HADISLAR TOPLAMI
28.1K subscribers
51 photos
270 videos
16 files
207 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_705📙

#Мусулмон одамни сўкишлик ҳақида.

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Дарҳақиқат, энг катта гуноҳлардан бири бу ҳақсиз мусулмоннинг шаънига таъна қилишга уринишдир. Шунингдек, катта гуноҳлар қаторидан - битта сўкишга иккита сўкиш."

(Aбу Довуд ривояти)

📝Шарҳ

Шайх Шамсул-Ҳаққ Aзим Ободий раҳимаҳуллоҳ айтган:

Битта сўкиш учун иккита сўкиш - деган сўзлар остида, биз сизни бир марта ҳақорат қилганга жавобан икки карра кўп ҳақорат қилиш. Масалан, бир киши бошқасига: "Эй ёмон!", деди ва у бунга жавобан: "Эй ёмон, эй лаънатланган!"

Aвнул-Маъбуд, 7/58📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_78📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кисро, қайсар ва нажошийга мактуб йўлламоқчи бўлганларида у зотга: “Улар хатни фақат имзо билан қабул қилишади”, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир узук ясаттирдилар. Унинг ҳалқаси кумуш бўлиб, “Муҳаммадур росувлуллоҳ” (жумласи) нақш қилиб ўйилганди.

📝Шарҳ.

Узук ясалишига ривоятда келтирилган воқеа сабаб бўлган. У зот заргарга айтиб, узук ясаттирганлар. Муҳр вазифасини бажаргани учун узукка “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ёзилган. Кисро Эрон, қайсар Рум, нажоший Ҳабашистон подшоҳи лақабидир. Шунингдек, фиръавн қибтийлар, азиз Миср, туббаъ Ҳимяр, хоқон турк подшоҳлари лақаби ҳисобланган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_706📘


ЕБ-ИЧГАНДАН КЕЙИН ҲАМД АЙТМОҚ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дастурхонлари йиғиштирилса: «Аллоҳга кўп, пок, муборак ҳамд бўлсин. Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас. Роббимиз», дер эдилар».

(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

(Бухорийнинг ривоятида): «Бизга кифоя қилган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дейилган.

(Муслим ва Термизийнинг ривоятида): «Албатта, Аллоҳ бандасининг таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб, унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дейилган.

(Сунан соҳибларининг ривоятида):
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз таомларидан фориғ бўлсалар: «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.

(Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида):
«Қачон есалар ёки ичсалар: «Таомлантирган, сероблантирган, уни сингдирган ва унга чиқиш қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 26📚


@HADISLAR_TOPLAMIII
#Ҳадис_707📙


САЛОМДАГИ МАКРУҲ НАРСАЛАР

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: . «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар. Саломга алик олмадилар».

(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шарҳ:

Чунки у зот алайҳиссалом алик оладиган ҳолда эмас эдилар. Уламоларимиз шунга ўхшаб, намоз ўқиётган, қироат қилаётган, зикр қилаётган, таҳорат олаётган, биров билан гаплашаётган, ўз меҳнати билан машғул бўлиб турган ва таом тановул қилаётган кишиларга салом бериш макруҳ ва улар алик олмасалар ҳақлари бор, деганлар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_79📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар, узукларини ечиб қўярдилар.

📝Шарҳ.

Ҳожатхонага киришдан аввал узукни ечишларига сабаб бор. Чунки унда Аллоҳ номи ёзилганди. Бундан чиқди, нопок жойларга муқаддас битиклар – оят, ҳадис, Аллоҳ ва Расулининг исми ёзилган нарсалар билан кирилмайди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_708📗


لا يَحِلُّ لرجُلٍ أن يُعطِيَ عَطيَّةً، أو يهَبَ هِبَةً، فيرجِعَ فيها، إلَّا الوالدَ فيما يُعطِي وَلَدَهُ، ومثَلُ الَّذي يُعطِي العَطيَّةَ ثمَّ يرجِعُ فيها كمثَلِ الكَلْبِ يأكُلُ، فإذا شبِع قاء ثمَّ عاد في قَيْئِهِ.


Ибну Умар ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумолар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан ривоят қилиб дедилар:
" Кишига хадя қилган нарсасини қайтариб олиши ҳалол эмас. Магар, ота фарзандига берган нарсасидан бундан мустасно. Кишининг хадя қилган нарсасини қайтариб олиши бамисоли еб қорни тўйгач, қайт қилиб ташлаб, яна қайт қилганини қайта олиб ейдиган ит кабидир".

