Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
12K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @mojizaviyda
Download Telegram
Мия фаолияти ва хотирани яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?

🫖 Кўк чой хавотирни камайтириш, стресс ҳолатини яхшилаш, иш қобилиятини ошириш ҳамда миянинг когнитив функциясини яхшилашга ёрдам беради.

🍳 Тухум таркибида жуда кўп витаминлар, жумладан B12 ва холин мавжуд. Холин етишмовчилиги когнитив функциянинг пасайишига олиб келади. Витамин B12 эса хотира фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

🌿 Ясмиқ таркибида жуда кўп ўсимлик оқсили, фолий кислотаси, темир ва B гуруҳ витаминлари мавжуд бўлиб, мияда биокимёвий жараёнларнинг ўтишини кўллаб-қувватлайди, хотирани яхшилайди.

🍩 Какао таркибида мия учун кўплаб фойдали моддалар, жумладан магний ва триптофан мавжуд.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 КРАСИВЫЕ И ДЛИНЫЕ РЕСНИЦЫ ЗА 15 РУБЛЕЙ! Кто тут заказывал ресницы упирающиеся в брови?

😍Foydali Maslaxatlar obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴Nima uchun qo'llarimizni yuvish juda muhim?

Ularni qachon yuvish kerakligini bilamizmi?👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 1 ТОМЧИ!💯ЮЗДАГИ ДОГ✔️ АЖИНЛАР✔️ ЗА 1 НОЧЬ ВСЕГО ОДНА КАПЛЯ ЭТОГО МАСЛА РАЗГЛАДИТ МОРЩИНЫ

😍Foydali Maslaxatlar obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ОМОЛОЖЕНИЕ ЛИЦА ЗА НОЧЬ СИЛЬНАЯ МАСКА С СИЛЬНЕЙШИМ ЭФФЕКТОМ. Натуральный рецепт

😍Foydali Maslaxatlar obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шифокорлар Шокда Сочларни 7 кунда Устириш Усули

😍Foydali Maslaxatlar obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Японский секрет против старения!! Маска для лица выглядит на 10 лет моложе!!

😍Foydali Maslaxatlar obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
Эрта туғуруқнинг сабаблари нима?

🔷 Эрта туғуруқнинг келиб чиқишига ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган ҳаёт, эрта турмуш қуриш, никотин, наркотик ёки алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, аборт, ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши, сийдик йўллари инфекцияси, жинсий аъзоларнинг яллиғланиши ҳамда бошқа касалликлари сабаб бўлиши мумкин.

🔘 Эрта туғуруқларда ҳомиладорликда кузатилган касалликлар, айниқса инфекцион касалликлар муҳим роль ўйнайди.

Эрта туғуруққа айнан нима сабаб бўлганлиги шифокорнинг тўлиқ текширувидан сўнггина аниқланади.
Йод етишмовчилигининг белгилари қандай?

❇️ Йод моддаси қалқонсимон безнинг тиреоид гормонлари синтезида иштирок этади.

🔷 Йод танқислиги белгилари: сабабсиз чарчаш, иммунитет пастлиги, шишлар, анемия, менструал циклнинг бузилиши, вазн ортиши, артериал қон босимининг пасайиши, интеллект сусайиши, ёмон кайфият ва депрессия.

🔘 Йод моддаси кўп бўлган маҳсулотлар: денгиз маҳсулотлари, ош тузи, мева ва сабзавотлар.
Ўт-тош касаллигининг белгилари қандай?

Ўт суюқлигининг асосий вазифаси - ёғларни ҳазм қилишда иштирок этиш.

🔘 Ўт-тош касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар қуйидагилар: пигментлар ва ёғлар, сафро инфекциялари, организмда холестерин, кальций тузлари ва айрим оқсиллар алмашинувининг бузилиши.

🔷 Белгилари: Ўнг қовурғалар остида оғриқ, бу баъзан ўнг елка, ўнг курак ости ва бўйин томонга тарқалиши мумкин. Айниқса, аччиқ, ёғли ва зираворли таомлар истеъмол қилганда, узоқ вақт эгилиб ишлагандан кейин оғриқ пайдо бўлади.

