Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
14.2K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda
Download Telegram
Мазкур касалликни енгил, деб бўлмайди. Чунки бемор унга йўлиқиши билан бир қанча оғриқли ҳолатларга рўбарў келади. Кўнгил айниши бир томон бўлса, жиғилдон қайнаши, асабийлик ҳам азоб беради. Бундай пайтда пайсалга солмай, шифокорга учрашиш керак. Аммо уй шароитида ҳам қуйидаги тавсиялардан фойдаланилса, хуруж анча енгил ўтади. 

Биқинда оғриқ турса…

Ҳаракатни чеклаш, бош тагига иккита ёстиқ қўйиб, ўраниб ётиш керак. Иссиқ суюқлик ичиш, албатта, фойда беради. Агар оғриқ ўт-тош хасталиги билан боғлиқлигини аниқ билсангиз, шифокор буюрган оғриқ қолдирувчи дори ичган маъқул.

Диққат! Биқин соҳасига иссиқ грелка қўйиб бўлмайди. Хуруж пайтида иссиқ ванна қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Оғриқ 5 дақиқада тўхтамаса, зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг.

Кўнгил айниса…

Беҳузурликни тўхтатиш учун 2 дона олмани қайнатиб, озроқ лимон шираси, новвот ва ялпиз баргидан қўшиб совитилади ва кун давомида ичилади. Кўнгил айнишига қарши лимон пўстлоғини чайнаш ҳам фойда беради.

Жиғилдон қайнаса…

Бундай пайтда қўл остида учта нарса бўлиши керак: хом картошка, мойчечак гули ёки фаоллаштирилган кўмир. Картошка ширасини сиқиб, тезда ичсангиз, жиғилдон қайнаши бирзумда тўхтайди ҳамда ошқозонга енгиллик бўлади. Мойчечак гулини қайнатиб, бир чимдим зира ва новвот солиб ичиш ҳам муаммони ҳал қилади. Жиғилдон қайнашини 4 дона фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ҳам тўхтатади. Асло муаммони истеъмол содаси эритмасини ичиб ҳал қилишга урунманг, бу ошқозонни емиради ва оғриқни янада кучайтиради.

Қорин дам бўлса…

Чап биқинга ётиб, қоринни соат мили бўйлаб силанг. Кейин шу ҳолатнинг ўзида ўнг оёқни юқорига кўтариб туринг, қорин дам бўлиши дарров ўтиб кетади. Кун давомида кийикўти, кашнич ёки шивит баргини дамлаб ичинг.

Жиззаки бўлиб қолсангиз…

Овқатга тузни камроқ, долчинни эса кўпроқ сепиб ейиш керак. Бу зиравор жиззакиликни қувиб, яхши кайфиятни ҳамроҳ қилади, боз устига, сафрони тез ҳайдаб, ўт пуфагини тозалайди. Кун давомида бодом ва хандон писта чақиб енг. Ухлашдан олдин эса албатта, асал чой ичинг.

Юрак санчса...

Ўт-тош касали билан оғриган беморларда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу оғриқнинг юракка дахли йўқ. Лекин санчиқ инфаркт хуружидан асло қолишмайди. Кўпинча тош ўт йўлида тиқилиб қолганида ва бундан ошқозон ости бези ҳам азият чекканида юрак санчади. Оғриқ қориндан юқорига – чап қовурғадан юраккача сезилади. Бундай пайтда ётиб, ўзингизни бўш қўйинг, кўрпани икки буклаб, ўнг қовурға соҳасига қўйинг. Ялпиз ёки лимонўтли чой оғриқнинг тўхташига ёрдам беради. Лекин санчиқ 2 дақиқадан ортиқ давом этса, дарров тил остига юрак дори қўйиб, «Тез ёрдам»ни чақиринг.

Иштаҳа бўғилса...

Бундай пайтда ўзингизни овқат ейишга мажбурламанг. Ўт-тош хуружида энг маъқул даво – маълум вақт ошқозонга дам бериш. Шунда ортиқча сафро ҳам ишлаб чиқмармасдан шўрлик ўт пуфак бир зум тин олади. Аммо организм сувсизланиб ва энг асосийси, қувватдан қолмаслиги учун ширин таъмли суюқликлар ичиб туриш керак. Нок, ўрик ёки наъматак қайнатмаси, сутли ширин чой, газсиз минерал сув айни муддао. Фақат уларнинг бари совуқ бўлмаслигига эътибор беринг. 1-2 кундан кейин сули ёки гуруч бўтқасини ярим пиёладан ейиш мумкин.

