HADISLAR TOPLAMI
28.6K subscribers
50 photos
268 videos
16 files
207 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Assalomu alaykum rahmatullohi va barokotuh.

Barchamizga kirib kelayotgan Ramazon oyi muborak bo'lsin.


@Tilovattv🎧
@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg📚
#ал_Азкор_57

عن المهاجر بن قنفذ رضي اللّه عنه قال‏:‏أتيتُ النبيَّ صلى اللّه عليه وسلم وهو يبول، فسلّمت عليه، فلم يَرُدَّ حتى تَوَضَّأَ، ثم اعتذر إليّ وقال‏:‏ ‏»‏إني كَرِهْت أن أذْكُرَ اللَّهَ تَعالى إلاَّ على طُهْرٍ‏»‏ أو قال ‏»‏على طَهارَةٍ‏»‏ حديث صحيح، رواه أبو داود والنسائي وابن ماجه بأسانيد صحيحة‏.

Муҳожир ибн Қунфуз розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот бавл қилаётган эканлар. Салом бердим, у зот таҳорат қилиб бўлгунларича жавоб бермадилар. Сўнг менга узр айтиб: «Аллоҳни нопок ёки таҳоратсиз ҳолда зикр қилишни хушламадим», дедилар».

(Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар исноди саҳиҳ йўл билан келтиришган ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1114📕

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга муборак Рамазон ойи келди.
Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди
Унда осмонларнинг эшиклари очилур.
Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур.
Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур.
Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир.
Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».


(Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар).

Шарҳ

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рамазон ойи муборак ой эканлиги. Бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир.
2. Аллоҳ таоло мусулмонларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилгани.
Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришдан мақсад ҳам мана шу ҳукмни, яъни, Рамазон ойининг рўзасини тутмоқлик ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз эканлигини маълум қилмоқдир.
3.«Унда осмонларнинг эшиклари очилур». Ўша эшиклардан Аллоҳнинг раҳмати, хайр-барака ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандончандон кўпайиб осмонга кўтарилур.
4.«Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур». Ўша муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратилиб берилур.
Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур.
5. «Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур».
Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади.
Рўзадорлар бемалол хайрли ишлари ва ибодатларини қиладилар.
6 «Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир».
Бу кеча Қадр кечасидир.

📌Ундаги ибодат - яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир.
📌 Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.
📌Бу ҳадиси шарифга ҳаётимизда амал қилишга бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга ўрганишимиз лозим.
📌Рамазони шариф кунларини рўзадор, тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак.
Қадр кечаси ҳам беҳуда ўтмаслиги лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_58

13-БОБ

ҲОЖАТДА ЎТИРГАН КИШИГА САЛОМ БЕРИШДАН ҚАЙТАРИҚ.


Соҳибларимиз айтишади: «Ҳожатда ўтирган кишига салом бериш макруҳдир. Мабодо, салом берилса, жавоби шарт эмас». Юқоридаги бобда келган Ибн Умар ва Муҳожирлар ривоят қилишган ҳадислар бунинг далилидир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1115📘

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».

Термизийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.

Шарҳ:

Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши экани ҳақида сўз кетмоқда.
Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар экани таъкидланмоқда.

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.
2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.
6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва тана аъзоларни тиймоқ.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_59

14-БОБ.

ҲОЖАТХОНАДАН ЧИҚАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА

يقول‏:‏ ‏»‏غُفْرَانَكَ، الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أذْهَبَ عَنِّي الأذَى وَعافانِي‏»‏

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида:

«Ғуфронака! Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний[1]», деб айтар эдилар.

(Ибн Можа, Ибн Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

ХАДИС ЗАИФ
Заифлигига сабаб бу хадиснинг иснодида Исмоил ибн Муслим ровий бор
Ибн Хожар рохимахуллоҳ:
"Бу хақда ижмо бор унинг Заиф (ровий) эканлигига ва (хадисни) лафзи ҳам заиф эканлига" деганлар.
"Ирваул ғилалил" 1/92

Имом ан Нававий роҳимуллоҳ хам "ал Мажмуо" да бир қанча йўларини келтириб Заиф деганлар.

[1] Сенинг мағфиратингни сўрайман, мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1116📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

(Бешовлари ва Аҳмад ривоят қилган).