❗️Бу касаллик асосан жарроҳлик йўли билан даволанади, касалликнинг оғир асорати меъда ости безининг ўткир яллиғланишига олиб келиши мумкин.
МЕЪДА ЯРАСИ ХУРУЖ ҚИЛСА....
Мавсум ўзгаришлари, стресс, айрим турдаги дори воситалари асоратида бош кўтариши мумкин бўлган ошқозон ярасини ўз ҳолига ташлаб бўлмайди. Хўш, кутилмаганда меъда яраси бош кўтарса, таомланиш орасида сули уруғини сутда қайнатиб, истеъмол қилиш ёки бир сиқим зиғир уруғини 300 гр. қайнаган сувда дамлаб, сўнг 15 дақиқа тиндириб қўйиш лозим. Дамлама ярим пиёладан бир кунда 3 маҳал, овқатланишдан олдин ичиш лозим. Тушлик вақти наъматак ёки ўрик қоқидан тайёрланган дамламалардан қабул қилиш ҳам ошқозонга фойдали саналади.
Турпли муолажалар
Ангинада: турпни сувда қайнатиб, шу сувга сирка солинган асал билан ичилса, энг оғир турдаги томоқ касалини ҳам тузатади.
Аритмияда: юракнинг қисқариш фаолияти бузилган тақдирда қора турп шарбати истеъмол қилинса, фойда беради. Қора турпни қирғичдан ўтказиб, докадан сувини сиқиб чиқариб, асал аралаштириб, 1:1 нисбатига 1 ошқошиқдан кунига 2-3 маҳал истеъмол қилинса, жуда фойдалидир.
Артритда: турп уруғи ҳавончада майдаланиб, ун шаклига келтирилади. Иссиқ сувда хамир қилиб қорилади. Шу хамир илиқ ҳолида оғриётган бўғимларга тез-тез боғлаб турилса, яхши шифо бўлади. Лўқиллаб оғриши тўхтайди.
Асаблар зўриқишида: бир дона турп сувига икки ҳисса миқдорда қайнатиб совитилган сув қўшилади. Ҳар куни ётиш олдидан юз граммдан ичиб турилади. Муолажа муддати ўн кун.
Бўғин ревматизмида: турп шарбати керосин билан аралаштирилиб оғриётган жойга сурилади.
Буйрак-тош касаллигида: турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани, нўхат суви буйракдаги тошларни ҳайдаб туширади.
Гижжада: турп шарбати асал ёки шакар билан аралаштириб ичилса, гижжалар тушади. Косметологияда юз терисидаги доғларни кетказишда ҳам самаралидир.
Дармонсизлик ва камқонликда: лавлаги, турп, сабзи шарбатларидан тенг миқдорда олиб, қора рангли шиша идишга солинади. Оғзи яхшилаб ёпилгач, устидан хамир ёпиштирилади. Уч соатга газ печига ўртача оловда қўйилади. Ҳосил бўлган аралашмадан кунига уч маҳал бир ошқошиқдан овқатдан олдин истеъмол қилинади.
Жигар ва ошқозон касаллигида: турп шарбатидан бир стакан олиб, тенг миқдорда асал қўшиб аралаштирилади. Кунига уч маҳал бир ошқошиқдан жигар, ўт ва ошқозон касалликларида ичиб турилади.
Жигар-тош касаллигида: жигар ва буйрак тошига қарши кунига 3 маҳал икки ҳафта давомида бир ошқошиқдан турп шарбати ичиш тавсия этилади.
Ич кетишида: турп уруғи сут билан ичилса, қорин оғриғи қолади.
Ич қотиши, қабзиятда: турп шарбати ва тузланган карам сувидан тенг миқдорда олиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш керак.
Қулоқ шанғиллашида: турп ва пиёз сувидан тайёрланган суюқликни пиликка шимдириб, қулоққа томизилса, сув кирганда фойда қилади.
Семиришда: турп шарбатини чорак стакандан овқатдан 1 соат кейин 3 маҳал ичилади. Бу парҳезда гўшт, ёғли овқат, крахмал, тухум, хамирли овқатлардан ва ширинликлардан ўзингизни тийишингиз керак.
Витилиго (теридаги оқ доғ)да: турп уруғининг 300 граммини 200 грамм саримсоқ билан қайнатиб, 15 кун мобайнида 3 маҳалдан суртилса, фойда беради.


