏»‏سُبْحانَ ذِي الجَبَرُوتِ وَالمَلَكوتِ والكِبرِياءِ وَالعَظَمَةِ‏»‏ ثم قال في سجوده مثل ذلك‏. ‏


Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқишга турганимда, у зот туриб, Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, тўхтаб, раҳмат сўрардилар, азоб ояти ўтса, тўхтаб паноҳ тилардилар. Сўнг қиёмда турганларича рукуъ қилдилар. Рукуъларида:

سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ وَالكِبْرِيَاءِ وَالعَظَمَةِ

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат» (Жабарут, малакут, кибриё сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман), деб ўқирдилар. Сўнг саждаларида ҳам худди шундоқ қилдилар».

(Абу Довуд, Насаий, Термизий "Шамойил" да ва шу йўл билан имом ан Нававий ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Forwarded from QiroatlarTv🎧 (Abdurahmon)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayollar va Erkaklar eshitamiz!

@Qiroatlartv🎧
#Ҳадис_1169📘

Етим ва мискинларга яҳшилик қилишни мукофати.

Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи Аллоҳнинг йўлида жидди жиҳод қилувчи кабидир.
Ёки наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи кабидир», дедилар».


(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлида савобли иш қилувчи банданинг қанчалар улуғ иш қилишини ва унга бериладиган савоблару мартабалардан яхши хабардормиз.
📌Шунингдек наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи киши қанчалар улуғ иш қилишини ва уларга бериладиган савоблару мартабалардан ҳам яхши хабардормиз.
📌Энди эса, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи ҳам улар билан баробар эканлигини билиб олдик.
Бас, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчилардан бўлишга уринайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