Ич қотса…

Буғдой қипиғи (отруби)ни овқатга солишни канда қилманг. Наҳорга, албатта, ўриқ қоқи дамламасидан ичинг. Чойга зира солиб, дамлаб ичиш ҳам бу муаммода ёрдам беради.

Ич кетса-чи?

Ўт-тош хасталигиида бу ҳолат қабзият билан тез-тез такрорланиб туради. Бундай пайтда гуручни қайнатиб, беҳи ва зиғир уруғи қўшиб ейилади. Анор пўстлоғини майдалаб, бир чимдим атиргул барги билан бирга қайнатиб беморга ичирилади
Qiz bolalar jinsiy a'zolarining yallig'lanish kasalliklari. Qiz bolalarda jinsiy a’zolarning,
xususan tashqi jinsiy a'zolar va qinni yallig'lanish kasalligi ayollarga nisbatan ko'proq uchraydi. Bu asosan, jinsiy a'zolarining anatomik va fiziologik xususiyatlariga bog'liq bo'ladi. Qiz bola qancha yosh bo'lsa jinsiy a'zolari shuncha nozik bo'ladi, o'smirlik davriga kelib esa qiz bolaning jinsiy
a'zolari ancha yetilgan bo'lib, kasallikka qarshi kurashish quvvati ancha oshadi.
Yallig'lanish jarayonida birinchi o'rinda infeksiya,keyin termik, kimyoviy va toksik omillar turadi.
Agar organizm sog'lom bo'lsa, birga tashqi ta'sirlarga hardosh bera oladi. Mabodo organizmda qarshilik kuchi kam bo'lsa, unda arzimagan tashqi
ta'sir ham patologik holatga olib keladi.
Qiz bolalar jinsiy a'zolarida bo'ladigan yallig'lanish 2 turda bo'ladi:
1. Spetsifik yallig'lanish.
2. Spetsifik bo'lmagan yallig'lanish.
Spetsifik yallig'lanishga:
a) suzak, b) zaxm, v)sil, g)trixomonoz, e)enterobioz gijja kasalligi.
Spetsifik bo'lmagan yallig'lanishga strentokok,
stafilokok, ichak tayoqchasi kabi mikroblar ta'siridagi yallig'lanishlar kiradi.
Spetsifik bo'lmagan yallig'lanish jarayorilarining sabablari:
1. Termik sabablar-issiq vanna, qinni issiq suv bilan chayish, grelka bilan kuydirish.
2. Mexanik omillar — turli jarohatlar, yot jismlar, lozimlardagi qo'pol choklar va hakozo.
3. Kimyoviy omillar — katta konseritratsiyali moddalar bilan qinni chayish.
4. Jinsiy a'zolarni toza tutmaslik.
Davosi — gigienaga rioya qilish, kiyimlarni
qaynatish, dazmollash, ovqat ratsionini tartibga
solish-achchiq, sho'r, yog'li ovqatlarni yemaslik
kabilar. Qinni ingichka kateter yordamida rivanol,
furatsilin, peryokis vodorod 3% bilan yuviladi.
Ularni 38°c-40°c suvga aralashtirib vanna qilish
ham mumkin. Bundan tashqari, 3% li ichimlik
sodasi aralashmasi, shalfey qaynatmasida chayish
mumkin, so’ngra quritilib antibiotikli shamchalar
qo'yiladi, masalan: penisillin va neomiysin yoki
polimiksin va furazolidon kabilar.
Усмир кизлар ва аёллардаги касалликлар.
БОШ НЕГА ТЕРЛАЙДИ?

(Давоми. Боши бу ерда)

Агар сизда бу йўналишлар борлиги аниқланса, қуйидаги маслаҳатларга эътибор беринг.