Эслатма: меъда-ичак яраси, гастрит, энтерит, юрак нуқсонларига учраган беморлар турп истеъмол қилмагани маъқул.
ТУРП ШАРБАТИ СЕМИРИШДАН САҚЛАЙДИ..
Хотира бузилишининг сабаблари нима?

🔸Депрессия, гиповитаминоз, соматик касалликлар, алкоголизм, бош мия қон айланишининг ўткир ва сурункали бузилишлари, Альцгеймер касаллиги, психик касалликлар, туғма ақлий қолоқлик.

Тавсиялар: сабабларига кўра даво муолажалари, фаол ҳаёт тарзини яратиш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш, кроссворд ечиш, ўзи ёқтирган иш билан шуғулланиш, зўриқиш ва стрессдан қочиш, етарлича ва сифатли уйқу, иш ва оилада психологик муҳитни яхшилаш, оқсил, ёғ, углеводлар, витамин ва микроэлементларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш.
Кесар кесишдан кейинги туғруқ оралиғи қанча?

👉🏼 Одатда, кесар кесиш тўлғоқ вақтида она ва боланинг саломатлигига қараб белгиланади.

👉🏼 Кесир кесиш жараёнида нафақат қорин, балки бачадон ҳам кесилади. Шу боис бачадон деворида чандиқ ҳосил бўлади. Бу унча яхши ҳолат эмас. Чунки навбатдаги ҳомиладорлик ва туғуруқ пайтида бу чандиқ асоратга олиб келиши мумкин. Энг қўрқинчли асорати чандиқ бўйича ёрилиб кетиши.

👉🏼 Кесир кесиш йўли билан кўзи ёриган аёлнинг навбатдаги ҳомиласи ўртасидаги давр камида уч-тўрт йилни ташкил этиши керак. Бунда чандиқлар мустаҳкам битиб, асоратга олиб келмайдиган даражада бўлади.
Рахит касаллиги нима сабабдан келиб чиқади?

🪞Рахит касаллиги - организмда кальций-фосфор алмашинувининг бузилиши.

🏷 Сабаби: кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи D витамини етишмаслиги.

🧬 Касаллик кечиши: бола кайфиятининг тез ва сабабсиз ўзгариши, иштаҳасининг пастлиги, инжиқлик, кўп терлаш, энса соҳасидаги сочнинг тўкилиши, бош суягидаги лиқилдоқ қиррасининг юмшаши кузатилади.

Давоси: қуёш нури остида, тоза ҳавода сайр ва таркибида D витаминини сақлаган дори воситаларини қабул қилиш.

💊
Камқонликни уй шароитида даволаш мумкинми?

Камқонликни даволаш учун 1 ош қошиқ исмалоқ ўти ёки унинг қуритилгани 1 стакан сувда 10 дақиқа қайнатилиб, тиндириб қўйилади.

🔻Докадан сузиб, кунига уч маҳал ичилади. Муолажа 6-7 кун такрорланади.

♻️ Бу камқонликни даволашнинг оддий усулларидан бири. Қўшимча даво чораларини шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.

💊
Тарвуз ни кўп истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Гиперкалемия
Тарвузда калий кўп — ҳар бир 112 г бўлак учун 100 мг. Ушбу минерал соғлом одамлар учун фойдалидир. Аммо гиперкалемия ёки танангиз қонда калий даражасини тартибга сола олмаса, тарвуздан эҳтиёт бўлишингиз керак. Калийнинг кўпайиши кўнгил айниш, нафас олиш қийинлишуви, тартибсизлик юрак уриши ва мушакларнинг спазмларига олиб келиши мумкин.
Озуқа моддаларининг этишмаслиги
Бу муаммо тарвуз парҳезига ўтишга қарор қилганларга таҳдид солади. У озуқа моддаларига бой. Бироқ, унда оқсил ва ёғлар жуда кам. Натрий, Б12, К витаминлари, фолатлар каби муҳим витаминлар ва минералларнинг бир нечтаси бўлиб, унда тананинг нормал ишлаши мумкин эмас.
Шунинг учун «тарвуз»ни ортиқча истеъмол қилиш тавсия этилмайди: диета мувозанатли ва хилма-хил бўлиши керак.

💊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ПРОСТО ДОБОВЬ В ШАМПУНЬ БЕШЕНЫЙ РОСТ ВОЛОС! УХОД ЗА ВОЛОСАМИ. РЕЦЕПТ

😍Foydali Maslaxatlar