HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1122📓

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадор бўлсаю унга қайт ғолиб келса, қазо қилмоқ вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин», деганлар».
Бошқа бир ривоятда: «Ким қасддан қайт қилса, қазосини тутсин», дейилган.


(Сунан эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган. Саҳиҳ, дейишган).

Шарҳ:

📌Қусқининг ғолиб келиши оқибатида қайт қилишга мажбур бўлган одам бу ишни ўз ихтиёри билан қилмаслиги маълум.
📌Шунинг учун унинг рўзаси очилмаслиги ҳам табиий.
📌 Ўз ихтиёри ила ҳаракат қилиб қусганда эса, иш бошқача бўлади.
📌Ҳанафий мазҳабида қусганда ҳам оғзи тўлиб қусиши шарт қилинади.
📌Хулоса қилиб айтганда, рўзадор киши қусмасликка ҳаракат қилиши керак.
Агар мажбур ҳолда бу иш содир бўлса, рўзаси очилмайди, кўнглини тўқ қилиши керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳолис_Эслатма

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам

"Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар.

Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.  
Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган.

Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар.
"ал Умм" 2/552.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_66

عن ابن عمر رضي اللّه عنهما أنَّ النبيّ قال‏:‏ ‏«‏مَنْ تَوَضَّأ ثُم قال‏:‏ أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ اللَّهُ، وأشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ قَبْلَ أنْ يَتَكَلَّم، غُفِرَ لَهُ ما بَيْنَ الوُضُوءَيْن‏»‏ إسناده ضعيف‏.‏

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилганидан кейин, гапиришдан олдин:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, икки таҳорат орасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар.

(ЗАИФ ХАДИС Бу ҳадисни Дора Қутний заиф иснод билан ривоят қилганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


Заифлигига Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал Байлама исимлик ровий бор Дора Қутний келтириб Муҳаммад ибн ал Байлама орқалик биламиз бу хадисни бу ровий жуда заиф деганлар, Хофиз ибн Хожар рохимахуллох Хадисни ғариб деганлар.
"Нейль ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкар" 1/96.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1123📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, У зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан».

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган. Саҳиҳ деган).

Шарҳ:

📌Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари кўриниб турибди.
📌 Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўз-ғалмаслиги аниқ.
📌 Ёш йигит эса, бу иш ила рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап.
Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_67

وروينا في مسند أحمد بن حنبل وسنن ابن ماجه وكتاب ابن السني من رواية أنس عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‌‏»‏مَنْ تَوَضَّأ فأحْسَنَ الوُضُوءَ ثُمَّ قَالَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ‏:‏ أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ اللّه وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وأشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسولُهُ فُتِحَتْ لَهُ ثَمانِيَةُ أبْوَابِ الجَنَّةِ مِنْ أيّها شاءَ دَخَلَ‏»‏ إسناده ضعيف‏.‏

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, у учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаган эшигидан кириб кетаверади» дедилар.

(ЗАИФ ХАДИС Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа, Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Салим ал Хилолий
"Бу хадиснинг исноди заиф, заифлигига Зайд ал Амми исимлик ровий бор имом ан Нававий рохимахуллохнинг ўзлари бу ровийни Заиф деганлар, ибн Хожар ва ал Бусарий рохимахуллохлар хам заиф ровий деб айтишган" дедилар.
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор" 1/96.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Forwarded from HADISLAR TOPLAMI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-апрель, Ҳазил куни
Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ.

Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!» дедилар».
(Сунан» эгалари ривоят қилишган).

🗓Шарҳ:

Бундан ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириб бўлмаслиги чиқади. Ҳа, ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам фақатгина рост гапириш лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_67

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله
«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини уч марта такрорлаш айтилган. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар[1].

Шайх Наср ал-Мақдисий: "Ушбу зикрлар билан бирга "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин", деб, "васаллама"ни ҳам қўшади", дедилар.

Соҳибларимиз, ушбу зикр ва дуоларни таҳоратдан кейин қиблага юзланган ҳолда айтилади, дейишди.

Фасл: Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор, аммо уларнинг бирортаси ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлмаган. Лекин салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.