Парҳезга жиддий эътибор бериб, фаол ҳаёт тарзи йўлга қўйилса, терлашлар ўз-ўзидан камаяди. Чунки организмдаги ёғ алмашинуви бузилганидан ке-йин тери остидаги ёғ қавати ўз навбатида тер безларига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди, натижада тер безлари зарарланади. Шунинг учун ҳаракат билан организмдаги ёғ алмашинуви жараёнини изга тушириб, тер безларининг фаолиятини яхшилаш керак. Бунинг бирдан бир йўли организмни чиниқтиришдир. Сизнинг бу ҳаракатингиз билан тер безларининг йўли тора-йиб, нормал ҳолатга тушади.

Эркак кишидаги бундай терлашлар вегетатив нерв тизими (нерв тизимининг организм ички аъзолари фаолиятини ва моддалар алмашинуви жараёнини бошқариб турадиган бир қисми)даги ўзгаришларда ҳам кузатилади. Бу ҳолатни аниқлаштириш учун эса дастлаб невропатолог кўригидан ўтишингиз лозим бўлади
Капсулали дорилар бўлиб ичиладими ёки бутунлигича?

💊 Аслида капсулали дорилар бутунлигича сув билан ютилади. Дориларни капсула тарзида ишлаб чиқаришда ҳам дори-воситалари ошқозонда парчаланиб кетмасдан, ичакларда сўрилиши назарда тутилган. Агар бўлиб ичилса, ошқозон муҳитида парчаланиб кетиши мумкин.

Ёш болалар учун саноқли турдаги капсулали дорилар мавжуд. Улар шифокорлар томонидан зарур бўлгандагина тавсия қилинади. Болалар учун ишлаб чиқариладиган капсулали дориларни иккига бўлиб ичириш тавсия қилинади. Чунки 1 ёшгача бўлган болалар дорини бутунлигича юта олмайди. Шуни инобатга олган ҳолда, капсулани бўлиб ичириш хато эмас.

💊
Диққат диққат

⚠️ Шу каналлар сотилади. Безнесингизни ёки янги безнисингиз бошланг. Марқамат каналлар қизиқсангиз ривожлантиринг нархларини келиштириб қилиб берамиз.

Шу 3ла канал хам сотилади қизиқанлар личкага:
@OzoD_BeKs


https://t.me/Foydali_Maslahat

https://t.me/MASLAXATLAR

https://t.me/RETSEPTTLARR
Пиёз ва асал Хотирани мустахкамлаш учун!
Табиий тавсия!


❗️Бир стакан пиёз сувига бир стакан асал яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмани бир қошиқдан 3 маҳал овқатдан олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин ичилса, хотира сусайишининг олдини олади, бош оғриғидан халос қилади.

❗️Мияда лецитин моддасининг камайиб кетиши натижасида хотира сусаяди, уйқусизлик, асабийлик, кўриш қобилиятининг пасайиши, юракдаги аритмия, сурункали бош оғриғи каби касалликлар кузатилади. Органи-змнинг меъёрида ишлаши учун бир суткада 4 гр. лецитин керак бўлади. Мия фаолиятидаги қон айланишини яхшилаш учун кальций, калий, магний каби моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш керак. Бу моддалар апельсин шарбати, банан, ошқовоқ, ловия, ёғсиз сут, картошка таркибида мужассам.

💊
Шарбатлар қандай дардга шифо?

Ўрик шарбати- кон хосил булишида фаол иштирок этади, ут хайдовчи, ични юмшатувчи хусусиятига эга. Кўриш қобилияти, юрак-қон томир тизими ва меъда - ичак йули ишини яхшилайди.

Апельсин шарбати - кон томирларини мустахкамлайди, жигар касалликлари, авитаминозларда, шамоллаш касалликларида жуда фойдали. Чарчокни кетказади, тонусни оширади.
🍋 Тери учун лимоннинг кутилмаган фойдали хусусиятлари

Лимон ўзининг оқартириш хусусиятлари билан машҳур. Агар майда ёки пигментли доғлардан халос бўлишни истасангиз, сабр-тоқатли бўлинг ва лимон шарбати билан артинг вақт ўтиши билан улар йўқолади. Фақат қуёшга чиқишдан ёки солярга боришдан олдин буни қўлламанг.

