#Ҳадис_706📘
ЕБ-ИЧГАНДАН КЕЙИН ҲАМД АЙТМОҚ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дастурхонлари йиғиштирилса: «Аллоҳга кўп, пок, муборак ҳамд бўлсин. Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас. Роббимиз», дер эдилар».
✍(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).
✍(Бухорийнинг ривоятида): «Бизга кифоя қилган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дейилган.
✍(Муслим ва Термизийнинг ривоятида): «Албатта, Аллоҳ бандасининг таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб, унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дейилган.
✍(Сунан соҳибларининг ривоятида):
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз таомларидан фориғ бўлсалар: «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.
✍(Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида):
«Қачон есалар ёки ичсалар: «Таомлантирган, сероблантирган, уни сингдирган ва унга чиқиш қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 26📚
@HADISLAR_TOPLAMIII