HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#ал_Азкор_107

33-БОБ.

Намозга кирганда айтиладиган нарса



Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.


34-БОБ

Такбири таҳрима


Ҳар қандай намознинг бошида, у хоҳ фарз бўлсин, хоҳ нафл, такбири таҳримани (намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.) Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Аллоҳу акбар калимаси икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади. Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади. Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади. Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда. Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.

Бу такбирларни айтиш суннатдир. Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди. Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_107

33-БОБ.

Намозга кирганда айтиладиган нарса

Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.

34-БОБ

Такбири таҳрима

Ҳар қандай намознинг бошида, у хоҳ фарз бўлсин, хоҳ нафл, такбири таҳримани (намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.)
Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Аллоҳу акбар калимаси икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади.
Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади.
Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади.
Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда.
Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.

Бу такбирларни айтиш суннатдир.
Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди.
Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