Агар ҳорғин кўзларингиз бўлса, терини лимон шарбати билан тозалашга ҳаракат қилинг, бу сизнинг кўзларингизни ўз ҳолатига келтиради.

Угриларга қарши ҳам лимон-антисептик билан курашишингиз мумкин пахтага бир оз шарбат сиқиб, угриларни «йўқотиш» мумкин. Бу протседура ёқимли эмасу аммо сиқиб чиқаришдан яхшироқ, аммо бунга арзийди! Кечқурун, ётишдан олдин бу амалиётни бажаринг ва угрилар сизни безовта қилмайди.

💊
Ажинларга қарши озиқ-овқатлар

Кеонзим Қ10 ва Э витамини тери ҳужайраларининг янгиланиши ва озиқланиши жараёнларини тезлаштирадиган моддалардир.

Улар қаришга қарши маҳсулотларнинг бир қисми деб топилган нима учун экани маълум эмас.
Крем сотиб олиб қариш жараёнларини секинлаштиришингиз мумкун албатта. Лекин буларнинг бари вақтинча. Аммо лекин, ёнғоқларни мунтазам истемол қилсангиз бу терингизни абадий ёш тутишини таъминлаб беради. Чунки улар Қ10 коэнзим ва Э витаминини ўз ичига олади.
Ёнғоқлар калорияга бой ҳисобланади, шунинг учун сиз жуда кўп истеъмол қилмаслигингиз керак. Юз териси учун 50 г бодом, финдук ёки ёнғоқ ҳафтасига уч марта етарли.

💊
📌 Тиш оғриғидан халос бўлишнинг содда усули

🦷 Агар тишингиз оғриб, безовта қилаётган бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин.

📝 Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз ва бир неча томчи йод эритмасидан томизиб, яхшилаб аралаштиринг.

Ана шу дамламада оғиз бўшлиғини бир неча маротаба чайсангиз, оғриқ бартараф бўлади.

💊 @SoglomHayot 💊
Ўт-тош хасталиги қийнаганда..
Мазкур касалликни енгил, деб бўлмайди. Чунки бемор унга йўлиқиши билан бир қанча оғриқли ҳолатларга рўбарў келади. Кўнгил айниши бир томон бўлса, жиғилдон қайнаши, асабийлик ҳам азоб беради. Бундай пайтда пайсалга солмай, шифокорга учрашиш керак. Аммо уй шароитида ҳам қуйидаги тавсиялардан фойдаланилса, хуруж анча енгил ўтади. 

Биқинда оғриқ турса…

Ҳаракатни чеклаш, бош тагига иккита ёстиқ қўйиб, ўраниб ётиш керак. Иссиқ суюқлик ичиш, албатта, фойда беради. Агар оғриқ ўт-тош хасталиги билан боғлиқлигини аниқ билсангиз, шифокор буюрган оғриқ қолдирувчи дори ичган маъқул.

Диққат! Биқин соҳасига иссиқ грелка қўйиб бўлмайди. Хуруж пайтида иссиқ ванна қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Оғриқ 5 дақиқада тўхтамаса, зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг.

Кўнгил айниса…

Беҳузурликни тўхтатиш учун 2 дона олмани қайнатиб, озроқ лимон шираси, новвот ва ялпиз баргидан қўшиб совитилади ва кун давомида ичилади. Кўнгил айнишига қарши лимон пўстлоғини чайнаш ҳам фойда беради.

Жиғилдон қайнаса…

Бундай пайтда қўл остида учта нарса бўлиши керак: хом картошка, мойчечак гули ёки фаоллаштирилган кўмир. Картошка ширасини сиқиб, тезда ичсангиз, жиғилдон қайнаши бирзумда тўхтайди ҳамда ошқозонга енгиллик бўлади. Мойчечак гулини қайнатиб, бир чимдим зира ва новвот солиб ичиш ҳам муаммони ҳал қилади. Жиғилдон қайнашини 4 дона фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ҳам тўхтатади. Асло муаммони истеъмол содаси эритмасини ичиб ҳал қилишга урунманг, бу ошқозонни емиради ва оғриқни янада кучайтиради.