Таҳорат қилаётган киши бисмиллоҳдан кейин:

الحَمْدُ للهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا

«Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал ма`а тоҳуро» (Сувни пок қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.

Оғиз чайқаётганида:

اللهُمَّ اسْقِنِي مِنْ حَوْضِ نَبِيِّكَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأْسًا لاَ أَظْمَأُ بَعْدَهُ أَبَدًا

«Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан ла азмау баъдаҳу абада» (Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, ундан кейин ҳеч ҳам чанқамайин), дейилади.

Бурун чайқаётганида:

اللهُمَّ لاَ تَحْرِمْنِي رَائِحَةَ نَعِيمِكَ وَجَنَّاتِكَ

«Аллоҳумма ла таҳримний роиҳата наъиймика ва жаннатик» (Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма), дейилади.

Юзни юваётганида:

اللهُمَّ بَيِّضْ وَجْهِي يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ
«Аллоҳумма баййиз важҳий йавма табйаззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ» (Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин), дейилади.

Икки қўл ювилаётганида:

اللهُمَّ أَعْطِنِي كِتَابِي بِيَمِينِي، اللهُمَّ لاَ تُعْطِنِي كِتَابِي بِشِمَالِي

«Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний, Аллоҳумма ла туътиний китабий бишималий» (Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма), дейилади.

Бошга масҳ тортилаётганида:

اللهمَّ حَرِّمْ شَعْرِي وَبَشَرِي عَلَى النَّارِ وَأَظِلَّنِي تَحْتَ عَرْشِكَ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّكَ

«Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан нари ва азилланий таҳта ъаршика йавма ла зилла илла зиллук» (Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени соялар бўлмайдиган кунда аршингни остида соялантир), дейилади.

Икки қулоққа масҳ тортилаётганида:

اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ القَولَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ

«Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ» (Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил), дейилади.

Икки оёқ ювилаётганида:

اللهُمَّ ثَبِّتْ قَدَمَيَّ عَلَى الصِّرَاطِ

«Аллоҳумма саббит қодамаййа ъалас-сирот» (Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил), деб ўқилади[2].

[1] Салим ал Хилолий:
Бу хадисда иккта камчилиги бор биринчиси ибн Суннийнинг Шайхи Абдуллох ибн Мухаммад ибн Жафардир у хадис тўқишда айибланган иккинчиси Сулаймон ибн Абдурроҳман ибн Саввар ал Хузалий хофиз ибн Хожар рохимахуллох бу ровийни танимайман деганлар шунинг учун бу хадис Тўқимадир, хадисни заифдеб имом ан Нававий ва ибн Хожар рохимахуллохлар айтишган
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китаб ал Азкар" 1/96-97.

[2] Салим ал Хилолий:
Бу хақда хеч қандай хужат келмаган шунинг учун бу амал бидятдир деганлар.
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китаб ал Азкар" 1/97.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1124📘

Абу   Ҳурайра   розияллоҳу   анҳудан   ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Қачон  сиздан  бирингиз  таомга  даъват  қилинсаю  у рўзадор  бўлса, мен  рўзадорман, деб айтсин», дедилар».

Бошқа ривоятда: «Қачонки  бирингиз  даъват  қилинса,  ижобат  этсин. Бас,  агар  оғзи  очиқ  бўлса,  таомлансин.  Агар  рўзадор бўлса, намоз  ўқисин»,  дейилган.

(
Бешовларидан  фақат  Бухорий ривоят  қилмаган).

Шарҳ:

📌Ушбу   ҳадисда   нафл   рўза   ҳақида   гап кетаётганини  олдиндан  айтиб  қўйганимиз  маъқул.
📌 Бу  ҳадиси  шарифга  биноан,  рўзадор  инсонни  бир  киши таомга–маросимга   даъват   қилса,   мен   рўзадорман,   деб узрини  айтиши  керак.
📌Даъват  қилувчи  унинг  ҳолини  тушуниб,  узрини  қабул қилса,  даъват  жойига  бормайди. 
📌 Агар  даъватчи  вазиятни тушунмай,  боришни  талаб  қилиб  туриб  олса,  узрини  қабул қилмаса,  боради.  У  ерда  бошқалар  таом  еганда  намоз  ўқиб, даъват  эгаси  ҳаққига  дуо  қилади. 
📌 Агар  рўза  нафл  бўлмаса, қазо  ёки  назр  бўлса,  шундоқ  қилади. 
Агар  нафл  рўза  бўлса, даъват  эгаси  унинг  таомидан  еса  хурсанд  бўлса,  егани маъқул.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_68

