Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
12K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @mojizaviyda
Download Telegram
Биқин санчиганда...

Бироз югургандан кейин ўнг биқинда санчиқ пайдо бўладими? Барча тана оғирлигини чап оёққа ўтказинг ва шу билан бир вақтнинг ўзида чуқур нафас олинг. Бу жигарнинг диафрагмага берган босимини пасайтиради ва оғриқ хиссини бартараф этишга ёрдам беради.
❗️Аммо бу ҳаракатларни янглиштириб юборманг: ўнг оёққа ўтиш билан чуқур нафас чиқариш жигарга босим тушишига сабаб бўлиши мумкин.
Сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?

Тиббиёт ва психологияни аралаштирса нима бўлишини биласизми? Психосоматика. Бу тиббиётдаги йўналиш бўлиб, у бизнинг ҳис-туйғуларимиз, қўрқувларимиз ва руҳиятимизнинг саломатликка таъсирини ўрганади. Бизнинг ички кечинмаларимиз ва ҳис-туйғуларимиз жисмоний касалликларимизни келтириб чиқариши илмий жиҳатдан исботланган.

Шундай қилиб, сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?


Бош 

Агар бошингиз тез-тез оғриб турса, бу фикрлар, хабарлар ва ўй-хаёлларингиз «оғриши»ни билдиради. Бош оғириғи ўз ҳиссиётларини кўрсатмайдиган юқори ақл соҳибларида кўп кузатилади. Бу муаммо кўпинча ўзини етарлича баҳоламаслик ва қўрқувдан далолат беради.

Сочлар

Соч билан боғлиқ муаммолар (эрта оқариши, соч тўкилиши, уларнинг синувчанлиги) – стресс, чорасизлик ва ноумидлик индикаторларидир. Сочлар, айниқса аёлларда – ҳаётий энергия рамзи ҳисобланади. Инсон бирор нимадан қўрқиб, умидини узса ёки қаттиқ тушкунликка берилса, соч билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шу боис – ўзингизга ва Оллоҳнинг марҳаматига ишонинг.

Бўйин

Бўйин онгни (бошни) ҳиссиётлар (тана) билан бирлаштиради. Бўйиндаги муаммолар сизнинг на онгда ва на танада мувозанатни сақлай олмаганингиздан далолат беради. Буни метафизик даражада маънавият ва моддият ўртасидаги кўприк сифатида қабул қилиш керак. Бўйиндаги муаммолар инсоннинг мослашувчан эмаслигини англатади: инсон ҳақиқатга тик қараш учун бошини кўтаришга қўрқади, қийин вазият юзага келганда ҳал қилиш ўрнига уни инкор этади.

Кўзлар

Узоқни яхши кўрмаслик узоқни кўра билмаслик, келажакдан қўрқиш ва кўз олдидагидан бошқа нарсаларга қарашни истамаслик.

Яқинни яхши кўрмаслик бугунги кун билан яшашни билмаслик. Яқинни яхши кўрмайдиган кишилар бирор нима қилишдан аввал узоқ ўйлашади, улар вазиятни тўлалигича кўра олишмайди.

Дальтонизм кўзлар рангларни қабул қилмайди, ҳамма нарса рангсиз кўринади. Бу инсоннинг ҳаётдаги хурсандчиликларни кўра билмаслигини билдиради.

Глаукома «кўз девори». Инсон ўтмишидан азият чекиши, кечиришни истамаслигига ишора қилади
.

Тишлар

Қарор қабул қила билмайдиган беқарор кишиларнинг тишлари оғрийди. Сиз учун бошқалар қарор қабул қилади, ўзингиз эса қўрқасиз, ҳаётий вазиятларни таҳлил қилишни билмайсиз.

Оғиз бўшлиғи

Оғиз бўшлиғи касалликлари, жумладан, стоматит кўнгилни ўртовчи оғриқлар, аламлар билан боғлиқ. Тилни тишлаб олиш кўп гапирмасликка ишора. Оғиз янги ғояларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Ундаги барча муаммолар айнан шу соҳадаги камчиликлардан далолат беради.

Елка соҳаси

Елка ҳаётнинг таянч рамзи. Елкадаги муаммолар ҳаётда маънавий, руҳий қўллаб-қувватлашнинг йўқлигини англатади. Инсон ўзини севилмагандек ҳис қилади ёки ўз муҳаббатини яширишга мажбур. Агар у ҳаракатчанлигини йўқотса, у бошқаларга бўлган муҳаббатини фаолият орқали кўрсата олмайди.