Қорин дам бўлса…

Чап биқинга ётиб, қоринни соат мили бўйлаб силанг. Кейин шу ҳолатнинг ўзида ўнг оёқни юқорига кўтариб туринг, қорин дам бўлиши дарров ўтиб кетади. Кун давомида кийикўти, кашнич ёки шивит баргини дамлаб ичинг.

Жиззаки бўлиб қолсангиз…

Овқатга тузни камроқ, долчинни эса кўпроқ сепиб ейиш керак. Бу зиравор жиззакиликни қувиб, яхши кайфиятни ҳамроҳ қилади, боз устига, сафрони тез ҳайдаб, ўт пуфагини тозалайди. Кун давомида бодом ва хандон писта чақиб енг. Ухлашдан олдин эса албатта, асал чой ичинг.

Юрак санчса...

Ўт-тош касали билан оғриган беморларда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу оғриқнинг юракка дахли йўқ. Лекин санчиқ инфаркт хуружидан асло қолишмайди. Кўпинча тош ўт йўлида тиқилиб қолганида ва бундан ошқозон ости бези ҳам азият чекканида юрак санчади. Оғриқ қориндан юқорига – чап қовурғадан юраккача сезилади. Бундай пайтда ётиб, ўзингизни бўш қўйинг, кўрпани икки буклаб, ўнг қовурға соҳасига қўйинг. Ялпиз ёки лимонўтли чой оғриқнинг тўхташига ёрдам беради. Лекин санчиқ 2 дақиқадан ортиқ давом этса, дарров тил остига юрак дори қўйиб, «Тез ёрдам»ни чақиринг.

Иштаҳа бўғилса...

Бундай пайтда ўзингизни овқат ейишга мажбурламанг. Ўт-тош хуружида энг маъқул даво – маълум вақт ошқозонга дам бериш. Шунда ортиқча сафро ҳам ишлаб чиқмармасдан шўрлик ўт пуфак бир зум тин олади. Аммо организм сувсизланиб ва энг асосийси, қувватдан қолмаслиги учун ширин таъмли суюқликлар ичиб туриш керак. Нок, ўрик ёки наъматак қайнатмаси, сутли ширин чой, газсиз минерал сув айни муддао. Фақат уларнинг бари совуқ бўлмаслигига эътибор беринг. 1-2 кундан кейин сули ёки гуруч бўтқасини ярим пиёладан ейиш мумкин.

Ич қотса…

Буғдой қипиғи (отруби)ни овқатга солишни канда қилманг. Наҳорга, албатта, ўриқ қоқи дамламасидан ичинг. Чойга зира солиб, дамлаб ичиш ҳам бу муаммода ёрдам беради.

Ич кетса-чи?

Ўт-тош хасталигиида бу ҳолат қабзият билан тез-тез такрорланиб туради. Бундай пайтда гуручни қайнатиб, беҳи ва зиғир уруғи қўшиб ейилади. Анор пўстлоғини майдалаб, бир чимдим атиргул барги билан бирга қайнатиб беморга ичирилади
Боладаги камқонликни қандай аниқлаш мумкин?

🔻 Боладаги камқонлик белгилари қуйидагича намоён бўлади:

💠 терининг қуруқлашиши
💠 оғиз бурчагининг ва товоннинг ёрилиши
💠 сочнинг тез синиши ва тўкилиши
💠 тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши
💠 тирноқларнинг юп­қалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши
💠 ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадиган ҳид, шунингдек, керосин, бензин, тамаки, машина моторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш)
💠 таъм билишда (кесак, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

💊
ЁЗДА ОДАМ НЕГА ШАМОЛЛАЙДИ?

Ёзги шамоллашларга об-ҳаво эмас, кўпинча одамнинг ўзи сабабчи бўлади. Масалан, мана, ҳозир ёз кунларфида деярли кўп хонадонларда, корхона-ташкилотларда кондиционерлар ишлаб турибди. Ташқарида ҳаво иссиқ. Кўчадан бирор юмуш билан терлаб-пишиб келамиз-да, муздек, кондиционерли хонага кириб оламиз. Терлаган ёки ювиниб чиққан ҳолатда елвизакли хонада ўтирамиз, ухлаймиз. Совитгичдан совуқ сув олиб ичамиз, музқаймоқ еймиз.