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_709📘

عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم:
((كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا ))


Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ўлган одамнинг суягини синдириш (ёки зарар етказиш) тирик инсонга зиён етказиш билан баробар" деб айтганлар" дедилар.

(Абу Довуд ривояти)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_80📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук ясаттиргандилар. Ҳалиги узук у зот қўлларида бўларди. Кейин Абу Бакр ва Умар қўлида бўлди. Кейин – то Арис қудуғига тушиб кетгунича – Усмон қўлида бўлди. Ўша узук нақши: “Муҳаммадур росувлуллоҳ” эди”. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

📝Шарҳ.

Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларида “Муҳаммадур росувлуллоҳ” деб ёзилган кумуш узук бўларди. У зот вафотларидан кейин ҳалиги узук Абу Бакр Сиддиққа, кейин Умар ибн Хаттобга ўтган. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳум) ҳам ўша узукни таққан. Лекин, унинг даврида узук Арис қудуғига тушиб кетган. Арис – Қубо масжиди яқинида жойлашган боғдаги қудуқ номи. Усмон розияллоҳу анҳу Арис қудуғи бошида турганида узугини қимирлатган. Шунда узук қудуққа тушиб кетган. Усмон асҳоблари билан уч кун давомида қудуқ сувини чиқариб ташлаган, бироқ узук топилмаган. Иброҳим ибн Муҳаммад Божурийнинг “Ал-Мавоҳибул ладуния” номли шарҳида айтилишича, бу воқеада халифалик узукка боғлиқ эканига ишора бор. Зеро, шундан кейин фитналар авж олди, мусулмон орасига ихтилоф тушди, уруш-жанжаллар кўпайди. Шунинг учун айримлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларида Сулаймон алайҳиссалом узугидаги сир-асрорлар бор эди. Сулаймон узуги йўқолганида унинг мулки-подшоҳлиги ҳам завол топган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари Усмондан кетганида ишлар орқага кетди, унинг ўлимига сабаб бўлган фитналар бўй кўрсатди”, дейишган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_710📗

#Ичиш ман этилган идишлар ҳақида.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилганлар).
Бошқа бир ривоятда: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан.
3. Ипак кийим киймоқдан.
4. Дебож кийим киймоқдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади. Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар:
1.Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатилиб келингани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади.
2.Тилло ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солган империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум.
3.Тилло ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_711📕

خطبَنا رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ بعدَ العصرِ وقد كادَتِ الشَّمسُ تغيبُ فقالَ والَّذي نفسي بيدِه ما بقِيَ من دُنياكم إلَّا كما بقيَ من يومِكم هذا فيما مضَى منهُ

Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам кунду-зи биз билан бирга аср намозини ўқидилар. Сўнг бизга қуёш ботгунига қадар қиематда бўладиган нарсаларнинг барчасини айтиб бердилар. Уни ёдида сақлаган сақлаб қолди, унитган унитди. Қуёш ботганида у Зот:
"Албатта, бу кунларингиздан бир куни ўтиб, ундан ҳеч нарса қолмаганидек, дунёларингиз шунчаси ўтди, ундан ҳеч нарса қолмади" - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


13-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ УЗУКНИ ЎНГ ҚЎЛГА ТАҚҚАНЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР.
(Унда 10 та ҳадис бор: )

Шарҳ.

Боб номидан шуни билиш мумкин, мусанниф узукни ўнг қўлга тақиш суннат эканини баён этиш учун бир қанча ривоятларни келтирган. Аслида бу ҳақида ихтилоф бор. Узукни ўнг қўлга таққан афзалми ёки чап қўлга тақиш яхшими, деган масалада уламолар турли қавллар айтишган. Узукни чап қўлга тақса ҳам бўлади, лекин гап қайси бири афзал деган масалада кетмоқда. Шу ўринда, узукни ўнг қўлга тақиш афзаллигини айтиб ўтамиз. Чунки узук зийнатдир. Ўнг тараф зийнат ва ҳурмат учун чап тарафдан муносиброқдир. Бу борада айтилган ҳадисларни ўрганиб чиқсак, масала янада ойдинлашади.

#Ҳадис_81📘

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар.