عن أبي موسى الأشعري رضي اللّه عنه قال‏:‏
أتيت رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم بوضوء، فتوضأ، فسمعته يدعو ويقول‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي، وَوَسِّعِ لي فِي داري، وَبارِكْ لي في رِزْقِي‏»‏ فقلت‏:‏ يا نبيّ اللّه‏!‏ سمعتك تدعو بكذا وكذا، قال‏:‏ ‏»‏وَهَلْ تَرَكْنَ مِنْ شَيْءٍ‏؟‌‏»‏


Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي

«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар».

(ЗАИФ ХАДИС ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да, ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да, Ахмад ва унинг ўғилари Абдуллоҳ ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Ибн Хожар рохимахуллох:
"Бу ҳадисни ат Табораний"ал Кабир" да келтирганлар, абу Мижляз Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан хадис эшитганлиги тўғрисида исботи йўқ" деганлар

Шайх Албоний рохимахуллоҳ
"Абу Мижляз Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ўрталигида узилишлик бор ва мана шунга хадис заиф" деганлар.
"Тамамул минна" 95 бет.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАДР КЕЧАСИДАГИ ДУО.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».

(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».  

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_69

17-БОБ

ҒУСЛ ҚИЛАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА


Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллоҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи соҳибларимиз: «Агар жунуб бўлган ёки ҳайз кўрган бўлса, бисмиллоҳни айтмайди», дейишган. Лекин уларнинг бисмиллоҳни зикр қилишлари афзалроқдир. Фақат бисмиллоҳни айтиш билан улар Қуръон тиловатини қасд қилмасликлари керак.


18-БОБ.

ТАЙАММУМ ҚИЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР

Тайаммум қилувчи киши, ҳоҳ у жунуб, хоҳ ҳайз кўрган аёл бўлсин, бисмиллоҳни айтиши мустаҳаб. Аммо юзи ва кафтига тупроқ суртгандаги ўқиладиган дуолар ҳақида бирор нарса кўрмадик.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1125📘

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар.
Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур.
Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур».


(Абу Довуд, Ибн Можа ва ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ» дейишган).

Шарҳ

📌Фитр садақаси ва фитр закоти бир-бирининг ўрнига ўтиши, садақа ва закот сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилавериши айтиб ўтилган эди.
📌 Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод, ийди фитр намозидир. Фитр садақасини ийди фитр намозидан олдин бериш зарур эканини шу ердан билиб оламиз.
📌Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам фитр садақаси номини олган. Фитр садақаси иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган.
📌Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.

Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати юқоридаги ривоятдан очиқ-ойдин кўриниб турибди.
📌 Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб жорий қилинган.
📌 Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ноқулай амалларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш юрган бўлиши мумкин.
📌 Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.
📌Фитр садақаси мискинларга берилади, улар уни таом қилиб ейдилар, хурсанд бўладилар.
📌 Ийд кунлари қувончларига қувонч қўшилади.
📌 Шунинг учун ҳам ҳар ўлкада ўша ернинг энг кенг тарқалган таомидан садақаи фитр берилсин, дейилган.
📌 Шунда энг кўп одам манфаат олган бўлади.
📌Фитр садақаси ҳуру қул, эркагу аѐл, ѐшу қари, бою камбағал, ҳамма-ҳаммага вожиб бўлади.
📌 Ўзида йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган кишилар беради. Ҳанафий мазҳаби бўйича пули ва моли нисобга етган кишигина садақаи фитр бериши вожиб бўлади.
📌Лекин амалда жумҳурнинг моли нисобга етмаганлар ҳам беравериши керак, деган сўзи жорий бўлган. Ривоятларда баѐн этилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида фитр садақаси хурмо, арпа, майиз, қурт ва буғдойдан берилган.
📌Мазкур таомнинг қийматини берса ҳам бўлади.
Аввал айтиб ўтилганидек, фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати ила бериладиган садақадир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_70