Бел

Бел бу зиддият, айбдорлик ҳисси. Буни ҳис қилувчиларнинг диққати айни вақтда ўтмишга қаратилган. Белнинг пастки қисми моддий фаровонлик, пуллар, ҳамкорлар, уй, болалар, иш, дипломлар ва ҳоказолар билан боғлиқ. Бу соҳадаги оғриқ инсоннинг бирор нимани қўлга киритиш истагида эканлиги, аммо бунга иқрор бўлишга журъатсизлик қилаётганини англатади. Бунинг натижасида ҳамма нарсани ўзи бажаришига тўғри келади ва барча айбни бел оғриғига ағдаради.

Ортиқча вазн

Агар инсон ортиқча вазнга эга бўлса, у ўз ички оламига назар солишига тўғри келади. Кўпинча тана ташқи таъсирлардан ҳимояланиш учун ўзида ортиқча ёғни ушлаб туради. Инсон жамият ва умуман ҳаёт олдида ўзини ҳимоясиз ҳис қилади. Болалик ёки ўсмирлик йилларида семизликдан азият чеккан кишилар кўпинча камситишлар ва ҳақоратларни бошдан кечиришган бўлишади.

Ошқозон

Шифокорлар гастрит касаллигининг безовталик ва асаб зўриқишлари асносида пайдо бўлишини тасдиқлашади. Ошқозондаги муаммолар ҳаёт йўлида аниқлик етишмаётганлиги, баъзан эса чорасизликдан далолат беради. Ошқозон яраси хўрланиш ҳисси, қўрқув ва ҳимоясизликка ишора қилади. Шунингдек бу касаллик «ташқарига чиқарилмайдиган» жаҳл туфайли ҳам пайдо бўлади. Агар шу инсонлар вақтида ўз дардлари билан бўлишишганда эди
Sizning kasalliklaringiz nmadan darak beradi? Bel og'rig'i, soch to'kilishi, ortiqcha vazn vahokozo.....
Аллергик ринитнинг асосий белгилари қандай?

✍️
Шифокор Фаррух Ўрмонов:

🔷 бурун, кўз ва оғиздаги қичишишлар
🔷 ҳид билишнинг бузилиши
🔷 аксириш
🔷 бурун битиши
🔷 бурундан ажралмалар келиши
🔷 кўз ёшланиши

 
Қаҳва юрак хуружини келтириб чиқариши тўғрими?

☕️ Шу кунга қадар қаҳванинг юрак учун салбий жиҳатлари кўп таъкидланган. Бугунги кунга келиб, бу қараш ўзгарди.

💥 Мунтазам равишда қаҳва ичиш юрак етишмовчилиги ва инсульт ривожланиш хавфини камайтирар экан. Америка юрак ассоциацияси олимлари бу тўхтамга келишган.

🧬 Олимлар Framingham тадқиқотларининг узоқ изланишлар натижасини таҳлил қилишди. Унга кўра, ҳафта давомида қўшимча ичилган бир стакан қаҳва инфаркт хавфини 7 фоизга, инсульт хавфини эса 8 фоизга камайтирар экан.
Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг!

1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг.
2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ.
3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар.
4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар.
5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп.
6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар.
7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен.
8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум.
9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка.
Ғарқ пишган сариқ бодринг нимага шифо?

🥒 Пишиб, сарғайиб кетган бодрингнинг қуритиб майдаланганидан 100 г. олиб, сирли идишга солинади, устига 0,5 л. сув қуйиб ва 20 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Қайнатмани кунига 3 маҳал таомдан олдин 120 мг. дан ичилади. Бу қайнатма сариқ касалига ижобий самара беради.

🥒 Бундан ташқари, 100 г пишиб ўтган бодрингни майдалаб, сирли идишга солинади. Устига 0,5 л. қайнаган сув қуйиб, яна 10 дақиқа паст оловда қайнатилади. Сўнг сиздириб олиб, кунига 3 маҳал таомдан 30 дақиқа олдин ичилади. Бу жигарни безовта қилишига йўл қўймайди.

💊
Тиш протезларини қандай сақлаш керак?

💢 Кўпчилик тиш протезларини сув солинган стаканда сақлаш керак, деб ҳисоблашади. Аммо бу нотўғри. Аввалги протезлар каучукдан тайёрлангани учун ҳам уларни суюқ муҳитда сақлашган.