📝Шарҳ.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг яқин саҳобалари, куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу хабар беришича, Расули акрам узукни ўнг қўлга таққанлар.
Имом Муслим “Саҳиҳ”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни чап қўллари жимжилоғига таққан эканлар. Буни қандай тушунамиз? – деб савол берилса, балки у зот иккала қўлларига таққан бўлишлари мумкин, деб жавоб берилади. Такрор айтамиз, гап бу ерда узукни чап қўлга тақса бўладими-йўқми, эмас, балки қайси қўлга тақиш афзал, деган масалада кетмоқда. Шуни эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_712📗

Саҳл ибн Ҳанифдан ривоят қилинади:
"Отам Анас ибн Моликга:
"Эй тоға! Одамлар сенинг вақтингдаги одамлар эмас. Улар устиларида кийимлари бор бўрилардир. Улардан эҳтиёт бўл! Аллоҳга қасам, анар шундай десам, батаҳқиқ, мени уларнинг бири деб ўйласиз. Мен уларга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан бир ҳадис айтсам, улар: "Сен уни ўз қулоғинг билан эшитдингми?" - дейишади", - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Мавқуф хадис)




Мавқуф: "Саҳобийга изофа берилган сўз, феъл, ёки тақрир "Мавқуф хадис" дейилади".

Мавқуф ҳадис "Асар" деб ҳам номланади.



@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_713📓

Дастурҳон атрофида тоамланиш.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳеч сукружада ёки хонда таом еганларини билмадим. Қатодага: «Ниманинг устига қўйиб ер эдилар?» дейилди. «Дастурхонга», деди».

(Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

«Сукружа» ажамларнинг дастурхон тузайдиган нарсаси бўлиб, унга бир йўла анвойи таомлар тузаб қўйилар экан. «Хон» бизда ҳозиргача ҳам «хон» ёки «хонтахта» деб номланиб келаётган, дастурхон тузаладиган, ердан маълум миқдор кўтарилиб турадиган нарса. «Дастурхон» устига таом қўйиш учун солинадиган нарса. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қавмлари истеъмол қилиб ўрганган энг оддий ва содда ҳаёт тарзида турмуш кечирганларидан бир намуна келтирилмоқда. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овқатланиш услублари ҳақида хабар берилмоқда. Уламо аҳли бу ривоятдан шаръий ҳукм чиқаришда «сукружа», «хон» ёки шунга ўхшаш нарсаларда овқатланиш мумкин эмас, дейишга ўтмаганлар. Улар шунингдек, ерга солинган оддий латта дастурхонда овқатланиш фарз, вожиб ёки суннатдир, демаганлар ҳам. Балки, кибр ва фахр учун бўлмаса, қандоқ бўлса ҳам жоиз, ҳалол-пок бўлса, бас, деганлар. Чунки бу ҳақда шариатимизнинг қайтариши собит бўлмаган. Лекин баъзи кишилар бу борада муболағага ўтиб кетишлари ҳам кузатилади. Агар бир одам камтарлик, фахр ва кибрдан узоқ бўлиш маъносида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб оддий дастурхонда таом тановул қилса, яхши. Лекин бу нарсани динимизнинг вожиб қилган амали, деб тал-қин қилмаслиги лозим. Агар шундоқ қилса, нотўғри бўлади ва ўзи ҳам риё учун қилаётган бўлади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_82📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинади: “Мен Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман. Ундан бу ҳақида сўраганимда: “Мен Абдуллоҳ ибн Жаъфар узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман”, деб жавоб берган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг қўлларига тақардилар”, деб айтган экан”.

Шарҳ.

Ҳаммод ибн Салама Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўриб, ўнг қўлга тақиш сабабини сўраган. Шунда Ибн Абу Рофеъ Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу узукни ўнг қўлига таққанини кўрганини айтган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар Қураший Ҳошимий кичик саҳобий саналади. Унинг отаси Жаъфар ибн Абу Толиб, онаси Асмо бинти Умайс Хасъамия розияллоҳу анҳумдир. Абдуллоҳ Ҳабашистонда биринчи туғилган мусулмон чақолоқ ҳисобланади. Отаси Муъта ғазотида вафот этганидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қарамоғларига олганлар. Ибн Жаъфар ҳижрий 80-йилда Мадинада вафот этган. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари ундан ҳадис ривоят қилишган. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни айнан қайси бармоққа таққанлари зикр қилинмаган. Бироқ “Саҳиҳайн”да жимжилоққа тақилиши аниқ айтилган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_714📗

Идишларни устини ёпишлик ҳақида.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг.Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг.Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилганлар).

Абу Довуднинг лафзида: «Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган.

