HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_714📗

Идишларни устини ёпишлик ҳақида.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг.Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг.Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилганлар).

Абу Довуднинг лафзида: «Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган.

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифнинг турли лафздаги икки ривояти бир-бирини тўлдириб келмоқда. Уларда кундалик ҳаётимизда доимо учраб турадиган ва амал қилишимиз лозим бўлган тўрт иш ҳақида сўз кетмоқда. Икки ривоятни бир-бирига қўшиб ўргансак анчагина ҳукмлар чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида ўта муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар.
1.«Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Аввал айтиб ўтганимиздек, мусулмон одам ҳар бир нарсада Аллоҳнинг зикрини унутмаслиги лозим.
кечқурун ётишдан олдин эшикни беркитиб қўйишда ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилмоқ керак экан. Албатта, эшикни беркитиб қўйишда уй эгаси учун кўплаб фойдалар бор. Зотан, эшикнинг ўзи беркитиш учун қурилади. Эшик беркитилмаса, уйга турли зарарли ҳашаротлар, ҳайвонлар кириб зарар етказиши мумкин. Эшикни беркитмаса, уйга ўғри кириши осонлашади. Ёки бегоналарнинг, номаҳрамларнинг кўзи тушишининг ўзи мусулмон оила учун катта кўнгилсизликдир. Демак, эшикни беркитиш кўпгина нохушликлардан сақланишга сабаб бўлар экан.
2.«Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу набавий амрга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади.Чироқни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда: «Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур». Бу жумладаги «фосиқча» сичқондир. Сичқон қандоқ қилиб уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юбориши мумкин? Кечаси чироқни ўчирмай ётганда, ўша замондаги пиликли чироқнинг липпиллаб ёнаётганини кўрган «фосиқча» пилдираб унинг олдига келиши ва уни туртиб йиқитиб юбориши мумкин. Шу билан кўрибсизки, уйга ўт қўйилиб турибди-да. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап. Ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳи 1999 милодий сана, 14 май, Жума куни ёзилди. Тасодифни қарангки, эртасига шанба куни «ал-Араб» газетининг 14—15 май куни учун