#Ҳадис_1117📔
Абдуллоҳ Ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бевақт соч парваришидан қайтарганлар».
✍(Сунан эгалари ривоят қилганлар).
📝Шарҳ:
🔷 Баъзи кишилар бўлган-бўлмаганга вақтларини соч тараш билан ўтказишни одат қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшандоқ нарсадан қайтарган эканлар.
🔶Ўз вақтида соч қараб, тартибга солиб олгани етарли.
Беҳуда ишга вақтни кетказмай, фойдали иш билан машғул бўлиш керак.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_1117📗
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».
✍(
Шарҳ:
📌Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим.
📌 Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади.
📌 Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»-га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради, дейдилар.
📌 Шунингдек, унга амал қилишга Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир иш киради, дейдилар.
📌Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим.
📌Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор?
Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда бу ҳақиқатни унутиб қўямиз.
📌Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар йўқ эмас. ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас.
📌 Шу боис ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).