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифнинг турли лафздаги икки ривояти бир-бирини тўлдириб келмоқда. Уларда кундалик ҳаётимизда доимо учраб турадиган ва амал қилишимиз лозим бўлган тўрт иш ҳақида сўз кетмоқда. Икки ривоятни бир-бирига қўшиб ўргансак анчагина ҳукмлар чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида ўта муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар.
1.«Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Аввал айтиб ўтганимиздек, мусулмон одам ҳар бир нарсада Аллоҳнинг зикрини унутмаслиги лозим.
кечқурун ётишдан олдин эшикни беркитиб қўйишда ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилмоқ керак экан. Албатта, эшикни беркитиб қўйишда уй эгаси учун кўплаб фойдалар бор. Зотан, эшикнинг ўзи беркитиш учун қурилади. Эшик беркитилмаса, уйга турли зарарли ҳашаротлар, ҳайвонлар кириб зарар етказиши мумкин. Эшикни беркитмаса, уйга ўғри кириши осонлашади. Ёки бегоналарнинг, номаҳрамларнинг кўзи тушишининг ўзи мусулмон оила учун катта кўнгилсизликдир. Демак, эшикни беркитиш кўпгина нохушликлардан сақланишга сабаб бўлар экан.
2.«Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу набавий амрга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади.Чироқни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда: «Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур». Бу жумладаги «фосиқча» сичқондир. Сичқон қандоқ қилиб уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юбориши мумкин? Кечаси чироқни ўчирмай ётганда, ўша замондаги пиликли чироқнинг липпиллаб ёнаётганини кўрган «фосиқча» пилдираб унинг олдига келиши ва уни туртиб йиқитиб юбориши мумкин. Шу билан кўрибсизки, уйга ўт қўйилиб турибди-да. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап. Ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳи 1999 милодий сана, 14 май, Жума куни ёзилди. Тасодифни қарангки, эртасига шанба куни «ал-Араб» газетининг 14—15 май куни учун
чиққан 5620-ададига назар солиб туриб, охирги саҳифада «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади» деб номланган илмий мақолани ўқиб қолдим. Унда хабар берилишича, АҚШнинг Флорида вилоятидаги «Пенсилвания» дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз борар эди. Доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479 нафар икки ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган беморлар устида олиб борилган тажриба ҳақида ҳам маълумотлар берилган эди. Унда айтилишича, 479 бемордан ўн фоизи қоронғида, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар эканлар. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги, асосан, чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани ажойиб. Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўрсатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади. Бас, шундоқ экан, биз мусулмонлар динимиз таълимотларини қанчалик кўп ўргансак, уларга қанчалик кўп амал қилсак, ўзимизга шунчалик яхшиликни жалб қилган бўламиз ва ёмонликлардан йироқ бўламиз.
3.«Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу ҳадиси шарифнинг бу жойда келтирилишига айнан ушбу жумла сабаб бўлган. Демак, озиқ-овқат ва ичимликлар турадиган идишларнинг устини ёпиб юриш керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни алоҳида таъкидлаб айтмоқдалар:«Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин», демоқдалар. Уламо аҳли ушбу жумлани тушунтириш учун ёзган шарҳларида чўп сабаб бўлади, холос, қўришни Аллоҳнинг исми юзага чиқаради, деганлар. Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб идишининг устини ёпиб юрганлар суюқ ва қуюқ таомларига, ичимликларига турли ҳаром-хариш, зарарли ва шубҳали нарсалар тушиб қолишидан четда бўладилар.
4.«Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Бу ерда таом сақланадиган меш, қоп, саноч сингари оғзи ип билан боғланадиган идишларнинг оғзини боғлаб юриш кераклиги ҳақида гап кетмоқда. Агар эътибор берадиган бўлсак, ушбу ишларнинг барчасини Аллоҳнинг исмини зикр қилган ҳолда амалга ошириш кераклиги қайта-қайта таъкидланмоқда. Ҳа, доимо Аллоҳнинг исмини айтиб иш қилиш керак, ана ўшандагина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас». Агар Аллоҳнинг исми зикр қилинмаса, қанчалик ўрабберкитган билан барибир шайтон таом ва ичимликлардан ўз насибасини олар экан. Ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга эҳтиёжимиз кўп. Энди ўрганиб олдик, амал қилишга ўтайлик. Амал қилишга ўтганимизда ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига амал қилмоқдаман, деган ният билан ўтайлик. Ана ўшанда икки дунё яхшилигига эришамиз. Агар дунёвий манфаатнигина ўйлаб амал қилсак, ўша нарсага эришамиз, холос. Чунки, ҳар бир кишига ниятига яраша берилади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