Шарҳ:

📌Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқойдин баён қилинмоқда.
📌 Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда.
📌 Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир.
📌 Бу марҳаматга эса, банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин.
Албатта, мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушунган ҳолда Рамазондан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилурлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_60

ثبت في الحديث الصحيح في سنن أبي داود والترمذي أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم كان يقول‏:‏ ‏»‏ غُفْرَانَك‏ «‏ وروى النسائي وابن ماجه باقيه‏.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида:

غُفْرَانَك‏

«Ғуфронака[1]»
дер эдилар

(САҲИҲ ҲАДИС Абу Довуд, Термизий ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)



[1] Сенинг мағфиратингни сўрайман

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1117📗

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

Шарҳ:

📌Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим.
📌 Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади.
📌 Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»-га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради, дейдилар.
📌 Шунингдек, унга амал қилишга Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир иш киради, дейдилар.
📌Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим.
📌Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор?
Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда бу ҳақиқатни унутиб қўямиз.
📌Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар йўқ эмас. ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас.
📌 Шу боис ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_61

عن ابن عمر رضي اللّه عنهما قال‏:‏ كان رسول اللّه إذا خرج من الخلاء قال‏:‏ ‏»‏الحَمْدُ لِلَّه الَّذي أذَاقَنِي لَذَّتَهُ، وأبْقَى فِيَّ قُوَّتَهُ، وَدَفَعَ عَنِّي أَذَاهُ‏»‏ رواه ابن السني والطبراني

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳожатхонадан чиқсалар:

الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَذَاقَنِي لَذَّتَهُ وَأَبْقَى فِيَّ قُوَّتَهُ وَدَفَعَ عَنِّي أَذَاهُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий азақоний лаззатаҳу ва абқо фиййа қувватаҳу ва дафаъа ъанний азаҳу[1]», деб айтардилар.

(ЖУДА ЗАИФ ХАДИС
Ибн Сунний, Табароний
ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Заифлигига сабаб
Хадисда иккта заиф ровий бор Хаббан ибн Али ал Аназий ва хамда Исмоил ибн Рофия заиф ровий а хадис иснодида Дувайд исимлик ровий бор бу ровий ибн Умар розияллоху анхудан хадис эшитмаган.
«Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор» 1/91.

[1] Мени (таомнинг) лаззатидан баҳраманд қилган ва менда унинг қувватини қолдирган, сўнг мендан азиятини даф қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1118📗

Саҳл   ибн   Саъд   розияллоҳу   анҳудан   ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Модомики  ифторни  тез  қилар  эканлар,  кишилар хайрликда  бўлурлар», дедилар.

(Бешовлари  ривоят  қилишган).

(Абу  Довуд  лафзида:) «Модомики  одамлар  ифторни  тез  қилишар  экан, дин  устун  бўлур.  Чунки  яҳудий  ва  насронийлар  уни кечга  сурурлар», дейилган.

(Термизий ва Аҳмаднинг  ривоятларида эса:)
«Аллоҳ  азза  ва  жалла:  «Мен  учун  бандаларимнинг энг  маҳбуби  ифторни  тезроқ  қиладиганидир»,  деди» дейилган.

Шарҳ:

Ушбу  ривоятларда  вақт  бўлиши  билан  дарҳол ифторлик   қилиш   тарғиб   этилмоқда   ва   бу   туфайли қуйидагича  яхшиликлар  бўлиши  ваъда  қилинмоқда.
1. Кишиларнинг  хайрликда  бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг  устун  бўлиши.
3.  Аллоҳ  таоло  учун  маҳбуб  бандалардан  бўлишлик. Шунинг  учун  ифтор  вақти  кириши  билан  дарҳол  оғизни очишга  одатланишимиз  керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_62

15-БОБ.

ТАҲОРАТ СУВИНИ ҚУЙИШНИ ХОҲЛАГАНИДА ЁКИ ИДИШНИ БОТИРГАНИДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА


يستحب أن يقول "بسم الله" كما قدمناه.

Юқорида айтилганидек, бисмиллоҳни айтиш мустаҳабдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1119📘

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар», дедилар».

(Ибн Можа, ҳоким ва Табароний ривоят қилишган).

