HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1122📒

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. Икковини бирга кийиб, бирга ечсин», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилганлар).

.Бошқа бир ривоятда: «Қачон бирингизнинг кавшининг ипи узилиб кетса, то уни тузатмагунча иккинчисини кийиб юрмасин», дейилган.

📝Шарҳ:

🔶Ушбу ривоятларда мусулмон инсоннинг оёқ кийимини кийиш маданияти баён қилинмоқда.

🔷Оёқ кийими кийишни ўнг оёқдан бошлаш.

🔶Оёқ кийими ечишни чап оёқдан бошлаш.

🔷Оёқ кийимининг бирини кийиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки кийганда иккисини бирга кийиш.

🔶Оёқ кийимининг бирини ечиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки иккисини бирга ечиш.

🔷Оёқ кийимидан бири яроқсиз бўлиб қолганда битта оёқ кийими билан юрмаслик. Балки олдин яроқсиз оёқ кийимини ислоҳ қилиб, кейин иккисини бирга кийиш.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1122📓

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадор бўлсаю унга қайт ғолиб келса, қазо қилмоқ вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин», деганлар».
Бошқа бир ривоятда: «Ким қасддан қайт қилса, қазосини тутсин», дейилган.


(Сунан эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган. Саҳиҳ, дейишган).

Шарҳ:

📌Қусқининг ғолиб келиши оқибатида қайт қилишга мажбур бўлган одам бу ишни ўз ихтиёри билан қилмаслиги маълум.
📌Шунинг учун унинг рўзаси очилмаслиги ҳам табиий.
📌 Ўз ихтиёри ила ҳаракат қилиб қусганда эса, иш бошқача бўлади.
📌Ҳанафий мазҳабида қусганда ҳам оғзи тўлиб қусиши шарт қилинади.
📌Хулоса қилиб айтганда, рўзадор киши қусмасликка ҳаракат қилиши керак.
Агар мажбур ҳолда бу иш содир бўлса, рўзаси очилмайди, кўнглини тўқ қилиши керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