Аксарият кишилар ёзда ишларидан таътилга чиқиб, соя-салқин жойлар, шабадалар эсиб турган тоғларга дам олишга чиқишади. Йиллар давомида совуқ сувга тушмай, бирдан муздек тоғ сувларида соатлаб чўмилади. Айниқса, ёш болалар иссиқда терлаб туриб, ўзини дарҳол сувга ташлайди. Мана шу ҳолатларнинг барчаси юқори нафас йўллари ва бошқа аъзоларнинг шамоллашига сабаб бўлади.
Қандли диабетни даволаш.

Бир пиёла 100г сули донига қуйилади ва 3 стакан қайноқ сув қуйилади, сўнг 15 дақиқа иссиқ қилиб ўраб қўйилади. Кейин хона ҳароратида 45 дақиқага қўйинг, сузгичда сузиб олинг, қайнатилган сувни шиша идишга қуйинг ва яхшилаб ёпиб қўйиб музлатгичда сақланг. Овқатдан олдин ярим соат олдин кунига тўрт марта ярим стаканни иссиқ ҳолатда ичинг.

Қандли диабетнинг олдини олиш ва ҳар қандай инфекцияга қарши қуйидаги рецептдан фойдаланамиз: 1 ҳовуч донни олинг, ювинг ва 1 л қайноқ сув қуйинг, 1 кун ўраб қўйинг cакун давомида ичинг. Буни 3 кун такрорланг.

💊
📌Ошқозон-ичак касалликларининг олдини олишга ёрдам берадиган қоидалар

🥗Истеъмол қилинадиган овқат 10 даража ҳароратдан паст ва 65 даражадан юқори бўлиши керак эмас.

🥘Овқатни шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш лозим. Шошилиб овқат истеъмол қилинса ёки дастурхон устида суҳбат қурилса, ошқозонга ҳаво киради ва киши кекира бошлайди.

🍎Кунига уч ёки тўрт марта, кам-камдан овқатланиш, кечқурун ҳазми оғир таомлардан тийилиш, табиий маҳсулотлар — мева, сабзавотларни кўпроқ ейиш, трансжир маҳсулотлар — маргарин, майонезларга ружу қўймаслик керак.

💧Кунига 3-4 литр тоза сув ичишга одатланиш ошқозон-ичак касалликларига қарши мустаҳкам ҳимоядир.

💊
Бола неча ёшда юриши керак?

🔷 Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
🔺 генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса.

🔘 Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас.

Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради.
Ўз вақтида нонушта қилиш нима учун муҳим?

🍱 Кўпчилик нонуштани ўз вақтида қилмайди. Буни вақтни бекорга сарфлаш деб ҳисоблашади. Лекин бу нотўғри фикр.

🍶 Чунки айнан эрталаб сизнинг ҳазм қилиш тизимингиз энг юқори чўққида бўлади ва ҳатто, сут маҳсулотлари ҳам жуда яхши ҳазм бўлади.

Эрталаб қонда қанд миқдори куннинг бошқа вақтларига нисбатан юқори бўлади. Бу истеъмол қилинган овқатдан тезда энергия олиш учун керак. Агар сиз нонушта қилишни кейинга қолдирсангиз, у ҳолда инсулин танадаги глюкозани сезиларли даражада пасайтиради. Натижада кўпроқ углеводларни истеъмол қилишни хоҳлайсиз.
Сабзи шарбати бўйни ўстирадими?

🥕 Сабзили шарбат жуда фойдали. Сабаби унинг таркибида кўп миқдорда А витамини бўлиб, боланинг ўсиши ва кўриш фаолиятига яхши таъсир этади.

🎗Лекин сабзили шарбатни ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилиш зарар, чунки кўпчилик ҳолларда ушбу шарбатни кўп истеъмол қилиш натижасида боланинг териси сарғайиши мумкин.

🔘 Боланинг илк ёшидаёқ кўп миқдорда мева ва ундан тайёрланган шарбатларни бериш тавсия этилмайди. Сабаби уларнинг озиқавийлик қиймати юқори эмас. Кўпинча, бола ичак фаолиятининг бузилиши ва аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.