Шарҳ:

📌Саҳарлик қилишдан мақсад кундузи тутадиган рўза учун тайёргарлик кўриб, бақувват бўлиб олмоқдир.
📌Агар саҳарлик қилинмаса, киши наҳорнинг рўзасини тутишга қийналади.
📌Шунингдек, кундузи ухлаб олмаса, кечаси бедор бўлиб, ибодат қилишга қийналади.
📌Ким кечаси ибодат қилмоқчи бўлса, кундузининг ўртасида ухлаб олиши керак.
📌 Кундузнинг ўртасида ухлашни арабчада «қайлула» дейилади.
📌Кўриниб турибдики, Ислом жорий қилган ибодатларни адо этиш учун ўзини қийнаш шарт эмас.
📌Балки тадбир ила, ҳеч қийналмасдан ибодат қилиш керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_63

16-БОБ

ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА

يستحب أن يقول في أوله: "بسم الله الرحمن الرحيم" وإن قال "بسم الله" كفى.

Таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб айтиш мустаҳаб қилинган. «Бисмиллоҳ», деса ҳам кифоя. Соҳибларимиз айтишади: «Агар таҳоратнинг аввалида бисмиллоҳни айтмаса, давомида айтаверади. Хоҳ қасддан, хоҳ адашиб айтмай қолса ҳам, таҳорати мукаммал бўлади».

(Муаллиф Имом Шофеъий мазҳабидалар. Шунинг учун бисмиллоҳни айтиш мустаҳаб дейиляпти. Бу суннат маъносидадир. Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабимиздан бошқа мазҳабларда суннат «мустаҳаб» деб юритилади. – Таржимон.)

Бисмиллоҳни айтиш ҳақида келган ҳамма ҳадислар заифдир. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Таҳоратда бисмиллоҳ дейиш тўғрисида бирорта собит ҳадис билмайман», деб айтганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
@Tilovattv🎧
@Tilovattv🎧
Ушбу сўзларни кимга айтишни истардингиз.
Агар шу сўзларни айта оладиган инсонингиз бўлса,унга жўнатинг.

@Tilovattv🎧
#Ҳадис_1120📗

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридин ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар).

Шарҳ:

📌Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда.
📌Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда.
📌 Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.
📌Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас.
📌 Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак.
📌Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди.
📌 Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_64

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таҳорат қилаётганда Аллоҳни зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқдир», дедилар.

Бу ҳадисни Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишди.

Байҳақий ва бошқалар ҳам ривоят қилишган ва заиф деб айтишган[1].

Фасл: Абул Фатҳ Наср Мақсидий: «Бисмиллоҳдан кейин таҳоратнинг бошида қуйидаги дуони ўқиш мустаҳаб», дейдилар:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.)

Фасл: Абул Фатҳ Наср Мақсидий таҳорат қилиб бўлгандан кейин ушбу дуо ўқилади дейдилар:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ، سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ


«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка».

(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман. Эй Раббим, бизларни тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил. Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

[1] Мунзир ва Хофиз ибн Хожар хадисни Саҳиҳ деб айтишган ибн ал Солах Хасан хадис деганлар, ибн Касир бу хадис йо Сахих йоки Хасандир деганлар, ибн Абу Шейба Сахих деганлар Шайх Албоний Сахих деганлар.
"Сахих сунан Абу Довуд" 1/168-171.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1121📙

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини адо эта олмас», дедилар».

(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

Шарҳ:

📌 Маълумки, бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади.
📌Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт.
📌Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади.
📌Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлғиза олмайди.
📌Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутишлик жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир.

Имом Молик ва Имом Абу ҳанифа мазҳаблари бўйича Рамазон рўзасидан бир кунни узрсиз тутмаган одамга юқоридаги Рамазонда хотинига жинсий яқинлик қилган кишига кўрилган каффорот чоралари жорий қилинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_65

عن عمر بن الخطاب رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏مَنْ تَوَضَّأ فَقالَ‏:‏ أشْهَدُ أَنْ لا إلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وأشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، فُتِحَتْ لَهُ أبْوَابُ الجَنَّةِ الثَّمانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أيِّها شاءَ‏»‏ رواه مسلم في صحيحه،

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