🦷 Аммо замонавий тиш протезлари акрила ёки нейлондан тайёрланади. Уларни исталган пайтда ечиб олиш, асосийси, протезларни сув солинган стаканларда сақлаш шарт эмас.

Тиш протезларини қайнатилган сувда ювинг. Овқатланиб бўлгандан сўнг протезнинг сиртқи қисмини тозаланг. Тозалангач, уларни махсус тайёрланган антисептик эртималар (шифокор белгилаб беради)да ювинг. Агар ечиб қўйишга эҳтиёж пайдо бўлса, уларни антисептик суюқлик солинган махсус идишларда сақлаган маъқул.
Ёғларни тезда тортадиган машқ

Албатта, бу машқни қанчалик тез-тез қўлласангиз таъсири тезроқ бўлади. Ҳафтада камида 5 марта.
1 Қўллар тана бўйлаб ёнда. Тизза букилади оёқлар ерда туради. Нафасни чиқариб ташлаймиз.
2 ўпка бўшаганда қорин мушакларини тортиб олишни бошланг. Нафас олишни тўхтатинг. Энг паст нуқтада, бутун танани ўн ёки ўн беш сония давомида музлатамиз. Аста секин билан қоринни янада тортамиз.
3 Секин нафас олинг, яна қорин мушакларини тортинг ва ўн ёки ўн беш сония давомида шундай туринг. Қоринни тортган ҳолда нафасимизни ушлаб турамиз.
Кескин озиб кетишнинг сабаби нима?

🔘 Қандли диабетнинг 1-турида

🔘 Инфекцион касалликлар ( Гепатит С, Сил касаллиги, ОИТС)

🔘 Одам организмида гижжалар бўлса

🔘 Гипертиреоз сабабли

🔘 Ошқозон-ичак касалликлари туфайли

🔘 Онкологик касалликлар сабабли
Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?
Сабзи - кўплаб витамин, минерал ва микроэлементларга эга энг фойдали сабзавотлардан бири. Кўпчилик унинг фойдали хусусиятларини қадрлашмайди. Масалан, сабзидаги A витамини ҳеч қандай дори воситаларисиз кўриш қобилиятини яхшилай олади. Шунингдек у тери ва организмнинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳолатини яхшилайди.

Кимлар кўпроқ сабзи ейиши керак ва у қандай хавфли касалликларда ёрдам беради?
Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар. Сабзи ўз таркибидаги целлюлоза ҳисобига қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Хом сабзини ҳар куни истеъмол қилинса, инсон ўзини атерсклероз ва юрак-қон томир тизимидаги бошқа касалликлардан кучли ҳимоя билан таъминлаган бўлади.
Шифокорлар барча аёлларга сабзини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро бу сабзавот - саратон профилактикаси учун айни муддао. Ҳамма гап сабзида бошқа маҳсулотларга нисбатан A витаминининг кўплигидадир. Аёлларда энг кўп тарқалган онкология тури - кўкрак бези саратони бўлиб, бунга касалликка чалинган аёлларнинг организмида A витаминининг жиддий етишмаслиги сабаб бўлган.
Эркакларга ҳам сабзи истеъмоли зиён қилмайди, зеро ундаги фойдали моддалар эркакларнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.
Милк ва тиш оғриғидан азоб чекувчи кишиларга ҳам сабзи ейиш тавсия этилади. Бу сабзавот тиш эмалини мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғини паразитлардан тозалайди, милкларнинг қонашини олдини олади ва ҳ.к. Шунинг учун шифокорлар болаларга ҳам, катталарга ҳам хом сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
Паришонхотир ва диққатини жамлай олмайдиган кишиларга ҳам сабзи фойда беради. У мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Мунтазам равишда сабзи истеъмол қилган кишиларда хотира ва диққатни жамлашга доир муаммолар бўлмайди.

Сабзини имкон қадар хом ҳолатида ейиш тавсия этилади, зеро термик қайта ишлаш жараёнида сабзавотдаги фойдали моддаларнинг муайян қисми чиқиб кетади.
Кўпинча тўрт ойликкача бўлган чақалоқларни қориндаги санчиқлар безовта қилади. Хўш, қорни оғриётган кичкинтойга қандай ёрдам бериш мумкин? Қорин санчиқлари — боланинг қорнида ортиқча газ йиғилиши ва чиқиб кетмаслиги оқибатида рўй берадиган ва кичкинтойни жуда безовта қиладиган оғриқлар хуружи.