19-БОБ


МАСЖИДГА КЕТАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР

روينا في صحيح مسلم، في حديث ابن عباس رضي اللّه عنهما في مبيته في بيت خالته ميمونة رضي اللّه عنها، ذكر الحديث في تهجّد النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ فأذّن المؤذّن، يعني الصبح، فخرج إلى الصلاة وهو يقول‏:‏ » ‏اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُوراً، وفي لِسانِي نُوراً، وَاجْعَلْ في سَمْعِي نُوراً، وَاجْعَلْ في بَصَري نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُوراً، وَمِنْ أمامي نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ فَوْقي نُوراً وَمِنْ تَحْتِي نُوراً، اللَّهُمَّ أعْطِني نُوراً‏» ‌‏ .

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудларида гувоҳ бўлган ҳадисни зикр қилдилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا اللهُمَّ أعْطِنِي نُورًا

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро[1]».

(Муслим, Абу Довуд, ан Насойи ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

[1] Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1126📘

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Укам қорнидан шикоят қилур»
бошқа бир лафзда эса:
«Укамнинг қорни юриб кетди», деди. У зот:
«Унга асал ичир», дедилар.
У иккинчи марта келди.
«Унга асал ичир», дедилар.
Сўнгра у учинчи марта келди ва:
«Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг қорнини юргизишдан бошқа нарсани зиѐда қилмади», деди.
«Аллоҳ рост айтадир. Укангнинг қорни ёлғон айтадур дедилар.
Бас, ичирган эди тузалиб кетди».


(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Бу ҳадиси шарифдан ичи кетган кишига асал фойдали экани кўриниб турибди.
📌Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳамма билиб олган.
📌Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «Аллоҳ рост айтадир», деганларида Аллоҳ таолонинг Наҳл сурасидаги асаларилар ҳақидаги «Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар.
Унда одамлар учун шифо бордир», деган қавли кўзда тутилган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум рахматуллохи ва барокотух.
Хайит айёмингиз муборак бўлсин

Жубайр ибн Нафирдан келади: “Байрам кунлари Аллоҳниг Росули саллаллоҳу алайҳи ва саламниг Асҳоблари учрашиб қолишса

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ
(Тақоббаля ллаҳу минна ва минкум
маъноси: Аллоҳ Биздан ва Сиздан  (ибодатларимизи) қабул қилсин) дейишар эди" дедилар. 
ат Табарони 22/52 келтирганлар
Хофиз Ибн Хожар ва имом ас Суютий роҳимаҳуллоҳлар исноди Ҳасан дейишган
“Фатҳул Борий” 2/517.


@Tilovattv🎧
@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg 📚
#ал_Азкор_71

عن بلال رضي اللّه عنه قال‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم إذا خرج إلى الصلاة قال‏:‏ ‏»‏بِاسْمِ اللَّهِ، آمَنْتُ باللَّهِ، تَوَكَّلْتُ على اللَّهِ، لا حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاََّ باللَّهِ، اللَّهُمَّ بِحَقّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقّ مَخْرَجِي هَذَا فإني لَمْ أخْرُجْهُ أشَراً وَلاَ بَطراً وَلاَ رِياءً وَلاَ سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغاءَ مَرْضَاتِكَ، وَاتِّقاءَ سَخَطِكَ، أسألُكَ أنْ تُعِيذَني مِنَ النَّارِ وتُدْخِلَني الجَنَّة‏»‏ حديث ضعيف أحد رواته الوازع بن نافع العقيلي، وهو متفق على ضعفه وأنه منكر الحديث‏.‏ ‏

Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

بِاسْمِ اللهِ آمَنْتُ بِاللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ، اللهُمَّ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَليْكَ وَبِحَقِّ مَخْرَجِي هَذَا فَإِنِّي لَمْ أَخْرُجْهُ أَشَرًا وَلاَ بَطَرًا وَلاَ رِيَاءً وَلاَ سُمْعَةً خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ أَسْأَلُكَ أَنْ تُعِيذَنِي مِنَ النَّارِ وَتُدْخِلَنِي الجَنَّةَ

«Бисмиллаҳи аманту биллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма биҳаққис соилийна ъалайка ва биҳаққи махрожий ҳаза фаинний лам ахружҳу ашаран ва ла батаран вала рийаан ва ла сумъатан, хорожту ибтиғоа марзотика ваттиқоа сахотик, асалука ан туъийзаний минан нар ва тудхиланий ал-жаннаҳ[1]».