Янги туғилган чақалоғингизнинг мазза қилиб эмиб, кейин пишиллаб ухлаб қолишига термулиб тўймайсиз. Аммо кўп ўтмай, сизни хавотир ва қўрқув эгаллаб олади. Чунки кичкинтой бирданига қаттиқ чинқириб йиғлаб, қўлчаларини мушт қилади, оёқчаларини эса таранг бўлиб қолган қорни томон букиб олади. Унинг қорни оғрияпти. Зудлик билан чоралар қўллаш керак!

Нима бўлди ўзи?

Одатда чақалоқ ҳаётининг учинчи ҳафтасида қорнида оғриқлар пайдо бўлади. Кўпинча санчиқлар кечқурун ёки эрта тонгда юзага келиб, ҳар куни деярли бир вақтда такрорланади, давомийлиги ҳам бир хил бўлади. 6-8-ҳафтада оғриқлар авж нуқтасига чиқади, кейин сусая бошлайди. 3-ойнинг охири ва 4-ой бошларига келиб йўқолади.

Оғриқларни газлар келтириб чиқаради. Улар болакайнинг ҳали яхши ривожланмаган ошқозон-ичак тизими маҳсулидир. Ахир она қорнидаги 9 ой давомида бола киндик орқали озиқланган эди-да! Жажжи организм ҳосил бўлган газларни дарҳол чиқариб юбора олмайди. Газлар эса ўз навбатида ичаклар деворларига босим ўтказиб, оғриқ юзага келтиради. Ошқозон-ичак йўлининг етарлича ривожланиши, ферментлар ва ичакларда зарурий микрофлоранинг шаклланиши учун вақт керак. Унгача ота-оналар болага ортиқча газлардан халос бўлишида ёрдам бериб туришлари лозим.
Қандай овқатлантираётганингизга эътибор беринг!

1. Кўкракни тўғри бериш.

Бола кўкракни тўғри олиши ва эмиши жуда муҳим. Тўғри эмизилса, чақалоқ ортиқча ҳаво ютмайди ва қоринда газлар камаяди. Одатда, қоидага мувофиқ эмизилса, ҳеч қандай «чўқиллаган» овозлар чиқмайди. Эмизаётганда кўкракда оғриқ сезиш ҳам боланинг нотўғри эмаётганидан дарак. Чақалоқни сунъий овқатлантирсангиз, бутилкани тўғри ушлаш жуда муҳим.

2. Махсус бутилкалар

Сунъий овқатлантириш учун ичида ҳаво яхши айланадиган махсус бутилкалар ишлаб чиқарилган. Улар ичидаги сутда пуфакчалар ҳосил қилмайди, демак, чақалоқнинг ичига ортиқча ҳаво кирмайди. Шунингдек, сўрғичнинг тешиги жуда кенг бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда бола қалқиб кетиб, кўп ҳаво ютиб қўяди.

3. Оналар парҳези

Эмизикли она нималар истеъмол қилаётганига аҳамиятли бўлиши керак. Айниқса, қорнида ортиқча газ тўпланаётган боланинг онаси қатъий парҳез тутиши лозим. Гўдакнинг қорнида газ ҳосил қилиши мумкин бўлган маҳсулотлардан ўзингизни тийинг. Кўпроқ қатиқ ичинг, гўштни эса газ печида пиширинг ёки димланг (қовурилган гўшт еманг!)

Ҳаётбахш илиқлик

4. Грелка

Оғриқ безовта қилганда гўдакнинг қорни иссиқ бўлишига эътибор беринг. Эмизаётганда ёки эмизиб бўлишингиз билан фарзандингизнинг қорнига илиқ чойшаб, ичига илиқ сув тўлдирилган бутилка ёки олча данаклари солинган грелка тутинг. Олча данакли грелка учун қалинроқ мато олиб, халтача тикасиз. Бир четини очиқ қолдириб, унга олча данакларидан тўлдириб соласиз. Кейин халтачанинг очиқ учини ҳам тикиб қўясиз. Чақалоқда қорин оғриқлари бошланганда, халтачани микротўлқинли печга қўйиб, иситасиз ва боланинг қорнига босасиз. Дананаклар ўзида узоқ муддат иссиқликни ушлаб туради.