(ЖУДАЯМ ЗАИФ ХАДИС Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да Заиф иснод билан келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Заифлигига ал Вази ибн Нафия ал Уқалий исимлик ровий бор бу ровийни Матрук [2] деб айтишган

Ибн Хожар рохимахуллох
"Натаиж ал афкар" 1/270-271 да "Бу Хадис жуда Заифдир" ва кегин ан Нававийнинг сўзларини келтирганлар "Бу ровий хақида жуда қаттиқ гапиришган Яхё ибн Маъин, ан Насойи "У ишончлик эмас" дейиган бўлишса, Абу Хотим бир синф Олимлар уни Матрук деб айтишган, ал Хоким "У Тўқима хадисни келтирар эди" деб айтганлар, ибн Адий "Унинг хамма хадиси саҳиҳ эмас" дейишган.

Кегин бу хадис бошқа йўл билан хам келган лекин у хам Сахих эмас

[1] Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга иймон келтирдим. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Эй Раббим, сўровчилар ҳаққи ва чиқувчилар ҳаққи, мен такаббурлик, куфроналик, риёкорлик ёки овоза бўлиш учун чиққаним йўқ. Бу чиқишимдан мақсад Розилигингни талаб қилиш, ғазабингдан қўрқиш, дўзахдан паноҳ тилаб, жаннатга киришни сўрашдир.

[2] Санадида ёлғончиликда гумон қилинган ровийси бор ҳадис матрук хадисдир
("Мусталаҳул Ҳадис" шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1127📘

Зубайрнинг озод қилган чўриси унинг қизини олиб, Умарнинг ҳузурига кирди. Унинг оёқларида қўнғироқчалар бор эди. Бас, Умар уларни кесиб ташлади-да:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир қўнғироқ бирла бир шайтон бор, деганларини эшитганман», деди».


(Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌 Арабларда аёл-қизларнинг қўл-оёқларига тилло ёки кумуш қўнғироқчалар тақиш одатлари бор эди.
📌 Ушбу ривоятда ҳам ўша одатга биноан, оёққа тақилган қўнғироқларга Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қандоқ муносабатда бўлганлари ҳақида сўз кетмоқда.
📌 Аслида бу Ҳазрати Умарнинг муносабати эмас, шариати Исломнинг ҳукмидир. Ҳазрати Умар ўша ҳукмга амал қилдилар, холос.
Ҳар бир қўнғироқ бирла бир шайтон бўлиши қўнғироқ шайтоннинг иши эканлигини билдиради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_72


20-БОБ.

МАСЖИДГА КИРАЁТГАНДА ВА УНДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН НАРСАЛАР



عن أبي حُميد أو أبي أُسيد رضي اللّه عنهما قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏إذَا دَخَلَ أحَدُكُمُ المَسْجِدَ فَلْيُسَلِّم على النَّبيّ صلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُم ليَقُلِ‏:‏ اللَّهُمَّ افْتَحْ لي أبْوَابَ رَحْمَتِكَ، وَإذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ‏:‏ اللَّهُمَّ إني أسألُكَ مِنْ فَضْلِكَ‏»‏ رواه مسلم في صحيحه وأبو داود والنسائي وابن ماجه وغيرهم بأسانيد صحيحة، وليس في رواية مسلم ‏»‏فليسلم على النبيّ صلى اللّه عليه وسلم‏»‏ وهو في رواية الباقين‏.‏

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:
اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. Чиққанида эса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга

اللهُمَّ اَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аллоҳумма аъизний минаш шайтонир рожийм» (Эй Раббим, мени лаънати шайтондан сақла), жумласини зиёда қилганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