Гўдакнинг чойшабини дазмол билан иситинг (фақат қайноқ қилиб юборманг, болани куйдириб қўйишингиз мумкин) ва қорнига қўйинг.
Ичига илиқ сув солинган бутилканинг таъсири узоқроқ чўзилади. Бутилкани боланинг қорнига қўйишдан аввал сочиққа ўранг.
Халтача тикиб, ичига олча данаклари солинг ва уни микротўлқинли печда илитиб, болакайнинг қорнига қўйинг.
5. Она кўксининг илиқлиги 
Кичкинтой сизнинг бағрингизда яхши исийди ва оғриқлар ўтиб кетади. Болангизни кўксингизга ётқизинг. Бунда ҳам тафтингиз кичкинтойингизнинг қорин оғриғини босади, ҳам сиз билан жисмоний яқинлик уни тинчлантиради. Кўпинча чақалоқлар қорин оғриғи ўтиб кетгандан кейин шу ҳолатда онасининг кўксига бошини қўйганча ухлаб ҳам қолишади.

6. Илиқ ванна

Агар имкон бўлса, оғриқлар безовта қилган пайт кичкинтойни илиқ сувли ваннага туширинг. Мазкур тадбир болакайни тинчлантиради, илиқлик эса оғриқларга барҳам беради.
ЧАҚАЛОҚЛАРДАГИ ҚОРИН ОҒРИҒИНИ ТЎХТАТИШНИНГ 6
Суякли шўрванинг фойдали хусусиятларини биласизми?

🥘 Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.

👴 Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир.

Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз.
КЎЗДАН ЧАРЧОҚНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН?

Массаж ёрдамида кўз ҳолатини тезроқ яхшилашингиз мумкин. Бунинг учун юзингизда бир нечта муайян нуқталарни массаж қилинг. Бу усул деярли дарҳол фойда беради, сиз ўзингизни анча кучлироқ ҳис қила бошлайсиз.
🔸 1 нуқта 1-кўзнинг ички бурчаги. Ҳар икки томонга бир вақтнинг ўзида босинг.
🔸 2 нуқтаси бир вақтнинг ўзида учта нуқта: қошнинг ташқи томони, ўрта ва ички томони. Иккала қошдаги носимметрик нуқталарни бир вақтнинг ўзида босинг.
🔸 Нуқта № 3 қошлар орасидаги бурун кўприги.
🔸 Нуқта № 4 пастки қовоқдан ярим сантиметр масофада кўз ёш ўқувчи жой. Иккала кўз остини бир вақтнинг ўзида босинг.

Қандай қилиб босиш керак?
🔸 Белгиланган нуқталар Бармоқларингиз билан бир дақиқа давомида массаж қилиниши керак. Қаттиқ босинг, лекин оғриқ пайдо бўладиган даражада эмас.
Антисептик эритмаларни ютиб юбориш зарарлими?

🚫 Антисептик гуруҳига мансуб дори воситаларидан микробларга қарши курашишда фойдаланилади. Бу дори-воситалари сиртга қўллаш учун мўлжалланган (теридаги яраларни зарарсизлантириш, томоқдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф қилиш).

⚠️ Шунинг учун ҳам уларни ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.
Агар эритмадан беъихтиёр оз миқдода ютиб юборган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Аммо кўп миқдорда ичиб юбориш, ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантириб юбориши мумкин.

💊
Kanal sotiladi qiziqanlar lichkaga @OzoD_BeKs
Гемоглобиннинг паст даражасини қандай аниқлаш мумкин?

🩸Агар оқсил этарли бўлмаса, танада кислород етишмайди. Юрак, мия, бошқа органлар ҳипокциядан азоб чекади, бу уларнинг ишлашига таъсир қилади. Анемиянинг характерли белгилари мавжуд бўлса(гемоглобин этишмаслиги деб аталади):
1.Сиз ўзингизни заифлаштирасиз. Эҳтимол, одатдаги нарсалар учун ҳам кучингиз этарли эмас.
2. Агар бирор нарса қилсангиз, тезда чарчайдиган бўласиз.
3. Гўё ҳамма нарса ёмонга ўхшаб кўринади.
4. Тез-тез бош айланиши кузатилади.
5. Сиз ўзингизни жуда ёмон ҳис қиласиз. Тиш мулклари оч пушти ранг бўлиб қолади.
6. Нафас қисилиши тез-тез кузатилади.
7. Юрагингиз урушини аниқ ҳис қилиб турасиз.
Ўт-тош хасталиги қийнаганда..